ботаника фанининг предмет мақсад ва вазифалари

DOC 158.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1451830856_62924.doc ботаника фанининг предмет мақсад ва вазифалари режа: 1. ўсимликларнинг инсон ҳаётидаги аҳамияти 2. ботаника фанининг ривожланиши 3. ўсимликлар морфологиясининг йўналишлари 4. тубан ва юксак ўсимликлар 5. ўсимликларнинг кўп йиллар давомида ўсиш хусусиятлари 6. ўсимликлар танасининг сувдан қуруқликка чиқиши билан дифференциациялашуви 7. органларнинг пайдо бўлиши 8. симметрия ботаника – ўсимликлар ҳақидаги уларнинг тузилиши, тарқалиши, ривожланиши, ҳаётий фаолияти, кишилик жамияти ва хўжалик учун аҳамиятини ўрганувчи фандир. ботаника – (юнонча «ботане» (botane) - ўсимлик, кўкат, ўт деган сўздан олинган) биология фанининг бир бўлими бўлиб, зоология билан биргаликда ер шарида тарқалган тирик мавжудотларни ўрганади. ўсимликлар ва ҳайвонлар организмлари ҳаётнинг қадимий оддий шаклларидан пайдо бўлган ва шунинг учун тирик организмларга хос бўлган барча хусусиятларга (моддалар алмашинуви, таъсирланиш, озиқланиш, кўпайиш, ўсиш, ривожланиш ва бошқ.) эга. лекин ўсимликлар, ҳайвонлар ҳамда бошқа тирик мавжудотлар ўртасидаги чегаралар тўғрисида турлича қарашлар мавжуд. бактериялар ва кўк-яшил сув ўтлари бошқа тирик мавжудотлардан ўзларининг тузилиши, ҳаётий жараёнлари билан кескин фарқ қилади. шунинг …
2
жараённинг келишиб ишлаши натижасида организм ўзининг шаклини ва узвийлигини сақлайди. кўпчилик ўсимликлар фотосинтез хусусиятига эга бўлган яшил рангли пигмент – хлорофиллни (хлорос – яшил, филлион - барг) сақлайди. фотосинтез жараёнида биринчидан қуёш нури энергияси ютилади ва ўсимликда яширин энергияга айланади. иккинчидан шу энергия ҳисобига яшил ўсимликлар ташқи муҳитдан сув ва унда эриган анорганик бирикмалар ва карбонат ангидриди олиб, органик моддаларни синтезлайди. бу хусусиятларига асосланиб яшил ўисмликларни автотрофлар (юнон. автос – ўзи, трофе – озиқ) организмлар дейилади. фотосинтез вақтида пайдо бўлган органик моддаларни ўсимликлар икки хил йўл билан фойдаланади: 1) танасининг таркибига кирадиган мураккаб моддаларни ҳосил қилишда бирламчи материал сифатида 2) нафас олганда ажралиб чиқадиган энергияни ҳосил қилишда. автотроф ўсимликларга қарама-қарши ҳайвонлар танасида анорганик моддалардан органик моддаларни ҳосил қила олмайди. улар ўсимликлар ҳосил қилган тайёр – органик моддалар билан овқатланади ва танасида уларнинг энергиядан фойдаланиб қайта ишлаб чиқаради. шунинг учун уларни гетеротроф (юнон. – гетерос – бошқа) организмлар дейилади. гетеротроф организмларга …
3
аҳамияти. ўсимликлар инсон ҳаётида жуда катта аҳамиятга эга. ҳозиги вақтда тахминана 2000 яқин ўсимликлар тури экилади; лекин кенг майдонларни хўжалик учун катта аҳамиятга эга бўлган унча кўп бўлмаган ўсимликлар турлари эгаллайди. дунёда озиқ-овқат рациони сифатида буғдой, шоли, маккажўхори катта аҳамитяга эга бўлса, камроқ арпа, тариқ, сули ва бошқа дон-экинлар фойдаланилади. кўпгина сабзавот, мевали ва техник ўсимликлар маданийлаштирилган. ўсимликларсиз инсон ҳаётини тасавур этиб бўлмайди. ўрмонлар қурилиш материаллари қоғоз, мебель саноат учун ёғоч беради, ўтлоқлар, дашт зоналари, ярим чўллар, тоғлар, яйловлар хатто чўл ўсимликлари ем-хашак ҳисобланади. ботаника ўзининг амалиёти жиҳатидан тиббиёт, қишлоқ хўжалиги ва саноатнинг турли соҳалари билан узвий боғланган фондир. у ўсимликшуносликни илмий асосларидан биридир. масалан: ўғитлардан фойдаланиш учун ўсимликларнинг минерал озиқланиш усулини ўрганиш зарурдир. янги сортларни маданийлаштиришдан олдин бир қанча авлодларини хусусиятлари ўрганилади, кўпинча чатиштириш учун ёввойи турлардан фойдаланилади. доривор, техник, ем-хашак ўсимликларнинг табиий заҳираларидан фойдаланилади, улардан кўпчилиги маданийлаштирилмоқда. табиий ўсимликлар қоплами ерда газлар алмашинишида, сувни мувозанатини сақлашда муҳим аҳамиятга …
