характер

DOC 5 pages 119.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 5
19.1. психологияда характер муаммоси. психологияда характер муаммоси. характерологияга турлича ёндашиш. 19.2. характернинг тузилиши. характернинг тузилиши. характер хислатлари. экстроверсия ва интероверсия тўғрисида тушунча. характерда акцентуация ҳолати. характер ва темперамент. xaрaктeр, зaрб қилиш, бeлги, aксeнтуaция, интрoвeрт тип, экстрoвeрт тип, сeнтизив тип. психологияда характер муаммоси, характерологияга турлича ёндашиш, характернинг тузилиши, характер хислатлари, экстроверсия ва интероверсия тўғрисида тушунча, характерда акцентуация ҳолати, қобилият тўғрисида тушунча. характер 1. психологияда характер муаммоси. грекчадан таржима қилганда “характер” – бу “зарб қилиш”, “белги” демакдир. ҳақиқатдан ҳам характер – кишининг жамиятда яшаб эгаллайдиган алоҳида белгиларидир. шахснинг индивидуаллиги психик жараёнларнинг ўтиш хусусиятларида (яхши хотира, хаёл, зеҳни ўткирлик ва бошқалар) ва темперамент хусусиятларида намоён бўлишига ўхшаб, характернинг хислатларида ҳам кўринади. характер – шахснинг фаолият ва муомалада таркиб топадиган ва намоён бўладиган барқарор индивидуал хусусиятлари бўлиб, индивид учун типик хулқ-атвор усулларини юзага келтиради. характер – шахсдаги шундай психологик, субъектив муносабатлар мажмуики, улар унинг борлиққа, одамларга, фаолиятга ҳамда ўз-ўзига муносабатини ифодалайди. демак, “муносабат” категорияси …
2 / 5
актеримиз намоён бўлади. машҳур рус олими, психология фанининг методологиясини яратган с.л.рубинштейн шахснинг ўзига хослигини ва характерологик тизимда учта асосий тузилмаларни ажратган эди: 1.муносабатлар ва йўналиш шахсдаги асосий кўринишлар сифатида – бу шахснинг ҳаётдан нимани кутиши ва нимани хоҳлаши. 2.қобилиятлар ана шу тилак-истакларни амалга ошириш имконияти сифатида – бу одамнинг нималарга қодир эканлиги. 3.характер имкониятлардан фойдаланиш, уларни кенгайтиришга қаратилган турғун, барқарор тенденциялар, яъни бу ким эканлиги. шу нуқтаи-назардан қараганда ҳам, характер шахснинг “танаси”, борлиғидир. характернинг бошқа индивидуал-психологик хусусиятлардан фарқи шуки, бу хусусиятлар анча ўзгарувчан ва динамик, орттирилгандир. шунинг учун ҳам мактабдаги таълимдан олий ўқув юртидаги таълимга ўтиш фактининг ўзи ҳам ўспиринда маълум ва муҳим ўзгаришларни келтириб чиқаради. умуман, аниқ бир шахс мисолида олиб қарайдиган бўлсак, ҳар бир алоҳида объектлар, нарсалар, ҳодисаларга мос тарзда характернинг турли қирралари намоён бўлишининг гувоҳи бўлишимиз ммкин. масалан, уйда катта ёшли ота-оналар олдида ўта босиқ, кўнувчан, ҳар қандай буюрилган ишни эътирозсиз бажарадиган киши, ўз касбдошлари орасида доимо …
3 / 5
– одоблилик, меҳрибонлик, такт, жонсараклик, дилгирлик, мулоқатга киришувчанлик, алтруизм, ғамҳўрлик, раҳм-шафқат ва бошқалар. 3.ўз-ўзининг муносабатига алоқадор тавсифий сифатлар – камтарлик, камсуқумлилик, мағрурлик, ўзига бино қўйиш, ўз-ўзини танқид, ибо, шарму-ҳаё, манмансираш, ва бошқалар. 4.нарсалар ва ҳодисаларга муносабатларда намоён бўладиган хусусиятлар – тартиблилик, оқиллик, саранжом-саришталик, зиқналик, тежамкорлик, покизалик ва бошқалар. юқорида санаб ўтилган сифатлар аслида шахснинг ҳаётдаги йўналишларидан келиб чиқади. чунки йўналиш – борлиққа нисбатан танловчан муносабатининг акс этишидир. бундай йўналиш турли шаклларда намоён бўлади: диққатлилик, қизиқувчанлик, идеаллар, маслаклар ва ҳиссиётларда. характер хусусиятларининг нималарда намоён бўлиши, уларнинг белгилари масаласи ҳам амалий жиҳатдан муҳимдир. аввало характер инсоннинг хатти–ҳаракатлари ва амалларида намоён бўлади – одамнинг онгли ва мақсадга қаратилган ҳаракатлари унинг ким эканлигидан дарак беради. нутқнинг хусусиятлари (баланд товуш билан ёки секин гапириш, тез гапириши ёки босиқлиги, эмоционал бой ёки жонсиз) ҳам характернинг йўналишини белгилайди. ташқи қиёфа – юзининг очиқ ёки тунд эканлиги, кўзларининг самимий ёки жоҳиллиги, қадам босишлари тез ёки босиқ, майда қадам …
