pul, kredit va banklar

PDF 128 стр. 1,5 МБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 128
1 н.олимова, а.асрақулов, а.мирзаев пул, кредит ва банклар фанидан ўқув-услубий кўрсатма фарғона-2017 > 2 мазкур ўқув-услубий кўрсатма бакалавриатнинг 5230100 - иқтисодиёт (микроиқтисодиёт) ва 5111000 - касб таълими (иқтисодиёт) йўналишлари учун тасдиқланган фан дастури асосида тайёрланди. муаллифлар: и.ф.н. н.олимова, а.асрақулов, а.мирзаев тақризчилар: э.мўминова - фарпи доценти, и.ф.н. г.хонкелдиева - фарду доценти, и.ф.н. фарғона давлат университети илмий кенгашининг 201_ йилдаги ___-йиғилиш баённомаси асосида нашрга рухсат берилган. > 3 кириш замонавий бозор иқтисодиёти шароитида товар ишлаб чиқариш ва айирбошлаш муносабатлари пул, кредит ва банкларнинг иштирокисиз амалга ошмаслиги барчамизга маълум. шунингдек, бозор иқтисодиёти шароитида ҳар қандай фаолиятнинг асосий мақсади фойда олишга қаратилган бўлиб, ушбу фаолиятнинг асосини ҳам пул, кредит ва банк тизими билан боғлик қатор муносабатлар ташкил этади. ўзбекистон республикаси иқтисодиётида бозор муносабатларини қарор топтириш долзарб тадбирлардан бўлган пул, кредит ва банклар тизимида ҳам чуқур ўзгаришларни амалга оширишни тақозо қилади. бозор муносабатларига ўтиш иқтисодий категория сифатида пулнинг, кредитнинг, фоиз, солиқ ва бошқа категорияларнинг моҳияти …
2 / 128
ланади. тарихан товар ишлаб чиқариш ва муомала жараёнининг ривожланиши банкларнинг ривожланиши билан ўзаро боғлиқ ҳолда тараққий қилиб борган. банклар хўжаликларга кредит бера туриб, корхона, ташкилотлар ўртасида ҳисоб-китобларни ўтказа бориб, капитал ҳаракатида воситачи сифатида майдонга чиқади. бозор иқтисодиёти шароитида банк тизимида катта таркибий ўзгаришлар юзага келди ва банкларнинг таркиби ва улар бажарадиган функциялар ҳамда уларга юклатилган вазифаларнинг моҳияти ва сифати ўзгариб бормоқда. банклар маъмурий-буйруқбозлик тизимида ишлашдан янги - бозор муносабатлари шароитида ишлашга ўтди. бозор муносабатлари шароитида ишлаш банклардан янги хизмат турларини тадбиқ қилиш, мижозларнинг қизиқишларини ҳисобга олиш, уларга хизмат кўрсатишнинг янги усулларини жорий қилиш, янги кредит воситалариии банк фаолиятида қўллаш, турли хил кредит институтларининг барпо қилиниши билан боғлиқ жараёнларни юзага келишига олиб келди. бозор иқтисодиёти шароитида банкларнинг ўрни ҳамда фаолиятининг муҳимлиги, пул, кредит ва банк тизимининг такомиллашиб бориши, шу соҳада малакали кадрлар тайёрлашни ва мавжуд муаммолар ечимини тақозо қилади. шу сабабли, банк тизимини такомиллаштириш, банкларнинг мустақиллигини ва пул муомаласидаги аҳвол учун …
3 / 128
н талаб ва қоидалар такомиллашиб бормоқда. хусусан, улар қисқа, мазмунли ва ўқувчига тушунарли тилда ёзилиши лозим;  иккинчидан, жаҳон ва мамлакатимиз иқтисодиётида юз бераётган ижтимоий-иқтисодий жараёнлар мавжуд дарслик ва ўқув қўлланмаларни доимий равишда янгилаб ва такомиллаштириб боришни талаб этмокда;  учинчидан, интернет ва электрон тизимнинг ривожланиб бораётганлиги туфайли талабаларга тақдим этилаётган дарслик ва ўқув қўлланмалар рақобатбардош бўлиши, уларни ўзига жалб қила оладиган хусусиятларга эга бўлиши лозим. юқоридагиларни ҳисобга олган ҳолда муаллифлар томонидан иқтисодий йўналишда таълим олаётган талабалар, касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ҳамда магистрантлар ва профессор-ўқитувчилар учун мўлжалланган ўқув-услубий қўлланма тайёрланди. фикримизча, ушбу ўқув-услубий қўлланма “пул, кредит ва банклар” фанидан талабалар, магистрантлар ва ўқувчиларни қизиқтирган масалалар бўйича кенгроқ билимларни эгаллашга ёрдам беради. 1 боб. пулнинг зарурлиги, моҳияти, функциялари ва роли 1. товар ишлаб чиқариш ва пулнинг зарурлиги ҳар бир иқтисодий категория амал қилувчи мамлакат ривожланишининг асосий дастакларидан бири пул бўлиб, бозор иқтисодиётига ўтиш ва унда иш юритишда унинг роли ва аҳамияти янада …
4 / 128
биётлар сони бир неча марта ошиб кетган десак муболаға бўлмаса керак. тадқиқотлар шунчалик кўп бўлишига қарамасдан пул ва унинг хусусиятлари, хар бир тизимда ишлатилиши, роли, иқтисодиётга таъсири, нега алоҳида олинган индивидиумлар қўлида пулнинг кўпайиши уларнинг бойлигининг кўпайишига олиб келади-ю, жамият миқёсида муомаладаги пул массасининг кўпайиши жамият бойлиги ортиб боришига салбий таъсир кўрсатади деган саволларга хали тўлиқ жавоб берилган эмас. пул ва унинг вазифалари тўғрисида мавжуд хорижий мамлакатлар иқтисодчиларнинг қўлланмаларини олиб қарайдиган бўлсак, пулнинг келиб чиқиши тўғрисида икки хил ғоя мавжудлигини кўришимиз мумкин. булар рационалистик ва эволюцион ғоялардир. рационалистик қарашнинг асосчиларидан бири аристотель бўлиб, у пул келиб чиқишининг асосини ўзаро бир-бирига тенг қийматни ҳаракатга келтирувчи бирор бир махсус “қурол”, кишилар орасида ўзаро келишув натижасида қабул қилинган шартли бирликнинг топилиши айирбошлаш жараёнининг бўлишига олиб келган дейди. ўзаро товарларни алмаштиришга пул қатнашмаганда товарни сотиш жараёни товарни сотиб олиш жараёни сифатида юзага келган. товарлар ўртасидаги мутаносиблик тасодифан, масалан, сотилиши керак бўлган маҳсулотга талаб қай …
5 / 128
сланган ҳолда пулнинг моҳиятини очиб беришга ҳаракат қилган. пулнинг ўзи ҳам товар эканлигини, пулнинг келиб чиқиш босқичларини изоҳлаб бера олди. у олтин ва кумуш қазиб олиш ва ишлатиш учун маълум меҳнат сарфланади, шу меҳнат олтин ва кумушда гавдаланган ҳолда, бошқа товарларнинг қийматини ўлчашнинг асоси бўлиб хизмат қилади деб кўрсатган. ҳозирги вақтда юқоридагига ўхшаган реал пуллар ўрнига ўз қийматига эга бўлмаган қоғоз ва кредит пуллар муомалада ишлатилмокда. шунинг учун, қоғоз ва кредит пуллар пул келиб чиқиши тўғрисидаги рационалистик концепциянинг тўғридан-тўғри исботи бўла олмайди. қоғоз пуллар юзага келгунча жамият бир неча ривожланиш босқичларини босиб ўтган. пулнинг келиб чиқиш тарихи пулнинг эволюцион назарияси билан кўпроқ боғлиқ. товар муомаласининг эволюцион ривожланиш жараёнида умумий эквивалент шаклини ҳар хил товарлар ўйнаган. ҳар бир жамоа ўз товарини эквивалент сифатида ўртага қўйган. лекин жамият тараққиёти шу товарлар ичидан икки гуруҳ товарларнинг ажралиб чиқишига олиб келди. булар: биринчи эҳтиёж учун зарур бўлган товарлар ва зебу-зийнат товарларидир. ишлаб чиқаришнинг ривожланиши …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 128 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "pul, kredit va banklar"

