инвестиция сиёсати

DOC 13 sahifa 304,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 13
4-mavzu иқтисодиётни модернизациялаш шароитида инвестиция сиёсати. инвестициялар иқтисодий самарадорлигини баҳолаш услублари режа 1. бозор иқтисодиёти шароитларида инвестиция сиёсатининг моҳияти ва хусусиятлари. 2. инвестиция лойиҳалари ва инвестиция дастурлари ҳамда уларнинг иқтисодиётни модернизациялашдаги ўрни. 3. инвестиция дастурини шакллантириш тартиби. 4.инвестицияларни иқтисодий самарадорлигини баҳолаш услублари маълумки, дунёдаги ҳар қандай мамлакат муваффақиятли ривожланмоқда ёки аксинча, ривожланиш кўрсаткичлари жуда паст бўлмоқда. бунинг сабаби эса аввало давлат ҳокимияти олиб бораётган сиёсатдир. яъни давлат сиёсати - бу мамлакат тараққиёти тактикаси ва стратегиясини тўлиқ акс эттирувчи сиёсат бўлиб, шу сиёсат туфайли ушбу мамлакат дунёнинг бошқа давлатлари томонидан тан олинади ёки эътиборга олинмайди. инвестиция – бу келажакда фойда ёки ижтимоий самара олиш учун инвестор томонидан иқтисодиётнинг турли тармоқларини ривожлантириш мақсадида маълум муддатга сарфланган барча турдаги моддий-техник ва интеллектуал бойликларга айтилади. инвестиция сиёсати - бу давлатнинг ишлаб чиқариш кучларини янада ривожлантиришни, иқтисодиётни модернизациялашга қаратилган сиёсатидир. бу сиёсат кўп жиҳатдан капитал қўйилмаларнинг устивор йўналишларини тўғри танлашга боғлиқдир. ўзбекистон республикаси биринчи президенти …
2 / 13
” тармоқ ва ишлаб чиқариш соҳалари янгиланди. 1998 йилдан бошлаб инвестицияларнинг асосий қисми қайта ишлаш тармоқларини ва инфратузилмани ташкил қилишга йўналтирилмоқда. ўзбекистон республикасида инвестицияларни жалб этиш соҳасидаги асосий меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар: - ўзбекистон республикасининг «чет эл инвестициялари тўғрисида»ги қонуни, 30.04.1998 й. ўзбекистон республикасининг «чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва ҳимоя чоралари тўғрисида»ги қонуни, 30.04.1998 й. ўзбекистон республикаси президентининг «тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони, 11.04.2005 й. инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисидаги қонун қабул қилиниши. № ўрқ-598, 25.12.2019; ўзбекистон республикаси президенти шавкат мирзиёев2024 йил 2 май куни халқаро конгресс марказида учинчи тошкент халқаро инвестиция форумининг ялпи мажлисида иштирок этди. тадбирда, шунингдек, туркия республикаси вице-президенти жавдат йилмаз, сингапур парламенти спикери сиа киан пенг, қирғизистон бош вазири ақилбек жапаров, саудия арабистони энергетика вазири абдулазиз бин салмон ол сауд, европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти одиль рено-бассо ва бошқа бир қатор хукумат азолари келишди – инвестициялар – бу мамлакатимиз …
3 / 13
кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. натижада сўнгги йилларда иқтисодиётимиз қарийб икки баробар ўсди. ўтган йил якуни бўйича бу ўсиш 6 фоизни ташкил қилди. инфляция 9 фоизгача пасайди. савдо айланмаси кўрсаткичлари муттасил ошмоқда. валюта бозори ва олтин-валюта захиралари барқарорлиги сақлаб қолинмоқда. охирги йилларда мамлакатимизда 60 миллиард доллардан зиёд хорижий инвестициялар ўзлаштирилди. халқаро молия институтларининг 14 миллиард доллардан ортиқ маблағлари ижтимоий ва инфратузилма соҳаларига жалб қилинди. ўтган йилнинг ўзида хорижий инвестициялар ҳажми қарийб икки баробар кўпайди. инвесторлар учун яна бир муҳим кўрсаткич. охирги етти йилда олий таълим қамрови 9 фоиздан 42 фоизга ошди, олий ўқув юртлари сони 200 тадан ортди. ўзбекистонда 90 дан ортиқ давлатлар учун визасиз режим жорий этилди. - бизнинг асосий мақсадимиз – ўзбекистонни хорижий инвесторлар учун ишончли ва узоқ муддатли ҳамкорга айлантиришдир, - деди ўзбекистон президенти. ўзбекистонда амалга оширилаётган инвестиция сиёсатининг асосий йуналишлари орасида куйидагиларни алоҳида таъкидлаб кўрсатиш мумкин: -инвестиция жалб қилиш учун халқаро меъёрлар ва конвенцияларга мос келадиган, …
4 / 13
ан кайта жихозлаш хамда ракобатга бардошли махсулот ишлаб чикаришни йўлга қўйиш мумкин эмас. жаҳон тажрибаси шуни кўрсатадики, хеч кайси давлат жахон иктисодиётидан айри холда ташки ёрдамларсиз бошкача айтганда хорижий сармоя ва кўмакларсиз иктисодий тараккиётга эришиши мумкин эмас. ривожланган давлатларнинг тараккиёт тарихи хорижий инвестицияларнинг иктисодиётни кайта куриш, модернизациялаш ва юксалтиришдаги ўрни нихоятда катта эканлигини кўрсатади. хорижий инвестицияларни жалб қилиш шакллари хорижий инвестициялар-ни жалб қилиш шакллари молиявий активларни сотиш ва сотиб олишни ташкил этиш улуши қўшилиб қатнашиши орқали қўшма корхоналарни ташкил этиш йирик хорижий компания ва фирмаларнинг шуъба корхоналари ва филиалларини ташкил этиш эркин иқтисодий ҳудудлар ташкил этиш тендерлар эълон қилиш концессия ва лизинг шартномалари тузиш 100% мол - мулк хорижий инвесторларга тегишли бўлган хорижий корхоналарни ташкил этиш инвестиция дастури - республика иқтисодиётини барқарор ва тадрижий ривожлантиришга эришишга, табиий, минерал-хом ашё, молиявий, моддий ва меҳнат ресурсларидан оқилона фойдаланиш йўли билан республика айрим тармоқлари ва минтақаларини таркибий ўзгартиришнинг асосий устуворликларини ва стратегик вазифаларини …
5 / 13
илар ва инвестиция актининг бошқа томонлари билан – контрактор, ҳукумат органлари, пировард маҳсулот ишлаб чиқарувчилар ва шу маҳсулотнинг истеъмолчилари билан ҳисоб-китобларни амалга оширадилар. ўзбекистон республикаси инвестиция дастури ўзбекистон республикасининг инвестиция дастури бу - давлат томонидан хорижий инвестицияларни қўллаб-қувватлаш учун устувор ва биринчи галда бажарилиши керак бўлган давлат томонидан рағбатлантирилувчи йўналишларни ишлаб чиқиш воситасида амалга ошириладиган чора-тадбирлар ҳамда хорижий инвесторлар учун қулай инвестиция муҳитини яратиш ва улар киритган маблағларнинг юқори иқтисодий самарадорлигига эришиш учун мукаммал ҳуқуқий база, тегишли институтлар яратиш тизимидир. ўзбекистон республикасининг инвестиция дастури – ички ва ташқи сиёсатнинг умумий йўналиши ҳисобга олинган ижтимоий-иқтисодий ва хусусий хўжалик қарорлари мажмуаси бўлиб, маблағлардан фойдаланишнинг иқтисодий самарадорлигини ошириш мақсадида мамлакат ичига ва хорижга киритилган сармояларнинг йўналиши ва жойлашувини белгилайди. инвестиция дастурининг аниқ мақсадга йўналтирилган ва илмий асосланган асосий вазифаси давлатнинг жамиятда моддий ва маънавий бойликларни ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун инвестиция маблағларини сафарбар қилиш бўйича фаолият юритишидан иборат. инвестиция фаолияти (ингл. investment activity) …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 13 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"инвестиция сиёсати" haqida

