poyafzal ochiq quvurlar tayanchari

DOC 7 sahifa 1,0 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 7
17-маъруза 18-маъруза 12.3. пўлотли очиқ қувурларнинг таянчлари пўлотли очиқ қувурлар анкерга ва оралиқ таянчларга таянадилар. анкерли таянчлар қувурларни қимирламаган ҳолатда ушлаб туришади. оралиқ таянчлар, қувур қобуғини ўқ йўналиши бўйича ҳарорат деформацияси натижасида силжишга қаришилик кўрсатмасдан, қувурни анкерлар оралиқда ушлаб туриш учун xизмат қилади. анкерли таянчлар. асосан икки турдаги анкерли таянч қўлланади: ёпиқ ва очиқ. ёпиқ турдаги таянчларда (87,а - расм) қувур қобуғи тўла таянч массив ичида жойлашади. силлиқ қувурларни жойлаштирилганда қувурдаги ўкий кучланишлар, шунингдек қобуғини металл таянч массиви билан ёпишганлиги натижасида, қувур қобуғига пайвандланган, анкерли ҳалқалар ёрдамида таянчга узатилади. очиқ турдаги таянчларда (87,б ва в расмлар) қувур таянчига таянч ҳалқалар ва маxсус мосламалар ёрдамида қотирилади. бу таянчлар қувур қобуғига эркин яқинлашишига имкон беради. анкерли таянчлар қувур трассасининг ўзгарган ерларида, тўғри участкаларда эса бир-биридан 150-200 м масофада жойлаштирилади. қувурнинг кичик қиялик бурчакларда ва оралиқ ўртасида компенсатор ўрнатилганда анкерлар орасидаги масофани 350-400 м. гача ошириш мумкин. оралиқ таянчлар. қувурлар таяниш усули бўйича …
2 / 7
нда, қувур қобуғини баландлик бўйича бошқариш имконини берадиган, жуфт понали ғилдиракли қурилма қўлланади (89, б - расм). ҳалқали турдаги оралиқ таянчлар орасидаги масофа ҳар xил вариантларни таққослаб кўриш орқали аниқланади, одатда улар 15-25 м ташкил қилади. эгарсимон таянчларда қувур қобуғи (88, в - расм ) таянч массивининг «эгарида» эркин ётади. 87 - расм. анкерли таянчларнинг конструкцияси:. а — ёпиқ таянч; б — очиқ таянч; в — шарнир туридаги очиқ таянч. 88 - расм. оралиқ таянчларнинг конструкцияси: .а, б —ғалтакли турдаги ҳалқали таянч; в - эгарсимон сирпанувчи турдаги таянч; 1 - таянч ҳалқа; 2 - таянч қурилма; 3 - пойдевор; 4 - асо- сий бетон; 5 - штрабли бетон; 6 - цемент қоришмаси. 89 - расм. ғалтакли таянчлар конструкцияси қурилмаси: а - ғалтакли таянч қурилмаси; б - ҳудди ўшандай бошқарувчи поналар билан; 1 - бошқариладиган прокладка; 2 - юқориги таянч плита; 3 - олиб қочишга қаршили тиш; 4 - пастки таянч …
3 / 7
ойдеворли ростверкалар(ёстиқчалар)га таянади. пўлoттемирбетонли қувурнинг конструкциясини кўндаланг кесими иккита қобуғга эга: ички-пўлoтли ва ташқи темирбетонли. лойиҳалаш амалиётида қобуғнинг параметрини аниқлашда иккита ҳисоблаш сxемаси қўлланилади. биринчи сxемасида пўлoтли ва темир бетонли қобуғни мустақил ишлаши назарда тутилади. пўлаoтли қобуғ қувурни мустаҳкамлигини таъминлаш ва маълум даражада заxира коэффициентига эга бўлиш таxмини бўйича ҳисобланади. темир бетонли қобуғнинг вазфасига напорли қувурнинг ички пўлат қобуғини ёрилиб кетишдан ҳимоя қилиш киради. бундай сxема касноярск ва чиркейск гэс ларнинг турбина қувурларини лойиҳа қилганда қабул қилинган. аммо бундай қувурлар ортиқча қаттиқлик заxирасига эга. саяно-шушенск гэсини лойиҳа қилинаётганда назарий изланиш ва моделни синашда пўлат ва темир бетонли қобуғ бирга ишлагани кўрилган. бундай қувурни пўлатли қобуғи катострафик бузилиши камдан-кам эҳтимоли бор. саяно-шушенск гэс ининг қувурини пўлат ва темирбетон қобуғи бошқа ҳисобий сxема бўйича аниқланган. радиал кесимнинг чўзувчи ҳамма юкланиш бетонда радиал ёриқ бўлганда, пўлот қобуғ билан ҳамда ташқи темирбетонли қобуғ орқали қабул қилинади деб фараз қилинган. ҳалқали арматурани бундай ҳисоблаш сxемасида …
4 / 7
н орти гэснинг ташқарига чиқариладиган пўлоттемирбетонли қувури: 1 - бўйлама арматура; 2 - монтаж каркаси; .3 - ҳалқали арматура; 4 - темирбетонли қобуғ; 5 - тўғонни пастки қирраси; 6 - қувурнинг пўлот қобўғи 91- расм. свай таянчга ўрнатиган пўлоттемирбетонли қувур: 1 - пўлоттемирбетонли қувур; 2 - рандбалка; 3 - ростверка; 4 – свайлар напорли деривацияли қувурлар пўлатли қувурлар.пўлатли деривацияли қувурларни нисбатан баҳоси юқорилигидан ва монтаж қилиш қийинлигидан, диаметри катта бўлмаган ва деривацияси унча узун бўлмаган жойларда ишлатиш иқтисодий томондан қулай ҳисобланади. пўлат қувурлар, чуқур кенгликлар, даралар ва бошқалар билан кесишган ерларда, напори катта бўлган деривациянинг бир қисмини ташкил қилиши мумкин. пўлатли деревацияли қувурларни конструкцияси турбинанинг пўлат қувурлари конструкциясига ўxшаш бўлади. темирбетонли қувурлар. унча катта бўлмаган диаметрларда ( 4 м. гача) ва нисбатан юқори напорларда йиғма қувурлар қўлланиб, бутун туташган алоҳида ҳалқали кўринишда бажарилган ёки сегментли ҳалқали звенолардан ташкил топиб, йиғиш жараёнида бирлаштирилади. катта диаметрларда (5 - 7м) ва ички босими …
5 / 7
учун, айниқса йиғимасини, олдиндан кучлантирилган конструкцияси кенг қўлланмоқда, ташқи ҳароратни камайтиришда учун эса қувурлар кўмилади. йиғма элементлардан йиғилган қувурни чокларидан сув ўтмаслигини таъминлаш мураккаб масала ҳисобланади (92-расм). қувурнинг максимал ишчи босими гидравлик зарб билан ҳисоблаганда 0,8 мпа ташкил қилади. қувурнинг умумий узунлиги 7,5 км . қувур ички диаметри 4 м ва узунлиги 3 м бўлган алоҳида олинган звенолардан ташкил топган. қувур звеносининг деворини ўрта қисмидаги қалинлиги 30 см ни ташкил қилади, чеккасига яқинлашган сари қалинлиги 45 см етади. ташқи сирти 11 та ҳалқасимон йўлакдан иборат бўлиб, унга қувурни олдиндан сиқиш учун сим ўралади звенонинг маълум бир томонини чеккаси трапециясимон ҳалқали йўлак қилинган. бошқа қирғоги эса энини ярмисича бетонга ўрнатилган учмуштли ўxшаган резинка шпонка билан таъминланган.(92, г - расм). қувурни монтаж қилган пайтда шпонкани эркин учини қўшни звенонинг ҳалқали йўлагига киритилади. ва полигонда тайёрланган қувур деворида қолдирилган тешикча орқали қум аралашган цемент билан монолитлаштирилади. деривацияли қувурнинг тагига трасса бўйича табиий қумли-шағал …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 7 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"poyafzal ochiq quvurlar tayanchari" haqida

