ўрта осиё аҳамонийлар империяси даврида

PPT 42 стр. 10,5 МБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 42
аҳамонийлар даври археологияси ўрта осиё аҳамонийлар империяси даврида режа: аҳамонийлар империяси ва унинг бошқарув тизимига умумий характериcтика. аҳамонийлар даврида ўрта осиё сатраплари аҳамонийлар империяси аҳамоний подшоҳларининг тез ва муваффақиятли ҳаракатлари қуйидаги тарихий шароитлар билан боғланади: - форсларнинг энг кучли сиёсий рақобатчиларидан бири бўлган вавилонияда сиёсий вазиятнинг ёмонлашиши, яъни подшоҳлик билан диний ҳукумат(мардук) ўртасида зиддиятнинг кучайиши; - вавилония ҳудудида мажбуран ушлаб турилган ҳар хил халқларга мансуб тутқун аҳолининг аҳамонийларга нисбатан ҳайрихоҳлигининг ошиши; - кичик осиё, вавилония, финикия каби савдо-сотиқ ривожланган мамлакатларда савдогарларнинг манфаатига аҳамонийлар ҳукмронлигининг мос келиши. кенг ҳудудда савдони юритиш, савдо йўлларида хавфсизликнинг ўрнатилиши, ягона тўлов воситаларининг, ёзув масалаларининг умумлашув жараёнлари уларнинг аҳамонийлар империясини қўллаб - қувватлашларига асос бўлган; - шоҳлар шоҳи кирнинг оқилона ташқи ва ички сиёсати. оссурия ва вавилония шоҳлари ўзлари босиб олган ерларда талон - тарожлик, ёппасига қирғин, бошқа жойларга мажбуран кўчириш билан шуғулланган бўлса, кир вавилонияда аккад тилида чоп этилган «хартия»сида халққа осойишта ҳаёт ато қилишни …
2 / 42
деб атай бошладилар. - ибодатхоналарнинг иқтисодий ривожланишига давлат томонидан йўл бермаслик ва фақат диний идеологияни ривожлантиришга шарт-шароитлар яратиш. империя ҳудуди аҳамонийлар империяси зиндони сулаймон персопол \ аҳамонийлар шохи артаксеркс i ва доро ii камбиз ii персополь. аҳамонийлар қўшини. персополь саройида тасвирланган ўрта осиёликлар. персополдан топилган миххат ёзувли олтин идиш аҳамонийларнинг империяни бошқарув тизими халқ йиғини «kaрa»  шоҳлар шоҳи кир (550-529) - камбиз (530-522) - доро i (522-485) - ксеркс (486-465) - арта ксеркс i (465-423) - доро iii (335-330).  маслаҳат кенгаши аъзолари (пасаргад уруғидан иборат оқсоқоллар, сатраплар, ҳарбий аристократлар ва амалдорлар)  7 нафар сарой оғалари  хазарапад (мингбоши)  сатраплар (i-xxi)       канцелярия хазинабон ташаббусни ҳисобчилар, терговчи- солиқчилар бошлиғи бўғувчилар судъялар маҳаллий уруғ бошлиқлари, амалдорлар кара қадимги эронликларда, умуман шарқ халқларида шоҳ маълум уруғлар, яъни ҳукмронликка даъвогар, хукмронликка тааллуқли уруғлар орасидан, халқ йиғинида сайланган («kara» - халқ-қўшин). аҳамоний урф-одатига кўра, бу йиғинда …
3 / 42
негаки, аҳамонийларга давлатни идора қилишнинг қонун чиқарувчи, ижро ёки суд органлари каби бошқарув усуллари умуман бегона бўлган. шоҳ ёки шоҳлар шоҳи бутун ҳокимият эгаси ҳисобланган. эсфир маълумотларига қараганда, шоҳнинг атрофида доимий маслаҳатчилар кенгаши бўлган. маслаҳат кенгаши аъзолари давлатни бошқаришда вазирлик вазифасини бажарган. улар давлат ишларини бажаришда шоҳдан кейинги бош вазифани бажарган. бутун жамоатчилик ишлари уларнинг бевосита раҳбарлигида амалга оширилган. lenormant сh. manuel d’histoire ancienne de l’ orient jusqu’aux guerres mediques. 1836. - p. 255. маслаҳат кенгашидан сўнг еттита сарой оғалари ёки сарой аъёнлари бошлиқлари, яъни шоҳнинг шахсий ҳизматкорлари турган. улар асосан шоҳнинг истагини бажаришган. саройдаги ички хизматлардан тортиб, сатрапликлар ҳудудларида комиссарлик вазифаларини ҳам амалга оширган. аҳамонийлар империясида давлат миқёсидаги йирик масалалар, жумладан уруш масалалари «кенгаш»да муҳокама қилинган. бу кенгашга пасаргад уруғи оқсоқоллари, сатраплар, давлатнинг йирик ҳарбий амалдорлари ва ҳарбий аристократлари таклиф этилган. кенгашда муҳокама қилинаётган масала бўйича кимнинг таклифи қабул қилинса, ўша киши шу ишга мутасадди, бошлиқ қилиб тайинланган. у …
4 / 42
т кенгаши аъзолари, сарой оғалари ва бошқа сарой ҳизматкорлари сарой дарвозаси олдида, эгаллаган мансаби бўйича қатор туришган. ишлаб чиқилган қоидага риоя қилмай, шоҳ қабулига киришга уринганлар ўлим жазосига ҳукм этилган. шоҳлар шоҳи доро i аҳамонийлар давлатчилигида янги реформаларни амалга оширди. у бошқарув ва молия ишларини янги поғонага кўтарди, бутун империя ҳудудини сатрапликларга бўлиб бошқариш усулини жорий этди. сатраплик ҳудудлари собиқ маҳаллий давлатлар ва аҳолининг этник гуруҳлар яшайдиган чегаралари асосида бўлиб чиқилди. кир ёки камбиз даврида босиб олинган ерлар маҳаллий ҳукмдорлар томонидан бошқарилган бўлса, янги реформага биноан, сатраплик бошлиқлари форсийлардан тайинланадиган бўлган. ричард фрай. наследие ирана, м.: 1972. – с. 271. хазарапад, сатраплик тизими, концелярия оромий тили империянинг ягона давлат тили ва ёзувига айлантирилган, деган ғоя совет шарқшунослиги адабиётларида ўрнашиб қолган эди. янги маълумотларга кўра, доро i бир неча тилни империянинг давлат тили сифатида қабул қилишга мажбур бўлган. кичик осиёда канцелярия ишлари грек тилида, каппадокия, киликия, сурия ва фаластинда оромий тилида …
5 / 42
ир вақтнинг ўзида шоҳлар шоҳининг шахсий гвардиясини ҳам бошқарган. жойлардаги сатрапликларни бошқариш усули ва канцелярия таркиби суздаги бош канцелярия тузилишини айнан такрорлаган, яъни канцелярия бошлиғи, хазинабон, ташаббусни бўғувчилар, ҳисобчилар, судъялар, ҳуснихатчилар ва бошқалар. доро i империянинг ҳамма ҳудудида амал қиладиган ягона қонун системасини ишлаб чиқди. бу қонунни фақат шоҳлар шоҳи худо ахурамазда номи билан ўзгартириши мумкин бўлган. аҳамонийлар империяси жамоалари асосан учта ижтимоий гуруҳдан иборат бўлган: 1. эркин фуқаролар; 2. қарам кишилар ва 3. қуллар. қулларга ҳайвонлар ва бошқа мулк шакллари сингари шахсий мулк сифатида қаралган, уларни сотиш ёки бировга бериб юбориш мумкин бўлган дандамаев м.а. бехистунская надпись как источник по истории начала царствования дария i. автореф. дисс. ... канд. ист. наук. - л., 1958. – с. 21. сатраплар аҳамонийлар империяси даврида ягона пул бирлигини жорий этишга эришилган. шоҳлар шоҳи томонидан зарб қилинган олтин «дарик»нинг оғирлиги 8,4 граммни ташкил этган. сатрапликлар ҳам ўзининг кумуш ва мис тангаларини зарб қилиш ҳуқуқларига …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 42 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "ўрта осиё аҳамонийлар империяси даврида"

