юрист фаолиятида ташаббускорлик, креативлик ва масалага ижодий ёндашув

DOC 10 стр. 49,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 10
3-мавзу: юрист фаолиятида ташаббускорлик, креативлик ва масалага ижодий ёндашув мавзунинг асосий масалалари 1. ҳуқуқшуноснинг профессионал фаолиятида шахсий фазилатларнинг роли ва аҳамияти. 2. ташаббускорлик – қонун ижодкорлиги, қонунларни ҳаётга татбиқ қилиш ва ҳуқуқий тарғиботнинг муҳим омили. 3. креативлик тушунчаси: моҳияти ва аҳамияти. 4. ҳуқуқни татбиқ этишда масалаларга ижодий ёндашувнинг роли. зарурий адабиётлар: · mualliflar jamoasi. shaxsiy rivojlanish. darslik. –т.: тдюу, 2019. 38-41 b. · melcher m.f. (2007). the creative lawyer: a practical guide to authentic professional satisfaction. american bar association, usa. 148-189 p. · randall kiser. (2017). soft skills for the effective lawyers. cambridge. cambridge university press. · кови с.р. семь навыков высокоэффективных людей. возврат к этике характера. –м.: «вече, персей, астрель», 1998. 101-166 с. · азизходжаева. н. педагогик технологиялар ва педагогик маҳорат. – т.: низомий номидаги тдпу, 2003. 64-б. 1. ҳуқуқшуноснинг профессионал фаолиятида шахсий фазилатларнинг роли ва аҳамияти маълумки, ҳар бир касб эгаси у ёхуд бу нарса билан, предмет ёки …
2 / 10
дурадгор тахтанинг, кимёгар қай бир химиявий модданинг, эксперимент ўтказаётган зоолог олим эса қуён ёки бақанинг олдида ҳисобдор ёхуд жавобгар бўлмайди. бошқача айтганда, ўша предмет ва жониворлар айни касб эгалари ўзларига қандай муомала-муносабат қилгани хусусида бирор жойга арз қилиб, “топталган ҳуқуқини тиклашни” талаб қилиб бормайдилар... ана энди шу нуқтаи назардан ҳуқуқшунос мутахассиснинг иш фаолиятига назар ташлайлик. у соҳанинг қайси йўналишида фаолият олиб бормасин, охир-пировардида инсон билан, унинг муаммолари ва мурожаатлари билан ишлашига, шуларга тўқнаш келишига тўғри келади. судья ҳам, прокурор ва адвокат ҳам, нотариал идора ёки фуқаролик ҳолатлари далолатномаларини расмийлаштириш муассасаси ходими ҳам, терговчи ё қамоқхона назоратчиси ҳам – ҳамма-ҳаммасининг мижози аксарият жонли одамлар, ўзи сингари инсонлар бўлади. бинобарин, фуқаролар ҳуқуқшуносларга мурожаат қилишар экан, бирортасининг ташвиши, улар тушиб қолган ҳолат бошқалариникига айнан ўхшамайди. бошқа кўплаб касб эгаларида эса аксинча. дейлик, иморат тикловчи инженер-техниклар, қурувчилар учун бинонинг мустаҳкам, хавфсиз, фойдаланишга қулай бўлиши учун муайян меъёрлар, аниқ нормалар мавжуд. масалан, ишончли бетон конструкция …
3 / 10
бир муаммонинг фақат ўз ечимини топиш талаб қилинади. хўш, фуқаролар ҳуқуқшуносдан, биринчи навбатда, нимани кутишади? тўғри топдингиз: унинг муаммосини иложи борича тез ва айнан унинг фойдасига ҳал этиб беришини. бунинг учун эса ўзини диққат билан эшитишларига, унинг учун жон куйдиришларига, ўзини унинг ўрнига қўйиб қўришларига умид қилади. агар булар ҳуқуқшунос-мутахассисдан оддий фуқароларнинг кутган илинжи бўлса, идора, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари ўз қўл остидаги юристдан зиммасидаги вазифа ва функцияларни тез, сифатли, самарали бажаришини, у қилган ишнинг орқасидан муаммо чиқмаслигини хоҳлашади, талаб ҳам қилишади. мана шу талаб ва истакларга жавоб бериш, мижозлар ва раҳбарларнинг ҳурматига сазовор бўлиш учун ҳуқуқшунос мутахассисда нафақат кучли билим, балки қатор инсоний фазилатлар, хусусан, ташаббускорлик, фидойилик, ишга, унинг давомида юзага келадиган муаммоларга ижодий ёндашув, фойдали янгиликлар яратиш иштиёқи бўлмоғи лозим. бу фазилатлар эса албатта туғма бўлиши шарт эмас. ўз касбига содиқ, уни яхши кўрадиган, масъулиятли ҳуқуқшунос уларни ўзида аста-секин тарбиялаб, шакллантириб олмоғи бемалол мумкин. 2. ташаббускорлик – қонун …
4 / 10
б белгилаши мутлақо шарт эмас. соҳанинг ҳар қандай вакили ўзининг ташаббускорлиги, яратувчилигини ишга солиши ва янги ҳуқуқий нормалар ижодкорлиги билан жамият ҳаётига ўзининг маълум маънодаги ҳиссасини қўшиши мақсадга мувофиқдир. акс ҳолда, ҳуқуқшуноснинг етук мутахассис бўлиши гумон остида қолади. зеро, етукликка доимий изланиш, тиришқоқлик, ижодий меҳнат орқали эришилади. шунинг учун ҳам киши ўзининг бундай хислатларини ривожлантириши, улардан ўрнида ва унумли фойдаланган ҳолда муваффақиятли карьерасини яратиши лозим. шуни ҳам унутмаслик керакки, ҳар қандай ташаббус ўзига хос қийинчилик ва масъулиятни келтириб чиқаради, аниқроғи, ўзи билан бирга етаклаб келади. мисол учун, норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш – анчагина мушкул ва кўп ақлий, интеллектуал қувват талаб этадиган жараёндир. бу борада ташаббус кўрсатилган пайтдан токи олдинга қўйилган мақсадга эришмагунига қадар ҳуқуқшунос барча зарур чора-тадбирларни вақтида, етарли даражада амалга ошириши зарур. агар у мазкур жараённи охирига қадар муваффақиятли олиб бормаса, кўрсатган ташаббуси, ҳатто, уни жамият, ҳамкасблари олдида бебурд қилиб қўйиши ҳам мумкин. маълумки, собиқ шўролар тузуми даврида …
5 / 10
аклланиб, қотиб улгурган мана шу дунёқараш, кайфият ҳали ҳамон бир қисм фуқароларимиз, айниқса, катта авлод вакиллари онгу шуурини тарк этмаган. бошқача айтганда, ҳуқуқий билимсизлик, баъзан эса очиқдан-очиқ ҳуқуқий жаҳолат реал ҳаётда жуда кўп муаммоларнинг келиб чиқишига, оддийгина келишмовчиликларнинг жиддий зиддият даражасига ўсиб чиқишига сабаб бўлмоқда. натижада, арзимас маиший конфликтлар ортидан кишиларнинг оғир жиноятларга қўл уруши, ҳатто қотиллик содир этишидек мудҳиш ҳодисалар юзага келяпти. ҳолбуки, ҳуқуқ борасидаги саводсизлик, билимсизлик ҳеч бир фуқарони жавобгарликдан озод қилмайди. демак, бугунги кунда фуқароларимизнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, ҳуқуқий маданиятини юксалтириш энг муҳим масалалардан бўлиб турибди. бунинг энг ишончли, самарали усулларидан бири – ҳуқуқий тарғибот ва ташвиқот ҳисобланади. очиғини айтиш керакки, мана шу иборалар ишлатилганида кўпчиликнинг энсаси қотиши, ҳатто ғаши келиши ҳам бор гап, ҳаётий ҳақиқатдир. яъни аксарият ҳолларда “ҳуқуқий тарғибот ва ташвиқот” деганда одамларнинг тасаввурига саратоннинг иссиғи ёки қишнинг чилласида мактаб ёхуд маҳалланинг мажлислар залига ўттиз-қирқта одамни йиғиб олиб, бир кишининг қоғоздан бош кўтармай бир-икки соатлик …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 10 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "юрист фаолиятида ташаббускорлик, креативлик ва масалага ижодий ёндашув"

