dala tajriba usuli

DOCX 4 стр. 36,4 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (4 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 4
6-мавзу. дала тажриба усули 12-маъруза: дала тажриба ва уларга қўйиладиган талаблар. дала тажрибани ўзига хос томонлари. дала тажриба олдига қойиладиган услубий талаблар. дала тажрибаларида учрайдиган хатоликлар. дала тажрибаларининг ўзига хос томонларидан бири ўсимликларни тупроқ, иқлим ва агротехникавий унсурлар мажмуида ўрганилишидир. шу сабабдан дала тажрибалари олдига қатор услубий талаблар қўйилади ва улардан энг асосийлари сифатида қўйидагиларни келтириш мумкин: · тажрибанинг типиклиги; · битта белги билан фарқланиш принципи; · тажрибанинг махсус ажратилган майдонларда ўтказилиши; · ҳосилни ҳисобга олиш ва тажрибанинг ҳаққонийлиги. тажрибанинг типиклиги тажриба натижаларини айнан у ўтказилган жойнинг ўзида қўлланилишига тажрибанинг типиклиги дейилади. айрим ҳолларда типиклик тажрибанинг репрезентативлиги деган ибора билан ҳам ифодаланади. тадқиқотларда, табиий, ташкилий-хўжалик ва агротехникавий шароитларга нисбатан типиклик фарқланади. дала тажрибаларини ўтказишда тупроқ-иқлим шароитлари муҳим аҳамият касб этади. бу ўз навбатида тадқиқотлар қайси тупроқ типида бажарилган бўлса, олинган натижалар ҳам фақат шу тупроқлар тарқалган ҳудудларда қўлланилиши лозимлигини тақазо қилади. тўқ тусли бўз тупроқлар шароитида ўтказилган тажрибаларнинг натижалари мирзачўл …
2 / 4
лан икки кун ичида бажарилиши керак. бундан ташқари тупроқни ишлаш, экиш ва ниҳолларни парваришлашда қўлланиладиган барча мосламалар биринчидан, замонавий иккинчидан, барча вариантларда бир хилда бўлиши керак. агротехникавий тадбирлар ичида суғориш алоҳида эътиборга эга бўлиб, сув барча вариантларга бир кунда, бир хил миқдорда берилиши керак. суғоришдаги вариантлар ўртасидаги фарқ ўсимликларнинг ўсиши, ривожланиши ва ҳосилдорлигига сезиларли таъсир кўрсатади. дала тажрибасининг типиклиги деганда, ўрганилаётган навларнинг шу шароит учун яроқлилиги ва мослаштирилганлигига жиддий эътибор берилади. битта белги билан фарқланиш принципи услубий жиҳатдан тўғри ташкиллаштирилган тажрибанинг муҳим шартларидан бири - мантиқан битта белги билан фарқланиш принципидир, яъни дала тажрибасида таққосланадиган вариантлар бир-бирларидан фақат битта ўрганиладиган белги билан фарқ қилиши лозим. масалан, азотли ўғит меъёрлари устида ўтказиладиган тадқиқотларда вариантлар ўртасидаги бирдан-бир фарқланадиган белги - ўғит меъёридир. бошқа барча омиллар (тупроқ типи ва унумдорлиги, ўтмишдош экин, тупроқни ишлаш усуллари, нав, экиш ва ўғитлаш муддатлари, усуллари, шунингдек, парваришлаш) барча вариантларда бир хилда бўлиши керак. айни шартга амал қилинмаса, …
3 / 4
