lizimetrik tajribalar usuli

DOCX 6 sahifa 38,9 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 6
5-мавзу. лизиметрик тажрибалар усули 11-маъруза: лизиметр тажриба олиб бориш технологияси. табиий шароитда озиқ элементлар балансини, ўғитлар самарадорлигини ўрганишда лизиметр усулининг роли. лизиметрдаги жараёнларни кузатиш, олинган материалларни математик ишлаб чиқиш. лизиметрик тажрибалар олиб бориш шароити. тажриба тизими тадқиқотда қўйилган мақсаддан келиб чиққан ҳолда тузилади. тажрибалар бир , икки ва уч омилли бўлиши мумкин. бироқ ҳар қандай ҳолда ҳам ягона фарқ принципи бузилмаслиги керак. лизиметрик тажриба натижаларида нисбатан холис бахо бериш учун тадқиқотларда унумдорлиги ва генезиси бўйича дала тажрибалари олиб борилаётган тупроқдар билан бир хил ёки унга якин тартибда олиб борилади. лизиметрларда нисбатан катта маълумот олиш учун қиёсий қарама - қарши шароитлар вужудга келтириш зарур. бундай натижага эришиш йўлларидан бири лизиметрик тажрибаларда кўплаб вариантлар ичида бир бири билан энг кўп фарқ қиладиган вариантлами ажратиш (ўғит меъёри, суғориш ва бошқалар). минерал ва органик ўғитлар билан боғлиқ лизиметрик тажрибаларда ўғитлар жуда паст меъёрларда вариантлар қўйилиши ярамайди, ундан паст фонда нафақат экин экилганда , балки …
2 / 6
ба қўйилишидан олдин тупроқ намуналари олиниб унинг агрокимёвий хоссалари ўрганилади. бундан ташқари тупроқ тўғрисида тўлиқроқ тасаввурга эга бўлиш мақсадида гумуснинг фракцион таркиби, умумий азот, фосфор ва калий миқдори, шунингдек тупроқ таркибидаги микро элементлар аниқланади. бу кўрсаткичлар и.в.тюрин, гранвальд ляжу, а.н.кирсанов, б.п.мачигин услублари бўйича аниқланади. ўсимликнинг ўсиш ва ривожланиш ҳолатини ўрганиш учун униб чиққандан ҳосил йиғиб териб олингунча лизиметрларда фенологик кузатувлар олиб борилади. шунингдек кўчат қалинлиги , ёритилганлиги , барг сатҳи , фотосинтез жараёни, биологик махсулдорлиги аниқланади. фенологик кузатувлар хар ойнинг дастлабки кунлари , тезпишар экинларда эса ишчи дастурдан келиб чиққан ҳолда бир ойда икки мартадан ўтказилади. учётлар ривожлаииш фазалари буйича ва тажрибанинг мақсадидан келиб чиққан ҳолда олиб борилади. органик массанинг учётини аниқлаш учун ҳосил билан чиқиб кетаётган масса, барча тупроққа тукилган барг, шона ва гуллар, тупроқда қоладиган илдизмева ва илдиз қолдиқлари ҳисобга олинади, яъни териб тортилади. органик масса ва унинг кимёвий таҳлили учёти углерод, азот, ҳамда кул элементлари айланиши ва …
3 / 6
эса ҳар куни ўтказилиши яхши. лизиметрик тажрибаларда инфилтрация сувларининг кислоталилиги, тиниқлиги, ишкорийлиги, нитратлар, амииакли ва умумий азот, фосфор микдори ўрганилади. айрим холларда ишнинг мазмунидан келиб чиққан ҳолда сув таркибидаги микроэлементлар ҳам ўрганилиши мумкин. азотни газсимон ҳолатда юколиши n15 изотопи ёрдамида аниқланади. лизимертли тажрибаларда изотоплар билан ишлаш ўғитлар балансини аниқлаш ва аник маълумотлар олишда катта назарий аҳамиятга зга. тупроқнинг фаол катламининг макбул сув- хаво режимини аниқлаш учун умумий сувга булгаи талабни аниқлаш лозим. бутун вегетация давомида бу кўрсаткич ўзгариб боради, шунинг учун у мавсумий ёки ривожланиш фазалари давомида аниклаб борилади. сувга булган талаб сув талаби ва ҳосилдорлик коэффициентлари бўйича аниқланади. жами сув буғланиши (е, мм) кўрсаткичини аниқлаш учун қуйидаги формуладан фойдаланилади: е=os+d-o±в бу ерда оs-атмосфера ёмгири, мм; d-лизиметрга қўйилган сув микдори, мм; о - лизиметрдан олинган сув, мм; в-эмпирик усулда аниқланадиган сув қайтариш, мм. сизот сувлари кўтарилганда бу кўрсаткич салбий кўрсаткич, пастлаганда эса мусбат кўрсаткичга эга булади. сув захиралари ҳисобга олинган …
