қобилиятлар ва уларнинг табиий асослари

DOCX 4 pages 16.6 KB Free download

Page preview (4 pages)

Scroll down 👇
1 / 4
12-мавзу: қобилиятлар ва уларнинг табиий асослари режа: 1. қобилиятлар ва уларнинг табиий асослари 2. қобилиятларнинг ривожланиши. 3.шахс фаоллиги ва қобилиятлар. қобилият инсоннинг шундай психологик хусусиятидирки, билим, кўникма, малакаларини эгаллаш шу хусусиятларга боғлиқ бўлади. лекин, бу хусусиятларнинг ўзи бу билим ва кўникмаларга тааллуқли бўлмайди. малака, кўникма ва билимларга нисбатан одамнинг қобилиятлари қандайдир имконият тарзида намоѐн бўлади. қобилиятлар имкониятлардан иборат бўлиб, бирор бир ишдаги маҳорат даражаси ҳақиқатдир. болада намоѐн бўладиган мусиқага қобилияти унинг мусиқачи бўлиши учун имкониятлар, махсус таълим берилиши, қатъийлик, саломатлигининг яхши бўлиши, мусиқа асбоби, ноталар ва бошқа кўпгина шароитлар бўлиши керак. буларсиз қобилиятлар тараққий этмай турибоқ сўниб кетиши мумкин. қобилиятлар фақат фаолиятда намоѐн бўлади. шунинг учун ҳам фақат ана шу қобилиятларсиз амалга оширилиши мумкин бўлмаган фаолиятлардагина намоѐн бўлади. ўқувчида ҳам зарурий кўникма ва малака тизими ҳамда мустаҳкам билимлар таркиб топиш услублари йўқлигига асосланиб, жиддий текшириб кўрилса, шошилинч равишда унда қобилиятлар йўқ, деб хулоса чиқариш педагогнинг жиддий психологик хатоси бўлади. масалан, …
2 / 4
блар таъсири билан таркиб топса бу шахснинг мазкур индивидуал хусусиятларини қобилиятлар деб ҳисоблашига асос бўлади. 2. қобилиятларнинг ривожланиши. психологияда қобилиятлар индивидуал психологик хусусиятлар сифатида тавсифланади ва бунинг асосида тафовутланадиган хислатлар фазилатлар ѐтади. шунинг учун ҳар бир шахсдан бир хил натижа бир хил сифат кутиш мумкин эмас, чунки инсонлар ўз қобилиятлари бўйича бир-бирларидан муайян даражада фарқ қиладилар, бинобарин улар ўртасидаги фарқлар сифат ва миқдор жиҳатидан бўлиши мумкин. қобилиятларнинг сифат тавсифи шахснинг қайси индивидуал психологик хусусиятлари фаолият муваффақиятларининг мажбурий шарти тариқасида хизмат қилишини англатади. уларнинг миқдор тавсифи эса фаолиятга қўйиладиган талабларни шахс томонидан қай йўсинда бажариш имконияти мавжудлигини билдиради, яъни мазкур инсон бошқа одамларга қараганда малака, билимлардан нечоғлик тез, енгил, пухта фойдалана олишини намойиш қилади. ўқувчининг қобилиятлари нимага намоѐн бўлишини ва бинобарин ўқувчи шахсини қандай индивидуал психологик хусусиятлари фаолиятни қай даражада бажариш қобилиятига эга эканлиги, яъни ўқувчининг бошқаларга нисбатан малака ва билимларни қанчалик тез, енгил ва мустаҳкам эгаллаб олишини билиш педагог учун …
3 / 4
си соҳасида (педагог, спорт, савдо ва бошқалар) енгиллик билан «ўзини топа олади» ва қандай қилиб катта ютуқ ва натижаларга эриша олади деган саволга жавоб бериш имкониятини беради. қобилиятларни миқдор тавсифи ва уларни ўлчаш муаммоси билан кўпроқ чет эл психологлари (кэттелл, термен, спирмен) ва бошқалар шуғулланганлар. улар катталарда кобилиятни ўлчаш усули сифатида ақлий истеъдод тестларидан фойдаланганлар. боланинг ақлий истеъдод коэффиценти i q ақлий ѐши боланинг ҳақиқий ѐши бу усул одамнинг ақлий қобилиятлар эгаси эканлигини эмас, балки одамда қобилиятлар билан аралаштириб бўлмайдиган бирор бир хилдаги маълумотлар, кўникма ва малакалар борлигини намоѐн қилади. л.с.виготский бу усулни танқид қилиб, ўзининг келажак тараққиѐт зонасини белгилаш «методи» деб аталадиган усулини таклиф қилди. қобилиятлар одамнинг фаолиятидан ташқарида мавжуд бўлмайди. қобилиятларнинг таркиб топиши эса таълимтарбия жараѐнида боланинг ютуқлари тезлигида намоѐн бўлади. 3. шахснинг касбий шаклланиши ва қобилиятлар. психология фанида қобилиятлар қуйидагича тавсифланади: 1. табиий қобилиятлар одамлар ва ҳайвонлар учун хос бўлиб, идрок қилиш хотирада сақлаш, оддий мулоқотга кириша …
4 / 4
умласидандир. айрим адабиѐтларда умумий қобилиятлар моҳияти турлича талқин қилинади. жумладан, умумий қобилият деганда муваффақиятли равишда билим олишни таъминлайдиган шахснинг юксак интеллектуал тараққиѐти тушунилади. бироқ бундай тушунча тор ва нотўғридир, чунки интеллектуал тараққиѐт фақат ихтиѐрий фаолият учун умуман талаб қилинади, холос. умумий қобилият фаолиятнинг ҳамма турларига жумладан амалий фаолиятга ҳам таъсир қилади, деб ҳисобловчи психологлар топилди. аммо бу фикрда қарама-қаршилик мавжуд, агар умумий қобилият универсал аҳамиятга эга бўлган экан, унда қандайдир махсус қобилиятлар ҳақида гапириб ўтиришнинг ҳожати йўқ. ниҳоят, шундай психологлар ҳам борки, улар фақат махсус қобилиятларни тан оладилар. умумий қобилият ҳақида гапирганда ҳам махсус қобилиятлар йиғиндиси таъсирини кўзда тутадилар. кишининг турли-туман фаолиятлари орасида биттаси асосий ѐки етакчи фаолият шароитида шахснинг махсус тараққиѐтини белгиловчи фаолият бўлиб ажралиб туради. бу фаолият туғма специфик зеҳн нишоналарига мос тушиши мумкин. ҳамма махсус қобилиятларни, инсон фаолиятининг асосий турларини уч турга: фан, санъат, амалиѐтга ажратиш мумкин. шунга биноан қобилиятни миллий, бадиий ва амалий деб классификациялаш мумкин. …