4
ранинг бузилиши учун муҳим сабаб бўлиб ҳисобланмайди албатта, бунда қишлоқ хўжалик маҳсулотларини жуда кўпайтиришга мумкинлик туғдирилади. бунинг учун биринчидан қишлоқ хўжалик экинларини яхши навларини экиб ҳосилини кўпайтириш, иккинчидан экин майдонларини ошириш, зараркунандаларга, кемирувчи ҳайвонларга, маданий ўсимликларни касаллантирувчи бактериялар, вируслар ва замбуруғларга қарши курашиш муҳим аҳамиятга эга. саноатнинг кучли ривожланиши табиий ландшафтларнинг бузилишига олиб келмоқда. ер юзида табиий ўсимликлар қоплами бузилмаган ерлар жуда кам қолган. турли таъсирлар натижасида ўсимликларнинг типии ўзгарган ерлар аввалги ҳолатига қайта олмайди. табиатдан оқилона фойдаланиш, уни ҳимоя қилиш, биологик мувозанатни сақлаб қолишга ва табиатни бойитишга олиб келиши мумкин. биосфера бир бутун, бўлинмас унинг бир жойини бузилиши барча биосферага таъсир этади. масалан, дунё океанининг нефт билан ифлосланиши, ядро портлашлар, балиқларни ҳаддан ташқари кўп тутиш, ўрмонларни кесиш ва бошқалар. шунинг учун ҳозирги кунда табиатни қўриқлашда ҳалқаро келишувлар жуда муҳим аҳамиятга эга. табиий ўсимлик майдонларини, ноёб ва йўқолиб кетиш арафасида турган ўсимликлар турларини ҳимоя қилишнинг бирдан бир йўли қўриқхоналар буюртмалар …
5
ини, уларнинг ташқи муҳитга боғлиқ ҳолда ўзгаришини ўрганади. морфология ботаника фанининг энг йирик ва қадимий бўлимларидан бири бўлиб ҳисобланади. ҳозирги вақтда ўсимлик органларининг шаклланиши ва ривожланиши икки йўналишда ўрганилади: 1) ҳар-бир туп ўсимликнинг шахсий тараққиёти, яъни уруғнинг униб чиқишидан, майсаларнинг ўсишидан бошлаб, то ўсимликда янги уруғ ҳосил бўлгунча ва кейинчалик ҳаётнинг охирги босқичигача бўлган давр (онтогенез), ҳамда 2) бир систематик гуруҳларга мансуб бўлган турларининг тарихий тараққиётидир (филогенез). мофология фанини ўрганиш xix ва xx асрларда авж олди ва унинг ривожланиши натижасида ҳамда унинг заминида янада ихтисослашган цитология (юнон. sytos – най - ҳужайра) ва анатомия (юнон. аnatome - бўлаклаб кесиш) бўлимлари шаклланди. цитология – ҳужайра, унинг тузилишини ва ҳаётий жараёнини ўрганади. ўсимликлар анатомияси - ўсимликларнинг микроскопик тузулишини яъни органларини ташкил этувчи ҳужайра ва тўқималарнинг ҳосил бўлишини, уларнинг тарихий тараққиётини ташқи муҳитга боғлаган ҳолда ўрганади. анатомия фанининг пайдо бўлиши xvii асрда микроскоп кашф этилиши билан боғлиқ бўлиб, муҳим кашфиётлар xix-xx асрларда вужудга …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "ботаника фанининг предмет мақсад ва вазифалари"

1451830856_62924.doc ботаника фанининг предмет мақсад ва вазифалари режа: 1. ўсимликларнинг инсон ҳаётидаги аҳамияти 2. ботаника фанининг ривожланиши 3. ўсимликлар морфологиясининг йўналишлари 4. тубан ва юксак ўсимликлар 5. ўсимликларнинг кўп йиллар давомида ўсиш хусусиятлари 6. ўсимликлар танасининг сувдан қуруқликка чиқиши билан дифференциациялашуви 7. органларнинг пайдо бўлиши 8. симметрия ботаника – ўсимликлар ҳақидаги уларнинг тузилиши, тарқалиши, ривожланиши, ҳаётий фаолияти, кишилик жамияти ва хўжалик учун аҳамиятини ўрганувчи фандир. ботаника – (юнонча «ботане» (botane) - ўсимлик, кўкат, ўт деган сўздан олинган) биология фанининг бир бўлими бўлиб, зоология билан биргаликда ер шарида тарқалган тирик мавжудотларни ўрганади. ўсимликлар ва ҳайвонлар организмлари ҳаётнинг қадимий оддий...

DOC format, 158.5 KB. To download "ботаника фанининг предмет мақсад ва вазифалари", click the Telegram button on the left.