агрокимёвий текшириши усуллари

PPTX 19 стр. 522,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 19
слайд 1 ўзбекистон миллий университети дала тажрибаларининг таркибий қисмлари ва тажрибада вариантларни жойлаштириш тупроқшунослик кафедраси фан: агрокимёвий текшириши усуллари маърузачи: қ.х.ф.д., доц ю.ч.кенжаев 2021-2022 ўқув йили режа дала тажрибаларининг таркибий қисмлари. дала тажрибасида вариантларни жойлаштириш. дала тажрибаларини жойлаштириш ва ўтказиш техникаси тажриба бўлакчаларнинг йўналиши ва шакли. лотин квадрати ва тўтрбурчак. лотин квадрати усулини қўллаш тупроқ унумдорлигидаги фарқларни тажриба натижаларига таъсирини камайтиради. бунда квадрат ёки тўртбурчак шаклдаги тажриба майдони вариантлари сонига тенг қатор ва устунларига ажратилади. тажриба лотин квадрати усулида жоййлаштирилганда, вариантлар ва такрорликлар сони бир-бирига тенг, бўлаклар сони эса вариантлар сонининг квадратига тенг бўлади. масалан, 4 вариантли тажрибада бўлаклар сони 16 га, 5 вариантли тажрибада 25 га тенгдир.(1-расм). 1-расм. 4-8 вариантли дала тажрибаларини лотин квадрати усулида жойлаштирилиши рендомизациялаш усулида- тасодифий рақамлар жадвали яхши натижа беради (2-илова). бу жадвалдан куйидагича фойдаланиш мумкин. мисол: 6 вариантли тажрибани 4 такрорликда жойлаштири лозим бўлсин. вариантлар 1,2,3 ,4,5,6 рақамлар билан белгиланади .жадвалнинг биронта устуни (масалан …
2 / 19
рибаларининг турлари ҳақида сўз кетганда, ўғитлар устида ўтказиладиган дала тажрибалари камида 3-4 йил давом этиши, бошқача айтганда, такрорланиши шарт дейилади. бу бевосита тажрибани ўтказиш жараёнида иқлим шароитларининг турлича бўлиши билан изоҳланади. дала тажрибаларидаги вариантлар майдон (макон) нинг ўзида бир неча мартта такрорланади ва бу билан тупроқ унумдорлигидаги ҳар хиллик ҳисобига юзага келадиган хатоликлар камайтирилади. тажриба ишлари услибиётида такрорликларни жойлаштиришнинг турли кўринишларидан фойдаланилади: -йиғма усулда жойлаштириш ; -сочма усулда жойлаштириш; 11-расмда ўзичига бешта вариантни олган дала тажрибасини тўртта такрорликда жойлаштиришнинг иккита усул ҳам кўрсатилган.расмнинг (а,б ва в) бантларида такрорликлар битта майдонда жойлаштирилган. улар бир-бирларидан факат бир ва икки ярус кўринишида жойлашганлиги билан фарқ қилади. сочма усулда жойлаштирилганда эса (11 расмнинг “г бандига этибор беринг), такрорликлар битта майдоннинг турли жойларда ва ҳатто бошқа-бошқа майдонларда ҳам жойлаштирилиши мумкин. агрокимёвий татқиқотларда жойлаштиришнинг бўндай усулидан камдан –кам холларда фойдаланилади. масалан, турли даражада эрозияга чалинган тупроқларда ўғитлар самарадорлиги ўрганиларкан тажрибаларда такрорликларни сочма усулда жойлаштиришга тўғри келади. …
3 / 19
ин майдонларда қўйиладиган тажрибаларда бўлакчаларнинг йўналиши тадқиқот натижаларига сезиларли таъсир кўрсатмайди. тажриба бўлакчаларининг шакли деганда, узунлигининг энига нисбати тушинилади. томонлар нисбати 1 (5 х 5 м; 10 х 10м) га тенг бўлса, тажриба бўлакчаси квадрат шаклда, 1-10 атрофида бўлса, тўғри тўрт бурчак, 10 дан катта бўлса, чўзинчоқ ҳисобланади. тадқиқотлар натижаларининг кўрсатишича, чўзинчоқ шаклдаги тажриба бўлакчалари тупроқ унумдорлигидаги ҳар хилликни тўла қамраб олади, қайсики, тажриба натижалари ҳаққонийликни оширади. 3-расм. дала тажрибасида бўлакчаларнинг тўғри (1) ва нотўғри (2 ва 3) жойлашиши (тупроқ унумдорлиги нуқталарнинг қуюқлашишига моне равишда ортиб боради). стационар дала тажрибаларининг аксариятида бўлакчаларнинг юзаси 20-200 м2, томонлар нисбати 5-10 га тенг бўлади, юзаси ундан катта бўлган бўлакчаларда томонлар нисбати 10-20 ни ташкил этиши керак. суғориладиган шароитда қатор оралари ишланадиган экинлар устида амалга ошириладиган дала тажрибаларда, бўлакчаларнинг эни ишлов бериш техникасининг қамров кенглигига каррали (2,4; 4,8 ёки 7,2 м) қилиб олинади. вариантлар сони кам(8 тагача), юзаси кичик (100 м2) бўлган тажрибаларда бўлакчалар …
4 / 19
томонидан пайҳон қилинишидан сақлайди. ҳисобга олинадиган қаторлар ва ўсимликлар. табиийки, йирик бўлмали дала тажрибаларида мавжуд бўлган барча ўсимликлар устида кузатишларни олиб бориб бўлмайди ва бунга ҳожат ҳам йўқ. фараз қилинг, тажриба вариантида 12 та қатор мавжуд. одатда шу 12 қатордан ўртадаги 8 та қатор ҳисобга олинадиган ва четдаги 4 таси (2 та ўнг ва 2 та чап тарафда) ҳисобга олинмайдиган қатор ҳисобланади. чунки четдаги қаторлар бир мунча қулай шароитларда (сув, озиқ, ёруғлик) бўлганликлари сабабли ўртадагиларга қараганда яхши ривожланади, шу сабабдан уларнинг кўрсаткичларидан фойдаланиб бўлмайди. 4-расм. дала тажрибасида вариант, ҳисобга олинадиган қаторлар ва ҳимоя йўлакчаларининг жойлашиши дала тажрибаларида ҳисобга олинадиган қаторлар ичидан ҳисобга олинадиган ўсимликлар танланади ва уларга этикетка(ёрлиқ)лар осиб чиқилади. донли ва дуккакли - дон экинлари, шунингдек ўтсимон ўсимликлар билан иш олиб борилганда, маълум юзага (1м2)эга бўлган майдончадаги ўсимликлар ажратиб олинади ва улар устида кузатишлар олиб борилади. 13-расмда ғўза навлари устида етти вариантли тўртта такрорликда амалга ошириладиган дала тажрибаси тасвирланган, …
5 / 19
и сунъий толадан тайёрланган ип, 4 та мустаҳкам 1,5 м ли темир қозиқлар (тажриба майдонининг тўртта чекка нуқталарини мустаҳкамлаш учун) ва кўп миқдорда ёғоч қозиқлар. тажриба майдончасининг тўрт томонидан албатта ҳимоя йўлакчалари қолдирилади (уларнинг эни 4-5 м дан кам бўлмаслиги керак). тажриба даласини бўлиш тизими 5-расмда ўз ифодасини топган бўлиб, биринчи навбатда каноп ип ёрдамида a1 b1 йўналиш топилади. кейин a1 нуқтадан 5 -10 м ичкарироқдан а нуқта учун қозиқ қоқилади ва шу нуқтадан бошлаб ai bi йўналишидан в нуқтанинг жойи аниқлаб олинади. кейинги қилинадиган иш теодолит ёки эккер ёрдамида ад ва вс йўналишларни аниқлаш ва с ҳамда д нуқталар ўрнини белгилаш ҳисобланади. тажрибанинг умумий контури тайёр бўлгач ундаги вариантларнинг майдонлари аниқланади. бу иш ип ва ўлчов тасмалар ёрдамида бажарилади. 5-расм. дала тажрибасини жойлаштириш чизгиси. тажриба бўлакчаларнинг йўналиши ва шакли. татқиқотларни ҳаққонийлиги кўп жихатдан тажриба бўлакчаларнинг йўналишига боғлиқдир. тажриба бўлакчалари тупроқ унумдорлигининг ўзгариб бориши йўналишида жойлаштирилса, услубий жихатдан тўғри ҳисобланади. …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 19 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "агрокимёвий текшириши усуллари"

