қобилиятлар ва интеллект психодиагностикаси

DOC 86.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1500184186_68592.doc қобилиятлар ва интеллект психодиагностикаси режа: 1. қобилият ва интеллект тушунчалари. 2. қобилиятлар ва интеллект диагностикасига доир назарий ёндашувлар. 3. қобилиятлар ва интеллект диагностикаси. қобилиятлар ва интеллектни амалий ўрганиш психодиагностика тарихида ўзига хос тадрижий босқичга ва илмий қарашларга таянилади. қобилият –умумий психологик тушунча бўлиб, психологияда уни таърифлашда бир неча ёндашувлар мавжуd. масалан, б.м.теплов қобилиятни учта белгисини санаб ўтади: 7. қобилият-бу бир одамни бошқасидан фарқ қилувчи индивидуал психологик хусусият; 8. фаолиятни ёки бир неча фаолиятни муваффақиятли бажаришга муносабатини билдирувчи хусусият; 9. қобилият – билим, кўникма ва малака билан боғлиқ бўлмаган ҳолат. аммо билим, кўнима ва малакаларни тез ва осон ўзлаштиришни шартловчи хусусият. в.d.шадриков эса қобилият тушунчасини психологик конкретлаштиришга ҳаракат қилиб, уни индивидуал ўлчамли, алоҳида психик функцияларни сифатли ва муваффақиятли ўзлаштиришдан иборат психиканинг функционал тизими хоссаси сифатида ифодалашга ҳаракат қилди. d.н.завалишин қобилият турларини таҳлил этар экан, умумий қобилият инсоннинг умумий шароитлардаги етакчи фаолияти билан, махсус қобилиятларни эса алоҳида фаолият соҳаси билан боғлайди. …
2
бир томони интеллект билан креативлик ўртасида аҳамиятсиз даражада корреляция борлиги ҳақида сўз юритилади. е.торренснинг мулоҳазасича, агар iq қиймати 115-120 дан паст бўлса, интеллект ва креативлик ягона омилни ҳосил қилади, 120 дан юқори бўлса ижодий қобилият мустақил сифати, ўлчамига эга бўлади, яъни қуйи интеллек билан креативлик ўртасида боғлиқлик кузатилмайди, дейилади. аммо ушбу ғоядан фарқли ўлароқ ҳаётий кузатишларда қуйи креативли интеллект эгалари бор. интеллектни юқори даражада ривожланиши ижодий қобилиятнинг юқори ёки аксинча ҳолати ҳам бўлиши мумкин. ижод жараёнини психик фаолликдаги сингари специфик шакли йўқ (d.векслер, г.айзенк, а.термен ва бошқалар). интеллектнинг факторли назарияси асосчиси ч.спирмен қуйидаги ғояни илгари сурди: 1. интеллект қатъий инсоннинг шахс хусусиятларига боғлиқ эмас; 2. интеллект ўз тузилмасига интеллектуал бўлмаган сифатларни қўшмайди (қизиқиш, эришиш мотивацияси, безовталаниш). у интеллектни тўрт турга ажратди: биринчи тип интеллект-янгиликни тез тушуниш, иккинчиси-билишнинг тўлиқлиги, учинчиси-«соғлом фикрга эгалик», тўртинчиси-ечимларнинг оригиналлигига боғлиқ. унинг ғоясига кўра, умумий қобилият -бош фактор-g –факторда, махсус қобилия –s –фактор тарзда ифодаланади. g –фактор …
3
ерия енгил топшириқлардан бошланиб, кейинчалик мураккаблашиб бораверади. бу ҳолат а сериядан бошланиб, е серияда янада мураккаброқ кўриниш олади. равенга мувофиқ бу тест қобилиятни текширишда маълум шаклларни идрок этишни, уларнинг хусусиятларини қамраб олиш лозимлигини, муносабатлар йиғиндисига асосланганлиги туфайли ҳар бир топшириқни бажаришда маълум мантиқий мулоҳазалашни талаб этади. матрицанинг перцептив шкаласи иккита назарияга таянади: а) гештальт психологияда ривожланган шаклларни идрок этиш назарияси; б) к.спирменнинг неогенез назарияси. топшириқларни ечишда учта асосий психик жараёнлар иштирок этади: диққат, эътиборлилик (диққат идрок ва тафаккур доирасидан ажратилади); идрок этувчанлик; тафаккур, тушунувчанлик. топшириқларни ечиш вақтида диққатда анча зўриқиш пайдо бўлади. шундай бўлса-да уни текширилувчининг топшириқларни ечишдагии қизиқувчанлиги енгилаштиришга олиб келади. топшириқларни бажариш шароитида диққатни тўплашни ва унинг тақсимлашни талаб этадиган ҳолатлар кўп учрайди. бу ерда диққатдан ташқари ирода ва эмоциянинг ҳам аҳамияти кўзга ташланади. шу сабабали ҳам равеннинг «мураккаблашиб борувчи матрицалари» «умумий интеллектни» текширувчи тест эмас, балки интеллектуал фаолиятни режали, тизимлашганлик қобилиятини текширишга қаратилган. равен тести топшириқларининг алоҳида …
