ёлғон назарияси унинг келиб чиқиш сабаблари ва шакллари

DOC 90.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1546872187_73616.doc ёлғон назарияси унинг келиб чиқиш сабаблари ва шакллари режа: 1. ёлғон назарияси унинг келиб чиқиш сабаблари ва шакллари 2. ёлғон психологиясига оид айрим тадқиқотлар ёлғон назарияси унинг келиб чиқиш сабаблари ва шакллари ўзбекистон республикасида фаолият олиб бораётган манзилколониялар, умумий тартибли колониялар, қаттиқ тартибли колониялар, махсус тартибли колониялар, тарбия колониялари, турмаларда озодликдан маҳрум этилган, қамоқ жазосини ўтаётган шахсларни қонун билан белгиланган ва ажратилган тартибда, шунингдек, терговда бўлган маҳбуслар юзасидан суд қарорларини амалга ошириш, махсус контингентни тарбиялаш, маҳкумларни иш билан таъминлаш, уларга коммунал-маиший шароитларни яратиб бериш ва тиббий ёрдам кўрсатиш, пенитенциар тизими муассасаларнинг моддий техника ва ишлаб чиқариш базаларини ривожлантириш жазони ижро этиш муассасаси ходимлари фаолиятининг алоҳида хусусиятидир. бунда нафақат шахс психологиясининг аҳамияти, балки шахснинг алоҳида психологик томонлари ва хусусан, ёлғон ва ёлғон кўрсатмаларнинг психологик механизми ҳақида ходимнинг билимлари муҳим амалий аҳамиятга эга. ёлғон – нотўғри гап, алдов, ноҳақлик. жазони ижро этиш муассасаси ходимларида ашаддий тартиббузарлар томонидан томонидан бериладиган ёлғон ваъдалар …
2
пираётганини аниқлашни билиши муҳим омил ҳисобланади. ёлғон табиати, намоён бўлиш шакли ва мақсадига кўра фарқланади, адолатни тиклаш учун курашиш қуроли сифатида ким қўлласа, уни таъқиб қилади. ҳар қандай ёлғон хавфли: унинг катта ва кичик, очиқ ва яширин, содда ва айёроналиги аҳамиятсиз. у кимдан чиқишидан қатъи назар, аниқланмаган ёлғон ҳақиқатни аниқлашда, тўғри қарор қабул қилишда, адолатга жиддий путур етказиб алоҳида хавф туғдиради. алдаш – ҳақиқий факт ўрнига ёлғончи тасаввуридаги ҳолатни қўйиш ва ҳақиқатни унга маъқул бўлган уйдирма билан алмаштириш ҳисобланади. ёлғон занжирсимон характерга эга: бир ёлғон иккинчисини туғдиради ва у билан боғланган бир қатор фактларни мутаносиблаштиришни талаб этади. алдашга уринадиган одамлар ўз хулқини, жумладан овозининг садосини назорат қилишга ҳаракат қиладилар, аммо шу пайтда буни қай даражада уддалаганликларини аниқ била олмайдилар, чунки ўз овозининг садосини тўлиқ назорат қилиш анча қийин иш. ҳаяжон, жумладан фош бўлишдан қўрқиш туфайли келиб чиқадиган ҳаяжонга кўпроқ даражада хос бўлган ҳамда ёлғон ахборот бериш вақтида овоз ва нутқда …
3
аб ва, эҳтимол, ҳаяжон белгисидир. аммо овоз ва ундаги ўзгаришларга қараб алдашда роҳатланиш бор-йўқлигини аниқлаш қийин. овоздаги ҳиссий ўзгаришларни яшириш осон эмас. агар асосан, ёлғон гапириш пайтидаги ҳиссиётлар ҳақида гапириладиган бўлса, ахборотнинг ошкор бўлиш эҳтимоли анча катта. агар ёлғон гапиришдан мақсад қўрқув ёки ғазабни яшириш бўлса, овоз баландроқ пардада ва қаттиқроқ чиқади, нутқ эса, эҳтимол, тезлашади. маълумки, инсон реакцияси ихтиёрий ва ихтиёрсиз турларга бўлинади. ихтиёрсиз реакция бошқарилмайди ва қуйидагиларда намоён бўлади: юзнинг оқариб кетиши, қизариши, қўлнинг қалтираши, тез-тез нафас олиш, терлаб кетиш, овознинг ўзгариши, ҳаракат йўналишининг бузилиши, дудуқланиш ва бошқалар. шунингдек, беихтиёр реакциялар ҳам мавжуд ва бундай реакцияларни назорат қилиш жуда қийин (зеро, уларни турли усуллар билан яширишга уринишади) бироқ маълумот олишда анча аҳамиятли ҳисобланади. баъзи реакциялар «ёлғон детектори» каби ташхис аппаратларида аниқланади. бундай реакциялар қуйидагича кўринишда бўлади: · юзнинг қизариши – уят, ғазаб; · оқариб кетиш – қўрқув, айбдорлик ҳисси; · қорачиқнинг кенгайиши – қизиқиш, қониқиш ҳисси, розилик, кучли …
