тижорат банкаларининг фоиз сиёсати

PPTX 87 sahifa 757,6 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 87
презентация powerpoint 11-мавзу. тижорат банкларининг фоиз сиёсати маьрузачи: иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори с.м.зиёдуллаев режа: 1. тижорат банклари фоиз сиёсатининг мазмуни, мақсади ва вазифалари 2. фоиз ставкалари ва уларнинг турлари 3. тижорат банклари фоиз сиёсатига таъсир қилувчи омиллар 4. фоиз ставкалари ўзгариши билан боғлиқ рисклар ва уларнинг келиб чиқиш сабаблари 4. банк кредити баҳоси шаклланиши бўйича хориж тажрибаси тижорат банкларининг фоиз сиёсати тижорат банклари фоиз сиёсатининг мазмуни, мақсади ва вазифалари фоиз сиёсати нафақат пул-кредит бошқарувида асосий компонент вазифасини бажаради, балки кредит муносабатларини бошқаришда иқтисодда устувор ҳам ҳисобланади. банк фоизидан фойдаланиш механизми бир нечта элементларни ўзида мужассамлаштиради ва унинг ёрдамида банк фоиз сиёсати вужудга келади ҳамда унинг амалдаги кўриниши ссуда фоизи ҳисобланади. банк фоиз ставкасига олимлар турлича таърифлар берганлар. масалан и.о. лаврушин банк фоизини кредит муносабатларида қатнашувчи субъектлардан бири банк бўлган ҳолда вужудга келишини таъкидлайди. ссуда фоизи эса ссудан вақтинчалик фойдаланишга ссудалаштириладиган ўзига хос нарх ҳисобланади. шунга ўхшаш таърифни яна бир …
2 / 87
нода фойдаланилади: банк жалб қилган маблағлар (бошқа кредит ташкилотларидан олинган банклараро кредитлар, жисмоний ва юридик шахсларнинг омонотлари ва депозитларига фоиз, мижозларнинг ҳисобварақларидаги қолдиқларга фоиз) га тўлайдиган қийматни ифодалашда; банк жойлаштирадиган маблағларга олинадиган қийматни ифодалаш учун . бошқача қилиб айтганда банк фоизи турли шаклларда : депозит фоизи; ссудалар бўйича фоиз; банклараро кредитлар бўйича фоиз; қимматли қоғозларга инвестициялар бўйича фоизлар шаклида намоён бўлади. фоизнинг мутлоқ миқдори ҳеч нарсани англатмайди. шу сабабдан кредит келишувининг самарадорлигини ойдинлаштириш кредит қийматининг у ёки бу маъқул қийматни аниқлаш учун нисбий кўрсаткич - фоиз нормаси кўрсаткичидан фойдаланилади: ссуда капитали бозорининг турли секторлари хусусиятларидан келиб чиқиб бир турдаги фоиз ставкалари (банк ва нобанк) нинг бир неча гуруҳини ажратиш мумкин: кредит муассасалари ўртасидаги қисқа муддатли кредит операцияларида қўлланиладиган пул бозори ставкаси; қайта молиялаштириш ставкаси; қимматли қоғозлар бозоридаги (бирламчи ва иккиламчи бозор) ставкалар; банк ва бошқа кредит муассасаларининг нобанк ташкилотларига ва жисмоний шахслар учун фоиз ставкалари. ўз навбатида юқоридаги гуруҳларнинг ҳар …
3 / 87
ича қуйидагича турга ажратади: кредит шакллари бўйича - тижорат фоизи, банк фоизи, истеъмол фоизи, лизинг битимлари бўйича фоиз, давлат кредити бўйича фоиз. кредит муассасалари тури бўйича-марказий банк ҳисоб ставкаси, банк фоизи, ломбард фоизи. лаврушин о.и., мамонова и.д., валенцева н.и. банковское дело// учебник. -м.: кнорус, 2009. — 768 с. инвестиция тури бўйича-оборот маблағларига кредит бўйича фоиз, асосий фондларга инвестиция бўйича фоиз, қимматли қоғозларга инвестиция бўйича фоиз. кредитлаш муддатлари бўйича фоиз. кредит муассасаларининг операция турлари бўйича фоиз. банк фоиздан фойдаланиш механизми ўзида банклар амалга оширадиган фоиз ставкаси сиёсатининг элементлари мажмуини ифодалайди. механизмнинг алоҳида элементлари сифатида қуйидагилар ажратилади: фоиз даражасини шакллантириш усуллари; фоиз ставкаларининг дифференциялаш мезонлари бўйича; марказий банк томонидан фоиз нормасини тартиблаш методлари бўйича; фоизнинг қарз олувчилар моддий манфаатлар тизими билан ўзаро боғлиқлиги; кредит муассасалариннг даромадлари ва харажатларини шакллантиришда фоизнинг ўрни. банк фоизидан фойдаланишнинг замонавий механизми қуйидагилар билан характерланади: фоиз даражаси кредит битими томонлари ўртасидаги кредит ресурсларига бўлган талаб ва таклифни ҳисобга …
4 / 87
шиб бормоқда. фоизларнинг ўтказилиши ва ундирилиш тартиби шартномада белгиланади. амалиётда ссуда кунлари санаси яқинлашиши билан оддий фоизлар ҳисоблаш усулидан фойдаланилади. хозирги вақтда фоизларни тўлаш манбаси кредит қўйилмаларининг йўналишидан келиб чиқиб турличадир. қисқа муддатли ссудалар бўйича тўловлар маҳсулот таннархига қўшилади, узоқ муддатли ва муддати ўтган кредитлар бўйича харажатлар корхона солиққа тортилган фойдасига олиб борилади. замонавий фоиз механизмининг хусусияти бевосита фоизлар бўйича даромад ва харажатларнинг банк якуний моддий манфаатлари билан бевосита боғлиқлиги ҳисобланади. банк харажатлари 2 асосий элементлардан таркиб топади: ресурсларни шакллантириш бўйича харажатлар; банк фаолиятини таъминловчи харажатлар. биринчи гуруҳ харажатларга- жалб қилинадиган депозитлар (муддатли, жамғарма ва талаб қилиб олингунга қадар депозитлар) га тўловлар, марказий банкнинг ресурсларига фоиз, банклараро ссудалар бўйича, қимматли қоғозлар бўйича ва бошқалар. иккинчи гуруҳга бошқа операцион ва банк маъмурий бошқрув харажатлари киради. жумладан: қимматликлар ва ҳужжатларни ташиш учун транспорт ижараси харажатлари; бланкалар, магнит ленталар ва бошқа нарсаларни сотиб олиш учун харажатлар; ҳисоб-китоб маркази хизматларига харажатлар; амортизация харажатлари; банк …
5 / 87
нинг ўртача реал баҳоси (с1) ўртача тортилган формула бўйича ҳисобланиб алоҳида ресурс тури баҳоси ва унинг банк умумий жалб қилинган ресурслар суммасидаги улушидан келиб чиқиб ҳисобланади. фоиз маржаси компонентларини ўзгаришининг таҳлили даромад(харажатларнинг)ларнинг қайси категорияси унинг умумий ўзгаришига олиб келишини аниқлаш имконини беради. фоиз маржасининг ҳажмига таъсир қилувчи асосий омиллар бўлиб кредит қўйилмалари ва уларнинг манбалари ҳажми ва таркиби, тўловлар муддати қўлланиладиган фоиз ставкалар характери ва бошқалар билан боғлиқ бўлиб ҳисобланади. бозор механизми ривожланиши шароитида ғарб мамлакатларининг тажрибасини ҳисобга олиш муҳимдир. ғарб мамлакатларида бир вақтнинг ўзида бир қатор фоиз ставкаларини - фиксирланган ва сузиб юрувчи фоиз ставкаларини қўллашади. бу одатда бозор конъюктурасининг ўзгаришига боғлиқ бўлиб ҳисобланади. ғарб амалиётидаги тижорат банклари актив ва пассивларни фоиз ставкаларини тезлик билан тартибга солиш ва янги даражасига ўтишдан келиб чиқиб 4 та катгорияга бўлишади: бозор шароити ўзгарган ҳолда актив ва пассивлар бўйича қўлланиладиган тезкор ва тўлиқ фоиз ставкаларини кўриб чиқиш, яъни кўриб чиқиладиган актив ва пассивлар; …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 87 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"тижорат банкаларининг фоиз сиёсати" haqida