4 / 6
и нишаблик бўйлаб оқиб кетади. лекин лизиметрик воронкаларда бу ҳодиса кузатилмайди. тупроққа тушадиган сув динамикасида ҳам ўзига хос фарқ кузатилади. лизиметрларнинг туби ёпиқ бўлгани сабабли қуйи қисмда юзага келадиган ҳаволи қатлам гравитация сувларининг пастга тўон эркин ҳаракатланишига тўсқинлик қилади ёки бошқача айтганда сувнинг табиий тупроқлардаги каби тўла шимилиши содир бўлмайди. шунингдек, сувнинг шимилиши лизиметрларнинг чуқурлигига ҳам боғлиқдир. сув чуқур лизиметрларда саёз лизиметрлардагига нисбатан кўпроқ тўпланади. саёз лизиметрлардаги тупроқ юзасидан сувнинг буғланиши чуқур лизиметрлардагига нисбатан кўпроқ бўлади. шимиладиган сув миқдори қуйидаги шароитларга боглиқ бўлади: · лизиметрнинг тупроқ билан тўлдирйш усулига (табиий ҳолатини сақлаб қолган тупроқларда шимилиш кўпроқ бўлади); · тупроқ хоссаларига (тупроқ қанчалар майда бўлса, сув шунча кам шимилади); · йил фаслларига (баҳор ва кузда кўп, ёз ва қишда кам); · ёгин-сочин миқдори ва уларнинг йил давомида тақсимланишига; · тупроқ ва ҳаво ҳароратига (ҳарорат қанча юқори бўлса, сув кўп буғланиб, кам шимилади). агрокимёда лизиметрик усулдан озиқ моддаларнинг тупроқдан ювилишини ўрганишда ҳам …
5 / 6
қолиши қумли тупроқлардагидан 2 марта кўп бўлгани ҳолда, қумли тупроқларга шимиладиган сув миқдори лойли тупроқлардагига нисбатан 16% кўпроқ бўлиши кузатилади. тупроқлардаги азотли бирикмаларнинг ҳаракатчанлиги унинг мехаиикавий таркиби билан узвий бўлиши немис олими гейльман тўонидан ўтказилган тажрибада аниқланган. 0,4 м3 ҳажмли, 1,3 м чуқурликка эга лизиметрлар 50 г азот аралаштирилган тупроқ билан тўлдирилган ва 20 ой давомида фақат ёғин-сочин билан намланган ҳолда (тоза шудгор ҳолатида) ташлаб қўйилган. тажрибалар асосида олинган айрим маълумотлар 9-жадвалда келтирилган. 9-жадвап турли механикавий таркибга эга тупроқларда сувнинг шимилиши (л) ва азотнинг ювилиши (%) (гейльман маълумоти) тупроқ ўргзнилган катталик тажриба бошлангандан кейинги ойлар 1 9 20 қумли сувнинг шимилиши 23,5 93,3 190,8 азотнинг ювилиши 17,4 100,0 103,6 қумоқ сувнинг шимилиши 9,0 52,0 92,1 азотнинг ювилиши 0,15 6,9 13,6 келтирилган рақамлардан қумли тупроқларда сувнинг шимилиши ва азотнинг ювилиши лойли тупроқларга нисбатан жадал кетиши кўриниб турибди. фосфор элементи шимиладиган ёғин-сочинлар таъсирида жуда кам миқдорда ювилади. лион ва бицель тўонидаи ўтказилган …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 6 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"lizimetrik tajribalar usuli" haqida

5-мавзу. лизиметрик тажрибалар усули 11-маъруза: лизиметр тажриба олиб бориш технологияси. табиий шароитда озиқ элементлар балансини, ўғитлар самарадорлигини ўрганишда лизиметр усулининг роли. лизиметрдаги жараёнларни кузатиш, олинган материалларни математик ишлаб чиқиш. лизиметрик тажрибалар олиб бориш шароити. тажриба тизими тадқиқотда қўйилган мақсаддан келиб чиққан ҳолда тузилади. тажрибалар бир , икки ва уч омилли бўлиши мумкин. бироқ ҳар қандай ҳолда ҳам ягона фарқ принципи бузилмаслиги керак. лизиметрик тажриба натижаларида нисбатан холис бахо бериш учун тадқиқотларда унумдорлиги ва генезиси бўйича дала тажрибалари олиб борилаётган тупроқдар билан бир хил ёки унга якин тартибда олиб борилади. лизиметрларда нисбатан катта маълумот олиш учун қиёсий қарама - қарши шароитлар вужудга кел...

Bu fayl DOCX formatida 6 sahifadan iborat (38,9 KB). "lizimetrik tajribalar usuli"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: lizimetrik tajribalar usuli DOCX 6 sahifa Bepul yuklash Telegram