dala tajribalarining tarkibiy qismlari

DOCX 5 pages 41.6 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 5
7 –мавзу. дала тажрибаларининг таркибий қисмлари. 16-маъруза. дала тажрибаларини жойлаштириш ва ўтказиш техникаси: тажриба даласини бўлиш, тажриба майдончасидаги дала ишлари, экиш, нихолларни парваришлаш, дала тажрибаларида кузатиш (фенологик, энтомологик, фитопатологик) ва хисоб ишлари. дала тажрибаси унинг олдига қўйилган барча талабларга амал қилинган тақдирдагина тўғри натижаларни беради. тажрибанинг исталган бир босқичида йўл қўйилган кичкинагина техникавий характердаги хато (тажриба майдончасини бўлиш, тупроқни ишлаш, ўғитлаш, экиш, парваришлаш, ҳосилни йиғиштириб олиш) тажрибанинг аниқлигига, ҳатто тажрибанинг ўзига катта зарар етказиши мумкин. кўп ҳолларда бундай хатоликлар ҳеч қанақа риёзиёт усули билан ҳам тўғриланмайди ва тажрибанинг қадрсизланишига олиб келади. тажриба даласини бўлиш. тажриба даласини бўлиш учун тадқиқотчининг қўл остида бир қатор асбоб-анжомлар бўлиши керак: теодолит ёки эккер, пўлатдан ясалган ўлчов тасмаси ёки рулетка, мустаҳкам каноп ёки сунъий толадан тайёрланган ип, 4 та мустаҳкам 1,5 м ли темир қозиқлар (тажриба майдонининг тўртта чекка нуқталарини мустаҳкамлаш учун) ва кўп миқдорда ёғоч қозиқлар. тажриба майдончасининг тўрт томонидан албатта ҳимоя йўлакчалари қолдирилади …
2 / 5
и йилларда «йўқолиб қолмаслиги» учун уларга тегишли бўлган а1, в1, с1, ва д1 нуқталарга бақувват қозиқлар қоқилади, ораларидаги масофалар тажриба журналига ёзиб қўйилади. тажриба майдончасидаги дала ишлари дала тажрибасидаги барча тадбирлар ўз вақтида, қисқа муддатда амалга оширилмоғи керак. режалаштирилган тадбирнинг бир кун ичида тугалланиши, мақсадга мувофиқ ҳисобланади. агар бунинг иложи бўлмаса, битта такрорликнинг барча вариантларда биринчи куни, қолган вариантларда эса иккинчи куни амалга оширилади. дала ишларини юқори савияда амалга ошириш дала тажрибаларидан олинадиган натижаларни ҳаққоний бўлишининг гаровидир. бажариладиган дала ишларининг ичида ўғитлашга алоҳида эътибор берилади, чунки ўғитлаш пайтида йўл қўйиладиган хато дала тажрибасининг барбод бўлишига сабаб бўлади. кичик юзали майдончалада ўғит бериш мосламасинини созлаш қийин бўлгани боис кичик ва ўртача бўлмали дала тажрибаларида минерал ўғитлар қўлда берилади. бериладиган ўғитлар техник тарозилар ёрдамида тортиб олинади ҳамда халтача ёки қутиларга жойланади. ҳар бир идиш устига вариант рақами ёзилади ва вариантларга тарқатиб чиқилади. ўғит сочиш олдидан яна бир текшириб, ўғитлар тегишли вариантларга қўйилганига …
3 / 5
даш бир хилда, бир пайтда ва юқори савияда амалга оширилиши талаб этилади. экиш. экишнинг талаб даражасида ўтиши экиш техникасининг ҳолати ва уруғнинг сифатига боғлиқ. барча тажрибаларда экиш меъёри уруғнинг массасига эмас, балки унувчан уруғлар сонига қараб белгилаш лозим. дала тажрибаларида экиш бир куннинг ўзида тугалланиши шарт. тадқиқотларнинг натижалари, экиш муддати 4-6 соат фарқ қилган иккита вариантдаги ҳосил 1-2 ц фарқ қилгишини кўрсатган. экишни қўлда бажарилганда уруғларнинг иложи борича бир хил чуқурликка тушишига алоҳида эътибор берилади. ниҳолларни парваришлаш. дала тажрибасидаги ниҳоллар парвариши ҳам худди ишлаб чиқариш шароитидаги каби йўлга қўйилади. барча режалаштирилган тадбирлар ўз муддатида, сифатли ва бир хилда бажарилади. чопиқ, қатор ораларига ишлов бериш, озиқлантириш тажрибанинг барча бўлакларида бир хилда ўтказилиши лозим. ниҳоллар парваришида айниқса уларнинг бегона ўтлар билан ифлосланишига алоҳида эътибор берилади. чунки, бегона ўт босган ва босмаган вариантлардаги ниҳоллар ўсиш, ривожланиш ва ҳосилдорлиги жиҳатидан бир-биридан кескин фарқ қилади. дала тажрибаларида кузатиш ва ҳисоб ишлари. дала тажрибасида амалга ошириладиган …
4 / 5
атда бу ўсимликлар ҳисобга олинадиган ўсимликлар деб юритилади ва уларга аввалдан тайёрлаб қўйилган ёрлиқ (э т и к е т к а) лар осиб чиқилади. ёрлиқларнинг катталиги гугурт қутисидек бўлиб, картон қоғоздан ясалади. уларга ип ўтказилади ва ўсимликларнинг ўсиш шохига осилади. агар этикетка ўсимликнинг шохига эмас, баргига илинса, маълум муддатдан кейин тушиб кетади ва йўқолади. ҳисобга олинадиган ўсимликлар пала-партиш, тўғри келган жойдан эмас, балки бўлма ва вариантларнинг тегишли жойларидан олинади. масалан, дала тажрибасида экиш схемаси 60х30х2 кўринишда бўлиб, бўлмадаги ҳисобга олинадиган қаторлар сони 8та бўлсин. кузатиши учун 100 дона ўсимлик олиш талаб қилинсин. бунинг учун ҳисобга олинадиган қаторларнинг ҳар биридан 12 тадан (4та қатордан 3 тадан) ўсимлик танланади ва уларга ёрлиқлар осиб чиқилади. танлаб олинадиган ўсимликлар бўлмадаги ўртача катталикдаги (катта ҳам майда ҳам эмас) ўсимликлардан бўлиши шарт. ёрлиқларга ўсимликнинг тартиб рақами, навнинг номи, вариант ва такрорликларнинг рақами ёзиб қўйилади. уруғнинг униб чиқишини ҳисобга олиш. бу тадбир барча дала, лизиметр ва …
5 / 5
ўсимликнинг ўсиш нуқтасигача бўлган масофа ҳисобга олинади. айрим холларда, ҳашаротлар ўсимликни ўсиш нуқтасини нобуд қилганда, маълум нуқтадан бошлаб асосий поя тармоқланиб кетади. бундай ўсимликларни ҳисобга олинадиган ўсимликлар жумласига қўшиб бўлмайди. ғўзанинг шоналаши ва гуллашини ҳисобга олиш. бу тадбирни икки хил тушуниш мумкин. агар шоналаш ёки гуллаш давларини бошланишини аниқлаб талаб қилинса, кузатилаётган ўсимликларнинг 25-30% и шу даврга «қадам қўйган» сана (кун) аниқлаб, ёзиб қўйилади. шаклланган ва сақланиб қолинган ҳосил элементларини ҳисоблаб олиш жуда муҳим тадбирлардан ҳисобланади. бунда: а) барча тўлақонли кўсаклар, б) тугунчалар, в) гуллар, г) шоналар санаб чиқилади. тўкилган ҳосил элементлар махсус халатчаларга териб солинади ва ҳосил органларидаги тўкилиб кетган шона, тугунча ва кўсак ўринлари ҳисобга олинади. кўчат қалинлигини ҳисобга олиш. кўчат қалинлигини ҳисобга олиш. амал даврида кўчат қалинлиги 2 марта барча вариант ва такрорликларда алоҳида амалга оширилади. биринчи аниқлаш яганалашдан кейин, иккинчиси эса, вегетация даврининг охирида, сўнгги терим олдидан бажарилади. яганалаш пайтида барча вариантлардаги кўчатлар сонини бир хил …

