педагогик қобилиятлар психологияси

DOC 259.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1544255291_73203.doc педагогик қобилиятлар психологияси режа: 1. дидактик қобилиятлар. 2. академик қобилиятлар 3. ташкилотчилик қобилияти педагогик фаолиятдаги муҳим жиҳатлардан бири бу педагогик қобилиятдир. педагогик қобилият – бу қобилият турларидан бири бўлиб, кишининг педагогик фаолиятга яроқлилигини ва шу фаолият билан муваффақиятли шуғуллана олишини аниқлаб беради. узоқ йиллар давомида олиб борилган тадқиқотлар педагогик қобилиятлар мураккаб ва кўпқиррали психологик билимлардан иборатлигини кўрсатиб берди. ана шу тадқиқот маълумотларидан фойдаланиб, педагогик қобилиятлар тузилишида муҳим ўрин эгаллайдиган қатор компонентларни ажратиб кўрсатиш мумкин: 1. дидактик қобилиятлар. бу болага ўқув материалини аниқ ва равшан тушунтириб, осон қилиб етказиб бериш, болаларда фанга қизиқиш уйғотиб, уларда мустақил фаол фикрлашни ривожлантира оладиган қобилиятдир. дидактик қобилиятга эга бўлган ўқитувчи зарурат туғилганда қийин ўқув материалини осонроқ, мураккаброғини соддароқ, тушуниш қийин бўлганини тушунарлироқ қилиб, болаларга мослаштириб етказиб бера олади. ана шундай педагогик қобилиятни аниқлаш учун психолог н.гоноболин жуда қулай тест тавсия этади. бу тестга кўра билиш характеридаги матнда ўқитувчининг фикри бўйича айрим синф болалари учун …
2
си доирасидагина эмас, балки атрофлича кенг, чуқур билимларга эга бўлиб, бу соҳалар да эришилган ютуқлар ва кашфиётларни доимий равишда кузата бориб, улардан дарс жараёнида ўқув материали сифатида қўллай олади, ҳамда кичик тадқиқот ишларини олиб боради. кўпчилик тажрибали педагогларнинг айтишларича, педагог ўз соҳаси бўйича бундай юксак билим савиясига эришиши, бошқаларни қойил қилиб ҳайратда қолдириши, болаларда катта қизиқиш уйғота олиши учун юксак маданиятли, ҳар томонлама мазмунли кенг дунёқарашли одам бўлмоғи лозим. 3. перцептив қобилиятлар – бу психологик кузатувчанлик, бола шахсининг индивидуал психологик хусусиятларини инобатга олган ҳолда ёндашиш, боланинг вақтинчалик психик ҳолатларини тушуна билишдан иборат қобилиятдир. 4. нутқ қобилияти – педагогнинг ўз туйғу-ҳисларини нутқ ёрдамида, шу билан бирга мимика ва пантомимика ёрдамида аниқ ва равшан қилиб ифодалаб бериш қобилиятидир. бу педагоглик касбидаги муҳим ҳислатлардан бири ҳисобланади. чунки педагогдан болаларга узатиладиган ахборот асосан иккинчи сигнал тизими – нутқ орқали берилади. бунда мазмун жиҳатидан унинг ички ва ташқи хусусиятлари назарда тутилади. педагог нутқи, унинг талаффузи …
3
лади. нутқнинг баландлиги - қаттиқ гапириш ҳам худди шу сингари ҳолларга олиб келади. ҳаддан ташқари қаттиқ, кескин, бақириб гапириш болаларнинг асабига тегиб, уларни тез толиқтиради. 5. ташкилотчилик қобилияти – бу дарс жараёни ва дарсдан ташқари фаолиятларни ташкил эта билиш, болалар жамоасини уюштира билиш ва жипслаштира олиш, шунингдек ўз шахсий ишларини тўғри ташкил қила олиш қобилиятидир. педагогнинг ўз ишини ташкил қила билиши деганда, унинг ўз ишини тўғри режалаштириб, уни назорат қила олиши назарда тутилади. тажрибали педагогларда вақтта нисбатан ўзига хос сезувчанлик – ишни вақт бўйича тўғри тақсимлаб, мўлжалланган вақтдан тўғри фойдалана олиш кўникмаси пайдо бўлади. дарс давомида, албатта, кўп ҳолларда вақтни беҳуда йўқотиш ҳам мумкин. лекин бу йўқолган дарс режасини тузатиш зарурияти тузилган ҳолларда бўлиши мумкин. тажрибали педагоглар вақтни сеза билишни ўрганиш учун дарс режасини ёки матнда вақтни назорат қилиш учун белгилар олиб боришни тавсия этадилар. жумладан: дарснинг 10, 20, 30 ва бошқа дақиқалари давомида мабодо, кўзда тутилмаган вақт ортиб қолган …
