гумбазлар ва уларнинг турлари лойиҳалаш ва ҳисоблаш асослари

DOC 1,3 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1523782223_71113.doc гумбазлар ва уларнинг турлари лойиҳалаш ва ҳисоблаш асослари режа: 1. гумбазлар ва уларнинг турлари 2. гумбазларни лойиҳалаш ва ҳисоблаш. 3. гумбаз конструкциялар тўғрисида умумий маълумотлар. гумбазлар қурилиши кейинги пайтларда кенг қулоч ёйиб бормоқда. хозирги даврда дунёда уч мингдан ортиқ турли конструкциядаги метал стерженли қобиқлар қурилганлиги маълум, буларнинг аксариятини гумбаз конструкциялари ташкил этади. оралиқ масофаси (пролёт) ортган сари бундай конструкцияларнинг самарадорлиги ҳам ортиб боради, оралиғи 200 м дан ортиқ бўлган ёпмаларнинг аксарияти гумбазлардан ташкил топганлиги тасодиф эмас. бундай конструкцияларнинг композицион имкониятлари мавжуд ва юқори меъморий кўркамликка эга бўлган хилма-хил бинолар барпо этиш имкониятлари бор. гумбаз конструкциялари қадим зомонлардан буён маълум. гумбазлар ироқ, сурия, эрон, қадимги рим, марказий осиё ва жаҳоннинг бошқа худудларида қўлланиб келинган. у даврларда асосий қурилиш ашёси ғишт бўлган. қадимги гумбазларнинг оралиғи 30-40 м ташкил этган қобиқнинг қалинлиги эса пастки қисмида 1/15-17 дан юқори қисмида 1/30-40 гача бўлган. бу нисбатлар 19 асрнинг охиригача сақланиб келди. бинокорлиқда темирбетон ва …
2
ки темирбетондан ишланади. гумбазнинг қобиғи силлиқ бўлиши, қовурғалари меридиан ёки ҳалқа бўйлаб йўналган плиталардан ташкил топиши ёки стерженли элементлардан йиғилиб, устига ҳар хил плиталар қопланиши мумкин. устки таянч ҳалқасига сиқувчи кучлар таъсир этади. устки таянч ҳалқаси орасидаги бўшликдан кўпинча ёритиш ва ҳаво алмаштириш мақсадларида фойдаланилади. силлиқ гумбаз қобиқларда устки таянч ҳалқаси бўлмаслиги ҳам мумкин. гумбазлар тарҳда ҳам, вертикал текисликда ҳам эгричизиқли (айлана, эллипс) ёки кўпбурчакли шакларда учрайдиган конструкциядир. конструктив схемаларга кўра улар гумбаз-қобиқ, қовурғали гумбаз, қовурға-ҳалқали гумбаз ва тўрсимон хилларга бўлинади. гумбаз-қобиқлар. уларнинг сирти (айлананинг ёйи, эллипс, парабола, циклоида ёки уларнинг комбинациясидан ҳосил бўлган) текис эгри чизиқни вертикал ўқ атрофида айлантириш орқали хосил қилинади. юпқа деворли қобиқ ва чўзилувчан таянч ҳалқаси гумбазнинг асосий элементлари саналади. зарурат бўлганда фонар ҳалқаси ускуналанади. гумбазнинг қобиғи тўлқинсимон ва тахламали элементлардан ташкил топиши ҳам мумкин. гумбазқобиқлар кўпинча темирбетондан тайёрланади. қовурғали гумбазлар. бундай гумбазлар радиал йўналишда ўрнатиладиган алоҳида текис қовурғалардан ташкил топади. қовурғалар бир-бири билан юқори …
3
иқлардан тузилиши ҳам мумкин. бундай конструкциялар полигонал қобиқлар ёки кўпбурчакли гумбазлар деб аталади (2-расм). кенглиги 6 м бўлган чўзилувчан пўлат ҳалқа залнинг ичкарисига тортқичлар ёрдамида осиб қўйилган бўлиб, тамоша галлереяси вазифасини ўташи ёки экспозициянинг иккинчи қаватини ташкил этиши мумкин. 2 – расм. гумбазлар. а – конструктив шакллар: силлиқ қуббасимон, киррали найзасимон, тўрсимон қовурғали, ковурға-ҳалқали, тўлқинсимон; в – керки кучи (распор)ни узатиш схемалари: оғма таянчлар орқали ердаги таянч ҳалқасига узатиш, устунларга ўрнатилган таянч ҳалқасига (ҳамда) ички пўлат ҳалқага узатиш. силлиқ гумбаз конструкцияси бошқаларига нисбатан тежамлироқ бўлиб, диаметри 150 м гача бўлган яхлит фазовий томларни ёпишда қўлланилади. гумбазларнинг йиғма вариантларида қовурға вазифасини ўтовчи конструкциялардан фойдаланилади. қовурғалар ортогонал ёки ромб шаклида бўлиши мумкин. биринчи ҳолда гумбазнинг учбурчак ва трапеция шаклли панеллари, иккинчи ҳолда ромб шаклли панеллари пастки ва устки ҳалқаларга таянади. гумбазнинг йиғма элементлари таянч ҳалқаларига ва ўзаро қўйма деталларни (чиқариб қолдирилган арматураларни) пайвандлаш ва чокларга бетон қуйиш йўли билан мустаҳкамланади. 3 – …