4 / 5
ришга уринган. характер ва унинг ривожланиши, намоён бўлиши учун умумий қонуният шуки, у ташқи муҳит таъсирида, турли хил муносабатлар тизимида шаклланади ва шароитлар ўзгариши билан ўзгаради. характер инсоннинг ташқи кўринишига таъсир қиларкан, унинг хатти-ҳаракатларида хулқ-атворида, фаолиятида ёрқин ифодасини топади. характер тўғрисида аввало одамларнинг хатти-ҳаракатлари асосида ҳукм чиқариш керак. уларнинг моҳияти анна шу хатти-ҳаракатларда анча тўлароқ акс этади. шарқ мақолида ҳикмат кўп: “қилиқ эксанг – одат ўрасан, одат эксанг – характер ўрасан, характер эксанг – тақдир ўрасан”. унда инсоний хатти-ҳаракатларга урғу қўйилиши тўғри. улар такрорланавериб, одатдаги нарса бўлиб қолади, характер хусусиятларида мустаҳкамланади, бу билан унинг моҳиятини ташкил этади, кишининг ижтимоий ҳаётдаги аҳволига ва бошқа одамлар томонидан унга нисбатан муносабатга таъсир қилади. одатдаги иш, фаолият ва хатти-ҳаракатлар тизими – инсон характерининг пойдеворидир. характер шахс дунёқарашига, унинг фаолияти мазмуни ва характерига, у яшаётган ва ишлаётган жамоага, бошқа одамлар билан фаол муносабатларига боғлиқдир. характер ва шахс. кундалик ҳаётимизда тилимизда “характер” сўзи энг кўп ишлатиладиган …
5 / 5
) мотивацион - иродавий - маълум ҳаракатлар ва хулқни амалга оширишга ундовчи кучлар. демак, бизнинг муносабатларимиз маълум маъно ва мазмун касб этган муносабатлар бўлиб, уларнинг ҳар бирида бизнинг хиссий кечинмаларимиз акс этади ва характеримиз намоён бўлади. машҳур рус олими , психология фанининг методологиясини яратган с.л. рубинштейн шахснинг ўзига хослиги ва характерологик тизимда учта асосий тузилмаларни ажратган эди; муносабатлар ва йўналиш шахдаги асосий кўринишлар сифатида - бу шахснинг ҳаётдан нимани кутиши ва нимани хоҳлаши. қобилиятлар ана шу тилак - истакларни амалга ошириш имконияти сифатида - бу одамнинг нималарга қодир эканлиги. 1 характер имкониятлардан фойдаланиш, уларни кенгайтиришга қаратилган турғун, барқарор тенденциялар, яъни бу одамнинг к и м эканлиги. бу нуқтаи назардан қараганда ҳам, характер шахснинг “танаси”, борлиги, конституциясидир. характернинг бошқа индивидуал психологик хусусиятлардан фарқи шуки, бу хусусиятлар анча ўзгарувчан ва динамик, орттирилгандир. шунинг учун ҳам мактабдаги таълимдан олий ўқув юртидаги таълимга ўтиш фактининг ўзи ҳам ўспиринда маълум ва муҳим ўзгаришларни келтириб чиқаради. …

Want to read more?

Download all 5 pages for free via Telegram.

Download full file

About "характер"

19.1. психологияда характер муаммоси. психологияда характер муаммоси. характерологияга турлича ёндашиш. 19.2. характернинг тузилиши. характернинг тузилиши. характер хислатлари. экстроверсия ва интероверсия тўғрисида тушунча. характерда акцентуация ҳолати. характер ва темперамент. xaрaктeр, зaрб қилиш, бeлги, aксeнтуaция, интрoвeрт тип, экстрoвeрт тип, сeнтизив тип. психологияда характер муаммоси, характерологияга турлича ёндашиш, характернинг тузилиши, характер хислатлари, экстроверсия ва интероверсия тўғрисида тушунча, характерда акцентуация ҳолати, қобилият тўғрисида тушунча. характер 1. психологияда характер муаммоси. грекчадан таржима қилганда “характер” – бу “зарб қилиш”, “белги” демакдир. ҳақиқатдан ҳам характер – кишининг жамиятда яшаб эгаллайдиган алоҳида белгиларидир. шахснинг инд...

This file contains 5 pages in DOC format (119.5 KB). To download "характер", click the Telegram button on the left.

Tags: характер DOC 5 pages Free download Telegram