Want to read more?

Download all 4 pages for free via Telegram.

Download full file

About "қобилиятлар ва уларнинг табиий асослари"

12-мавзу: қобилиятлар ва уларнинг табиий асослари режа: 1. қобилиятлар ва уларнинг табиий асослари 2. қобилиятларнинг ривожланиши. 3.шахс фаоллиги ва қобилиятлар. қобилият инсоннинг шундай психологик хусусиятидирки, билим, кўникма, малакаларини эгаллаш шу хусусиятларга боғлиқ бўлади. лекин, бу хусусиятларнинг ўзи бу билим ва кўникмаларга тааллуқли бўлмайди. малака, кўникма ва билимларга нисбатан одамнинг қобилиятлари қандайдир имконият тарзида намоѐн бўлади. қобилиятлар имкониятлардан иборат бўлиб, бирор бир ишдаги маҳорат даражаси ҳақиқатдир. болада намоѐн бўладиган мусиқага қобилияти унинг мусиқачи бўлиши учун имкониятлар, махсус таълим берилиши, қатъийлик, саломатлигининг яхши бўлиши, мусиқа асбоби, ноталар ва бошқа кўпгина шароитлар бўлиши керак. буларсиз қобилиятлар тараққий этмай тур...

This file contains 4 pages in DOCX format (16.6 KB). To download "қобилиятлар ва уларнинг табиий асослари", click the Telegram button on the left.