гўшт ва гўшт маҳсулотларини ветеринария-санитария экспертизасидан ўтказиш қоидалари

DOC 80 стр. 651,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 80
умумий µоидалар page 21 ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги давлат ветеринария бош бошқармасининг 2008 йил “19” июндаги 85-сонли буйруғи билан тасдиқланган адлия вазирлигидан 2008 йил 30 июнда 20-15-222/11-сонли хати билан экспертизадан ўтказилган гўшт ва гўшт маҳсулотларини ветеринария-санитария экспертизасидан ўтказиш қоидалари i.умумий қоидалар гўшт ва гўшт маҳсулотларини ветеринария-санитария экспертизасидан ўтказиш қоидалари ўзбекистон республикасининг “ветеринария тўғрисида”ги, “давлат санитария назорати тўғрисида”ги, “озиқ-овқат маҳсулотларининг хавфсизлиги тўғрисида”ги ва “истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунлари асосида ишлаб чиқилган. ушбу қоидаларни бажариш идоравий мансублиги ҳамда мулк шаклидан қатъий назар ҳайвонларни ва ҳайвонотга мансуб хом ашёларни қайта ишлаш бўйича хўжалик, корхона ва муассасалар, бозорлар, музлатгичхоналар, ҳайвон ва ҳайвонотга мансуб маҳсулот эгалари, шунингдек давлат, идоравий ветеринария хизмати ва хусусий ветеринария мутахассислари учун мажбурийдир ii. ҳайвонларни сўйишдан олдинги кўрикдан ўтказишда ветеринария-санитария талаблари 1. сўйиладиган уй ҳайвонлари тоифасига йирик шохли моллар (шу жумладан қўтос, ёввойи буқа), чўчқалар, қўйлар, эчкилар, отлар, эшаклар, туялар, қуёнлар, нутриялар, барча турдаги уй паррандалари киради. …
2 / 80
клар билан касалланган ёки гумон қилинганда- куйдирги, қорасон, ўлат, қорамол спонгсимон энцефалопатияси, туялар ўлати, қутуриш, қоқшол (қотма), ёмон сифатли шиш, брадзот, энтеротоксемия, қўйлар скреписи, қорамол ва қуйларнинг катарал иситмаси (кўк тил), чўчқаларнинг африка ўлати, туляремия, ботулизм, манқа, эпизоотик лимфангоит, мелиоидоз (ёлғон манқа), қуёнларнинг миксоматоз ва геморрагик касаллиги, паррандаларнинг гриппи; ҳайвоннинг агония ҳолати ветеринария врачи (фельдшер) томонидан аниқланганда; куйдиргига қарши эмлама билан эмланган, шунингдек даволанган ҳайвонлар 14 кун, оқсил бўйича носоғлом ҳудудларда оқсилга қарши фаолсизлантирилган эмлама билан эмлангандан кейин 21 кун давомида; гўштни қайта ишлаш корхоналарида (гўшт комбинати, қушхона, сўйиш майдончаларида) сўйишдан олдин сап касаллигига аллергик текширилмаган (маллеинизация) бир туёқлиларни (отлар, эшаклар). 4. маллеинизация қилинмасдан сўйилган бир туёқлилар танаси ва бошқа сўйиш маҳсулотлари утилизация қилинади. изоҳ. ушбу қоидаларда кўрсатилган барча ҳолатларда “утилизация” термини остида озиқ-овқат учун яроқсиз бўлган тана гўшти ёки сўйиш маҳсулотлари белгиланган қайта ишлаш қоидаларига риоя этилган ҳолда, ҳайвонотга мансуб озуқа уни, елим ишлаб чиқарилиши учун қайта ишланиши ёки …
3 / 80
естицидлар ва бошқа кимёвий ҳамда фармацевтик препаратлар, антибиотиклар қўлланилганда, мазкур препаратни қўлланилиши бўйича қўлланмада кўрсатилган муддат ўтмасдан; балиқ, балиқ чиқиндилари ва балиқ уни билан охирги марта озиқлантирилгандан сўнг чорва молларини 30 кун, паррандаларни эса 10 кун ўтмасдан. 7. сўйишга жўнатиладиган ҳайвонларнинг ҳар бир партиясига, ветеринария мутахассиси томонидан ветеринария қонунчилигида белгиланган тартибда, ветеринария гувоҳномаси ф–1 (1–илова) ёки ф–4 маълумотномаси (2–илова) берилади. изоҳ. бир вақтда бир хўжаликдан (фермадан), битта ветеринария гувоҳномаси (ветеринария маълумотномаси) билан жўнатиладиган ҳайвонлар гуруҳига “партия” дейилади. 8. текширилганда туберкулёз ва бруцеллёзга реакция берувчи ҳайвонларни, туберкулёзга реакция берувчи паррандаларни, шунингдек касал ҳайвонларни, ушбу қоидаларга мувофиқ гўшт учун сўйишга, туман ва шаҳар давлат ветеринария бўлимининг рухсатномасига асосан жойлардаги гўштни қайта ишлаш корхоналари билан келишилган, тегишли касалликка қарши кураш тадбирлари ҳақидаги йўриқнома ҳамда ҳайвонларни ташиш қоидаларига риоя қилинган ҳолда рухсат этилади. бундай ҳайвонларни сўйишга ҳайдаб олиб бориш тақиқланади. 9. гўштни қайта ишлаш корхонасига ҳайвонлар келтирилиши билан корхона ветеринария врачи (фельдшер) ветеринария гувоҳномасини …
4 / 80
нга қўйилади. ҳайвонлар автотранспортда келтирилган ҳолларда ўлган ҳайвон гавдалари туширилмайди, микроскопик текширишлар натижасига кўра куйдирги касаллиги истисно қилингандан сўнг, улар утилизацияга жўнатилади ёки йўқ қилинади. темирйўл вагонларида ўлган ҳайвонларнинг гавдалари мавжуд бўлса, куйдирги касаллиги истисно қилингандан сўнг, улар туман (шаҳар) давлат ветеринария бўлими томонидан кўрсатилган жойга, молларни қабул қилувчининг кучи ва воситалари ёрдамида туширилади. 11. ҳайвонлар 100 километргача бўлган масофадан сўйиш корхонасига автотранспорт воситасида келтирилиб, чарчаш аломатлари кузатилмаса ва уларни жўнатишдан олдин хўжаликда йирик ва майда шохли моллар, туялар камида 15 соат, чўчқалар–камида 5 соат, қуёнлар ва нутриялар–камида 12 соат, қуруқлик паррандалари 6–8 соат, сувда сузувчи паррандалар 4–6 соат озуқасиз сақланган бўлса гўшт сифати сақланиб қолиши учун йирик шохли моллар, чўчқалар, туялар ва паррандалар қабул қилингандан сўнг кечи билан 5 соат ичида сўйилади. қолган ҳолатларда ҳайвонлар қабул қилингандан сўнг сўйишдан олдин озуқасиз сақланади, сақланиш муддати эса йирик ва майда шохли моллар, буғулар, туялар учун–камида 15 соат, чўчқалар учун–камида 10 соат, …
5 / 80
рни сўйишдан олдинги ветеринария кўриги ҳамда термометрия натижалари (3–илова ) журналга қайд қилинади. касал ёки тана ҳарорати кўтарилган ёки пасайган ҳайвонлар аниқланса улар ажратилиб ташхис қўйилгунга қадар сўйилмайди. 13. от ва эшаклар сўйишдан олдин манқага бир марталик офтальмомаллеинизация усули билан текширишдан ўтказилади. маллеинга реакция берган ҳайвонлар йўқ қилинади. от ва эшакларни корхонанинг умумий залида, бошқа тур ҳайвонлардан алоҳида сўйишга рухсат этилади. 14. сўйишга келтирилган ҳайвонларни сўйиш корхонаси ҳудудидан олиб кетиш тақиқланади. 15. ҳайвонларни сўйишдан олдин ёки сўйишдан кейин юқумли касалликлар– (куйдирги, манқа, туберкулёз, қутуриш, ку–иситмаси, орнитоз, мелиодоз, лейкоз, туляремия, туялар ўлати, листериоз, лептоспироз, оқсил, бруцеллёз, сальмонеллёз, цистицеркоз (финноз), трихинеллёз, қорамолларнинг спонгисимон энцефалопатия ва қўйларнинг скреписи) билан касалланганлиги аниқланса ёки гумон қилинса корхонанинг ветеринария хизмати зудлик билан ушбу корхона жойлашган туман ветеринария бўлимига бу хақда хабар бериши зарур. 16. сўйиш учун келтирилган, бруцеллёз ёки туберкулёзга текширилганда реакция берган, ошқозон–ичак касалликлари билан касалланган, йирингли яллиғланишлар, гангренали жароҳатлар, мастит мавжуд бўлган ҳайвонлар, киндик …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 80 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "гўшт ва гўшт маҳсулотларини ветеринария-санитария экспертизасидан ўтказиш қоидалари"

