ғарб динлари, яҳудийлик

DOC 101,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1447001652_62164.doc ғарб динлари, яҳудийлик режа: · яҳудийлик таълимоти. · таврот манбалари · талмуд. · яҳудий маросимлари ва байрамлари. · яҳудийликдаги оқимлар · ўрта осиёдаги яҳудийлар. яҳудийлик дунёда кенг тарқалган динлардан биридир. шу кунда исроилда 4,7 млн. (аҳолининг 80 %), ақшда 6 млн. (40 % нью йоркда), россияда 1,5 млн., ғарбий европа давлатларидан францияда 0,6 млн., буюк британияда 0,4 млн. ва бошқа мамлакатларда яшайдилар. пайдо бўлиши. яҳудийлик милоддан аввалги 2000 йилларнинг охирларида фаластинда вужудга келган, яккахудолик ғоясини тарғиб қилган диндир. яҳудийлик миллат дини бўлиб, фақатгина яҳудий халқига хос. яҳудий сўзининг келиб чиқиши ҳақида турли фикрлар мавжуд. абу райҳон беруний ўзининг «қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар» китобида ёзишича, яҳудийлар бу сўзни сомий тилларидаги ҳода – «тавба қилмоқ, тавба қилганлар» сўзидан келиб чиққан деб даъво қилсалар-да, аслида бу фикр нотўғри, «яҳудий» сўзи бану исроил халқи устидан ҳукмронлик қилган яъқуб пайғамбарнинг ўғли яҳудо номига нисбат берилган. яҳудий халқининг яна бир номи бану исроил бўлиб, исроил …
2
ҳоқ, яъқубларнинг парвардигори, у мени сизга юборди» (чиқиш: 3). мил. ав. vi аср охирларида яҳудий руҳонийлари оддий халқ ҳурматини пасайтириб қўймасликлари учун яҳве сўзини ишлатишни ман этиб, унинг ўрнига мурожаат учун «адонай» («рабб, хожа») сўзини қўллашни буюрганлар. шундан сўнг фақат руҳонийларгагина ибодат вақтида яҳве номини тилга олишларига ижозат берилган. яҳудийлик таълимотига кўра, яҳве оламларни яратишни якшанбада бошлаб, жума куни тугатди, шанба куни эса дам олди ва яҳудийларга ҳам шу куни дам олишни буюрди. шу сабаб яҳудийлик динида шанба куни улуғ кун ҳисобланиб, ҳеч бир ишга қўл урилмайди. 2. яҳудийлар ер юзидаги халқларнинг «энг мумтози» ва у «дунёда берилажак инъомларнинг энг ҳақлиси» эканлиги. улар ўзларини худо томонидан сайланган, муқаддас халқ эканини, яҳудийнинг руҳи худонинг бир қисми ҳисобланишини даъво қиладилар. 3. мессия – халоскорнинг келиши ҳақида. унга кўра, охирзамонда яҳве яҳудийлар орасидан бир халоскорни чиқаради ва у қуйидаги вазифаларни бажаради: 1) дунёни ислоҳ қилган ҳолда қайтадан қуради; 2) бутун яҳудийларни синион атрофида …
3
яқинларнинг нарсаларига кўз олайтирмаслик. яҳудийларнинг муқаддас диний манбаларидан ҳисобланган талмудда яҳудийлик маросимлари тизими ишлаб чиқилган. унда яҳудийлар амал қилиши ва бажариши лозим бўлган 248 та буйруқ, 365 та тақиқ мавжуд. улар яҳудийнинг овқатланиши, кийиниши, озодалиги, кун тартиби, ибодатлари, маросимлар ва байрамларига тааллуқли масалаларни ўз ичига олади. ҳар бир яҳудий ушбу буйруқ ва тақиқларга умри давомида риоя қилиши шарт. масалан, ҳар бир яҳудий фарзанди туғилганининг саккизинчи куни хатна қилинади. шунингдек, яҳудийлар ўзларининг махсус қассоблари – шойихет томонидан диний қоидаларига мувофиқ сўйилган гўштларнигина (тўнғиз гўшти яҳудийликда ҳаром ҳисобланади) истеъмол қиладилар. кийиниш масаласидаги қоидалар, асосан, эркакларга тегишли. уларнинг кийимлари бир рангдаги (сидирға) матодан узун қилиб тикилган бўлиши, чўнтаклари белдан пастда жойлашиши лозим. бошлари эса, доимо, ҳатто уйқуда ҳам ёпилган бўлиши керак. ибодат пайтида яҳудийлар махсус ибодат чойшаби – «талес»ни елкаларига ташлаб оладилар. унинг қирғоқларида олти юз ўн учта тугун тугилган бўлиб, бу нарса яҳудий томонидан юқорида айтиб ўтилган «248 та буйруқ ва 365 …
