уйғур адабиётида хамса мавзуларининг ишланиш тарихидан

DOC 273,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1480787458_66300.doc уйғур адабиётида хамса мавзуларининг ишланиш тарихидан режа: 1. уйғур фарҳодномасининг тўнғич асари 2. лайли ва мажнун туркуми уйғур адабиёти ўзининг энг қадимги даврларидан бошлаб ота-боболарнинг ҳудуд билмас истеъдоди билан яратилган мундарижа жиҳатидан ранг-баранг асарлари билан ажралиб туради. маҳмуд кошғарийнинг «девону луғотит турк» асарини варақласангиз, унда ишқий лирик лавҳаларга ҳам, панд-насиҳат характеридаги парчаларга ҳам қаҳрамонлик достонларининг намуналарига ҳам кўзингиз тушади. демак, туркий адабиётнинг ўзига хос бир ҳалқасини ташкил қилган уйғур адабиёти мавзуларга ҳам, жанрларга ҳам бой эди. уйғур адабиётининг мавқеини бениҳоя юқори кўтарган яна бир ҳолат унда шарқда шуҳрат қозонган «хамса» мавзуларининг ишланиши бўлди. «хамса»чиликнинг шарқ адабиётининг нодир бир ҳодисаси сифатида юзага келгани маълум. унинг тамал тошини хii аср озарбайжон адабиётининг атоқли намояндаси юсуф илёс ўғли низомий ганжавий қўйган эди. хiу асрда яшаган ва ўз ижоди билан ҳиндистонда форс-тожик адабиётининг равнақини бошлаб берган хусрав деҳлавий низомий «хамса»сига жавоб ёзиб, унинг анъана тусини олиб қолишига восита бўлди. шу тарзда шарқ адабиётларида …
2
айтда, ўрта осиё, шарқий туркистон, кавказ ва эрон адабиётларида тўла «хамса» яратишга интилиш билан бир қаторда, унинг бирор достонини ишлаш ҳам анъана тусини олган эди. баъзи муаллифлар эса «хамса»дан икки-уч, баъзан тўрт достонгача ёзганлар. «хамса»га кирувчи айрим достонларга мурожаат этган муаллифлар ундан тасодифий равишда бир достонни танлаб қолмасдан, ўз ният ва интилишларини ифодалашга кенгроқ имкон берадиган асарларгагина диққат қилганлар. шарқдаги хамсачилик тарихини кузатиш унинг ниҳоят мураккаб бир жараён сифатида ривожланиб борганлигини, ху асрларга келиб эса, форс-тожик адабиётининг забардаст намояндаси жомийнинг «хафт авранг»и каби еттилик достон тизимларининг юзага кела бошлаганлигини кўрсатади . «хамса» ва унинг айрим достонларига мурожаат қилиб, ворисийлик асосида янги асарлар яратиш биринчи навбатда форс-тожик тилидаги адабиётларда кенг томир отди. зотан, илк «хамса» ўша давр одатига кўра форс-тожик тилида яратилган эди. айни пайтда туркий тилида ҳам низомий «хамса»сининг айрим достонлари мавзулари асосида янги асарлар яратиш, уларнинг таржималари устида ишлаш кўзга ташланади. жумладан, хiу аср ўзбек адабиётининг истеъдодли намояндаси қутб …
3
уйғур ҳамда туркман адабиётларининг ҳеч бирида тўлиқ «хамса» яратилмади. қатор туркий адабиётларда «хамса»нинг алоҳида достонлари мавзуларига мурожаат этиш яққол кўзга ташланади. навоий достонларига илк дафъа диққат қилган ижодкорлардан бири хуi аср турк шоири ломиий бўлди. шоирнинг бизгача етиб келган «фарҳод ва ширин» достони навоийнинг «фарҳод ва ширин» достонининг бир мунча ижодий ишланган таржимасидир. ломиийнинг «ҳафт пайкар» достони ҳам таржима асаридир. ломиий навоий достонлари асосида ишланган бу асарлардан ташқари «шаму парвона», «вомиқ ва азро», «саломон ва абсол» каби достонлар ҳам яратган. г.алиев айрим турк олимларининг шу беш достонга таяниб, ломиийни хамсанавис муаллифлар сафида қайд этишларини эслайди . низомий «хамса»си достонларининг сюжет ва образларини янгилаш хiу аср муаллифлари ҳожу кирмоний ва соважийнинг ижодий тажрибасида ҳам учрайди . ломиий ҳам навоий «хамса»сига нисбатан шундай йўл тутиб, ундаги «фарҳод ва ширин», «сабъаи сайёр» достонидан ташқари асарларни янги сюжетлар асосига қурганга ўхшайди. ўзбек ва туркман адабиётларининг кўзга кўринган намояндалиридан нур муҳаммад андалибнинг бой ижодий мероси …