4
кучли невроз, стресс, ўйлаганни амалга ошира олмаслик. бундай реакциялар аёлларга нисбатан эркакларда аниқроқ ифодаланади ва кузатиш имкони кўпроқ бўлади. жазони ижро этиш муассасаси ходимлари маҳкумлар билан тарбиявий профилактик ишларни олиб боришларида уларнинг ёлғон гапиришга ҳаракат қилаётганида унинг сўзларини кўпроқ тинглашлари керак деган хулоса келиб чиқади. бунинг сабаблари бир қанча: · инсоннинг айнан сўзда (вербал) ифодаланган ахборотни идрок этишга ички мойиллиги; · нутқни олдиндан тайёрлаб қўйиш мумкинлиги; · қайтма алоқа мавжудлиги (гапираётган одам баён этишнинг мувофиқ келувчи йўлини танлаб, ўзини эшитади); · сўзлар учун жавоб беришга тўғри келади, чунки уларни такрорлаш осон ва улардан батамом воз кечиш қийин. инсоннинг юзига ҳам сўзлардан кам бўлмаган эътибор қаратилади. юз қиёфаси овоз билан биргаликда эшитувчига сўзлаётган шахсда унинг ўз сўзлари келтириб чиқарадиган ҳиссиётлари ҳақида ахборот бериши, шу боис инсоннинг юзи ҳам алдаши мумкин. аммо юз мимикасини назорат қилиш қийинроқ. инсон юзи миянинг ҳиссиётлар учун жавоб берувчи соҳалари билан бевосита боғлиқ, сўзлар эса ундай эмас. …
5
, юздаги қизиллик ёки рангпарлик ва ҳоказо. ана шу манбаларнинг ҳаммаси ахборотни галма-гал ва биргаликда бериши мумкин. ёлғон гапираётган шахслар бировлар кўпроқ диққат билан кузатадилар деб ҳисоблайдиган нарсаларнигина яширади ва сохталаштиради. нутқни олдиндан тайёрлаб қўйиш мумкин, аммо кимнидир алдашга уринган инсон асосан бепарволиги (беғамлиги) туфайли нутқий хатоларга йўл қўяди. кўпчилик эҳтиётсизликка йўл қўйиб айтган сўзлари билан ўзини фош қилади. зигмунд фрейд буни тилдаги янглишув сифатида таърифлаган. янглишув, – деб ёзган эди у, – ўзига хос «айтишни истамаган, аммо ўзингни фош этиб қўядиган нарсани ифодалаш қуроли»га айланади. агар сўзлаётган одам била туриб ёлғон гапираётган бўлса, маъюслик онгли бўлиши мумкин. у истамаган ҳолда гапириб қўйгач, ўзининг тушкун ҳолатини тушуниши ҳам, бунга эътибор бермаслиги ҳам мумкин. янглишиб айтилган гаплар бўйича ёлғонни аниқлашда эҳтиёт бўлиш зарур, деб ҳисоблайди пол экман, чунки ана шу янглишувларнинг ҳаммаси ҳам ёлғондан далолат беравермайди. янглишув ёлғонни фош қилаётгани ёки қилмаётганини одатда контекстдан келиб чиқиб аниқлаш мумкин. шу ўринда бошқа …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "ёлғон назарияси унинг келиб чиқиш сабаблари ва шакллари"

1546872187_73616.doc ёлғон назарияси унинг келиб чиқиш сабаблари ва шакллари режа: 1. ёлғон назарияси унинг келиб чиқиш сабаблари ва шакллари 2. ёлғон психологиясига оид айрим тадқиқотлар ёлғон назарияси унинг келиб чиқиш сабаблари ва шакллари ўзбекистон республикасида фаолият олиб бораётган манзилколониялар, умумий тартибли колониялар, қаттиқ тартибли колониялар, махсус тартибли колониялар, тарбия колониялари, турмаларда озодликдан маҳрум этилган, қамоқ жазосини ўтаётган шахсларни қонун билан белгиланган ва ажратилган тартибда, шунингдек, терговда бўлган маҳбуслар юзасидан суд қарорларини амалга ошириш, махсус контингентни тарбиялаш, маҳкумларни иш билан таъминлаш, уларга коммунал-маиший шароитларни яратиб бериш ва тиббий ёрдам кўрсатиш, пенитенциар тизими муассасаларнинг моддий техника в...

DOC format, 90.5 KB. To download "ёлғон назарияси унинг келиб чиқиш сабаблари ва шакллари", click the Telegram button on the left.