бошқариш усуллари

DOC 64.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1404051797_50285.doc бошқариш усуллари бошқариш усуллари режа: 1. бошқаришда рағбатлантиришдан фойдаланиш усуллари. 2. кадрларни маънавий жиҳатдан ривожлантириш усуллари. 3. мактаб хужжатларини таҳлил қилиш усуллари. таянч иборалар: бошқаришни рағбатлантириш, кадрлар, мактаб ҳужжатлари, ривожлантириш усуллар. мактаб ичидаги бошқарувини тўғри ташкил этишда бошқариш усулларининг роли бениҳоя каттадир. бошқариш усуллари ўқитувчи, тарбиячи, техник ходимларга, умуман мактаб жамоасига таъсир кўрсатиш воситаси бўлиб, бу воситалар ўртага қўйилган мақсадларга эришиш жараёнида мазкур ходимлар ва жамоаларнинг фаолиятини уйғунлаштиришни таъминлайди. шунинг учун ҳам мактаб ички бошқарувини ташкил қилиш ва уни амалга оширишда мактаб раҳбарларининг бошқариш усулларини тўғри танлаши ва ундан ўз ўрнида тўғри фойдаланишлари муҳим аҳамият касб этади. бошқариш усулларини уларда акс этадиган мактаб ишига тааллуқли бўлган муносабат турларига қараб тасниф қилиш билан бир қаторда, бу усулларни мактаб ходимларининг фаолият мотивларини ҳисобга олган ҳолда уларга таъсир этиш нуқтаи назаридан ҳам фарқ қилиш лозим. шу ўринда қуйидаги мотивларни ажратиб кўрсатиш мумкин: а) ҳар бир мактаб ходимининг ҳуқуқ ва бурчларидан келиб чиқадиган …
2
бутун механизмини ифодалайди. бошқарув бўғинлари томонидан амалга ошириладиган бошқариш актлари икки турга бўлинади: норматив актлар ва шахсий актлар. бошқарувга оид норматив актларда аниқ муайян шахс бўлмайди: улар бирор шароитга тадбиқан олинадиган умумий ҳатти-ҳаракат қоидаларини ўз ичига олади ва кўпинча узоқ вақтга мўлжалланган бўлади. бошқаришнинг шахсий актлари эса муайян субъектларга қаратилган бўлади. ташкилий усулларни ташкилий кўрсатма ва фармойиш бериш йўли билан таъсир кўрсатишга бўлиш кенг тарқалган. ташкилий маъмурий таъсир кўрсатиш турли ташкилий чораларни масалан, мактабни бошқаришнинг ташкилий мазмуни ва мундарижасини белгилаш, ички тартиб қоидаларни ўрнатиш ва шу кабиларни ўз ичига олади. фармойиш, кўрсатма ва буйруқ бериш йўли билан таъсир кўрсатиш барча бошқариш бўлимларининг ишланиши кунда тезкорлик билан таъминлаб туришдан иборат балиб, унга кўрсатмалар бериш, ёзма шаклдаги ёки оғзаки бериладиган буйруқлар воситаси билан эришилади. бир-бирига бўйсунмаган бошқариш бўғинлари ўртасидаги муносабатлар ўз хусусиятига эгадир. бу бўғинларнинг умумий таълим мактаби билан, мактабдан ташқари болалар муассасаси билан ҳамжиҳат ишлаши учун бошқариш муносабатларига хос бўлган фармойиш …
3
тобора кенгроқ фойдаланиш амалга оширилмоқда. ҳуқуқий воситалар деганда ижтимоий муносабатларга юридик таъсир кўрсатиш воситаларининг жами тушунилади. ҳуқуқ мезонлари давлат томонидан чиқарилади, агар жамоат ташкилотлари томонидан чиқарилса, давлат томонидан тасдиқланади. ҳуқуқ мезонлари турли қонуний хужжатлар, низомлар, кўрсатмалар, инструктив-методик кўрсатмалар, буйруқлар, фармойишлар, қарорлар ва ҳоказолар шаклига киритилади. моддий жавобгарлик корхоналар, ташкилотлар, ўқув юртлари, мактабгача тарбия ва мактабдан ташқари болалар муассасалари, интернат-мактаблари, болалар уйлари, шунингдек, айрим мансабдор шахсларнинг зиммасига хўжалик фаолиятининг (муассасалари раҳбарларининг хўжалик ишлари билан шуғулланувчи ўринбосарлари ва ходимлари) натижалари учун юкланадиган маъсулиятдир. моддий жавобгарлик турли жарималарда, пенияларда ва ҳоказоларда ифодаланади. бошқаришнинг бевосита кўрсатма бериш усули кўпроқ субеъктларнинг буйруқ, кўрсатма, фармойиш, топшириқлар бериш йўли билан бошқариш манбаига таъсир кўрсатишини таъминловчи усул ва ҳаракатларни ўз ичига олади. бошкаришнинг мазкур усуллари мактабдаги илмий тарбия жараёнида қатнашувчиларнинг юқори бошқарув бўғинлари ва мактаб маъмурияти ҳамда педагоглар кенгашининг қарорлари, директорнинг буйруқлари ва турли кўрсатмаларни бажариш учун мактаб ходимларининг шахсан жавобгар бўлишини таъминлайди. бошқаришда рағбатлантиришдан фойдаланиш методлари. мактаб …
