muhandislik geodeziyasi va topografik chizmachilik (o'quv qo'llanma)

DOCX 16 sahifa 1,1 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 16
тушунчалар мухандислик геодезияси ва топографик чизмачилик (ўқув қўлланма) қорабоева т., ойматов р. ва бошқ., тошкент, 2019. 1. ушбу ўқув қўлланма нима ҳақида? - 1-топографик карта ва план, бурчак ва масофа ўлчаш, план олиш усуллари, замонавий геодезик асбобларнинг тузилиши, чет эл адабиѐтларидан олинган масалалардан намуналар ва асосий чизмачилик қоидалари билан таништириш, топографик чизмачиликда компъютер графикасидан фойдаланиш кабилар баён этилган. -2-тушунчаси: ўқув қўлланмада геодезик ўлчаш, ҳисоб ишларини олиб бориш, чизмачилик қоидалари билан таништириш, ўрмон хўжалигида фойдаланилаѐтган замонавий геодезик асбоблар ва уларда бурчак, масофа ва нисбий баландликларини ўлчаш; асбобларнинг тузилиши ва улардан фойдаланиш; ўрмон ишларини ташкил этишда бажариладиган топографик съѐмкаларни ташкил қилиш ва уни бажариш баѐн этилган. 2. ўқув қўлланма неча қисмдан иборат? -мазкур ўқув қўлланма икки қисмдан иборат бўлиб, биринчи қисми мухандислик геодезияси, иккинчи қисми эса топографик чизмачиликка бағишланган. 3.биринчи қисмида нималар ёритилган: -мухандислик геодезия бўлимида, план ва карталардан фойдаланиш, масофа, бурчак, баландлик ўлчаш усуллари, геодезик асбоблар тузилиши ва уларни ишлатиш, хисоб …
2 / 16
ersity of california los angeles, ca, usa. 2007, elementary surveying: an introduction to geomatics. charles d. paul r. wolf. ta545.g395 2007 дарслик ва ўқув қўлланмалардан фойдаланилган (15-16 бетлар). 6.план бу- -жойнинг кичик бўлагини ер эгрилигини ҳисобга олмай кичрайтириб, ўхшаш ҳолда горизонтал текисликка туширилган тасвирига план дейилади. 7. план қачон контур ѐки тафсилот планига айланади? -планда жой тафсилоти тўла кўрсатилиб паст-баландлиги (рельефи) кўрсатилмаса, у контур ѐки тафсилот плани дейилади. 8. план қачон топографик планга айланади? -планда жой тафсилоти билан бирга жой рельефи ҳам тасвирланса, у топографик план дейилади. 9.профил нима? -ер юзасининг берилган йўналиши бўйича вертикал кесимини кичрайтириб қоғозга туширилган тасвирига профиль дейилади. 10. карта бу- -бутун ер сиртининг ѐки уни катта бўлагини ер эгрилигини ҳисобга олиб, математик қонуният асосида текисликка кичрайтириб туширилган тасвирига карта деб айтилади. 11.картага берилган тўлиқроқ таъриф- -карта ер юзасини, бошқа осмон жисмларини ѐки космик фазони математик аниқ белгиланган, кичрайтирилган, умумлаштирилган тасвири бўлиб, у қабул қилинган шартли …
3 / 16
умотларга умумгеографик картанинг элементлари дейилади. 15. умумгеографик картанинг элементлари бу- -картографик тасвир, математик асос, ѐрдамчи жиҳозлар ва бошқа қўшимча маълумотларга умумгеографик картанинг элементлари дейилади. 16. картанинг асосий элементи- карта мазмунини қабул қилинган картографик белгилар ва картографик тасвирлаш усуллари орқали ифода этадиган картографик тасвир ҳар қандай картанинг асосий элементи бўлиб ҳисобланади 17. географик асос нимага хизмат қилади- -карта мазмунининг умумгеографик қисми бўлиб, у мавзули карта мазмуни ташкил этган элементларни картада тўғри тасвирлашга ва фазовий боғлашга ҳамда карта бўйича ориентирлашга хизмат қилади. 18. легенда бу- -карта мазмунини очиб берадиган барча шартли белгилар ва изоҳлар тизимига легенда дейилади. 19. математик асос элементлари- картографик тасвир математик асосга қурилади. картада унинг элементлари бўлиб картографик проекция ва у билан боғлиқ координата тўри (ѐки тўрлари), масштаб ва геодезик асос ҳисобланади. картани компоновкаси ҳам униниг математик асос элементига киради. 20. карта компоновкаси бу- -картада тасвирланадиган ҳудуднинг чегарасини аниқлаш ва уни карта рамкаларига нисбатан жойлаштириш, рамка ичида ва ундан …
4 / 16
ҳ.к.) картанинг ѐрдамчи элементлари деб аталади. 22. картанинг қўшимча элементлар бу- -карта мазмуни билан боғланган, уни тўлдирадиган, бойитадиган ва тушунтирадиган кесма-карталар, диаграммалар, блок-диаграммалар, графиклар, профиллар, рангли ѐки рақамли ва сифатли маълумотлар картанинг қўшимча элементлари дейилади 23. масштаб бу- -ер юзасидаги чизиқ узунлиги горизонтал қўйилишининг қоғозда кичрайтирилиб туширилишига масштаб дейилади. яъни ер юзасидаги чизиқнинг қоғозда кичрайтирилиш даражаси (ёки катталаштириш) деб тушуниш мумкин. 24. масштаб сўзини маъноси- -масштаб немисча масштаб сўзидан олинган бўлиб, "ўлчов таѐғи" деган маънони билдиради. 25. йирик ва майда масштабларни фарқи нимада- - масштабнинг махражида кичик сон бўлса масштаб йирик, катта сон бўлса майда масштаб дейилади. 22-бетда кўндаланг масштаб (абдулазизга) 26-транверсал чизиқ нима- (рустамга) -транверсал чизиқнинг кенгайиб бориши масштаб асосининг ўндан бир улушига тенгдир. 27. топографик карталарни масштабига кўра турлари- -1.1.10 000 масштабига бўлган топографик планлар йирик масштабли; 2.1:10 000 1:50 000 ўрта масштабли топографик карталар; 3.1:50 000 1:200 000 масштабли карталар майда масштабли топографик карталар деб ҳам юритилади. …
5 / 16
ига дунг, тепа, гряда, тоғ, тоғ тизмаси ва бошқалар, ботиқ шаклларига эса водий, жар, дара, балка, чуқурлиқ пастлик козонсой, сой ва бошқалар киради. 32. тепа, дўнг ва гряда рельефи бу- атрофдаги текис жойдан гумбазсимон ѐки конуссимон кўтарилиб турган баландлик тепа дейилади. тепанинг нисбий баланлиги 200 м гача бўлади. нисбий баландлиги 100 м гача бўлган тепа дунг деб аталади. узунасига давом этган қатор тепаликлар гряда деб аталади. унинг нисбий баладнлиги 200 мгача бўлади. 33. тоғлар бу- тоғ-атрофдаги текисликдан қад кўтарган баландликдир. тоғ гумбазсиман, конуссимон, пирамида шаклда ва бошка шаклларда бўлиши мумкин, нисбий баландлиги 500 м дан ошади. тоғнинг энг баланд қисми тоғ тепаси, ўткир учли тоғ тепалари чуққи дейилади. қаторасига давом этган тоғлар тоғ тизмасини ташкил этади. икки ѐки бир неча тоғ тизмасининг бир-бирига туташган жойлари тоғ тугини (узел) деб аталади. 34. ён бағир, қия ва тик ён бағир бу- -қиялик бурчаги 5 градусчага бўлган ѐн бағир ѐтиқ 5 дан 20 …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 16 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"muhandislik geodeziyasi va topografik chizmachilik (o'quv qo'llanma)" haqida

