"ички сув ҳавзаларида балиқ етиштириштириш ва уларнинг маҳсулдорлигини оширишнинг биологик асослари"

DOCX 62 pages 894.7 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 62
ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона давлат университети бобоева г.нинг “ички сув ҳавзаларида балиқ етиштириш ва уларнинг маҳсулдорлигини оширишнинг биологик асослари” 5a140103 – “ихтиология ва гидробиология” магистр академик даражасини олиш учун ёзилган диссертация илмий раҳбар б.ф.н. доцент назаров м.ш. фарғона – 2021 магистрлик диссертацияси биология кафедрасининг №__ йиғилишида ___ ________2021 йил да муҳокама қилинди ва ҳимояга рухсат этилди; “биология” кафедраси мудири б.ф.н. ш. юлдашева тақризчилар : 1. фарғона шаҳар “ўрағбой ота” балиқчилик фермер хўжалиги раҳбари а. мамажонов. 2. фарду “биология” кафедраси катта ўқитувчиси б.ф.н. м. мухаммедиев мавзу: ички сув ҳавзаларида балиқ етиштириш ва уларнинг маҳсулдорлигини оширишнинг биологик асослари мундарижа кириш ----------------------------------------------------------------------------------- 4 материал ва методика --------------------------------------------------------------- адабиётлар таҳлили ----------------------------------------------------------------- 1-боб. фарғона водийси табиий ва сунъий сув ҳавзаларининг гидрологик ва гидробиологик тавсифи -------------------------------------------------------------- 2-боб. фарғона водийсида балиқчиликни ташкиллаш учун сув ресурсларининг ўрни ва аҳамияти -------------------------------------------------- 3-боб. ички сув ҳавзаларда балиқ маҳсулдорлигини оширишнинг биологик асослари ------------------------------------------------------------ 3.1. ички сув …
2 / 62
фақат орол денгизидагина мавжуд эди. бироқ ирригацион қурилиш оқибатида бутун ҳавзанинг табиий тартиботи бузилиб, орол экологик инқирози вужудга кела бошлади. денгиз қуриб, ҳажми кичрайди, сув эса шу қадар шўр бўлиб қолдики, балиқлар унда яшай олмайдиган бўлди. ўзбекистонда, очиқ денгизларда ов қилиш имконияти йўқлиги туфайли, балиқчилик ирригация эҳтиёжлари учун бошқариладиган тартиботли кўл ва сув омборларига ўтди. холисона баҳолаганда, бундай шароитларда балиқчилик аҳолининг балиқ маҳсулотларига бўлган эҳтиёжларини етарли даражада таъминлай олмасди. бошқа жиҳатдан, сунъий ҳавзалар – канал ва сув омборлари бутун республика бўйлаб қурилган бўлиб, улардан балиқ етиштириш учун фойдаланиш мумкин эди. 1960-1980 йилларни ўз ичига олган даврда ўзбекистонда иқтисодиётнинг янги – сунъий ҳовузларда балиқ етиштириш тармоғи барпо этилган. бугунги кунда эса ҳовуз хўжаликлари республиканинг барча вилоятларида мавжуд ва улар асосий балиқ ишлаб чиқарувчилар ҳисобланади. мамлакатимизда тармоққа ихтисослаштирилган хўжаликларда, тизимда яратилган имкониятлардан фойдаланилаётганлиги туфайли, маҳсулот етиштириши муттасил кўпайиб бормоқда. агар буни рақамлар мисолида таҳлил қиладиган бўлсак, республикамизда 2008 йил 9 минг тонна, …
3 / 62
қ маҳсулотлари билан таъминлашдаги камчиликлар, муаммолар ва мавжуд имкониятлар ўзбекистон республикаси президенти шавкат мирзиёев томонидан 2017 йилнинг 27 апрель куни жиззах вилоятида амалга оширилаётган ишлар билан танишиш чоғида кўрсатиб ўтилди. балиқчилик тармоғидаги бу муаммоларни бартараф этиш мақсадида 2017 йил 1 майда ўзбекистон республикаси президентининг «балиқчилик тармоғини бошқариш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги пқ-2939сонли қарори қабул қилинди. қарорга мувофиқ, «ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси ташкил этилди, унинг таркибига жойларда балиқчилик тармоғи ташкилотлари ишларини мувофиқлаштирувчи 13 та ҳудудий «балиқсаноат» масъулияти чекланган жамияти кирди. ўзбекистон денгизларга чиқиш йўлларига эга эмас. pecпублика асосий дарёларининг оқими ирригация ва| энергетика эҳтиёжлари учун бошқарилади. мавжуд ички сув хавзалари нисбатан катта эмас. ушбу шароитда балиқ овлаш балиқ етиштиришнинг ягона ёки асосий манбаси бўлиши мумкин эмас, бу ҳол республикада етиштириладиган балиқнинг асосий манбаси сифатида аквакультурани ривожлантириш заруратини белгилаб берди. фарғона водийси ўзининг табиий ва сунъий сув ҳавзаларига бойлиги айни ҳудудда балиқчиликни ривожлантириш учун қулай имконият туғдиради. дарҳақиқат, бугун балиқ ва балиқ маҳсулотлари етиштириш …
4 / 62
ик асосларини таҳлил қилиш ҳамда ушбу сув ҳавзаларининг балиқчиликдаги аҳамиятини аниқлашдир. ишнинг объекти ва предмети: фарғона водийсидаги ички сув ҳавзаларининг гидрологик ва гидробиологик характеристикаси, уларнинг ихтиофауна таркиби, балиқ овлаш, етиштириш ва балиқчиликда қўлланилаётган замонавий технологиялар ишнинг объекти ва ўрганиш предмети ҳисобланади. ишнинг илмий янгилиги: фарғона водийсидаги ички сув ҳавзаларининг гидробиологияси, ихтиофаунаси ва балиқчиликдаги аҳамияти ўрганилган. фарғона водийсидаги сунъий сув ҳавзаларида балиқ маҳсулдорлигини оширишнинг биологик асослари таҳлил қилинди, балиқчиликда қўлланилаётган замонавий технологиялар ўрганилди ҳамда балиқчиликни ривожлантириш бўйича амалий тавсиялар берилди. ишнинг илмий ва амалий аҳамияти. фарғона водийси табиий ва сунъий сув ҳавзалари ихтиофаунасини ва уларнинг балиқчиликдаги ўрнини ўрганиш нафақат назарий балки амалий аҳамият ҳам касб этади. айниқса сунъий сув ҳавзалари ихтиофаунасининг шаклланиши, ривожланиши, унинг антропоген омил таъсирида ўзгариши ва ривожланиши ҳақидаги билимларни билмай туриб регионда балиқчиликни ривожлантириш мумкин эмас. ўзбекистондаги табиий ва сунъий сув ҳавзаларида балиқларнинг таксономияси, тарқалиши, биоэкологик хусусиятлари, улардан сув ҳавзалари балиқ маҳсулдорлигини оширишда фойдаланиш бўйича тадқиқотлар м.а.абдуллаев (1980), …
5 / 62
тган тадқиқот иши яъни фарғона водийсидаги табиий ва сунъий сув ҳавзаларида балиқ етиштириш ва уларнинг маҳсулдорлигини оширишнинг биологик асосларини ишлаб чиқиш тадқиқот ишининг амалий аҳамиятини оширади деб ҳисоблаймиз. тадқиқот ишининг асосий масалалари ва фаразлари: - фарғона водийсидаги табиий ва сунъий сув ҳавзаларининг гидрологик ва гидробиологик тавсифи ўрганилади; - фарғона водийсидаги табиий ва сунъий сув ҳавзалари ихтиофаунасининг шаклланиши, ривожланиши ва биологияси ўрганилади; - мавжуд сув ҳавзаларида балиқ етиштиришни ташкиллаш таҳлил қилинади; - сунъий сув ҳавзаларида балиқ маҳсулдорлигини ошириш мақсадида янги балиқ объектларини олиб киришнинг биологик асослари ишлаб чиқилади; - фарғона водийси балиқчилик ҳовузларида балиқ маҳсулдорлигини ошириш бўйича кўрсатмалар берилади; - қафасларда балиқ етиштиришнинг биологик асослари ишлаб чиқилади. диссертациянинг ҳажми ва тузилиши: диссертация иши кириш қисми, 2 та боб, хулоса ва таклифлар, 4 та расм, 16 та жадвал ҳамда фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат. магистрлик диссертация ишида манбалар йиғиш ва услубиётлар билан танишиш ҳамда адабиётлар билан ишлашда ўз ёрдамларини аямаган “биология” кафедраси мудири …