презентация powerpoint 11-мавзу. тижорат банкларининг фоиз сиёсати маьрузачи: иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори с.м.зиёдуллаев режа: 1. тижорат банклари фоиз сиёсатининг мазмуни, мақсади ва вазифалари 2. фоиз ставкалари ва уларнинг турлари 3. тижорат банклари фоиз сиёсатига таъсир қилувчи омиллар 4. фоиз ставкалари ўзгариши билан боғлиқ рисклар ва уларнинг келиб чиқиш сабаблари 4. банк кредити баҳоси шаклланиши бўйича хориж тажрибаси тижорат банкларининг фоиз сиёсати тижорат банклари фоиз сиёсатининг мазмуни, мақсади ва вазифалари фоиз сиёсати нафақат пул-кредит бошқарувида асосий компонент вазифасини бажаради, балки кредит муносабатларини бошқаришда иқтисодда устувор ҳам ҳисобланади. банк фоизидан фойдаланиш механизми бир нечта элементларни ўзида мужассамлаштиради ва унинг ёрдамид...

Bu fayl PPTX formatida 87 sahifadan iborat (757,6 KB). "тижорат банкаларининг фоиз сиёсати"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: тижорат банкаларининг фоиз сиёс… PPTX 87 sahifa Bepul yuklash Telegram