uglevodlar

PPTX 29 стр. 3,3 МБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 29
uglevodlar углеводлар режа: углеводлар ва уларнинг ахамияти ва уларнинг синфланиши. моно, олиго ва полисахаридларнинг тузилиши, хоссалари. 3. оддий ва мураккаб углеводлар. углеводлар тирик организмлар, айниқса, ўсимликлар оламида кенг таркалган органик моддалардан биридир. яқин вақтларгача уларнинг асосий вазифаси ҳаётий жараёнларни энергия билан таъминлашдан иборат деб қаралар эди. лекин кейинги йиллардаги текширишлар углеводларнинг организмдаги функциялари ниҳоятда мураккаб, кўп қиррали эканлигини кўрсатди. углеводлар нуклеин кислоталар таркибига киради. улар оқсиллар ва липидлар билан ҳосил қилган комплекслар (гликопротеинлар ва гликолипидлар) мембраналарнинг ташкил топишида, шунингдек, улар фаолият кўрсатишида иштирок этади. углеводлар айрим коферментлар, витаминлар, антибиотиклар ва бошқа биологик фаол моддалар биосинтезида асосий хомашё ҳисобланади. улардан тегишли биокимёвий реакцияларда аминокислоталар, ёғлар ва бошқалар синтезланади. уларнинг фосфорли эфирлари ҳаётни энергия билан таъминловчи жараён – фотосинтезда бевосита иштирок этади. углеводлар ўсимликларда структура материали ва бошқа вазифаларни бажаради. кўпчилик углеводларнинг таркиби бир хил бўлса ҳам, улар физик ва кимёвий хоссалари билан бир-биридан кескин фарк, қилади. бу, аввало, уларнинг тузилиши билан …
2 / 29
р, яъни айни моносахариднинг изомери бир вақтнинг ўзида бошқа изомерга айланиб, динамик мувозанатда бўлиши мумкин. улар икки хил таутомерланиши мумкин: кето-енол таутомерланиш ва ҳалқа-занжирли таутомерланиш. буни альдозалардан глюкоза мисолида осон тушуниш мумкин. глюкоза кето-енол шаклда таутомерланишга учраса, ундан манноза ва фруктоза ҳосил бўлади: моносахаридларнинг энг муҳим вакиллари буларга триозалар, тетрозалар ва гептозалар киради. триозалардан d-глицератальдегид ва диоксиацетон, тетрозалардан d-эритроза ҳам оралиқ маҳсулотлар сифатида ҳосил бўлиб, уларнинг фосфорли эфири углеводлар алмашинувида муҳим роль ўйнайди: пентозалар. пентозаларнинг энг муҳим вакиллари d-рибоза, d-дезоксирибоза ва d-рибулоза ҳисобланади: булардан d-рибоза ва d-дезоксирибоза нуклеин кислоталар, айрим нуклеотидли коферментлар таркибида учрайди. d-рибулоза эса углеводлар алмашинувида оралиқ маҳсулот сифатида ҳосил бўлиб, унинг фосфорли эфири фотосинтез жараёнида алоҳида аҳамиятга эга. гексозалар. d-глюкоза энг кенг тарқалган моносахаридлардан бири бўлиб, у баъзан узум шакари деб ҳам аталади. глюкоза пишган меваларда, айниқса, узумда эркин ҳолда кўп учрайди. унинг одам қонидаги миқдори 60–100 мг% ни ташкил этади. у мураккаб углеводлардан крахмал, гликоген, клетчатка, …
3 / 29
терига қараб иккига бўлинади. агар моносахарид қолдиқлари бирикканда фақат глюкозид гидроксиллари иштирок этган бўлса, улар глюкозидогликозид типидаги дисахаридлар деб, агар боғлар ҳосил бўлишида битта глюкозид, битта спирт гидроксил иштирок этган бўлса, гликозидо-глюкоза типидаги дисахаридлар деб аталади. трегалоза билан мальтозанинг ҳосил бўлиши бунга яққол мисолдир: дисахаридлардан энг муҳимлари сахароза, лактоза, мальтоза ва целлобиозадир. сахароза гликозидо-гликозид типдаги дисахаридлардан бўлиб, ундаги боғлар 1:2 нисбатда гидролизга учраганда сахарозанинг бир молекуласидан глюкоза ва фруктоза ҳосил бўлади сахароза деярли барча ўсимликлар ширасида учрайди. лекин у асосан шакарқамиш ва канд лавлаги ширасидан олинади. шунинг учун ҳам у баъзан шакарқамиш ёки лавлаги шакари деб аталади. у осон кристалланади, суюқланиш ҳарорати 184с, қутбланган нур сатҳини ўнгга буради. мальтоза гликозидо-гликоза типдаги дисахарид. ундаги боғланиш табиатига кўра a1:4 глюкозид боғдан иборат. унинг ҳосил бўлиши юқорида кўрсатилган. мальтоза эркин ҳолда учрамайди. крахмал ва гликоген ферментлар таъсирида гидролизга учраганда ҳосил бўлади. дон унаётганда, айниқса, мальтозага бой бўлади. у гидролизга учраганда икки молекула глюкоза …