Want to read more?

Download all 62 pages for free via Telegram.

Download full file

About ""ички сув ҳавзаларида балиқ етиштириштириш ва уларнинг маҳсулдорлигини оширишнинг биологик асослари""

ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона давлат университети бобоева г.нинг “ички сув ҳавзаларида балиқ етиштириш ва уларнинг маҳсулдорлигини оширишнинг биологик асослари” 5a140103 – “ихтиология ва гидробиология” магистр академик даражасини олиш учун ёзилган диссертация илмий раҳбар б.ф.н. доцент назаров м.ш. фарғона – 2021 магистрлик диссертацияси биология кафедрасининг №__ йиғилишида ___ ________2021 йил да муҳокама қилинди ва ҳимояга рухсат этилди; “биология” кафедраси мудири б.ф.н. ш. юлдашева тақризчилар : 1. фарғона шаҳар “ўрағбой ота” балиқчилик фермер хўжалиги раҳбари а. мамажонов. 2. фарду “биология” кафедраси катта ўқитувчиси б.ф.н. м. мухаммедиев мавзу: ички сув ҳавзаларида балиқ етиштириш ва уларнинг маҳсулдорлигини оширишнинг биологик асослари мунда...

This file contains 62 pages in DOCX format (894.7 KB). To download ""ички сув ҳавзаларида балиқ етиштириштириш ва уларнинг маҳсулдорлигини оширишнинг биологик асослари"", click the Telegram button on the left.