pul va banklar

DOCX 429 sahifa 7,0 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 429
1 ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги а.а.омонов, т.м.қоралиев пул ва банклар дарслик ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан “банк иши” таълим йўналиши талабалари учун дарслик сифатида тавсия этилган тошкент – 2018 пул ва банклар қайта ишланган ва тўлдирилган иккинчи нашри тақризчилар: о.ҳ.ҳамраев – и.ф.д., профессор т.и.бобоқулов – и.ф.д., доцент с.х.норқобилов – и.ф.н., доцент пул ва банклар: дарслик. а.а.омонов, т.м.қоралиев. тошкент молия институти –тошкент: “..... ...........” 2018. .... б. дарслик ўзбекистонда узлуксиз таълимнинг давлат таълим стандартларининг қоидаларига мувофиқ тайёрланган бўлиб, таълимнинг “ижтимоий фанлар, бизнес ва ҳуқуқ” билим соҳаси бўйича “пул ва банклар” фанининг намунавий дастуридаги мавзуларни қамраб олган. дарсликда пул, кредит ва банкларнинг вужудга келиши, ривожланиши ва такомиллашув жараёнининг назарий жиҳатлари, шунингдек, халқаро молиявий ташкилотларнинг мақсад ва вазифлари баён этилган. шунингдек, дарсликда ўзбекистон пул ва банк тизимининг ташкил этилиши ҳамда уларнинг ўзига хос жиҳатларига ҳам алоҳида эътибор берилган. дарслик иқтисодиёт йўналишидаги талабалар ва ўқитувчилар, илмий …
2 / 429
бўйича дарслик, ўқув қўлланма ва монографиялар нашр этилган. бироқ, шунга қарамасдан, ушбу дарслик ва ўқув қўлланмалар мавжуд талабни тўлиқ ва самарали қондириш имкониятини бермаяпти. бунинг қатор сабаблари мавжуд бўлиб, фикримизча уларнинг асосийлари қуйидагилар бўлиши мумкин: · биринчидан, миллий таълим стандартлари бўйича дарслик ва ўқув қўлланмаларга қўйилаётган талаб ва қоидалар такомиллашиб бормоқда. хусусан, улар қисқа, мазмунли ва ўқувчига тушунарли тилда ёзилиши лозим; · иккинчидан, жаҳон ва мамлакатимиз иқтисодиётида юз бераётган ижтимоий – иқтисодий жараёнлар мавжуд дарслик ва ўқув қўлланмаларни доимий равишда янгилаб ва такомиллаштириб боришни талаб этмоқда; · учинчидан, интернет ва электрон тизимнинг ривожланиб бораётганлиги туфайли талабаларга тақдим этилаётган дарслик ва ўқув қўлланмалар рақобатбардош бўлиши, уларни ўзига жалб қила оладиган хусусиятларга эга бўлиши лозим; · тўртинчидан, миллий таълим тизимида ривожланган мамлакатлар олий таълимидаги ижобий тажрибасидан фойдаланаган ҳолда дарслик ва ўқув қўлланмаларни тайёрлаш зарурияти каби масалалар шулар жумласидандир. мазкур дарслик, юқорида қайд этилган талаб ва тартибларни инобатга олинган ҳолда, ўзбекистонда давлат таълимининг …
3 / 429
т банклари ва уларнинг функциялари номли боби катта ўқитувчи х.тиллаев, қолган боблар и.ф.д. профессор а.омонов ва и.ф.н., профессор т.қоралиевлар томонидан тайёрланган. халқаро иқтисодий доирада, шунингдек, ўзбекистон молия – кредит тизимида рўй бераётган жадал ижтимоий – иқтисодий жараёнлар қатор соҳа ва тармоқларда бўлгани сингари таълим тизими олдига, хусусан, дарслик ва ва ўқув қўлланмалар таёрлашнинг таркиби ва мазмунига жиддий талабларни қўймоқда. шу жиҳатдан, муаллифлар “пул ва банклар” дарслигини вақти – вақти билан халқаро доирада ва ўзбекистонда рўй бераётган ижтимоий – иқтисодий жараёнлар асосида назарий – амалий жиҳатдан қайта ишланган ва тўлдирилган “иккинчи нашри”ни ўқувчилар эътиборига ҳавола этмоқда. дарсликнинг иккинчи нашрини тайёрлашда муаллифлар томонидан 2012 йилдан кейинги йилларда мамлакатимиз банк тизимида вужудга келган барча янгиликлар, пул муомаласи ва хусусан миллий валютанинг конвертацияси ҳамда валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича ўзгаришлар ҳисобга олинди. 1 – боб пулнинг пайдо бўлиши, зарурлиги ва функциялари 1.1. пулнинг моҳияти пулнинг иқтисодий моҳияти хусусида иқтисодий адабиётларда турли таърифлар ва талқинлар мавжуд …
