яҳудийликнинг келиб чиқиш тарихи, таълимоти ва маросимлари

DOC 90.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1451621853_62812.doc яҳудийликнинг келиб чиқиш тарихи, таълимоти ва маросимлари режа: 1. яҳудийлик (иудаизм)нинг илк тарихи. 2. яҳудийлик таълимоти. 3. яҳудийлик манбалари. 4. яҳудий маросим ва байрамлари. яҳудийлик (иудаизм) дини милоддан аввалги 2000 йилликларининг охирларида вужудга келган, якка худолик ғоясини тарғиб қилган диндир. у миллат дини бўлиб, фақат яҳудий халқига хос. абу райҳон беруний ўзининг “қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар” китобида, яҳудийлар бу сўзни сомий тиллардаги ҳода, яъни “тавба қилмоқ, тавба қилганлар” сўзидан келиб чиққан, – деб даъво қилсаларда, аслида бу фикр нотўғри, деб яҳудийларнинг келиб чиқиши ҳақида тўхталиб ўтади. яҳудий сўзининг келиб чиқиши бану исроил халқи устидан ҳукмронлик қилган яъқуб пайғамбарнинг ўғли яҳудо номидан олинган. ривоятларга кўра, яъқуб пайғамбарнинг 12 та ўғиллари бўлиб, уларнинг тўртинчиси яҳудо эди. 12 та ўғилдан кейинчалик 12 та қабила тарқалди. яҳудо авлодлари бўлган яҳудийлар бошқа қабилаларни ўзларига бўйсундирдилар. шундан сўнг бу қабилаларнинг барчаси “яҳудий” деб атала бошлади. яҳудий халқининг яна бир номи бану исроилдир. исроил сўзи яъқуб …
2
сида батафсил баён этилган. юсуф қиссаси қуръони каримда “энг гўзал қисса” деб номланган. унда ёзилишича, юсуф отасининг энг севимли фарзанди бўлиб, акалари унга ҳасад билан қарайдилар. уни отадан узоқлаштириш мақсадида саҳродаги қудуққа ташлаганлар. оталарига “юсуфни бўри еди”, – деб хабар берадилар. юсуфни эса бир карвон қудуқдан чиқариб, мисрга олиб кетган. у мисрда подшоҳ саройида улғайди ва кейин миср тахтига подшоҳ бўлди. кейинчалик у ўз яқинлари – ота-онаси, ака-укаларини ҳам мисрга олиб келган. бану исроил қавмининг мисрга келиш қиссаси тавротда ҳам учрайди. кейинчалик миср фиръавни бану исроил қавмига зулм қилгач мусо пайғамбар бошчилигида бу халқ яна канъон (фаластин) ерларига қайтдилар. қуръонда яҳудийлар ва мусо пайғамбар ҳақидаги воқеалар “бақара”, “тоҳо” ва бошқа сураларда батафсил баён қилинган. яҳудийлик таълимоти яҳудийлик таълимоти тўрт нарсага асосланади: 1. оламни яратувчи ягона худо яҳвега имон келтириш. “яҳве” сўзи “худо, парвардигор” маъносини билдиради. тавротнинг “чиқиш” китобида худонинг мусога айтган ушбу сўзи келтирилади: “яҳве – ота-боболарингиз иброҳим, исҳоқ, яъқубларнинг …
3
монда яҳве яҳудийлар орасидан бир халоскорни чиқаради ва у қуйидаги вазифаларни бажаради: 1) дунёни қайтадан ислоҳ қилган ҳолда қуриш. 2) бутун яҳудийларни синион (қуддус яқинидаги тепалик) атрофида тўплаш. 3) уларнинг барча душманларини жазолаш. 4) охират кунига ишониш таълимоти. охират хақидаги тасаввурлар асосан талмудда баён этилган. яҳвега эътиқод қилганлар охиратда унинг томондан мукофотланадилар. қонунларини бузганлар шафқатсиз жазоланадилар. яҳудийликда мусо пайғамбар тур тоғида яҳве билан учрашганда яҳве томонидан 10 та лавҳа туширилган деган таълимот мавжуд. унда 10 та насиҳат бор эди. улар “иккинчи қонун” китобида баён этилиб, яҳудийлар уларга риоя қилишлари диний мажбурият ҳисобланади. улар қуйидагилардир: 1. яҳведан бошқани илоҳ деб билмаслик; 2. бут ва санамларга сиғинмаслик; 3. заруратсиз худо номи билан қасам ичмаслик; 4. шанба кунини ҳурмат қилиш ва уни худо учун бағишлаш; 5. ота-онани ҳурмат қилиш; 6. ноҳақ одам ўлдирмаслик; 7. зино қилмаслик; 8. ўғирлик қилмаслик; 9. ёлғон гувоҳлик бермаслик; 10. яқинларнинг нарсаларига кўз олайтирмаслик. муқаддас диний манба – талмудда …
