ахамонийлар даври археологияси

PPT 11.6 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1421374503_59973.ppt аҳамонийлар даври археологияси аҳамоний подшоҳларининг тез ва муваффақиятли ҳаракатлари қуйидаги тарихий шароитлар билан боғланади: - форсларнинг энг кучли сиёсий рақобатчиларидан бири бўлган вавилонияда сиёсий вазиятнинг ёмонлашиши, яъни подшоҳлик билан диний ҳукумат(мардук) ўртасида зиддиятнинг кучайиши; - вавилония ҳудудида мажбуран ушлаб турилган ҳар хил халқларга мансуб тутқун аҳолининг аҳамонийларга нисбатан ҳайрихоҳлигининг ошиши; - кичик осиё, вавилония, финикия каби савдо-сотиқ ривожланган мамлакатларда савдогарларнинг манфаатига аҳамонийлар ҳукмронлигининг мос келиши. кенг ҳудудда савдони юритиш, савдо йўлларида хавфсизликнинг ўрнатилиши, ягона тўлов воситаларининг, ёзув масалаларининг умумлашув жараёнлари уларнинг аҳамонийлар империясини қўллаб - қувватлашларига асос бўлган; - шоҳлар шоҳи кирнинг оқилона ташқи ва ички сиёсати. оссурия ва вавилония шоҳлари ўзлари босиб олган ерларда талон - тарожлик, ёппасига қирғин, бошқа жойларга мажбуран кўчириш билан шуғулланган бўлса, кир вавилонияда аккад тилида чоп этилган «хартия»сида халққа осойишта ҳаёт ато қилишни ваъда қилади. - аҳамонийларнинг мустаҳкам армияси уларнинг ғалабаси гаровларидан бири эди. аҳамонийлар ҳудудида яшайдиган эркак аҳолининг кўпчилиги ҳарбийларга айлантирилиши, қўлга …
2
тиш. халқ йиғини «kaрa»  шоҳлар шоҳи кир (550-529) - камбиз (530-522) - доро i (522-485) - ксеркс (486-465) - арта ксеркс i (465-423) - доро iii (335-330).  маслаҳат кенгаши аъзолари (пасаргад уруғидан иборат оқсоқоллар, сатраплар, ҳарбий аристократлар ва амалдорлар)  7 нафар сарой оғалари  хазарапад (мингбоши)  сатраплар (i-xxi)       канцелярия бошлиғи, хазинабон, ташаббусни бўғувчилар, ҳисобчилар, терговчи-судъялар, солиқчилар маҳаллий уруғ бошлиқлари, амалдорлар қадимги эронликларда, умуман шарқ халқларида шоҳ маълум уруғлар, яъни ҳукмронликка даъвогар, хукмронликка тааллуқли уруғлар орасидан, халқ йиғинида сайланган («kara» - халқ-қўшин). аҳамоний урф-одатига кўра, бу йиғинда шоҳлар шоҳи сайланган. шоҳнинг номи нафақат улуғланиб, балки илоҳийлашти-рилиб худоларга тенглаштирилган, илоҳларга «айланти-рилган». у давлат билан бир вақтда диний ишларни ва маросимларни ҳам бошқарган. тож кийиш маросимидан сўнг у «қайта туғилди», деб ҳисобланган. шоҳ ўлганда эса унинг шарафига доимий ёниб турган алтарлар ҳам ўчирилган. шоҳни кўмиш маросимида унинг яқин оила аъзолари ёки хизматкорлари ҳам …
3
ширилган. маслаҳат кенгашидан сўнг еттита сарой оғалари ёки сарой аъёнлари бошлиқлари, яъни шоҳнинг шахсий ҳизматкорлари турган. улар асосан шоҳнинг истагини бажаришган. саройдаги ички хизматлардан тортиб, сатрапликлар ҳудудларида комиссарлик вазифаларини ҳам амалга оширган. аҳамонийлар империясида давлат миқёсидаги йирик масалалар, жумладан уруш масалалари «кенгаш»да муҳокама қилинган. бу кенгашга пасаргад уруғи оқсоқоллари, сатраплар, давлатнинг йирик ҳарбий амалдорлари ва ҳарбий аристократлари таклиф этилган. кенгашда муҳокама қилинаётган масала бўйича кимнинг таклифи қабул қилинса, ўша киши шу ишга мутасадди, бошлиқ қилиб тайинланган. у шу ишнинг бажарилишига боши билан жавоб берган. lenormant сh. manuel d’histoire ancienne de l’ orient jusqu’aux guerres mediques. 1836. - p. 255. кир ва камбиз замонида аҳамонийлар империясининг тайинли сиёсий маркази, саройи ҳам йўқ эди. ҳарбий фаолиятга қараб, шоҳ ҳамда унинг мажлислар ўтказадиган «сарой»и ҳам кўчиб юрган. кир резиденцияси экбатанда, дейок қурдирган саройда жойлашган бўлса, камбиз мисрни деярли тарк этмаган. доро i суз шаҳрини империянинг пойтахти сифатида танлади ва сарой қурдиришга фатво берди. …
