картография

DOC 181 pages 18.0 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 181
а таянч конспект харита – географиянинг «иккинчи тили» географик тадқиқотлар харита билан бошланади ва харита билан якунланади..... н.н.баранский биринчи мавзу. картография ва географик хариталар маъруза режаси: 1.1. хариталар ва уларни таърифи, умумгеографик ва мавзули хариталарни элементлари, хусусиятлари. 1.2. картографияни таърифи, тармоқларга бўлиниши, бошқа фанлар билан алоқаси ва асосий илмий-амалий вазифалари. 1.3. хариталарнинг илмий ва амалий аҳамияти. таълим-тарбиявий вазифаси: талабаларни картография фанини таърифи. тармоқларга бўлиниши, бошқа фанлар билан алоқаси ва асосий илмий-амалий вазифалари билан таништириш. мамлакат хўжалик ҳаётида хариталарни тутган ўрнини ва уларни инсонни амалий фаолиятига таъсирини кўрсатиш ва бошқалар. жиҳозлар: глобус, дунё, ярим шарлар, материклар ва ўзбекистон ҳудуди тасвирланган хариталар, атласлар, топографик хариталар комплекти, аэрофото- ва космик суратлар ва бошқалар. 1.1. хариталар ва уларни таърифи, элементлари хусусиятлари харита термини юнонча (((((( (хартес – папирус қоғози) сўзидан олинган лотинча “сharta” (қоғоз, варақ) атамасидан келиб чиққан. юнонча (((((( (харита), лотинча charta, туркча harita. туркий тиллар оиласига кирувчи ўзбек тилида ҳам харита бўлса …
2 / 181
хариталарда тасвирланадиган ҳар қандай предмет, воқеа, ҳодиса ёки жараён тушунилади. географик харита -ерни ёки уни бирор қисмини ернинг эгрилигини ҳисобга олиб, маълум математик қоидалар асосида бироз ўзгартириб, кичрайтириб. умумлаштириб қоғозга (текисликка) туширилган тасвири (проекцияси) бўлиб, у қабул қилинган шартли белгилар системасида унда жойлашган объектларни географик ўрнини, жойланишини, ҳолатини, вақт мобайнида ўзгаришини, шунингдек улар ўртасидаги ўзаро боғлиқликни кўрсатади (1-расм). 1-расм. умумгеографик хаританинг элементлари картографик тасвир, математик асос, ёрдамчи жиҳозлар ва бошқа қўшимча маълумотларга умумгеографик харитани элементлари дейилади. харита мазмунини қабул қилинган картографик белгилар ва картографик тасвирлаш усуллари орқали ифода этадиган картографик тасвир ҳар қандай харитани асосий элементи бўлиб ҳисобланади. у муайян харитада кўрсатилиши лозим бўлган объектлар тўғрисидаги маълумотлар мажмуидан ташкил топади. масалан, умумгеографик хариталарда тасвирланадиган ландшафтнинг асосий элементлари-рельеф, гидрография объектлари, ўсимлик ва тупроқ-грунт кўрсаткичлари. аҳоли яшайдиган пунктлар, сиёсий-маъмурий чегаралар ҳамда баъзи бир хўжалик объектлари унинг картографик тасвир элементлари бўлиб, бу элементлар харитада бир хил аниқликда ва мукаммалликда кўрсатилади. мавзули ва махсус …
3 / 181
а-кет жойлаштирилиши, уларни ўзаро бир-бирига бўйсиниши. штрихли элементлар учун ранглар гаммасини тўғри танлаб олиш харитада тасвирланаётган ҳодиса ёки жараён таснифига мантиқан бўйсиндирилган бўлади. топографик хариталар учун махсус шартли белгилар жадвали тузилган. улар стандартлаштирилган ва барча масштабдаги топографик хариталар учун қўлланилиши шарт. кўпчилик мавзули хариталарда белгилар унификация қилинмаган, шунинг учун легендани одатда харита варағини ўзига жойлаштирадилар. ҳамма картографик тасвир математик асосда қурилади. харитада уни элементлари бўлиб - картографик проекция ва у билан боғлиқ координата тўри (ёки тўрлари), масштаб ва геодезик асос ҳисобланади. харитани компоновкаси ҳам унинг математик асос элементига киради. харитада тасвирланадиган ҳудудни чегарасини аниқлаш ва уни харита рамкаларига нисбатан жойлаштириш, рамкани ичида ва ундан ташқарида (асосий харита билан уни рамкаси орасидаги бўш қолган жойларда) харитани номини, масштабини, легендасини, ҳар хил рақамли ва матнли маълумотларни, жадвалларни, графикларни, қўшимча кесма хариталарни ва бошқа шунга ўхшаш маълумотларни мақсадга мувофиқ жойлаштиришга компоновка дейилади. харитани ўқиш ва ундан фойдаланишни осонлаштириш мақсадида унда бериладиган турли хил …