4
т психологиясини ўрганишда психолог и.в.страхов бениҳоят катта ҳисса қўшган. унинг фикрича, бунда муҳими – болаларга таъсир этишнинг энг қулай усулларини топа билиш, тарбиявий таъсирни қўллашда мақсадга мувофиқ педагогик чораларга эътибор бериш, аниқ педагогик вазифаларни ҳисобга олиш, бола шахсининг психологик хусусиятлари ва унинг имкониятлари ҳамда мазкур педагогик ҳолатларни ҳисобга олиш зарурдир. педагогик тактнинг яққол ифодаларидан бири – ҳар қандай педагогик таъсирга нисбатан қўлланиладиган чора-тадбирларни (рағбатлантиршп, жазолаш, панд-насиҳат) ҳис эта билишдан иборатдир. махоратли педагог болаларга эътибор бериб, зийраклик билан қарайди, уларнинг индивидуал психологик хусусиятлари билан ҳисоблашади. педагогик тактнинг йўқлиги кўпинча оғир оқибатларга олиб келади. педагогнинг педагогик такти масаласи ҳақида сўз кетганда шуни ҳам айтиш жоизки, қачон болалар педагогнинг ижобий хислатлари тўғрисида гапирар эканлар, улар ҳамиша педагогнинг адолатлилиги каби хислатларини биринчи ўринга қўядилар. 8. педагогик хаёл – бу кишининг болалар шахсини тарбиявий томондан лойиҳалаштиришда ўз иш-ҳаракатларининг натижасини олдиндан кўра билишда намоён бўладиган қобилиятдир. бу қобилият педагог маълум боладан келгусида ким чиқишини кўз олдига …
5
нинг шахсий хулқ-атворига хам (юриш-туришига, ўзини тутишига, мимика ва пантомимикасига) эътибор беради. тажрибасиз педагог, кўпинча ўқув материалини баён этишга берилиб кетиб, болаларнинг нима қилаётганликларини сезмай қолади ва назоратдан чиқариб қўяди, агар, бордию, болаларни диққат-эътибор билан кузатишга ҳаракат килса, бундай ҳолларда ўз баёнотининг изчиллигини йўқотиб қўяди. юқорида кўрсатиб ўтилган қобилиятлардан ташқари,педагог инсон шахсининг мақсад сари интилиши, уддабуронлик, меҳнатсеварлик, камтарлик каби қатор ижобий хислатларига эга бўлиши лозим. у болаларни тарбиялар экан, ўзининг хулқ-атвори, юриш-туриши, хуллас, бутун педагоглик шахси билан болаларга ўрнак бўлиши керак. педагогнинг ўзини қўлга ола билиши муҳим аҳамиятга эгадир. хулоса килиб, шуни айтиш жоизки, педагогнинг барча ижобий, умуминсоний ахлоқ меъёрларига мос келувчи хислатлари ўқув- тарбиявий жараёнда катта аҳамиятга эга. н.в.кузьмина педагог фаолиятидаги баъзи қобилиятларга мувофиқ келувчи асосий таркибий қисмларга конструктивлик (педагогик мақсадга мос келувчи материални танлай олиш ва уни намоён этиш воситаларида акс этади), ташкиллаштириш, коммуникативлик (тарбияланувчилар билан мулоқот ўрната олиш қобилияти) ва гностик (билимлардан фойдаланиш ва қўллай олиш қобилияти) …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "педагогик қобилиятлар психологияси"

1544255291_73203.doc педагогик қобилиятлар психологияси режа: 1. дидактик қобилиятлар. 2. академик қобилиятлар 3. ташкилотчилик қобилияти педагогик фаолиятдаги муҳим жиҳатлардан бири бу педагогик қобилиятдир. педагогик қобилият – бу қобилият турларидан бири бўлиб, кишининг педагогик фаолиятга яроқлилигини ва шу фаолият билан муваффақиятли шуғуллана олишини аниқлаб беради. узоқ йиллар давомида олиб борилган тадқиқотлар педагогик қобилиятлар мураккаб ва кўпқиррали психологик билимлардан иборатлигини кўрсатиб берди. ана шу тадқиқот маълумотларидан фойдаланиб, педагогик қобилиятлар тузилишида муҳим ўрин эгаллайдиган қатор компонентларни ажратиб кўрсатиш мумкин: 1. дидактик қобилиятлар. бу болага ўқув материалини аниқ ва равшан тушунтириб, осон қилиб етказиб бериш, болаларда фанга қизиқиш уйғот...

DOC format, 259.0 KB. To download "педагогик қобилиятлар психологияси", click the Telegram button on the left.