Want to read more?

Download all 5 pages for free via Telegram.

Download full file

About "dala tajribalarining tarkibiy qismlari"

7 –мавзу. дала тажрибаларининг таркибий қисмлари. 16-маъруза. дала тажрибаларини жойлаштириш ва ўтказиш техникаси: тажриба даласини бўлиш, тажриба майдончасидаги дала ишлари, экиш, нихолларни парваришлаш, дала тажрибаларида кузатиш (фенологик, энтомологик, фитопатологик) ва хисоб ишлари. дала тажрибаси унинг олдига қўйилган барча талабларга амал қилинган тақдирдагина тўғри натижаларни беради. тажрибанинг исталган бир босқичида йўл қўйилган кичкинагина техникавий характердаги хато (тажриба майдончасини бўлиш, тупроқни ишлаш, ўғитлаш, экиш, парваришлаш, ҳосилни йиғиштириб олиш) тажрибанинг аниқлигига, ҳатто тажрибанинг ўзига катта зарар етказиши мумкин. кўп ҳолларда бундай хатоликлар ҳеч қанақа риёзиёт усули билан ҳам тўғриланмайди ва тажрибанинг қадрсизланишига олиб келади. тажриба даласини...

This file contains 5 pages in DOCX format (41.6 KB). To download "dala tajribalarining tarkibiy qismlari", click the Telegram button on the left.

Tags: dala tajribalarining tarkibiy q… DOCX 5 pages Free download Telegram