яна мисолларга мурожаат қилайлик. дала тажрибасида буғдойнинг биологик хусусиятига кўра кўчат қалинлигига турлича мунособатда бўладиган иккита навига ўғит меъёрларининг таъсири ўрганилаётган бўлсин. бу икки навнинг ҳосилини таққослаш учун улар бир хил кўчат қалинлигида экилиши лозим эди. бу битта навнинг албатта ноқулай озиқланиш шароитига тушушига ва катта услубий хатога сабаб бўлади. бунинг олдини олиш учун бир нав ўзига қулай кўчат қалинликларида ҳам синаб кўрилади. яна бир мисол. тажрибада калийли ўғит турларининг (калий хлорид ва калий сульфат) хлорга чидамли экин ҳосилдорлигига таъсири ўрганилаётган бўлсин. агар ҳар икки шаклдаги ўғит фақат кузда ёки баҳорда берилса, олинадиган натижалар бир-биридан кескин фарқ қилади. ўғит шаклларини ҳаққоний баҳолаш учун тажриба тизимига турли муддатларда ўғит бериладиган қўшимча вариантлар киритилади. барча ҳолларда битта белги билан фарқланиш принципи -мақсадга мувофиқлик ёки меъёрдалилик принципи деб қаралиши керак. тажрибаларни махсус майдончаларда ўтказиш дала тажрибаларини махсус ажратилган майдончаларда ўтказиш битта белги билан фарқланиш принципининг мантиқий давомидир. бу талаб ҳар қандай дала тажрибасида …
4 / 4
тадқиқотнинг олдига қўйилган мақсад ва вазифаларга мос келиши керак. тажрибаларнинг ҳаққонийлиги ва аниқлиги бир-бири билан боғлиқ, лекин мустақил тушунчалардир. аниқ тажрибадан олинган натижаларни ўзига хос математик ёки статистик усуллар ёрдамида ҳисоблаб топилади. дала тажрибаларининг аниқлигига агрометеорологик шароитларнинг турли-туманлиги, тажриба майдони тупроқларининг бир жинсли бўлмаслиги, агротехникавий тадбирларни ўтказишда йўл қўйиладиган айрим нуқсонлар турлича таъсир кўрсатади ва шу асосда тажрибанинг хатоликлари юзага келади. дала тажрибаларида учрайдиган хатоликларни учта тоифага бўлиш мумкин: тасодифий хатолар – турли омилларнинг ўзаро таъсири натижасида юзага келади. тасодифий хатолар тажриба аниқлигига сезилар-сезилмас таъсир кўрсатади. дала тажрибаларида тасодифий хатоларни юзага келтирадиган ўзига хос элементлар мавжуд. тасодифий хатоларнинг ўзига хос томонларидан бири ундаги ижобий ва салбий элементларнинг ўзаро таъсирлашиши натижасида тажриба аниқлигига етказиладиган зарарнинг камайиши ва силлиқланишидир. тасодифий хатоларга иқлимдаги совуқ ва иссиқ, серёғин ва қуруқ кунларнинг алмашиб туришини мисол қилиш мумкин тизимли хатолар - муайян омилнинг фақат битта йўналишдаги доимий таъсири натижасида юзага келади. масалан, унумдорлик жиҳатдан бир жинсли …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 4 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "dala tajriba usuli"

6-мавзу. дала тажриба усули 12-маъруза: дала тажриба ва уларга қўйиладиган талаблар. дала тажрибани ўзига хос томонлари. дала тажриба олдига қойиладиган услубий талаблар. дала тажрибаларида учрайдиган хатоликлар. дала тажрибаларининг ўзига хос томонларидан бири ўсимликларни тупроқ, иқлим ва агротехникавий унсурлар мажмуида ўрганилишидир. шу сабабдан дала тажрибалари олдига қатор услубий талаблар қўйилади ва улардан энг асосийлари сифатида қўйидагиларни келтириш мумкин: · тажрибанинг типиклиги; · битта белги билан фарқланиш принципи; · тажрибанинг махсус ажратилган майдонларда ўтказилиши; · ҳосилни ҳисобга олиш ва тажрибанинг ҳаққонийлиги. тажрибанинг типиклиги тажриба натижаларини айнан у ўтказилган жойнинг ўзида қўлланилишига тажрибанинг типиклиги дейилади. айрим ҳолларда типиклик тажриба...

Этот файл содержит 4 стр. в формате DOCX (36,4 КБ). Чтобы скачать "dala tajriba usuli", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: dala tajriba usuli DOCX 4 стр. Бесплатная загрузка Telegram