умумий µоидалар page 21 ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги давлат ветеринария бош бошқармасининг 2008 йил “19” июндаги 85-сонли буйруғи билан тасдиқланган адлия вазирлигидан 2008 йил 30 июнда 20-15-222/11-сонли хати билан экспертизадан ўтказилган гўшт ва гўшт маҳсулотларини ветеринария-санитария экспертизасидан ўтказиш қоидалари i.умумий қоидалар гўшт ва гўшт маҳсулотларини ветеринария-санитария экспертизасидан ўтказиш қоидалари ўзбекистон республикасининг “ветеринария тўғрисида”ги, “давлат санитария назорати тўғрисида”ги, “озиқ-овқат маҳсулотларининг хавфсизлиги тўғрисида”ги ва “истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунлари асосида ишлаб чиқилган. ушбу қоидаларни бажариш идоравий мансублиги ҳамда мулк шаклидан қатъий назар ҳайвонларни ва ҳайвонотга...

Этот файл содержит 80 стр. в формате DOC (651,0 КБ). Чтобы скачать "гўшт ва гўшт маҳсулотларини ветеринария-санитария экспертизасидан ўтказиш қоидалари", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: гўшт ва гўшт маҳсулотларини вет… DOC 80 стр. Бесплатная загрузка Telegram