4
тки ҳалқада 3,7 м гача бўлиши мумкин. элементларнинг бир-бири ва ҳалқа билан бирикиш тугунлари 5.4 – расмда келтирилган. устки ҳалқа одатда кўндаланг кесими г-симон бўлган темирбетондан ишланади. агар ҳалқа металдан ясалса, у ҳолда плитанинг юқори қисми учун махсус таянч токчаси ишланади. плиталарнинг бўйлама қовурғалари одатда меридиан бўйича йўналади. ҳар 2...3 м оралиқда ҳалқа бўйлаб йўналган кўндаланг қовурғалар ўтказилади. қобиқ плитасининг қалинлиги 30...40мм оралиғида бўлади. плитанинг бўйлама қовурғаси йиғма каркас билан арматураланади. таянч ҳалқалари алоҳида темир-бетон элементлардан тайёрланиб, таянчларга ўрнатилади. қовурғаларнинг туташув ерлари бетонланади, қовурғалар орасидаги арматура пайвандланади. баъзан эса устки ва пастки таянч ҳалқалари пўлат прокат профилардан ишланади. элементларнинг ўзаро бириктириш тугунлари 5.4-расмда келтирилган. 4-расм. гумбаз плиталарини таянч (а) ва устки (б) ҳалқа билан бирикиш тугунлари 1-бўйлама қовурға; 2-бўйлама қовурға арматура каркаси; 3-бўйлама қовурғага ўрнатилган пўлат қўйма детал; 5 – пастки таянч ҳалқаси; 6 – устки таянч ҳалқаси; 7 – туташтирувчи пўлат накладкалар. шакл ҳосил қилиш. темирбетон гумбазлар кўпинча қобиқларқўринишида …
5
ирилади, зўриқтирилмаган ҳоллар камдан-кам учрайди. текис плиталардан ташкил топган гумбаз (6-расм). гумбазнинг бу тури қобиқни ҳалқа ва меридиан йўналишлар бўйича кесиб бўлакларга ажратиш орқали ҳосил қилинади. бундай ажратиш туфайли ҳар бир ярусдаги плиталар бир хил ўлчамларга эга бўлади, плиталар сони яруслар (поғоналар) сонига тенг бўлади. бундай ҳолда плиталар ўлчамларини кичикроқ белгилаш, сиртини эса текиш олиш мумкин бўлади. –расм. йирик ўлчамли цилиндрик плиталардан ташкил топган гумбазлар: 1-плита; 2-устки ҳалқа; 3-пастки таянч ҳалқа. пастки таянч ҳалқаси 1 – бандда кўрсатилган тартибда ишланади, устки ҳалқа эса охирги ярус плиталарининг четки қовурғаларини бетонлаш йўли билан ҳосил қилинади. 5 – расм. текис плиталардан ташкил топган гумбазлар: а – умумий кўриниши ва тархи; б – пастки яруслар учун текис қовурғали плита; в – устки ярус плиталари; 1 – плита; 2 – устки ҳалқа; 3 – пастки таянч ҳалқаси. гумбаз қобиқларни хисоблаш асослари гумбазларни конструктив ечимини қабул қилишда тақрибий ҳисоб усулидан фойдаланиш ишончли натижалар бериши билан бирга …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"гумбазлар ва уларнинг турлари лойиҳалаш ва ҳисоблаш асослари" haqida

1523782223_71113.doc гумбазлар ва уларнинг турлари лойиҳалаш ва ҳисоблаш асослари режа: 1. гумбазлар ва уларнинг турлари 2. гумбазларни лойиҳалаш ва ҳисоблаш. 3. гумбаз конструкциялар тўғрисида умумий маълумотлар. гумбазлар қурилиши кейинги пайтларда кенг қулоч ёйиб бормоқда. хозирги даврда дунёда уч мингдан ортиқ турли конструкциядаги метал стерженли қобиқлар қурилганлиги маълум, буларнинг аксариятини гумбаз конструкциялари ташкил этади. оралиқ масофаси (пролёт) ортган сари бундай конструкцияларнинг самарадорлиги ҳам ортиб боради, оралиғи 200 м дан ортиқ бўлган ёпмаларнинг аксарияти гумбазлардан ташкил топганлиги тасодиф эмас. бундай конструкцияларнинг композицион имкониятлари мавжуд ва юқори меъморий кўркамликка эга бўлган хилма-хил бинолар барпо этиш имкониятлари бор. гумбаз конструкция...

DOC format, 1,3 MB. "гумбазлар ва уларнинг турлари лойиҳалаш ва ҳисоблаш асослари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.