4 / 29
эмас. полисахаридлар кимёвий таркибига кўра икки гуруҳга: гомо ва гетерополисахаридларга бўлинади. гомополисахаридларнинг таркиби фақат бир хил моносахарид қолдиғидан иборат. масалан, крахмал, гликоген гидролизга учраганда глюкоза, инулин эса фруктоза ҳосил қилади. гетерополисахаридлар таркибида икки ва ундан ортиқ турдаги моносахаридлар қолдиғи учрайди. улар гидролизга учраганда айрим ҳолларда моносахарид характерига эга бўлмаган моддалар ҳам ҳосил бўлади. масалан, хондроитинсульфат кислота тўлиқ гидролизга учраганда, глюкуронат кислота ва галактозаминдан ташқари, сирка ва сульфат кислота ажралиб чиқади. полисахаридларнинг кўпчилиги, айниқса, гетерополисахаридлар оқсиллар билан мустаҳкам комплекс ҳолида учрайди. улар глюкопротеинлар ёки мукопротеинлар деб аталади. полисахаридларнинг кўпчилиги кислоталар иштирокида қайнатилса ёки уларга фермент таъсир эттирилса, осон гидролизланади. бунда аввал олигосахаридлар, сўнгра моносахаридлар ҳосил бўлади. улар ишқор таъсирида гидролизланмайди. крахмал. ўсимликлар оламида энг кенг тарқалган полисахаридлардан бири крахмалдир. у фотосинтез жараёнида ҳосил бўлиб, ўсимликлар донида, илдизмеваларда, тугунакмеваларда ва бошқа қисмларида заҳира озиқ сифатида (доначалар ҳолида) тўпланади. унинг миқдори буғдойда 75%, гуручда 80%, картошка тугунакларида 12–24%, баргларда 4% атрофида бўлади. крахмал …
5 / 29
молекуляр массаси ҳам фарқ қилади. амилозанинг молекуляр массаси 2104–2105, айрим ҳолларда миллионга етади. амилопектиннинг молекуляр массаси эса унга нисбатан анча юқори, яъни 1105–106, айрим ҳолларда юз миллионга яқинлашади. афтидан, уларнинг молекуляр массаси ажратиб олиш усулига боғлиқ. агар ажратиб олинган амилоза ёки амилопектин табиий ҳолатда бўлса, анча юқори бўлади. масалан, картошка крахмалидан молекуляр массаси 17106 дан 73106 гача бўлган фракциялар ажратиб олинган. гликоген баъзан ҳайвон крахмали деб ҳам аталади. у ҳам крахмалга ўхшаш юқори молекулали полисахарид бўлиб, одам ва ҳайвонлар организмида заҳира озиқ сифатида тўпланади. унинг жигардаги миқдори ҳўл массасига нисбатан 5%, мускулларда 2% дан бўлиши мумкин. лекин организмнинг озиқланиш даражасига қараб, бу миқдор ўзгариб туради. гликоген тузилиши жиҳатдан амилопектинга ўхшаш, лекин унинг молекуласи амилопектинга нисбатан ҳам кўпроқ шоҳланган (1-расмга қаранг). молекуляр массаси 10106–50106 ва ундан ҳам юқори бўлади. у иссиқ сувда анча яхши эрийди, йод таъсирида қизғиш-қўнғир рангга киради. гликоген ҳам гидролизга учраганда, дастлаб декстринлар, сўнг a-d-глюкоза ҳосил бўлади. уни …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 29 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "uglevodlar"

uglevodlar углеводлар режа: углеводлар ва уларнинг ахамияти ва уларнинг синфланиши. моно, олиго ва полисахаридларнинг тузилиши, хоссалари. 3. оддий ва мураккаб углеводлар. углеводлар тирик организмлар, айниқса, ўсимликлар оламида кенг таркалган органик моддалардан биридир. яқин вақтларгача уларнинг асосий вазифаси ҳаётий жараёнларни энергия билан таъминлашдан иборат деб қаралар эди. лекин кейинги йиллардаги текширишлар углеводларнинг организмдаги функциялари ниҳоятда мураккаб, кўп қиррали эканлигини кўрсатди. углеводлар нуклеин кислоталар таркибига киради. улар оқсиллар ва липидлар билан ҳосил қилган комплекслар (гликопротеинлар ва гликолипидлар) мембраналарнинг ташкил топишида, шунингдек, улар фаолият кўрсатишида иштирок этади. углеводлар айрим коферментлар, витаминлар, антибиотиклар ва б...

Этот файл содержит 29 стр. в формате PPTX (3,3 МБ). Чтобы скачать "uglevodlar", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: uglevodlar PPTX 29 стр. Бесплатная загрузка Telegram