4
ш тамойилига таяниб тузилган. ҳар бир серия топшириқларига хос айрим жиҳатларни таҳлил этиш ва изоҳлаш мумкин. а серия топшириқлари текширувчанлик аҳамияти матрицадаги етишмайдиган қисмни тўлдиришда иборат. унинг фигуралари статик характерлидир. а серия топшириқларини ечишда иккита фикрлаш жараёни кечади: 1) тузилмани фарқлаш ва таҳлил этиш ёрдамида қисмлар орасидаги мосликни топиш лозим бўлади; 2) тузилмадаги етишмайдиган қисмни идентификациялаш ва матрица остида берилган 6 та қирқма қисмларни етишмайдиган томонини қиёслашни талаб этади. унинг психологик аҳамиятини тошпшириқларни ечишда визуал фарқлаш ва хаёлга, статик тасаввур даражаси ва эътиборлилик даражасига анча боғлиқ. в серия топшириқлари иккита жуфт фигуралар орасидаги анологияни топишга асосланган. текширилувчи топшириқларни ушбу тамойилга асосланиб, секин-асталик билан элементлар орасидаги дифференциацияни инобатга олиши лозим. топшириқ ечимини топишда фигуралар орасидаги симметрикликни қўйиш қобилиятига эга бўлиши керак. психологик аҳамияти: чизиқли боғланиш асосида чизиқли дифференциациялаш ва хулосалаш лозим бўлади. с серия топшириқлари матрицадаги фигураларни маълум мантиқийлик жиҳатидан фигуралар жойлашувини узлуксиз ривожланиш тамойилига ва фазодаги динамик алмашувига қараб, мураккаб …
5
лиз ва синтез орқали хулосалаш топшириқларидан иборат. бу ерда фигура элементларини ҳисобга олиш ва тахлаш, қисмларни алгебраик тамойилларга мувофиқ қисмларни қўшишдан иборат. тузилмадаги етишмайдиган аъзо алгебраик операциялар ёрдамида тузилманинг бошқа аъзолари билан топилади. психологик аҳамияти: кинетик ва динамик қаторлар орасидаги мураккаб миқдор ва сифат фарқларни кузатиш қобилияти. абстракциянинг юқори шакли ва динамик синтезни аниқлашдан иборат. интеллектни таҳлил этишда л.терстоуннинг ўзига хос ёндашуви бўлиб, уни 12 факторга ажратди ва улардан 7 таси тадқиқотларда кўп ишлатилади: v-сўзли тушуниш, сўзли анология, текстни тушуниш, вербал тафаккур ва мақолларни шарҳлашга доир тестлар; w-нутқнинг тезлиги, маълум категория сўзлардан фойданишга асосланган тест топшириқлари, n-сонли фактор, арифметик ҳисоб-китобларни тез ва аниқ бажариш, s-фазовий омил, m-ассоциатив хотира, p-идрок тезлиги, i-индуктив фактор. психодиагностикада қобилиятлар ва интеллектни ўрганишга доир уларнинг классифкациясига эътибор қаратганда: мотор ёки ҳаракат қобилиятлари, сенсор қобилиятлар, визуал қобилият, техник қобилиятлар ва касбий қобилиятларга ажратилади. ўз навбатида уларга мос тарзда махсус методиклардан фойдаланишга тўғри келади. ҳаракат қобилиятларини ўрганишдаги дастлабки …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "қобилиятлар ва интеллект психодиагностикаси"

1500184186_68592.doc қобилиятлар ва интеллект психодиагностикаси режа: 1. қобилият ва интеллект тушунчалари. 2. қобилиятлар ва интеллект диагностикасига доир назарий ёндашувлар. 3. қобилиятлар ва интеллект диагностикаси. қобилиятлар ва интеллектни амалий ўрганиш психодиагностика тарихида ўзига хос тадрижий босқичга ва илмий қарашларга таянилади. қобилият –умумий психологик тушунча бўлиб, психологияда уни таърифлашда бир неча ёндашувлар мавжуd. масалан, б.м.теплов қобилиятни учта белгисини санаб ўтади: 7. қобилият-бу бир одамни бошқасидан фарқ қилувчи индивидуал психологик хусусият; 8. фаолиятни ёки бир неча фаолиятни муваффақиятли бажаришга муносабатини билдирувчи хусусият; 9. қобилият – билим, кўникма ва малака билан боғлиқ бўлмаган ҳолат. аммо билим, кўнима ва малакаларни тез ва осон ўзл...

DOC format, 86.5 KB. To download "қобилиятлар ва интеллект психодиагностикаси", click the Telegram button on the left.