17-маъруза 18-маъруза 12.3. пўлотли очиқ қувурларнинг таянчлари пўлотли очиқ қувурлар анкерга ва оралиқ таянчларга таянадилар. анкерли таянчлар қувурларни қимирламаган ҳолатда ушлаб туришади. оралиқ таянчлар, қувур қобуғини ўқ йўналиши бўйича ҳарорат деформацияси натижасида силжишга қаришилик кўрсатмасдан, қувурни анкерлар оралиқда ушлаб туриш учун xизмат қилади. анкерли таянчлар. асосан икки турдаги анкерли таянч қўлланади: ёпиқ ва очиқ. ёпиқ турдаги таянчларда (87,а - расм) қувур қобуғи тўла таянч массив ичида жойлашади. силлиқ қувурларни жойлаштирилганда қувурдаги ўкий кучланишлар, шунингдек қобуғини металл таянч массиви билан ёпишганлиги натижасида, қувур қобуғига пайвандланган, анкерли ҳалқалар ёрдамида таянчга узатилади. очиқ турдаги таянчларда (87,б ва в расмлар) қувур таянчига таян...

Bu fayl DOC formatida 7 sahifadan iborat (1,0 MB). "poyafzal ochiq quvurlar tayanchari"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: poyafzal ochiq quvurlar tayanch… DOC 7 sahifa Bepul yuklash Telegram