1 н.олимова, а.асрақулов, а.мирзаев пул, кредит ва банклар фанидан ўқув-услубий кўрсатма фарғона-2017 > 2 мазкур ўқув-услубий кўрсатма бакалавриатнинг 5230100 - иқтисодиёт (микроиқтисодиёт) ва 5111000 - касб таълими (иқтисодиёт) йўналишлари учун тасдиқланган фан дастури асосида тайёрланди. муаллифлар: и.ф.н. н.олимова, а.асрақулов, а.мирзаев тақризчилар: э.мўминова - фарпи доценти, и.ф.н. г.хонкелдиева - фарду доценти, и.ф.н. фарғона давлат университети илмий кенгашининг 201_ йилдаги ___-йиғилиш баённомаси асосида нашрга рухсат берилган. > 3 кириш замонавий бозор иқтисодиёти шароитида товар ишлаб чиқариш ва айирбошлаш муносабатлари пул, кредит ва банкларнинг иштирокисиз амалга ошмаслиги барчамизга маълум. шунингдек, бозор иқтисодиёти шароитида ҳар қандай фаолиятнинг асосий мақсади фойда ол...

Этот файл содержит 128 стр. в формате PDF (1,5 МБ). Чтобы скачать "pul, kredit va banklar", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: pul, kredit va banklar PDF 128 стр. Бесплатная загрузка Telegram