4 / 181
учун муҳим ҳисобланган учта асосий хусусият-математик аниқ тузиш; алоҳида белгилар-картографик символлар (шартли белгилар) системасини қўллаш; тасвирланаётган ҳодисалар (объектлар) ни саралаб олиш ва умумлаштириб кўрсатиш алоҳида таъкидланган. лекин картографияни бугунги ривожланиш даражаси харита тўғрисидаги тасаввурга яна иккита биринчи даражали аҳамиятга молик бўлган тамойилни киритишни тақозо этади, яъни – борлиқни тизимли (системали) ёндошув асосида тасвирлаш ва уни аниқ бир мақсадни кўзда тутиб моделлаштириш. хариталар ҳақидаги тасаввур, борлиқни (воқеликни) образли-белгили моделлари сифатида илмий картографиянинг предмети-бу табиат ва жамият объектларини, уларни жойланиши, хусусиятлари, ўзаро алоқадорликлари ва вақт мобайнида ўзгаришларни хариталар ва бошқа картографик моделлар воситасида акс эттириш ва тадқиқ қилишдан иборат деб ҳисоблашга имкон беради. 1.2. картографияни таърифи, тармоқларги бўлиниши, бошқа фанлар билан алоқаси ва асосий илмий-амалий вазифалари. картографик асарларни яратиш, ўрганиш ва фойдаланиш масалалари билан шуғулланадиган фан (билим), техника ва ишлаб чиқариш соҳасига картография дейилади. ҳозирги кунда картография 3 йўналишда: хариталар воситасида табиат ва жамият ҳодисаларини ҳудудий жойлашуви, уйғунлиги ва ўзаро алоқаларини акс …
5 / 181
мийлаштириш); хариталарни нашр қилиш: хариталардан фойдаланиш; картографик ишлаб чиқаришни иқтисодиёти ва уни ташкил қилиш ва бошқалар. мазкур соҳаларни барчаси ягона картографик фанлар тизимини ташкил этади ва уларни ҳар бири фан сифатида ўзининг предмети, объекти ва методига эгадир. зеро, уларни ҳар бири ушбу йўналиш бўйича соф мутахассис тайёрлайдиган университет ва бошқа олий техника ўқув юртларида алоҳида ўрганилади. картография фалсафий, табиий ва техник фанлар мажмуи (комплекси) билан боғлиқ. айниқса у геодезия, топография ва география фанлари билан узвий боғланган. мазкур фанлар, хариталарда реал борлиқни (воқеликни) аниқ ва ишончли тасвирлаш имконини беради. картографиянинг асосий илмий ва амалий вазифалари қуйидагилардан иборат: · ўзбекистон республикасининг бутун ҳудудини ва унинг алоҳида регионларини мавзули ҳамда комплекс харитага олишни 2020 йилгача бўлган ягона дастурини ишлаб чиқиш ва уни изчил амалга ошириш; · картографияга оид ишларнинг бажарилишида халқ хўжалиги тармоқларининг жорий ва истиқболдаги эҳтиёжларини ўрганиш, бу ишларнинг йўлга қўйилишини ташкил этиш, назорат қилиш, самарадорлигини ошириш ва ҳ.к.; · картографиянинг устувор …

Want to read more?

Download all 181 pages for free via Telegram.

Download full file

About "картография"

а таянч конспект харита – географиянинг «иккинчи тили» географик тадқиқотлар харита билан бошланади ва харита билан якунланади..... н.н.баранский биринчи мавзу. картография ва географик хариталар маъруза режаси: 1.1. хариталар ва уларни таърифи, умумгеографик ва мавзули хариталарни элементлари, хусусиятлари. 1.2. картографияни таърифи, тармоқларга бўлиниши, бошқа фанлар билан алоқаси ва асосий илмий-амалий вазифалари. 1.3. хариталарнинг илмий ва амалий аҳамияти. таълим-тарбиявий вазифаси: талабаларни картография фанини таърифи. тармоқларга бўлиниши, бошқа фанлар билан алоқаси ва асосий илмий-амалий вазифалари билан таништириш. мамлакат хўжалик ҳаётида хариталарни тутган ўрнини ва уларни инсонни амалий фаолиятига таъсирини кўрсатиш ва бошқалар. жиҳозлар: глобус, дунё, ярим шарлар, материкла...

This file contains 181 pages in DOC format (18.0 MB). To download "картография", click the Telegram button on the left.

Tags: картография DOC 181 pages Free download Telegram