dala tajribalari tarkibiy qismlari

DOCX 7 pages 227.6 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 7
7 –мавзу. дала тажрибаларининг таркибий қисмлари. 15-маъруза. дала тажрибасида вариантларни жойлаштириш вариантлар ва уларни жойлаштириш усуллари: андазали (стандарт), тизимли (системали), тасодифий (рендомизазация). дала тажрибаларидаги такрорликлар ва уларни жойлаштириш усуллари. дала тажрибаси услубиётининг таркибий қисмлари дала тажрибаси услубиёти деганда, уни ташкил қилувчи элементларнинг мажмуи тушунилади. тажрибадаги вариантлар ва уларнинг сони, бўлакчалар, уларнинг майдони ва йўналиши, такрорликлар ва уларни жойлаштириш тизими, ҳосилни йиғиштириб олиш усули ва бошқа шу кабилар дала тажрибаларининг элементларидан ҳисобланади. вариантлар ва уларни жойлаштириш. дала тажрибасидаги бир-биридан фақат ўрганилаётган битта белгиси билан фарқланадиган, лекин бир хил юзага эга бўлган бўлакчаларга тажриба вариантлари дейилади. тажриба вариантларининг сони тўғридан-тўғри тажрибанинг типиклигига таъсир этмасада, ундаги хатоликларга кучли таъсир кўрсатади. вариантлар сонининг 10-12 тадан кўп бўлиши, табиийки, тажриба майдони юзасининг ошишига, бу эса ўз навбатида хатоликлар салмоғининг ошишига сабаб бўлади. дала тажрибасида вариантларни жойлаштириш ўта муҳим ва асосий тадбирлардан бири ҳисобланади. умуман олганда, вариантларни жойлаштиришнинг учта усули мавжуд: · андазали (стандарт); · тизимли …
2 / 7
антларни тизимли жойлаштириш деб номланади. бундай жойлаштиришнинг турли-туман кўринишлари мавжуд бўлиб, бизда кўпроқ бир ярусли ва кўп ярусли усулда жойлаштириш қўлланилади. вариантларни тизимли жойлаштириш соддалиги ва қўллашга осонлиги билан ажралиб турсада, тажрибадаги хатоликларни статистик ишлаш ва баҳолашда бир қатор қусурларни келтириб чиқаради. 20-расм. дала тажрибасида вариантларни жойлаштириш усуллари: а) андазали; б) тизимли; в) рендомизерли. шу сабабдан ҳозирги пайтда хорижий мамлакатларда шунингдек, бизда ҳам, вариантларни жойлаштиришнинг рендомизация ёки тасодифий усулдан кенг фойдаланилади. тасодифий усул бўйича жойлаштиришнинг энг содда кўринишида вариантларнинг тартиб рақамлари қоғоз бўлакчаларига ёзиб чиқилади ва улар яхшилаб аралаштирилади. сўнгра битта-битта олинади (худди лото ўйинидаги каби) ва ундаги рақамлар ёзиб борилади. олимлар ўртасида вариантларни рендомезирли усулда жойлаштиришнинг самарадорлиги бўйича турли фикрлар мавжуд. в.н.перегудов рендомизация усулига юқори баҳо бериб, вариантларни тасодифий усулда жойлаштириш тажриба натижаларининг аниқлиги ва ҳаққонийлигини таъминлайди деб ҳисоблайди. шунингдек, н.а.плохинский, р.а.фишер, г.сандерс каби таниқли олимлар ҳам ушбу фикрни қўллаб қувватлайдилар. айрим агрономия йўналишида иш олиб борувчи тадқиқотчилар рендомизация …
3 / 7
бўлаклар сони 16 га, 5 вариантли тажрибада 25 га тенгдир (21-расм). бу жадвалдан қуйидагича фойдаланиш мумкин. мисол: 6 вариантли тажрибани 4 та такрорликда жойлаштириш лозим. вариантлар 1,2,3,4,5,6 рақамлар билан белгиланади ва улар ҳар бир такрорликда жойлаштирилади. бунинг учун жадвалнинг биронта устуни (масалан, 10-устун) дан биринчи рақамни (6) оламиз ва шу устун бўйлаб пастга томон ҳаракатланамиз ҳамда 6 дан бошқа, ундан кичик рақамлар ёзиб олинади: 6; 3; 5; 2; 1; 4. демак, биринчи такрорликда вариантлар шу тартибда жойлашади. иккинчи такрорликнинг биринчи бўлакчаси 4 рақамидан бошланади ва устун бўйлаб пастга тушиб борилади ҳамда такрорликдаги вариантларнинг жойлашиш тартиби аниқланади: 4; 5; 2; 3; 6; 1. 3 ва 4-такрорликлардаги вариантларнинг жойлашиши ҳам шу таҳлитда топилади. ҳозирги кунда рендомизациялаш учун замонавий усул. вариантларни рендомизация усулида жойлаштиришнинг бундан ташқари жуда кўп кўринишлари мавжуд. дала тажрибаларидаги такрорликлар ва уларни жойлаштириш усуллари. дала тажрибаларининг аниқлиги уларни замонда (яъни маълум вақт ичида) ва маконда (майдонда) тўғри такрорланишига боғлиқдир. дала …
4 / 7
. расмнинг (а,б ва в) бантларида такрорликлар битта майдонда жойлаштирилган. улар бир-бирларидан факат бир ва икки ярус кўринишида жойлашганлиги билан фарқ қилади. сочма усулда жойлаштирилганда эса (22 расмнинг “г” бандига этибор беринг), такрорликлар битта майдоннинг турли жойларда ва ҳатто бошқа-бошқа майдонларда ҳам жойлаштирилиши мумкин. агрокимёвий татқиқотларда жойлаштиришнинг бўндай усулидан камдан –кам холларда фойдаланилади. масалан, турли даражада эрозияга чалинган тупроқларда ўғитлар самарадорлиги ўрганиларкан тажрибаларда такрорликларни сочма усулда жойлаштиришга тўғри келади. шунингдек, янги агротехникавий тадбир ёки навларни турли тупроқ шароитларида ўрганиш режалаштирилган дала тажрибаларида ҳам шу усул қўлланилади. расм 22. дала тажрибасида такрорликларни жойлаштириш усуллари: а, б, в - йиғма; г - сочма. тажриба бўлакчаларининг йўшлиши ва шакли. тадқиқотларнинг ҳаққонийлиги кўп жиҳатдан тажриба бўлакчаларининг йўналишига боғлиқдир. тажриба бўлакчалари тупроқ унумдорлигининг ўзгариб бориши йўналишида жойлаштирилса, услубий жиҳатдан тўғри ҳисобланади. чунки бунда ,барча вариантлар учун бир хил шароит яратилади.бўлакчаларнинг бошқа ҳар қандай ҳолатда жойлаштирилиши тажриба натижаларига кучли таъсир кўрсатади. (23-расм). унумдорлик жиҳатдан бир жинсли …
5 / 7
ционар дала тажрибаларининг аксариятида бўлакчаларнинг юзаси 20-200 м2, томонлар нисбати 5-10 га тенг бўлади, юзаси ундан катта бўлган бўлакчаларда томонлар нисбати 10-20 ни ташкил этиши керак. суғориладиган шароитда қатор оралари ишланадиган экинлар устида амалга ошириладиган дала тажрибаларда, бўлакчаларнинг эни ишлов бериш техникасининг қамров кенглигига каррали (2,4; 4,8 ёки 7,2 м) қилиб олинади. вариантлар сони кам(8 тагача), юзаси кичик (100 м2) бўлган тажрибаларда бўлакчалар шаклининг тўғри тўрт бурчак шаклда бўлиши тадқиқотлар аниқлигининг юқори бўлишига имкон яратади. ҳимоя йулакчалари. юқорида таъкидлаб ўтилганидек, тажриба вариантлари фақат ўрганиладиган битта белгиси билан фарқланади. лекин вариантлар ўртасида ҳимоя йўлакчалари қолдирилмаса, маълум муддатдан кейин вариантларга қўлланилаётган ўғитларнинг бир вариантдан иккинчи вариантга "ўтиб қолиши" кузатилади. шу сабабдан ҳам тажриба вариантлари ўртасида камида бир метрли ҳимоя йўлакчалари қолдирилади. шунингдек, тажриба майдончасининг юқори ва қуйи қисмларида ҳам ҳимоя йўлакчалари қолдирилади. бу йўлакчаларнинг эни одатда 4-5 м атрофида бўлиб, биринчидан, экинлар қатор ораларини ишлаш ва озиқлантиришда техниканинг бурилиши учун хизмат қилса, …

