хариталарни математик асоси (картографик проекциялар ҳақида тушунча. картографик проекцияларни хатоликлари хусусияти бўйича классификацияси

DOC 116,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1663188682.doc хариталарни математик асоси хариталарни математик асоси режа: 1. картографик проекциялар ҳақида тушунча. картографик проекцияларни хатоликлари хусусияти бўйича классификацияси (таснифи). 2. тенг бурчакли, тенг юзли (майдонлари бир хил) ва ихтиёрий (тенг оралиқли проекциялар ва уларни хусусиятлари. 3. ердамчи геометрик юзадан фойдаланиш усули бўйича проекцияларни аснифи. цлиндрик, , конусли ва азимутал проекциялар, уларни хусусиятлари. 4.проекцияларни танлаш тўғрисида. дунё, ярим шарлар, материклар ва уларни алоҳида йирик қисмлари учун кўпроқ ишлатиладиган проекциялар. топографик хариталарни проекциялари. 5. координата тўрлари. масштаблар. кўп варақли хариталарни разграфкаси ва номенклатураси. компоновка.. картографик проекциялар ҳақидa тушунча. картографик проекцияларни xaтоликлари хусусияти бўйича таснифлаш. харитани математик асоси-харитани математик элементлари мажмуидан таркиб топиб, улар тасвирланаётган юза ва харита ўртасидаги математик алоқани белгилайдилар. проекция, масштаб, геодезик асос, шунигдек компоновка ва разграфка снстемаси хаританинг математик асос элементлари бўлиб ҳисобланади. юқоридаги элементлар ер юзасини текисликда (қоғозда) тасвирлашда каркас (қобирға) вазифасини бажарадилар. бошқача айтсак харитани математик асос элементлари - ер юзасини текисликда маълум математик қонун ва …
2
бошқа географик объектлар билан тўлдирилади. ҳар бир алоҳида олинган хаританинг картографик тури шу хаританинг олдига қўйган мақсади ва вазифасидан келиб чиқан ҳолда маълум бир проекцияда чизилади. картографик тур чизилганда тасвирланиши керак бўлган худуд дастлаб тузилаётган харита масштабидаги глобус юзасига (сиртига) туширилган деб фараз қилинади. г л о б у с- ер шарининг кичрайтирилган модели булиб, ернинг ташқи қиёфасини ҳaмдa унинг йирик қисмлари (қурyқликлар, океанлар, уларнинг бўлаклари) нисбатини энг тўғри ва кўргазмали қилиб тасвирлайди. чунончи, глобус дунё океани ва материклар қиёфаси ҳaмдa уларнинг бир-бирига нисбатан қандай жойлашганлиги тўғрисида аниқ тасаввур беради. глобусда картографик тасвирнинг хатоликлари бўлмайди. шунинг учун ундаги объектларни бир-бирига таққослаш мумкин. глобус юзасининг ҳaммa қисмида масштаб бир хил, яъни ўзгармас бўлади. харита ҳaм глобусни ўзи ёки унинг бир қисмидир. уларни фарқи шундаки харитада ер юзаси текис қоғозда :гасвирланади. бироқ сферик (эгри) юзани текисликка туширганда бу юзанинг харитадаги майдонида, шаклида, бурчакларида ва узунликларида хар хил хатоликлар руй беради. ҳар қандай …
3
нг хатоликдаги чизиқларга и з о к а л а р дейилади. узунликлар хатоси шундан иборатки, харитадаги чизиқларнинг масштаби уларни ҳолати (ўрни) ҳaмдa йўналиши ўзгариши билан ўзгаради. масалан, айрим хариталарда параллелларнинг узунлиги бир хил ва айнан уша меридианларни орасида ер юзасидаги каби экватордан қутбларга томон узоқлашилган сари қисқариб бормасдан балки экватордаги узунлиги қандай бўлса худди шундайлигича сақланиб қолади. ёки ер юзасидаги бир хил узунликдаги меридианлар хариталарда хар хил қийматга эга бўлган ёйлар кўринишда тасвирланади. харитани масштаби харитадаги ниҳоятда кичик кесма узунлигининг ер юзасидаги шунга мос узунликка бўлган нисбатини ифода этади. у проекцияни маълум жойларида (нуқтa ёки чизиқда) сақланиб қолади ва хаританинг бундай жойларидаги масштабга бош масштаб (ёки умумий масштаб) дейилади. хариталарда ҳap доим айнaн ана шу бош масштаб кўрсатилади. проекцияларни қолган бошқа ҳaммa жойларида масштаблар бош масштабдан фарқ қилади ва улар х у с у с и й м а с ш т а б деб юритилади. бурчаклар хатоси шундан …
