сут ва сут маҳсулотларини тайёрлаш

PDF 88 pages 16.2 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 88
77 sut va sut mahsulotlari tayyorlash.indd сут ва сут маҳсулотларини тайёрлаш77–китоб 100 китоб тўплами сут ва сут маҳсулотларини тайёрлаш 77-китоб қишлоқ хўжалигини илмий асосда йўлга қўймас эканмиз, соҳада ривожланиш бўлмайди. ш. мирзиёев. ҳурматли деҳқонлар, чорвадорлар, тадбиркорлар! жаҳон миқёсида аҳолининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда аграр соҳанинг ўрни ва аҳамияти кундан-кунга ошиб бормоқда. жумладан, мамлакатимизда ҳам мавжуд ресурс ва имкониятлардан оқилона фойдаланиб, аҳолини қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш, ҳосилдорлик ва манфаатдорликни янада ошириш, соҳага илм-фан ютуқлари ҳамда замонавий ёндашувларни жорий этиш долзарб масаладир. муҳтарам президентимиз шавкат мирзиёев 2020 йил 29 декабрь куни олий мажлисга йўллаган мурожаатномасида, камбағалликни қисқартириш ва қишлоқ аҳолиси даромадларини кўпайтиришда энг тез натижа берадиган омил бу – қишлоқ хўжалигида ҳосилдорлик ва самарадорликни кескин ошириш эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтдилар. бу жараёнда ҳар гектар ердан олинадиган даромадни ҳозирги ўртача 2 минг доллардан камида 5 минг долларгача етказиш устувор вазифа қилиб қўйилди ва қишлоқ хўжалигига энг илғор технологиялар, сувни тежайдиган ва биотехнологияларни, …
2 / 88
илик, асаларичилик каби тармоқларнинг энг илғор тажрибаларига оид кенг қамровли илмий ва амалий маълумотлар берилган. ушбу лойиҳани келажакда тажрибали деҳқон ва фермерларимиз, чорвадор ва ветеринарларимиз, аграр соҳа вакиллари ва бошқа китобхонларимиз фикр- мулоҳазалари ҳамда таклифлари асосида янада такомиллаштирамиз. умид қиламизки, ушбу қўлланмалар тўплами сиз – деҳқонлар, чорвадорлар ва тадбиркорларимиз учун фойдали бўлади. ҳосилингиз мўл-кўл, даромадингиз баракали бўлсин! рустам маматқулов, “агробанк” атб бошқарув раиси. тузувчи: з.к. тўлаганова - чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институтининг, таянч докторанти. тақризчилар: д.қ. юлдашов - чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институти, қуёнчилик бўлими бошлиғи, қ.х.ф.н. т.с. хусанов - ўзбекистон республикаси фанлар академияси, микробиология институти катта илмий ходими, б.ф.н. с.и. мавланов - ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг, инновацион фаолият, фан ва таълим соҳасини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари, в.ф.д. лойиҳа иштирокчилари: у.ф. файзуллаев, м.с. ҳайитбоев муҳаррир: а.э. алиқулов - “чорвачилик ва наслчилик иши” журнали бош муҳаррири, журналист лойиҳа ғояси муаллифи ва ташкилотчи: “агробанк” атб isbn 978-9943-7173-3-6 уўк 637.13 кбк …
3 / 88
ани давом эттириш мақсадида билдирилган фикр-мулоҳазалар ва таклифлар асосида янада бойитиб бориш кўзда тутилган. қўлланма соҳа мутахассислари, фермерлар ва кенг жамоатчилик учун мўлжалланган. ушбу қўлланма “агробанк” атб туҳфасидир мундарижа кириш ................................................................................................................... 7 сут ва сут маҳсулотлари ҳақида умумий маълумот ................... 8 сифатли сут олиш ......................................................................................... 9 сут ва сут маҳсулотлари технологияси ........................................... 11 ичимлик сути ва қаймоқ ......................................................................... 31 нордон сут маҳсулотлари ....................................................................... 37 сариёғ ишлаб чиқариш ........................................................................... 63 пишлоқ тайёрлаш ....................................................................................... 70 бринза ишлаб чиқариш технологияси ........................................... 79 сут консервалари ........................................................................................ 82 фойдаланилган адабиётлар рўйхати ............................................. 84 100 китоб тўплами 7 сут ва сут маҳсулотларини тайёрлаш77–китоб кириш бозор иқтисодиёти шароитида эркин рақобат ва аҳолининг турмуш даражаси ўсиб бориши янгидан янги хуштаъм, мазали, сифатли сут маҳсулотлари ишлаб чиқаришни талаб қилади. шу боисдан барча ишлаб чиқариш корхоналарида кенг кўламли маркетинг хизмати йўлга қўйилиб, ишлаб чиқариш жараёнлари тўхтовсиз такомиллаштирилиб, янги жиҳоз ва материаллардан фойдаланишга киришилмоқда. юқоридаги тадбирларни амалга ошириш сутни қайта ишлашнинг …
4 / 88
ида турли хил сут маҳсулотларини ишлаб чиқариш жараёнларини яратиш ва жорий этиш зарур. сут саноати илғор технология билан жиҳозланган тармоқлардан бири ҳисобланади. бу тармоқ тизимига сут, ачитилган сут маҳсулотлари, қаймоқ, сариёғ, пишлоқ, бринза, сут консервалар, музқаймоқ, казеин ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган корхоналар киради. сут ва сут маҳсулотлари аҳолининг ноёб озуқавий модда, яъни оқсилга бўлган талабини қондиришида ҳамда истеъмол қилинаётган озиқ-овқат маҳсулотлари таркибини яхшилашда муҳим аҳамиятга эгадир. шу сабабли, сут саноати тармоғини ривожлантиришга алоҳида эътибор берилмоқда. 8 100 китоб тўплами сут ва сут маҳсулотлари ҳақида умумий маълумот маълумотларга кўра, ўтган йилда республикамиз бўйи ча сут ишлаб чиқариш ҳажми 11 009,9 минг тоннани, сут ва сут маҳсулотларининг йиллик истеъмоли барча турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг қарийб 16% ини ташкил қилган. республикамизда сут саноати илғор технология билан жиҳозланган тармоқлардан бири ҳисобланади. бу тармоқ тизимига сут, ачитилган сут маҳсулотлари, қаймоқ, сариёғ, пишлоқ, сут консервалари, музқаймоқ, казеин ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган корхоналар киради. 1-расм. сут …
5 / 88
рангли, ўзига хос ҳид ва сал ширинроқ таъмга эга бўлган суюқликдир. ҳайвон организмида сутнинг ҳосил бўлиши емиш таркибидаги озуқавий моддаларнинг чуқур ва мураккаб ўзгариши ва сут безлари ҳужайраларида моддаларнинг янгидан синтез бўлиши натижасида рўй беради. сутнинг таркибида инсон организмининг нормал ривожланиши учун зарур бўладиган оқсил, ёғ, сут шакари, минерал тузлар, сув, органик кислоталар, витаминлар, ферментлар ва бошқалар мавжуддир. сифатли сут олиш фермер хўжалигида ишлаб чиқариш жараёни меъёрдаги таркибда, оқсили, витаминлар ва бошқа тўйимли моддалар бўйича тўла қийматли сут соғиб олишни тақозо этади. 10 100 китоб тўплами сут олиш сигирларни соғиш, сутни совутиш, меъёр- лаштириш, пастеризациялаш (бу патоген бактерияларни ўлдириш ва яроқлилик муддатини узайтириш учун иссиқлик юбориш жараёни) каби жараёнлар билан боғлиқ. ушбу жараёнларда сутни ифлосланиш хавфи мавжуд, бунга сабаб оддий талабларни бажармаслик ҳисобланади. сутни ифлосланиш манбалари бўлиб, гўнг, чанг, ифлос сув, соғувчининг ювилмаган қўли ва бошқалар бўлиши мумкин. 1 грамм гўнгда 400 млн та бактерия бўлиб, сутга тушиши билан жуда …

