тайм-менижмент: ўқиш ва ишда вақтни самарали бошқариш усуллари

DOCX 7 pages 26.6 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 7
6-мавзу тайм-менежмент: ўқиш ва ишда вақтни самарали бошқариш усуллари мавзунинг асосий масалалари 1. вақтнинг ҳуқуқшунос ҳаёти ва меҳнат фаолиятидаги аҳамияти. 2. вақтни бошқариш кўникмаси ва ундан фойдаланишнинг афзалликлари. 3. вақтдан унумли фойдаланишнинг амалий усуллари. 4. тайм-менежмент бўйича муҳим тавсиялар. зарурий адабиётлар: mualliflar jamoasi. shaxsiy rivojlanish. darslik. – т.: тдюу, 2019. 105-119 b. полли берд. тайм менежмент. гранд файр пресс. москва, 2004. анна лакейн. исскуства успевать. перевод ю. емельянов, н. емельянова. «фаир», москва, 1996. successful time-management. mtd training. 1-st edition, london, 2010. юсупова н. тайм менежмент. вақтни бошқариш санъати. – т.: «янги аср авлоди», 2009. 42-55 б. архангельский г. тайм-драйв. как успевать жить и работать. – м.: «манн, иванов и фербер», 2019. 45-78 с. 1. вақтнинг ҳуқуқшунос ҳаёти ва меҳнат фаолиятидаги аҳамияти. япониядан келган ўқитувчи ўзбекларнинг вақтга муносабати хусусида шундай дейди: “сизларда ёшлар ҳам, катта ёшлилар ҳам автобус ёки поездда кетаётганда деразадан ташқарига беҳуда қараб, вақтни бекор ўтказар экансиз. японияда шундай …
2 / 7
ҳол ҳисобланади. ҳозирги даврга келиб вақтни бошқариш ёки вақтдан унумли фойдаланишга эътибор кучайди. замонавий ҳуқуқшунос тимсолида унинг олий маълумоти, компьютер ва интернет сайтларидан фойдалана олиши, кенг қамровли билими етарли эмас. буларга қўшимча равишда ҳуқуқшунос теран фикрли, узоқни кўра оладиган ва қимматли вақтини тежай биладиган бўлиши зарур. аввало шуни таъкидлаш керакки, вақтни тўғри бошқариш бўйича шу соҳа мутахассислари томонидан ягона тўхтамга келган ечим мавжуд эмас. лекин умумий тавсия ва қоидалар тизими ишлаб чиқилганки, уларни қўллаш орқали юристлар вақтдан унумли фойдаланиш бўйича сезиларли муваффақиятга эришиш мумкин. вақтни унумли бошқариш жараёни аксар ҳолларда қуйидаги қисмлардан иборат бўлади: · ишлаш қобилияти ва ҳис-туйғуни бошқариш; · мақсадни тўғри режалаштириш; · вазифаларни белгилаш ва амалга ошириш; · олдиндан қўйилган мақсадга эришиш; · хулоса чиқариш. замонавий дунёда вақтнинг қадрига етиш, ўз мақсади йўлида уни тўғри тақсимлаш ва асосийси – вақти бўйича белгиланган ишлар режасини амалга ошириш долзарб масала ҳисобланади. жамиятда ҳамма кишилар ҳам вақтни бошқариш кўникмасини ўзлаштириша …
3 / 7
ўникмасининг сиз – бўлғуси ҳуқуқшунос учун афзалликлари ҳақида тўхталсак. вақтни бошқариш орқали, аввало, иш самарадорлигининг ўсишига эришилади. натижада, сизда бошқа шахсий ишлар, интеллектуал ривожланиш ёки ҳордиқ учун қўшимча вақт пайдо бўлади. вақтни доимий бошқариш эришилаётган самарадорлик оқибати сифатида муваффақиятга замин яратади. ҳуқуқшунос иш фаолияти ва ҳаётида муваффақиятга эришиши учун, аввало, ўзининг ҳаётий мақсадини белгилаб олиши лозим. чунки вақтни бошқариш ва ундан фойдаланишда мақсадга эришиш мўлжалига қаратилган эътибор барча ҳаракатларнинг асоси бўлиб хизмат қилади. шу ўринда бошқарув соҳасида машҳур мутахассис стивен ковининг машғулотларидан бирини эслаш жоиз. бу машғулотда у стол тагидан 5 литрли шаффоф идишни олади ва муштдек келадиган бир неча тошларни олдига қўйиб: «нима деб ўйлайсиз, шу тошлардан нечтаси бу идишга сиғаркан?», деб сўрайди. турли фикрлар айтилгач, идишга бир нечта тошни солиб тўлдиради. кейин: «энди идиш тўлдими?», деб сўрайди. ҳамма унга тикилиб: «албатта», дейишади. шундан кейин идишга шағал солади. стивен яна: «энди идиш тўлдими?», деб сўрайди. бу сафар ҳам улар …
4 / 7
тиблаштириш муҳим аҳамиятга эга. аввало, муҳим ҳисобланган ҳамма вазифаларни қоғозга бирма-бир ёзиш ва режалаштириш лозим. сиз буни компьютер ёки мобил телефонда эмас, қўлда қоғозга ёзинг. бу жараённи яқинроқ ҳис қилиш имконини яратади. хотирада эслаб қоламан, дея уринманг. чунки хотирада ишларни режалаштириб уларни эслашга вақт ва кучингизни сарфлайсиз, қолаверса, айрим ишлар эсингиздан чиқиб қолиш эҳтимоли ҳам катта. бундай ҳолатда ишнинг даражаси муҳим аҳамиятга эга эмас. уларни имкон қадар тўғри белгилаб чиқиш мақсадга мувофиқ. шу ўринда вазифаларни белгилаётганда уларнинг ҳар бирига кетадиган вақтни қандай тақсимлаш мумкинлиги тўғрисида савол пайдо бўлади. масалан, олти йилдан сўнг хусусий адвокатлик фирмаси ташкил қилмоқчисиз. шу мақсад йўлида қандай ишларни бажариш талаб этилади? умумий жараённи йиллар, ойлар ва ҳафталарга, ҳатто кунларга тақсимлаган ҳолда чамалаб кўринг. иш режаларининг муддатини белгилашни ҳар бир инсон ўзи мустақил амалга ошириши мумкин. агар сиз вақтни унумли бошқариш жараёнини энди бошламоқчи бўлсангиз, энг ишончли йўл – ҳамма режаларингизни келаётган ҳафтага киритишдир. яқин орада қилиниши …
5 / 7
алаш, агар бунга муайян сабаблар тўсқинлик қилса, ўша кун давомида барибир бажариш лозим. ўзингиз белгилаган иш якунланмагунича қатъийлик билан ўз-ўзингизни назорат қилиб, бошқа нарсаларга чалғимасдан, ирода кўрсатиб шахсий режангизни амалга оширишингиз керак. жамиятда кишилар ўзаро муносабатда бўлишар экан, бир-бирларининг ёрдамига эҳтиёж сезишади. бир киши ҳамма нарсани ўзи, ҳеч кимнинг ёрдамисиз амалга ошириши деярли имкони йўқ вазифа. шунинг учун кишилар бирон ишни бажаришда ўзлари тушунмаган ёки бажара олиш имкони бўлмаган ҳолатда бошқаларга мурожаат қилишига тўғри келади. вақтни бошқариш жараёнида биз мана шу ҳолни ҳам инобатга олишимиз керак. яъни, биздан кимдир кўмак сўраб маълум бир вақтни ажратишга тўғри келса, бу масалани чуқур ўйлаб, кейин розилик берган маъқул. бошқача айтганда, биз ўз вақт режимимиз ва имкониятимиз доирасидан ташқаридаги “илтимос”ларга “йўқ” деган жавобни бера олишимиз керак. бу жавоб бизнинг бироз худбинлигимизни кўрсатса-да лекин вақтимизни унумли ишлатишнинг сирларидан бири ҳисобланади. бошқалар учун “ҳа” дейишингиз шахсий ишларингизга кам вақт қолишига ва белгиланган режадаги вазифаларнинг қолиб кетишига, …