4
камга оламан”, – деган маънони англатади. яҳудийлик манбалари яҳудий динининг муқаддас манбаларидан бири танах бўлиб, у милоддан аввалги xiii асрда исроил халқини мисрдан олиб чиқиб кетган мусо пайғамбарга тур тоғида берилган тора (таврот), невииим (пайғамбарлар) ва кетувим (китоблар) қисмларидан иборат. иккинчи манба танахдан кейинроқ пайдо бўлган ёзма манба – талмуд. мазкур икки манбани яҳудийлар “китве кодеш” (муқаддас китоблар) деб атайдилар. таврот мусога тегишли бўлган беш китобни ўз ичига олади. 1) “борлиқ” ёки “ибтидо” 2) “чиқиш” 3) “левит” 4) “сонлар” 5) “иккинчи қонун” қадимий аҳднинг ичида обрўли қисми таврот бўлиб, у христианлик анъанасига кўра “тора” (таълимот) ҳисобланади. ҳар иккала динда бу китоб худонинг каломи деб эътиқод қилинади. “аҳд” сўзи худонинг инсонлар билан тузган “аҳдномаси”ни англатади. таврот ва забур матни ибрий ва арамей (эски яҳудий) тилларида ёзилган. уларда сулаймон пайғамбарнинг маталлари, “худо ярлақаган” исроил халқининг тарихи баён ққилинган. “ибтидо” мил.ав. 1400 йилларда худонинг буйруғига кўра мусо пайғамбар томонидан ёзилган. унда худо оламни …
5
слик ҳақида кўрсатмалар берилган. “сонлар” китобида яҳудий халқнинг мусо пайғамбар бошчилигида мисрдан чиққанининг иккинчи куни уларга урушга яроқли барча эркакларнинг ҳисобини олишга буюрди. китобда яҳудийларнинг мисрдан чиққан бану исроил қавмининг мусо пайғамбар билан кечирган ҳаётлари, тортган қийинчиликлари, олиб борган жанглари, қабила, уруғ авлодлари асосий намояндаларининг номлари баён этилган. яҳве мусога жангларда қўлга киритилган ўлжа ва асирларнинг ҳисобини олиш ва уларни қандай тақсимлаш борасида кўрсатмалар беради. “иккинчи қонун” китоби 34 бобдан иборат. 27, 31, 34 бобларидан ташқари қисмлари биринчи шахс номидан ёзилган. библиядаги ривоятга кўра биринчи авлиё хилкия номли шахс иссия ибодатхонасида қонун китобини топган “иккинчи қонун”нинг асоси ана шу қонун китоби ҳисобланади. “невиим” (пайғамбарлар) китоби икки қисмга бўлинади. биринчи қисмга аввалги набийларнинг китоблари кирган бўлиб, улар: исус, навин, “ҳукмлар”, самуилнинг икки китоби ва иккита “подшоҳлик”, руф, есфир, ездра, несмия, паралифоминон китоблари; иккинчи қисмга кейинги пайғамбарлар китоблари кирган бўлиб, улар 3 та кичик пайғамбар осия, иоил, амос, авдий, иона,михей, наум, аввахум, …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "яҳудийликнинг келиб чиқиш тарихи, таълимоти ва маросимлари"

1451621853_62812.doc яҳудийликнинг келиб чиқиш тарихи, таълимоти ва маросимлари режа: 1. яҳудийлик (иудаизм)нинг илк тарихи. 2. яҳудийлик таълимоти. 3. яҳудийлик манбалари. 4. яҳудий маросим ва байрамлари. яҳудийлик (иудаизм) дини милоддан аввалги 2000 йилликларининг охирларида вужудга келган, якка худолик ғоясини тарғиб қилган диндир. у миллат дини бўлиб, фақат яҳудий халқига хос. абу райҳон беруний ўзининг “қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар” китобида, яҳудийлар бу сўзни сомий тиллардаги ҳода, яъни “тавба қилмоқ, тавба қилганлар” сўзидан келиб чиққан, – деб даъво қилсаларда, аслида бу фикр нотўғри, деб яҳудийларнинг келиб чиқиши ҳақида тўхталиб ўтади. яҳудий сўзининг келиб чиқиши бану исроил халқи устидан ҳукмронлик қилган яъқуб пайғамбарнинг ўғли яҳудо номидан олинган. ривоятларга кў...

DOC format, 90.5 KB. To download "яҳудийликнинг келиб чиқиш тарихи, таълимоти ва маросимлари", click the Telegram button on the left.