4 / 429
крларини учратиш мумкин. масалан, а.смит пулни иқтисодий категория даражасига кўтариб, унга “пул – бу муомаланинг буюк ғилдираги“, “савдо сотиқнинг юксак қуроли” сифатида таъриф беради[footnoteref:2]. [1: абдуллаева ш.з. пул, кредит ва банклар. –т.: “иқтисод – молия”, 2007, 8 – б. ] [2: смит а. исследовние природе и причинах богатства народов. том 1. –с.418, 421. ] д.юм а.смитнинг пул хусусидаги қарашларига эътироз билдириб, “пул бу – савдо – сотиқнинг ғилдираги эмас, балки у ёғ, шу савдо – сотиқ ғилдирагини эркин ва юмшоқ юришига имконият яратадиган воситадир” деган фикрни билдиради[footnoteref:3]. [3: юм д. опыты. –м.: издание к.т.солдатенкова, 1986. –с.20. ] россиялик иқтисодчи олимлар ҳам пулнинг иқтисодий моҳиятига алоҳида эътибор қаратишган. жумладан, иқтисод фанлари доктори, профессор б.и.соколов пулнинг моҳиятига “пул меҳнат тақсимоти чуқурлашиб бораётган ушбу жамиятда товарларни айирбошлаш ва тўловларни амалга ошириш ишларини енгиллаштиради” дея таъкидлайди[footnoteref:4]. [4: соколов б.и. деньги, кредит и банки. учебник. –м.: тк вебли, изд – во. проспект, 2008. –с.8.] ўзбекистонлик …
5 / 429
қиймати у орқали ифодаланади. пул – бу бошқа неъматларнинг қимматини ўлчаш воситаси (умумий эквивалент) ёки айирбошлашда ҳисоб – китобларни амалга ошириш воситаси (айирбошлаш воситаси) функцияларини бажарувчи неъматдир. пул – бу мутлоқ ликвидлиликка эга бўлган неъматдир. пул – бу иқтисодий категория бўлиб, одамлар ўртасидаги муносабатлар унда намоён бўлади ва унинг ёрдамида қурилади. пулнинг мақсади бозорга оид ўзаро ҳаракатларнинг трансакцион харажатларини тежашдан иборат”[footnoteref:6]. [6: рашидов о.ю. ва бош. пул, кредит ва банклар. дарслик. –т.: тдиу, 2008. 11 – б. (432б).] пулнинг иқтисодий моҳияти хусусида фикрларни эрамиздан олдинги даврда яшаган аристотель (эр.олдинги 384 – 322 йй.), кейинчалик саркарда александр македонский каби буюк шахслар томонидан қолдирган манбаларда ҳам кўриш мумкин[footnoteref:7]. [7: аристотель. сочинения: 4 т. –м.: 1983. т. с.325. ] пул–иқтисодий категория бўлиб, барча товарлар учун умумэквивалент вазифасини бажарадиган махсус товардир. пул фақат айирбошлаш жараёнида зарур бўладиган, ҳукумат томонидан ўрнатилган тўлов воситасидир. пул – қатъий ўрнатилган кафолатланган баҳони аниқлайдиган восита эмас. у оддий товар, …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 429 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"pul va banklar" haqida

1 ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги а.а.омонов, т.м.қоралиев пул ва банклар дарслик ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан “банк иши” таълим йўналиши талабалари учун дарслик сифатида тавсия этилган тошкент – 2018 пул ва банклар қайта ишланган ва тўлдирилган иккинчи нашри тақризчилар: о.ҳ.ҳамраев – и.ф.д., профессор т.и.бобоқулов – и.ф.д., доцент с.х.норқобилов – и.ф.н., доцент пул ва банклар: дарслик. а.а.омонов, т.м.қоралиев. тошкент молия институти –тошкент: “..... ...........” 2018. .... б. дарслик ўзбекистонда узлуксиз таълимнинг давлат таълим стандартларининг қоидаларига мувофиқ тайёрланган бўлиб, таълимнинг “ижтимоий фанлар, бизнес ва ҳуқуқ” билим соҳаси бўйича “пул ва банклар” фанининг намунавий дастуридаги мавзуларни қамраб...

Bu fayl DOCX formatida 429 sahifadan iborat (7,0 MB). "pul va banklar"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: pul va banklar DOCX 429 sahifa Bepul yuklash Telegram