3-мавзу: юрист фаолиятида ташаббускорлик, креативлик ва масалага ижодий ёндашув мавзунинг асосий масалалари 1. ҳуқуқшуноснинг профессионал фаолиятида шахсий фазилатларнинг роли ва аҳамияти. 2. ташаббускорлик – қонун ижодкорлиги, қонунларни ҳаётга татбиқ қилиш ва ҳуқуқий тарғиботнинг муҳим омили. 3. креативлик тушунчаси: моҳияти ва аҳамияти. 4. ҳуқуқни татбиқ этишда масалаларга ижодий ёндашувнинг роли. зарурий адабиётлар: · mualliflar jamoasi. shaxsiy rivojlanish. darslik. –т.: тдюу, 2019. 38-41 b. · melcher m.f. (2007). the creative lawyer: a practical guide to authentic professional satisfaction. american bar association, usa. 148-189 p. · randall kiser. (2017). soft skills for the effective lawyers. cambridge. cambridge university press. · кови с.р. семь навыков высокоэффективных людей. ...

Этот файл содержит 10 стр. в формате DOC (49,5 КБ). Чтобы скачать "юрист фаолиятида ташаббускорлик, креативлик ва масалага ижодий ёндашув", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: юрист фаолиятида ташаббускорлик… DOC 10 стр. Бесплатная загрузка Telegram