топишмоқлар

DOC 51.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1460896102_64337.doc топишмоқлар топишмоқларнинг заминида кишиларнинг қадимий эътиқод ва тасаввурлари, уларнинг оламни билиш ва идрок этишга бўлган интилишлари ётади. топишмоқлар халқ турмуши билан чамбарчас боғлиқ ҳолда яратилади. шу сабабли уларнинг манбаи борлиқда мавжуд бўлган нарсалардир. уларда атрофимизни ўраб олган барча нарсалар: коинот, табиат ҳодисалари, ҳайвонот ва ўсимликлар дунёси, инсон ва унинг меҳнат фаолияти, иш қуроллари, турли нарса ва ҳодисалар акс этади. топишмоқ қадим-қадимдан жонли ва жонсиз мавжудот, нарса ва ҳодисаларни бир-бирига солиштириш, таққослаш, ўхшатиш орқали борлиқни, ундаги хусусиятларни кўпроқ билишга, англашга, фикр юритишга катта ёрдам бериб келади. берилган топишмоқларнинг жавобини топиш учун айтилган сўзларни яхши ўйлаб, нимага ишора қилинаётганлигини фаҳмлаб олишга, яширинган нарсанинг асосий хусусият ва белгилари қайси бир нарсага қаратилганлигини аниқ ёки тахминий топишга ҳаракат қилинади. ўзбек халқ топишмоқлари мавзу жиҳатидан бой ва ранг-барангдир. халқимизнинг маиший турмуши, мамлакатимиз табиати, ҳайвонот ва ўсимлик дунёси топишмоқларда ўзининг чуқур аксини топган. топишмоқ халқ оғзаки ижодининг мустақил жанри сифатида ўзига хос бир қанча хусусиятларга …
2
арида ўзларини овутиш, чарчоқларини чиқариш мақсадида бир-бирларига топишмоқлар айтишган. топишмоқнинг жавобини бошқа киши топа олса, ўша онда айтувчи ёки қатнашувчилардан бири жавобнинг тўғрилигини тасдиқлайди ва бошқа бир жумбоқни ўртага ташлайди. бошқалар топишмоқнинг жавобини топишга қийналсалар, яширинган нарсанинг белгисини билиб олиш учун топишмоқ айтувчидан «жонлими», «жонсиз» деб сўрайдилар. айтувчи жавобни енгиллатиш учун топишмоқда яширинган нарса «жонли» ёки «жонсиз» эканлигини айтади. топувчилар шундан кейин ҳам нарсани аниқлай олмасалар, айтувчига «қаерда бўлади», «ўзи қандай», «қаттиқми-юмшоқ» каби қўшимча саволлар беришлари мумкин. қўшимча саволларга берилган жавобларга суяниб топишмоқнинг жавоби топилади. агар яширинган нарсанинг айрим хусусиятлари ҳақида берилган саволга жавоб олингандан кейин ҳам жумбоқ ечилмаса, топишмоқ айтувчи топишмоқнинг жавобини ўзи айтиб бериши учун топувчилардан «шаҳар», «қўрғон» беришни сўрайди. топишмоқ жавобини айта олмаган одам «шаҳар бердим» дейди. бу ердаги «шаҳар бериш» жавобни топа олмаганлигига иқрор бўлиш, ўзини айбдор деб билишни англатади. мана шундан кейин топишмоқ айтувчи жумбоқнинг жавобини айтади ва тополмаганларни уялтиради. ўзбек халқ топишмоқлари орасида ҳайвонларга …
3
келганлиги, бўйнининг узунлиги, кўзининг ранги каби белгилари айтилиб, номи яширилади: узоқдан келади лўк-лўк бўйни узун, кўзи кўк. юқоридагилардан ташқари, турли-туман мевалар, ўсимликлар, ҳайвонлар ҳақида ҳам кўплаб топишмоқлар яратилган. уларни айтилган белги хусусиятлари асосида топиш кишиларнинг, айниқса ёшларнинг билим доирасини кенгайтиришга, фикрлаш қобилиятини ўстиришга ёрдам беради. ўзбек халқ топишмоқлари орасида савол топишмоқлар ҳам бор. бундай топишмоқлар қандай хажмда бўлмасин, бир сўздан иборат жавобга эга бўлади. масалан: ақа отдим билдингми, бақа отдим билдингми? оҳ қуврайнинг бошини чертиб ўтдим билдингми? ушбу топишмоқ шамол ҳақида бўлиб, у бевосита ана шу яширинган нарсанинг (шамолнинг) тилидан айтилган. ўзбек халқ топишмоқларининг яна шундай хиллари борки, уларда рақамлардан фойдаланилади. бу рақамлар эса у ёки бу нарса ва ҳодисанинг белги-хусусиятини англатади. бир дарахтда ўн икки шох, ҳар шоҳида ўттиз япроқ, япроғининг бир ёғи қора, бир ёғи оқ. бу топишмоқнинг жавоби бир йил, ўн икки ой, ҳар бир ой эса ўттиз кеча-кундуздан иборат бўлишидир. топишмоқлар халқ оғзаки ижодининг бошқа жанрлари …
4
ндан ташқари, топишмоқ мақоллар ҳам борки, уларда яширинган нарса топилиши билан жумбоқ ечилади, аммо унинг белги-хусусиятлари маълум даражада ибратлилик касб этади. масалан, «барчага тўн тикаман, ўзим яланғоч» топишмоқ-мақолида яширинган жумбоқ игна бўлса, унинг ҳаммага хизмат қилиб, ўзи яланғоч қолиши ибратлилик маъносини ташийди. топишмоқлар ёшларнинг фикрлаш қобилиятларини ўстириш, кишиларнинг табиат, жамият ҳақидаги тасаввурларини бойитишда катта тарбиявий аҳамиятга эга. ушбу жанр намуналари ҳозир ҳам яратилмоқда. унинг сара намуналарини шоир ва ёзувчиларимиз ҳам яратмоқдалар. топишмоқлардан намуналар: бир қоп ун, ичида устун *** қозиқ устида қор турмас *** ўзи битта, кўзи мингта *** думалоққина тош ичини очсанг – тош *** ўйиб олдим изи йўқ *** боши тароқ думи ўроқ *** кундузи иззатда, кечаси хизматда *** ҳар бир ишни беш ўртоқ бажарар аҳил, иноқ.
5
топишмоқлар - Page 5

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "топишмоқлар"

1460896102_64337.doc топишмоқлар топишмоқларнинг заминида кишиларнинг қадимий эътиқод ва тасаввурлари, уларнинг оламни билиш ва идрок этишга бўлган интилишлари ётади. топишмоқлар халқ турмуши билан чамбарчас боғлиқ ҳолда яратилади. шу сабабли уларнинг манбаи борлиқда мавжуд бўлган нарсалардир. уларда атрофимизни ўраб олган барча нарсалар: коинот, табиат ҳодисалари, ҳайвонот ва ўсимликлар дунёси, инсон ва унинг меҳнат фаолияти, иш қуроллари, турли нарса ва ҳодисалар акс этади. топишмоқ қадим-қадимдан жонли ва жонсиз мавжудот, нарса ва ҳодисаларни бир-бирига солиштириш, таққослаш, ўхшатиш орқали борлиқни, ундаги хусусиятларни кўпроқ билишга, англашга, фикр юритишга катта ёрдам бериб келади. берилган топишмоқларнинг жавобини топиш учун айтилган сўзларни яхши ўйлаб, нимага ишора қилинаётганлиг...

DOC format, 51.0 KB. To download "топишмоқлар", click the Telegram button on the left.

Tags: топишмоқлар DOC Free download Telegram