Want to read more?

Download all 7 pages for free via Telegram.

Download full file

About "тайм-менижмент: ўқиш ва ишда вақтни самарали бошқариш усуллари"

6-мавзу тайм-менежмент: ўқиш ва ишда вақтни самарали бошқариш усуллари мавзунинг асосий масалалари 1. вақтнинг ҳуқуқшунос ҳаёти ва меҳнат фаолиятидаги аҳамияти. 2. вақтни бошқариш кўникмаси ва ундан фойдаланишнинг афзалликлари. 3. вақтдан унумли фойдаланишнинг амалий усуллари. 4. тайм-менежмент бўйича муҳим тавсиялар. зарурий адабиётлар: mualliflar jamoasi. shaxsiy rivojlanish. darslik. – т.: тдюу, 2019. 105-119 b. полли берд. тайм менежмент. гранд файр пресс. москва, 2004. анна лакейн. исскуства успевать. перевод ю. емельянов, н. емельянова. «фаир», москва, 1996. successful time-management. mtd training. 1-st edition, london, 2010. юсупова н. тайм менежмент. вақтни бошқариш санъати. – т.: «янги аср авлоди», 2009. 42-55 б. архангельский г. тайм-драйв. как успевать жить и работать. – м.: «м...

This file contains 7 pages in DOCX format (26.6 KB). To download "тайм-менижмент: ўқиш ва ишда вақтни самарали бошқариш усуллари", click the Telegram button on the left.