4-mavzu иқтисодиётни модернизациялаш шароитида инвестиция сиёсати. инвестициялар иқтисодий самарадорлигини баҳолаш услублари режа 1. бозор иқтисодиёти шароитларида инвестиция сиёсатининг моҳияти ва хусусиятлари. 2. инвестиция лойиҳалари ва инвестиция дастурлари ҳамда уларнинг иқтисодиётни модернизациялашдаги ўрни. 3. инвестиция дастурини шакллантириш тартиби. 4.инвестицияларни иқтисодий самарадорлигини баҳолаш услублари маълумки, дунёдаги ҳар қандай мамлакат муваффақиятли ривожланмоқда ёки аксинча, ривожланиш кўрсаткичлари жуда паст бўлмоқда. бунинг сабаби эса аввало давлат ҳокимияти олиб бораётган сиёсатдир. яъни давлат сиёсати - бу мамлакат тараққиёти тактикаси ва стратегиясини тўлиқ акс эттирувчи сиёсат бўлиб, шу сиёсат туфайли ушбу мамлакат дунёнинг бошқа давлатлари томонидан тан олина...

Bu fayl DOC formatida 13 sahifadan iborat (304,0 KB). "инвестиция сиёсати"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: инвестиция сиёсати DOC 13 sahifa Bepul yuklash Telegram