Want to read more?

Download all 88 pages for free via Telegram.

Download full file

About "сут ва сут маҳсулотларини тайёрлаш"

77 sut va sut mahsulotlari tayyorlash.indd сут ва сут маҳсулотларини тайёрлаш77–китоб 100 китоб тўплами сут ва сут маҳсулотларини тайёрлаш 77-китоб қишлоқ хўжалигини илмий асосда йўлга қўймас эканмиз, соҳада ривожланиш бўлмайди. ш. мирзиёев. ҳурматли деҳқонлар, чорвадорлар, тадбиркорлар! жаҳон миқёсида аҳолининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда аграр соҳанинг ўрни ва аҳамияти кундан-кунга ошиб бормоқда. жумладан, мамлакатимизда ҳам мавжуд ресурс ва имкониятлардан оқилона фойдаланиб, аҳолини қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш, ҳосилдорлик ва манфаатдорликни янада ошириш, соҳага илм-фан ютуқлари ҳамда замонавий ёндашувларни жорий этиш долзарб масаладир. муҳтарам президентимиз шавкат мирзиёев 2020 йил 29 декабрь куни олий мажлисга йўллаган мурожаатномасида, камбағалликн...

This file contains 88 pages in PDF format (16.2 MB). To download "сут ва сут маҳсулотларини тайёрлаш", click the Telegram button on the left.