Want to read more?

Download all 7 pages for free via Telegram.

Download full file

About "dala tajribalari tarkibiy qismlari"

7 –мавзу. дала тажрибаларининг таркибий қисмлари. 15-маъруза. дала тажрибасида вариантларни жойлаштириш вариантлар ва уларни жойлаштириш усуллари: андазали (стандарт), тизимли (системали), тасодифий (рендомизазация). дала тажрибаларидаги такрорликлар ва уларни жойлаштириш усуллари. дала тажрибаси услубиётининг таркибий қисмлари дала тажрибаси услубиёти деганда, уни ташкил қилувчи элементларнинг мажмуи тушунилади. тажрибадаги вариантлар ва уларнинг сони, бўлакчалар, уларнинг майдони ва йўналиши, такрорликлар ва уларни жойлаштириш тизими, ҳосилни йиғиштириб олиш усули ва бошқа шу кабилар дала тажрибаларининг элементларидан ҳисобланади. вариантлар ва уларни жойлаштириш. дала тажрибасидаги бир-биридан фақат ўрганилаётган битта белгиси билан фарқланадиган, лекин бир хил юзага эга бўлган бўлакча...

This file contains 7 pages in DOCX format (227.6 KB). To download "dala tajribalari tarkibiy qismlari", click the Telegram button on the left.

Tags: dala tajribalari tarkibiy qisml… DOCX 7 pages Free download Telegram