чўлпон ҳикояларининг структурасига доир

DOC 178,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1352784370_37397.doc чўлпон ҳикояларининг структурасига доир www.arxiv.uz режа: 1. чўлпон ҳаёти ва ижодига берилган баҳолар. 2. бадиий асарлар бадиий коммуникация воситаси сифатида. 3. чўлпон ҳикояларининг структураси. 4. эпилогнинг асар структурасида тутган ўрни ва у бажараётган ғоявий-бадиий функциялар. яқин ўтмиш адабий меросига муносабат масаласи истиқлол арафаларидан бошлаб адабиётшунослигимизнинг марказий муаммоларидан бўлиб келаётгани маълум. тарихга ҳакамлик қилишдек ўта масъул вазифани зиммага олган ҳолда қилган саъй-ҳаракатларимиз билан қатор адибу шоирларимиз ҳурмат шоҳсупасидан олинди, уларнинг ўрнига бошқалар чиқарилди. чархпалак дунё, дейдилар: шу ҳикмат ёдга олинганда юқоридагига тескари жараён юз бермайди, дея ишонч билан айтишимиз қийинлашади. нега? оддийгина мисол: ўн-ўн беш йил давомида чўлпон ҳаёти ва ижодига берилган баҳолар йилдан-йилга ўзгариб, ижобийлашиб («шўро тузумини қабул қилган» — «шўро сиёсатининг айрим томонлари билан келишолмаган» — «шўро тузумини қабул қилмаган») келади. айни пайтда, "чўлпон ҳам ўз вақтида шўроларни мақтаган-ку?" қабилидаги бирмунча асосли эътирозлар ҳам тез-тез эшитилиб туради. қизиқғи шундаки, адабиётшунослигимиз таянган тамойиллар кеча бировни, бугун бошқасини ҳақ дейишга, …
2
а киришади. мулоқотга киришаётган шахс эса, маълумки, ҳар вақт учта асосий мақсадни кўзлайди: а) репрезентатив — тингловчи(ўқувчи)га муайян информацияни етказиш; б) экспрессив — информацияга ўз муносабатини ифодалаш; в) апеллятив — тингловчи (ўқувчи)га муайян таъсир ўтказиш. айтиш керакки, коммуникатив бирликда шу учала мақсад ҳар вақт ҳозир бўлгани ҳолда, ҳар бир конкрет бирликда улардан бири етакчилик қилади. юқоридагилардан англашиладики, гап билан адабий асар бажараётган бирламчи функция ҳам, уларни юзага келтираётган мотивлар ҳам ўхшаш экан. демак, адабий асар билан гап ташкилланиши(структура) жиҳатидан ҳам бир-бирига яқин бўлиши табиий. шу ўринда яна бир муҳим нуқтага диққат қилиш зарур: адабий асарда ижодий жараён(ва айни шу жараёндаги ижодкор шахси) аксланганидек, гапда ҳам нутқий ситуация (ва шу ситуациядаги сўзловчи шахси) муҳрланади. яъни ижодий жараён бадиий асарда, нутқий ситуациянинг бир парчаси гапда предметлашади. қарашларимизда айни шу нуқта айрича аҳамият касб этадики, унга урғу беришимиз бежиз эмас. адабиётшунос м.бахтин "нутқий жанрлар" ҳақида фикр юритаркан, "гап" тушунчасига энг оддий жумладан тортиб …
3
либ қўшилган ва ҳ. ҳолбуки, сўзловчи томонидан айтилган гап конкрет мазмунга эга: бу ўша гапни ташкил қилган тил бирликлари (товушлар воситасида моддийлашган шакли) билан сўзловчининг айни пайтдаги руҳий ҳолати (бу сўзловчининг юз-кўз ифодалари, жестлари, сўзлаш ритми, овоз тоналлиги, интонация ва ш.к.лар воситасида тасаввур қилинади) бирлигида намоён бўлади. демак, конкрет гапни бутун(нутқ жараёни)нинг қисми сифатида ҳам, алоҳида бутунлик сифатида ҳам тушунишимиз мумкин экан. фақат шуниси борки, бу икки ҳолда тушуниш натижаси (яъни, англанган мазмун) фарқли бўлади. зеро, агар гапни алоҳида бутунлик сифатида тушунмоқчи бўлсак, биз унинг моддий томони (товушлар мажмуидан иборат сўзлар тизими) ва бизга сўзловчининг айни пайтдаги руҳий ҳолатидан дарак берувчи белгилар(ритм, тоналлик, интонация, мимика, жест ва б.)гагина таянамиз. табиийки, агар айни шу гапни бутуннинг қисми сифатида, контекстлар доирасида (сўзловчи шахси, суҳбат давомида айтилган бошқа гаплар ва ҳ.) тушунсак, мазмун сезиларли ўзгаради. негаки, биринчи ҳолда биз суҳбат жараёнида айтилган гап мазмунини, иккинчи ҳолда шу гапга сўзловчи юклаган мазмунни тушунган бўламиз. …
