пул ва банклар

PPTX 48 sahifa 1,1 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 48
1-мавзу. уй хўжалиги ижтимоий-иқтисодий фаолиятининг назарий-концептуал асослари 1-мавзу. “пул ва банклар” фанига кириш режа: пул ва банклар фанининг мақсади, предмети ва вазифалари. иқтисодиётда пул, кредит ва банкларнинг узвий боғлиқлиги. молия бозорлари фаолияти мазмуни. 1.1.пул ва банклар фанининг мақсади, предмети ва вазифалари. “пул ва банклар” фани молиявий бозорнинг роли ва функцияларини ўрганишга, молиявий муассасалар (банклар, суғурта ташкилотлари ўзаро фондлар ва бошқа муассасалар) ҳамда пулларнинг иқтисодиётдаги ролини ўрганишга имкон беради. молиявий бозорлар ва институтлар нафақат аҳолининг кундалик ҳаётига таъсир кўрсатади, балки бизнинг иқтисодиётимизга триллионлаб доллар қийматга эга фондларни жалб қилади. бу ҳолат ўз навбатида, корхоналарнинг даромади, мамлакатда товарлар ва хизматларнинг ишлаб чиқарилишига, давлатларнинг фаровонлигига ҳам таъсир кўрсатади. д.юм а.смитнинг пул хусусидаги қарашларига эътироз билдириб, “пул бу - савдо - сотиқнинг ғилдираги эмас, балки у ёғ, шу савдо - сотиқ ғилдирагини эркин ва юмшоқ юришига имконият яратадиган воситадир”, деган фикр билдиради. россиялик иқтисодчи олимлар ҳам пулнинг иқтисодий моҳиятига алоҳида эътибор қаратишган. жумладан, иқтисод …
2 / 48
ерган, бу ўз - ўзидан одамлар ўртасида стихияли равишда бир томонлама айирбошлаш муносабатлари вужудга келишига сабаб бўлган; кейинчалик одамларнинг онги, дунёқараши ва ҳаёт кечириш тарзи ривожланганлиги натижасида, икки томонлама айирбошлаш муносабатлари вужудга кела бошлади. бу даврда кишиларда ўзига зарур бўлмаган буюмнинг ўрнига нимадир олиш эвазига, иккинчи кишига бериши лозимлигини англай бошладилар. монетар сиёсат ва пулларни нима сабабдан ўрганамиз? пул ёки пул массаси- товар ва хизматларга чекловларсиз айирбош қилинадиган, қарз мажбуриятларини қоплашда қўлланиладиган умумий қабул қилинган тўлов воситаси. пул массасининг ҳажми кўпчилик иқтисодий кўрсаткичлар билан боғлиқ ҳамда ҳар биримизнинг ва умумий иқтисодиётнинг фаровонлигида акс этади. фаннинг иккита якунловчи қисми иқтисодиётда пулларнинг ролини ўрганишга бағишланган. 2018 йилда пул массаси динамикаси 2018 йилда пул массасининг ойлик ўзгаришига таъсир қилган омиллар фоизда пул ва иқтисодий цикллар 1981-1982 йилларда ақшда жами товар ва хизматларни ишлаб чиқариш ҳажми кескин камайди, ишсизлик ҳамжи эса (мавжуд бўлган ишчи кучига ишсизлар сонининг нисбати фоизда) 10% гача ўсди. 1982 йилда …
3 / 48
лар ҳар биримизнинг фаровонлигимизга таъсир кўрсатади. масалан, ишлаб чиқариш ошса, иш топиш осон бўлади, аксинча, ишлаб чиқариш пасайса, иш топиш қийинлашиши мумкин. пул массасининг ўсиши иқтисодий циклларни харакатга келтирувчи куч эканлиги регрессия содир бўлишидан олдин пул массаси камайганлигида кўрингандир. лекин хар бир пул массасининг пасайиш даври иқтисодий тушиш даври билан мос келмаган. ушбу фанда пул ва монетар сиёсат қандай қилиб иқтисодиётга таъсир қилиши мумкинлигини тадқиқ қиламиз, шунингдек, пул миқдори ва монетар сиёсатдаги ўзгаришлар ялпи иқтисодий фаолият ва инфляцияга боғлиқлигини кўрсатувчи монетар назарияни ўрганамиз. пул ва инфляция иқтисодиётда товар ва хизматларнинг ўртача нархи, содда қилиб айтганда, нархларнинг умумий даражаси дейилади. иқтисодий стратегияни ишлаб чиқувчилар ва иқтисодчилар инфляцияни жиловлашга харакат қиладилар, шунинг учун ушбу мақсадга эришиш йўлида нархлар даражасини тебранишини аниқловчи омилларни билиш зарур. инфляция деб номланувчи иқтисодиётда нархлар даражасининг доимий ўсишида ўзини намоён қилувчи асосий омил - пул массасининг доимий ўсишини кўрсатади. йиллик инфляция ва унинг таркиби ўзгариши динамикаси (фоизда, ўтган …