4
ар маҳаллий ҳукмдорлар томонидан бошқарилган бўлса, янги реформага биноан, сатраплик бошлиқлари форсийлардан тайинланадиган бўлган. ричард фрай. наследие ирана, м.: 1972. – с. 271. сатраплар ва ундаги ҳарбий бошлиқлар шоҳлар шоҳи ва марказий давлат бошқарувининг доимий назоратида бўлган. давлат бошқаруви ва текширувлар хазарапад томонидан амалга оширилган. у бир вақтнинг ўзида шоҳлар шоҳининг шахсий гвардиясини ҳам бошқарган. жойлардаги сатрапликларни бошқариш усули ва канцелярия таркиби суздаги бош канцелярия тузилишини айнан такрорлаган, яъни канцелярия бошлиғи, хазинабон, ташаббусни бўғувчилар, ҳисобчилар, судъялар, ҳуснихатчилар ва бошқалар. оромий тили империянинг ягона давлат тили ва ёзувига айлантирилган, деган ғоя совет шарқшунослиги адабиётларида ўрнашиб қолган эди. янги маълумотларга кўра, доро i бир неча тилни империянинг давлат тили сифатида қабул қилишга мажбур бўлган. кичик осиёда канцелярия ишлари грек тилида, каппадокия, киликия, сурия ва фаластинда оромий тилида олиб борилган, мисрда эса фиръавнлар замонидан қўлланиб келинаётган иероглифика давом этган бўлса, форсларда ва ўрта осиёда миххатсимон ва оромий ёзувлари қўлланилган. бу маълумотдан шундай хулоса …
5
ллари сингари шахсий мулк сифатида қаралган, уларни сотиш ёки бировга бериб юбориш мумкин бўлган дандамаев м.а. бехистунская надпись как источник по истории начала царствования дария i. автореф. дисс. ... канд. ист. наук. - л., 1958. – с. 21. аҳамонийлар империяси даврида ягона пул бирлигини жорий этишга эришилган. шоҳлар шоҳи томонидан зарб қилинган олтин «дарик»нинг оғирлиги 8,4 граммни ташкил этган. сатрапликлар ҳам ўзининг кумуш ва мис тангаларини зарб қилиш ҳуқуқларига эга бўлган. аҳамонийлар империяси таркибига кирган сатраплар тўғрисидаги манбалар геродот, беҳустун қоя тош ёзувларида, доро i нинг нақши рустам ёзувларида сақланиб қолган. «тарих отаси» қолдирган аҳамонийлар империяси сатраплари рўйхатида энг яқин қўшни мамлакатлар бўлган бақтрия ва сўғдиёна алоҳида сатрапликлар сифатида тилга олинади, яъни бақтрия xii, сўғдиёна эса хоразм билан бирга xvi сатраплик сифатида талқин қилинади. бу ҳақда тадқиқотчиларнинг турли хил фикрлари мавжуд. в.в. бартольд ва в.м. массон бу геродотнинг хатоси деган фикрда бўлсалар, бошқа тадқиқотчилар эса доро i нинг марғиёна, бақтрия, …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "ахамонийлар даври археологияси"

1421374503_59973.ppt аҳамонийлар даври археологияси аҳамоний подшоҳларининг тез ва муваффақиятли ҳаракатлари қуйидаги тарихий шароитлар билан боғланади: - форсларнинг энг кучли сиёсий рақобатчиларидан бири бўлган вавилонияда сиёсий вазиятнинг ёмонлашиши, яъни подшоҳлик билан диний ҳукумат(мардук) ўртасида зиддиятнинг кучайиши; - вавилония ҳудудида мажбуран ушлаб турилган ҳар хил халқларга мансуб тутқун аҳолининг аҳамонийларга нисбатан ҳайрихоҳлигининг ошиши; - кичик осиё, вавилония, финикия каби савдо-сотиқ ривожланган мамлакатларда савдогарларнинг манфаатига аҳамонийлар ҳукмронлигининг мос келиши. кенг ҳудудда савдони юритиш, савдо йўлларида хавфсизликнинг ўрнатилиши, ягона тўлов воситаларининг, ёзув масалаларининг умумлашув жараёнлари уларнинг аҳамонийлар империясини қўллаб - қувватлашла...

PPT format, 11.6 MB. To download "ахамонийлар даври археологияси", click the Telegram button on the left.