4
сабабки, модель воситасида ижодкор билан мулоқотга киришаётган, унга таяниб тасаввурида бадиий воқеликни (демакки, бадиий асарни) қайта яратаётган ўқувчиларнинг бадиий дидию савияси, ижодий имкониятлари турличадир. айни пайтда, бу миллионлаб вариантларни умумлаштирувчи қатор нуқталар ҳам борки, бу уларнинг битта асос — "ûтган кунлар" матнидан ўсиб чиққани билан изоҳланади. демак, ўқиш ижодий жараён бўлгани ҳолда, тасаввурида бадиий воқеликни жонлантираётган ўқувчи тамомила эркин эмас, бунда унинг моделга таяниши шарт қилинади. яъни, ижод жараёнида воқелик санъаткор онгию қалбидан ўтказилиб моделга айлантирилган бўлса, ўқиш жараёнида ўша модель воситасида ижодий жараён тикланади — бадиий воқелик қайтадан яратилади. кўрамизки, ижодий жараён маҳсули бўлмиш модель (масалан, бошқа турфа китоблар сингари бир буюм бўлмиш "ўтган кунлар" номли китоб) фақат ижодий жараён — бадиий мулоқот чоғидагина бадиият ҳодисасига айланади. баски, ўқувчи мулоқот воситаси бўлмиш модель(асар)нинг ички ташкилланиши (структураси)ни қанчалик ёрқин тасаввур этса, бадиий мулоқот шунчалик самарали бўлади. бадиий мулоқотга киришаётган ижодкор репрезентатив, экспрессив ва аппелятив мақсадларни кўзларкан, асарнинг ташкилланиши (структура) шу …
5
тив марказ, яъни, унинг эгаси билан кесими. гапнинг бошқа бўлаклари шу ўқ атрофида жипслашади, унга нисбатан муайян позицияни эгаллайди: бош бўлакларга бевосита ёки билвосита тобеланади. демак, "қор қўйнида лола" ҳикоясини гап сифатида тасаввур қилмоқчи бўлсак, аввало, унинг предикатив марказини аниқлаб олишимиз даркор. гапда ким ҳақида сўз бораётгани(эга) ва у ҳақда нима дейилаётгани(кесим)дан келиб чиқсак, унинг предикатив маркази қуйидагича ифодаланади: "шарофатхон турмушга чиқди". предикатив марказ информациянинг асосини ташкил қилгани ҳолда адресат(ўқувчи ёки тингловчи)ни қониқтира ол-майди: уни тўлдириш, аниқлаштириш талаб этилади. яъни, юқоридаги йиғиқ содда гапнинг эга ва кесим составларини аниқлаб, уни ёйиқ гапга айлантиришимиз лозим. ишни кесим составини аниқлашдан бошлансаёқ адресатни қизиқтирадиган саволлар бир-бирига элчиб келаверади: "кимга?" — "эшон бўлса ёши улуғдир, уйлангандир?" — "ёши улуғ бўлса, шарофатхон нега унга турмушга чиқади?" — "шарофатхоннинг биронта нуқси борми, ёки ўтириб қолганми?" ва ҳок. адресатда бу хил саволларга ўрин қолдирмаслик учун гапни қуйидагича тартибда тузишимиз мумкин: "ҳали болалиги билан хўшлашиб улгурмаган гўзал шарофатхон, …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"чўлпон ҳикояларининг структурасига доир" haqida

1352784370_37397.doc чўлпон ҳикояларининг структурасига доир www.arxiv.uz режа: 1. чўлпон ҳаёти ва ижодига берилган баҳолар. 2. бадиий асарлар бадиий коммуникация воситаси сифатида. 3. чўлпон ҳикояларининг структураси. 4. эпилогнинг асар структурасида тутган ўрни ва у бажараётган ғоявий-бадиий функциялар. яқин ўтмиш адабий меросига муносабат масаласи истиқлол арафаларидан бошлаб адабиётшунослигимизнинг марказий муаммоларидан бўлиб келаётгани маълум. тарихга ҳакамлик қилишдек ўта масъул вазифани зиммага олган ҳолда қилган саъй-ҳаракатларимиз билан қатор адибу шоирларимиз ҳурмат шоҳсупасидан олинди, уларнинг ўрнига бошқалар чиқарилди. чархпалак дунё, дейдилар: шу ҳикмат ёдга олинганда юқоридагига тескари жараён юз бермайди, дея ишонч билан айтишимиз қийинлашади. нега? оддийгина мисол: ўн-ўн ...

DOC format, 178,0 KB. "чўлпон ҳикояларининг структурасига доир"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.