аҳамонийлар даври археологияси ўрта осиё аҳамонийлар империяси даврида режа: аҳамонийлар империяси ва унинг бошқарув тизимига умумий характериcтика. аҳамонийлар даврида ўрта осиё сатраплари аҳамонийлар империяси аҳамоний подшоҳларининг тез ва муваффақиятли ҳаракатлари қуйидаги тарихий шароитлар билан боғланади: - форсларнинг энг кучли сиёсий рақобатчиларидан бири бўлган вавилонияда сиёсий вазиятнинг ёмонлашиши, яъни подшоҳлик билан диний ҳукумат(мардук) ўртасида зиддиятнинг кучайиши; - вавилония ҳудудида мажбуран ушлаб турилган ҳар хил халқларга мансуб тутқун аҳолининг аҳамонийларга нисбатан ҳайрихоҳлигининг ошиши; - кичик осиё, вавилония, финикия каби савдо-сотиқ ривожланган мамлакатларда савдогарларнинг манфаатига аҳамонийлар ҳукмронлигининг мос келиши. кенг ҳудудда савдони юритиш, савдо...

Этот файл содержит 42 стр. в формате PPT (10,5 МБ). Чтобы скачать "ўрта осиё аҳамонийлар империяси даврида", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: ўрта осиё аҳамонийлар империяси… PPT 42 стр. Бесплатная загрузка Telegram