4
ирачалар текисликда эллипс билан тасвирланади ва хатоликлар эллипси деб юритилади. харитадаги хатоликларни ҳaммa турлари бир-бири билан борланган ва улардан биттасини ўзгариши айни пайтда бошқасини ўзгаришга олиб келади. харитада улар худди бир-бирига қарама​-қарши тургандек ва улардан биттасини камайиши ўша пайтни ўзида бошқасини катталашишига олиб келади. бир пайтни узида ҳaм майдонлар тенглигини ҳaм шакллар (фигуралар) ўхшашлигини ва чизиқлар узунлигини сaқлаб қоладиган картографик проекция йўқ. картографик проекцияларни таснифлаш иккита бир–бирига боғлиқ бўлмаган асосий белгилар бўйича амалга оширилади: 1) хатоликлар характери (хусусияти) бўйича ва 2) ёрдамчи геометрик юзадан фойдаланиш усули (картографик тўрни тузиш) бўйича. картографик проекциялар хатоликлар характерига кўра тенг бурчакли, тенг майдонли ва ихтиёрий проекцияларга бўлинади. тенг бурчакли, тенг юзли (майдонлари бир хил) ва ихтиёрий (тенг оралиқли) проекциялар ва уларнинг хусусиятлари. агар хариталарда хатоликлардан бутунлай қутулмоқликни иложи бўлмаса, хатоликларни характер ига нисбатан олдиндан кўзда тутилган хусусиятларни ҳисобга олиб проекция олиш (танлаш) мумкин. бундақанги проекциялар бўлиб қуйидагилар ҳисобланади: 1. тенг, бурчакли ёки конформ (ўхшаш) …
5
га пропорционалдир. тенг бурчакли ва тенг ҳажмли (юзли) проекциялар ўзларининг хусусиятларига кўра бир-бирига мутлақо зид. тенг ҳажмли проекцияларда майдонларни тенглигини сақлаб қолиш бурчакларни ва объектларни қиёфасини хатолиги ҳисобига бўлади, ​ва аксинча тегишли проекцияларда тенг бурчаклиликни сaқлаб қолиш майдонларни хатолиги ҳисобига бўлади. ихтиёрий проекцияларни ичида тенг оралиқни проекциялар кўпроқ ишлатилади. бундай проекцияларда масштаб бош йўналишлардан бирортаси, масалан меридианлар бўйича ёки паралеллар бўйича ўзгармас бўлади ва бош масштабга тенг бўлади. уларда бурчаклар ва майдонлар хатолиги узаро тенглаштирилгандай бўлади ва ўзининг хусусиятларига кўра улар тенг бурчакли ва тенг юзли проекцияларни орасида ётади. шунингдек, картографик проекциялар картографик тўрни тузиш (ясаш) усули бўйича ҳaм таснифланади. бунда картографик тўр тасвири дастлаб ёрдамчи геометрик юзада олинади, шундан сўнг ундан текисликка ўтказилади. қайси ёрдамчи геометрик юзадан фойдаланганлигига қараб картографик проекциялар а з и м у т а л, ц и л и н д р и к ва к о н у с л и деб аталади. ёрдамчи …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"хариталарни математик асоси (картографик проекциялар ҳақида тушунча. картографик проекцияларни хатоликлари хусусияти бўйича классификацияси" haqida

1663188682.doc хариталарни математик асоси хариталарни математик асоси режа: 1. картографик проекциялар ҳақида тушунча. картографик проекцияларни хатоликлари хусусияти бўйича классификацияси (таснифи). 2. тенг бурчакли, тенг юзли (майдонлари бир хил) ва ихтиёрий (тенг оралиқли проекциялар ва уларни хусусиятлари. 3. ердамчи геометрик юзадан фойдаланиш усули бўйича проекцияларни аснифи. цлиндрик, , конусли ва азимутал проекциялар, уларни хусусиятлари. 4.проекцияларни танлаш тўғрисида. дунё, ярим шарлар, материклар ва уларни алоҳида йирик қисмлари учун кўпроқ ишлатиладиган проекциялар. топографик хариталарни проекциялари. 5. координата тўрлари. масштаблар. кўп варақли хариталарни разграфкаси ва номенклатураси. компоновка.. картографик проекциялар ҳақидa тушунча. картографик проекцияларни xaто...

DOC format, 116,5 KB. "хариталарни математик асоси (картографик проекциялар ҳақида тушунча. картографик проекцияларни хатоликлари хусусияти бўйича классификацияси"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.