тушунчалар мухандислик геодезияси ва топографик чизмачилик (ўқув қўлланма) қорабоева т., ойматов р. ва бошқ., тошкент, 2019. 1. ушбу ўқув қўлланма нима ҳақида? - 1-топографик карта ва план, бурчак ва масофа ўлчаш, план олиш усуллари, замонавий геодезик асбобларнинг тузилиши, чет эл адабиѐтларидан олинган масалалардан намуналар ва асосий чизмачилик қоидалари билан таништириш, топографик чизмачиликда компъютер графикасидан фойдаланиш кабилар баён этилган. -2-тушунчаси: ўқув қўлланмада геодезик ўлчаш, ҳисоб ишларини олиб бориш, чизмачилик қоидалари билан таништириш, ўрмон хўжалигида фойдаланилаѐтган замонавий геодезик асбоблар ва уларда бурчак, масофа ва нисбий баландликларини ўлчаш; асбобларнинг тузилиши ва улардан фойдаланиш; ўрмон ишларини ташкил этишда бажариладиган топографик съѐмкаларни...

Bu fayl DOCX formatida 16 sahifadan iborat (1,1 MB). "muhandislik geodeziyasi va topografik chizmachilik (o'quv qo'llanma)"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: muhandislik geodeziyasi va topo… DOCX 16 sahifa Bepul yuklash Telegram