4 / 48
тлар нобел мукофоти совриндари милтон фридменнинг таниқли хулосасига асос бўлган: “ инфляция- бу ҳамиша ва ҳар ерда монетар ҳодисадир”. айнан шу мавзуларда пул массаси миқдори ва монетар сиёсатнинг инфляция сураътларига таъсирини кўриб чиқамиз. пул ва фоиз ставкалари бошқа омиллар билан бир қаторда, пуллар ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчиларнинг доимий диққат- эътиборида бўлган фоиз ставкаларининг тебранишига ҳам таъсир кўрсатади. ақш да 1960 ва 1970 йилларда узоқ муддатли облигациялар бўйича фоиз ставкаси пул массаси билан биргаликда ўсиб борди. лекин 1980 йилдан бошлаб фоиз ставкасининг ўсиши билан пул массасининг ўсиши ўртасида ўзаро алоқадорлик йўқола борди. биз фоизларга оид мавзуларда фоиз ставкаларининг характерини тадқиқ қилганимизда пул ва фоиз ставкалари ўртасидаги боғлиқликни ҳам таҳлил қиламиз. реал фоиз ставкалари динамикаси қайта молиялаш ставкаси ва банклараро фоиз ставкалари монетар сиёсатни амалга ошириш пуллар мамлакат иқтисодий ривожланиш даражасини аниқловчи кўпгина иқтисодий ўзгаришларга таъсир кўрсатганлиги сабабли, монетар сиёсат, яъни пуллар ва фоиз ставкаларини бошқариш - бутун дунёда иқтисодий стратегияни ишлаб …
5 / 48
авлат қарзларини камайтиришга имкон беради. шунингдек, биз бюджет тақчиллигининг пул массаси ўсишига, инфляция суръатлари ва фоиз ставкаларига таъсирини ҳам тахлилий жиҳатдан ўрганамиз. халқаро молияни нима сабабдан ўрганамиз? сўнгги йилларда молиявий бозорларнинг глобаллашуви янада тезлашиб кетди. дунё бўйлаб молиявий бозорлар жуда юқори суръатларда интеграциялашди. америка компаниялари тез-тез хорижий молиявий бозорлардан қарз олишади ва хорижий компаниялар ақш молия бозорларига қарз беришади. банклар ва бошқа молиявий институтлар, жумладан, жп морган часе, cитигроуп, убс, дойчебанк жаҳон бўйлаб кўплаб мамлакатларда операцияларни амалга ошириш орқали халқаро даражага чиқди. ушбу фан хорижий валюта бозорлари ва халқаро молиявий тизимни ҳам ўзида акс эттиради. “банк” этимологиясига эътибор қаратадиган бўлсак, “банк” сўзи қадимги французча “banque” ва италиянча “bance” сўзларидан пайдо бўлиб, “алмаштириш столи” маъносини англатишининг гувоҳи бўламиз. банк - бу молиявий муассаса бўлиб, жамиятдаги вақтинчалик бўш пул маблағларини тегишли шартлар билан жалб этиб, ушбу маблағларга эҳтиёжи мавжуд бўлган юридик ва жисмоний шахсларга қайтаришлик, муддатлилик, тўловлилик ва таъминланганлик асосида берадиган тижорат …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 48 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"пул ва банклар" haqida

1-мавзу. уй хўжалиги ижтимоий-иқтисодий фаолиятининг назарий-концептуал асослари 1-мавзу. “пул ва банклар” фанига кириш режа: пул ва банклар фанининг мақсади, предмети ва вазифалари. иқтисодиётда пул, кредит ва банкларнинг узвий боғлиқлиги. молия бозорлари фаолияти мазмуни. 1.1.пул ва банклар фанининг мақсади, предмети ва вазифалари. “пул ва банклар” фани молиявий бозорнинг роли ва функцияларини ўрганишга, молиявий муассасалар (банклар, суғурта ташкилотлари ўзаро фондлар ва бошқа муассасалар) ҳамда пулларнинг иқтисодиётдаги ролини ўрганишга имкон беради. молиявий бозорлар ва институтлар нафақат аҳолининг кундалик ҳаётига таъсир кўрсатади, балки бизнинг иқтисодиётимизга триллионлаб доллар қийматга эга фондларни жалб қилади. бу ҳолат ўз навбатида, корхоналарнинг даромади, мамлакатда товарлар...

Bu fayl PPTX formatida 48 sahifadan iborat (1,1 MB). "пул ва банклар"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: пул ва банклар PPTX 48 sahifa Bepul yuklash Telegram