4
хий тараққиёт истиқболларини тушуниш ва қайта қуриш тантанасига ишонишдир. шунинг учун мактабнинг муаллимлар жамоаларини бошқаришда уларнинг ҳар бирини сиёсий, илмий, методик ва умумпедагогик жиҳатдан савияларини ошириб бориши, шунингдек, уларга иқтисодий билимлар бериш муҳим аҳамият касб этади. ҳозирги кунда мактаб ходимларининг онги қанчалик юқори бўлса, уларнинг педагогик меҳнат соҳасидаги фаолияти, бинобарин, ўқув-тарбия бобидаги ютуқлари шунчалик юксак бўлади. ижодий изланишнинг негизи-ўқитувчилик касбига меҳр қўйиш, уни қадрлаш, педагог меҳнатнинг ўзидан, унинг натижаларидан қаноат ҳосил қилишдир. бу омиллардан самарали ва ўринли фойдаланиш мактабнинг таълим-тарбия ишини янада такомиллаштиришда муҳим роль ўйнайди. бошқаришда мактаб ҳужжатларини таҳлил қилиш усули. мактаб ички бошқаруви тизимида педагогик жараённи, унинг айрим ходисалари ва фактларини текширишда мактаб ҳужжатларини чуқур ўрганиш ва ҳар томонлама таҳлил қилиш масаласига алоҳида эътибор бериш ҳозирги даврнинг муҳим талабларидан биридир, чунки, бу ҳужжатларда мактабнинг, муаллимлар жамоасининг ёш авлодни тарбиялаш, унга пухта билим бериш ва уни ўқиш масалаларига доир қарорларни амалга ошириш борасидаги фаолияти ўз ифодасини топган. мактаб ҳужжатлари …
5
шда мазкур ҳужжатларда муҳим вазифа қилиб қўйилган: ўқувчилар сонининг ўсиши ва камайишига, уларнинг мактабдан кетиб қолишининг олдини олишга, баъзи бир ўқувчиларнинг айрим фанлар бўйича ва бутун синфнинг умумий ўзлаштириш даражасига, бир синфда икки йил қолиб ва ўзлаштирмасликнинг олдини олиш ва унга барҳам беришга, рағбатлантириш ва жазолаш чораларини таснифига, мактаб педагоглар кенгашининг тавсифига, мактабнинг синфдан ва мактабдан ташқари ишларининг қўйилиш ҳолатига, мактабнинг ота-оналар жамоатчилик, меҳнат жамоалари, оталиқ ташкилоти, савдо, қурилиш, соғлиқни сақлаш ташкилотлари, база корхонаси, мактабдан ташқари болалар муассасалари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар, олий ўқув юртлари билан ҳамкорликдаги ишларига, мактабнинг ўқув-моддий ва техник базасини мустаҳкамлаб бориш масаласига, унинг молия-хўжалик ва педагогик тарғибот ишларига алоҳида эътибор берилади. адабиётлар: 1. и.а.каримов "баркамол авлод орзуси". 1999 йил. 2. и.а.каримов "ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўли" т. ўзбектистон 1995 йил; 3. "кадрлар тайёрлаш миллий дастури". 1997 йил. 4. "таълим тўғрисида»ги қонун. 1997 йил. 5. ўзбекистон республикасининг умумий ўрта таълим тўғрисидаги йўриқномаси. "халқ таълими" 1992й. 2-сони …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "бошқариш усуллари"

1404051797_50285.doc бошқариш усуллари бошқариш усуллари режа: 1. бошқаришда рағбатлантиришдан фойдаланиш усуллари. 2. кадрларни маънавий жиҳатдан ривожлантириш усуллари. 3. мактаб хужжатларини таҳлил қилиш усуллари. таянч иборалар: бошқаришни рағбатлантириш, кадрлар, мактаб ҳужжатлари, ривожлантириш усуллар. мактаб ичидаги бошқарувини тўғри ташкил этишда бошқариш усулларининг роли бениҳоя каттадир. бошқариш усуллари ўқитувчи, тарбиячи, техник ходимларга, умуман мактаб жамоасига таъсир кўрсатиш воситаси бўлиб, бу воситалар ўртага қўйилган мақсадларга эришиш жараёнида мазкур ходимлар ва жамоаларнинг фаолиятини уйғунлаштиришни таъминлайди. шунинг учун ҳам мактаб ички бошқарувини ташкил қилиш ва уни амалга оширишда мактаб раҳбарларининг бошқариш усулларини тўғри танлаши ва ундан ўз ўрнида тўғ...

DOC format, 64.0 KB. To download "бошқариш усуллари", click the Telegram button on the left.

Tags: бошқариш усуллари DOC Free download Telegram