слайд 1 ўзбекистон миллий университети дала тажрибаларининг таркибий қисмлари ва тажрибада вариантларни жойлаштириш тупроқшунослик кафедраси фан: агрокимёвий текшириши усуллари маърузачи: қ.х.ф.д., доц ю.ч.кенжаев 2021-2022 ўқув йили режа дала тажрибаларининг таркибий қисмлари. дала тажрибасида вариантларни жойлаштириш. дала тажрибаларини жойлаштириш ва ўтказиш техникаси тажриба бўлакчаларнинг йўналиши ва шакли. лотин квадрати ва тўтрбурчак. лотин квадрати усулини қўллаш тупроқ унумдорлигидаги фарқларни тажриба натижаларига таъсирини камайтиради. бунда квадрат ёки тўртбурчак шаклдаги тажриба майдони вариантлари сонига тенг қатор ва устунларига ажратилади. тажриба лотин квадрати усулида жоййлаштирилганда, вариантлар ва такрорликлар сони бир-бирига тенг, бўлаклар сони эса вариантлар сонининг...

Этот файл содержит 19 стр. в формате PPTX (522,5 КБ). Чтобы скачать "агрокимёвий текшириши усуллари", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: агрокимёвий текшириши усуллари PPTX 19 стр. Бесплатная загрузка Telegram