4
ол тус ола бошлади. маълумки, бу даврда ҳамма туркий халқларда, жумладан, уйғурларда ҳам адабиёт катта тараққиёт йўлига чиқиб олган эди . ўз вақтида туркий адабиётининг жонкуяри навоий туркий халқини форсий тилидаги нодир адабиёт намуналари билан таништиришга аҳд қилиб, бу ишни у асарларга муваффақиятли жавоблар ёзиш йўли билан амалга оширганидек, уйғур сўз санъаткорлари ҳам навоийнинг ҳамма асарларидан уйғур китобхонларини баҳраманд этиш йўлини тутдилар. уйғур адабиётида хуi асрдан эътиборан навоийнинг «хазойин ул-маоний» девонларига, «хамса» достонларига қизиқиш, улардан маҳорат сирларини ўрганиш кўзга ташлана бошлайди. ушбу тадқиқотнинг аввалги қисмида қайд қилинганидек, навоий асарларига бўлган эътибор шарқий туркистонда улуғ шоир асарлари қўлёзмаларининг кенг ёйила бошлаганиданоқ кўзга ташланар эди. туркий адабиётлар ўртасида навоий «хамса»си достонлари мавзуларига мурожаат этишда уйғур адабиёти олдинги ўринда туради. тўғри, уйғур адабиётида тўлиқ «хамса» яратилмади. атоқли уйғур адиби низорий «хамса» достонларидан «фарҳод ва ширин» ҳамда «лайли ва мажнун» мавзуларига мурожаат этди. турди ғарибий эса, «шоҳ баҳром ва дилором» достонини яратди. демак, уйғур …
5
т-эътиборни кўрсатиб турибди. ҳоким шоирга мурожаатида «хамса»га ўхшаш янги жавоҳирлар яратиш устида иш бошлашга даъват этмоқда. ўз даврининг катта дониш ва истеъдод эгаси бўлган низорий «янги жавоҳир» яратиш учун «хамса»нинг ўзидан юксакроқ намунани кўрмагай деб айтиш мумкин. шунга кўра ҳам у навоий «хамса»си таркибидаги иккита достонга мурожаат қилган. турди ғарибий эса «шоҳ баҳром ва дилором» достони устида ишлаш билан уйғур «хамса»сини бунёд этишга ғишт қўйган. уйғур шоирлари булардан ташқари шарқда машҳур «вомиқ ва узро» сюжетига ҳам мурожаат этганлар. анъана асосидаги достонлар ёнига «робия ва саъдин» каби реалистик томойил билан йўғрилган асарларни қўшиш билан «янги жавоҳирлар» рўйхатини кенгайтириб борганлар. уйғур халқи ўрта осиё, хуросон ва бошқа туркий халқлар яшаган ҳудудларда бўлгани каби бутун тарих давомида мураккаб сиёсий-ижтимоий ҳаёт шароитини бошдан кечирди. шарқий туркистонда мустақил марказий давлатлар ташкил топган даврлар (қорахонийлар, султон саид ва абдурашидхон ҳукмронликлари даврлари каби) ҳам бўлди. лекин манжур, муғул ва хитой хонларининг шарқий туркистон устидаги дафъа-дафъа рўй бериб …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"уйғур адабиётида хамса мавзуларининг ишланиш тарихидан" haqida

1480787458_66300.doc уйғур адабиётида хамса мавзуларининг ишланиш тарихидан режа: 1. уйғур фарҳодномасининг тўнғич асари 2. лайли ва мажнун туркуми уйғур адабиёти ўзининг энг қадимги даврларидан бошлаб ота-боболарнинг ҳудуд билмас истеъдоди билан яратилган мундарижа жиҳатидан ранг-баранг асарлари билан ажралиб туради. маҳмуд кошғарийнинг «девону луғотит турк» асарини варақласангиз, унда ишқий лирик лавҳаларга ҳам, панд-насиҳат характеридаги парчаларга ҳам қаҳрамонлик достонларининг намуналарига ҳам кўзингиз тушади. демак, туркий адабиётнинг ўзига хос бир ҳалқасини ташкил қилган уйғур адабиёти мавзуларга ҳам, жанрларга ҳам бой эди. уйғур адабиётининг мавқеини бениҳоя юқори кўтарган яна бир ҳолат унда шарқда шуҳрат қозонган «хамса» мавзуларининг ишланиши бўлди. «хамса»чиликнинг шарқ адабиёти...

DOC format, 273,0 KB. "уйғур адабиётида хамса мавзуларининг ишланиш тарихидан"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.