4
а қуйидаги китобларга бўлинади: 1) «борлиқ» ёки «ибтидо»; 2) «чиқиш»; 3) «левит»; 4) «сонлар»; 5) «иккинчи қонун». қадимий аҳднинг ичидаги диний таълимот ва ақидага бағишланган энг асосий ва обрўли қисми тавротдир. у христианлик анъанасига кўра «беш китоб», яҳудийлар анъанасига кўра «тора» (таълимот) ҳисобланади. қадимий аҳддаги «аҳд» сўзи худонинг инсонлар билан махсус алоқасини билдиради. қадимий аҳд матни ибрий (эски яҳудий) ва оромий тилларида ёзилган. у қадимги пайғамбарларнинг китоблари (ketuvim), сулаймон пайғамбарнинг маталлари (nevi’im) ва (torah) номли китоблардан иборат. унда «худо ярлақаган» исроил халқининг тарихи ҳақида ҳикоялар берилади. «ибтидо» мил. ав. 1400 йилларда худонинг буйруғига кўра, мусо пайғамбар томонидан ёзиб олинган. унда худо оламни қай йўсинда яратгани, одамзотнинг гуноҳга ботгани, бунинг натижасида оламга азоб ва ўлим келиши ҳақида хабар берилади. шунингдек, унда дунёдаги халқларнинг вужудга келиши ва жаҳонга тарқалиши тарихи баён қилинган. одам ато ва момо ҳавво, ҳобил ва қобил, нуҳ, лут, иброҳим, исҳоқ, исмоил, яъқуб, юсуф, фиръавн ва бошқа шахслар, тўфон, …
5
кўра яҳудий халқининг мусо пайғамбар бошчилигидаги мисрдан чиқишининг иккинчи куни уларга урушга яроқлик барча эркакларнинг ҳисобини олишга буюрди. бу китобда мусо пайғамбар раҳбарлигидаги яҳудийларнинг қабила, уруғ, авлодлар бўйича асосий намояндаларининг номлари санаб ўтилади. яна, унда мисрдан чиққан бану исроил қавмининг мусо пайғамбар билан кечирган ҳаётлари ва тортган қийинчиликлари ва олиб борган жанглари ҳақида сўз боради. яҳве мусога жангларда қўлга киритилган ўлжа ва асирларнинг ҳисобини олиш ва уларни қандай тақсимлаш борасида кўрсатмалар беради. «иккинчи қонун» китоби 34 бобдан иборат. 27, 31, 34-боблардан ташқари қолган қисмлари биринчи шахс номидан ёзилган. библияда келтирилган ривоятга кўра, биринчи авлиё хилкия номли шахс иосия подшоҳлигининг 18 йилида, яъни мил. ав. 621 йилда қуддус (иерусалим) ибодатхонасида қонун китобини топган. «иккинчи қонун»нинг асоси ана шу қонун китоби ҳисобланади. «неви’им» (пайғамбарлар) китоби икки қисмга бўлинади. биринчи қисмга аввалги пайғамбарларнинг китоблари кирган бўлиб, улар: иисус навин, «ҳукмлар», самуилнинг икки китоби ва иккита «подшоҳлик», руф, есфир, ездра, неемия, паралифоменон китоблари; иккинчи …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "ғарб динлари, яҳудийлик"

1447001652_62164.doc ғарб динлари, яҳудийлик режа: · яҳудийлик таълимоти. · таврот манбалари · талмуд. · яҳудий маросимлари ва байрамлари. · яҳудийликдаги оқимлар · ўрта осиёдаги яҳудийлар. яҳудийлик дунёда кенг тарқалган динлардан биридир. шу кунда исроилда 4,7 млн. (аҳолининг 80 %), ақшда 6 млн. (40 % нью йоркда), россияда 1,5 млн., ғарбий европа давлатларидан францияда 0,6 млн., буюк британияда 0,4 млн. ва бошқа мамлакатларда яшайдилар. пайдо бўлиши. яҳудийлик милоддан аввалги 2000 йилларнинг охирларида фаластинда вужудга келган, яккахудолик ғоясини тарғиб қилган диндир. яҳудийлик миллат дини бўлиб, фақатгина яҳудий халқига хос. яҳудий сўзининг келиб чиқиши ҳақида турли фикрлар мавжуд. абу райҳон беруний ўзининг «қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар» китобида ёзишича, яҳудийлар бу сўзн...

Формат DOC, 101,0 КБ. Чтобы скачать "ғарб динлари, яҳудийлик", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: ғарб динлари, яҳудийлик DOC Бесплатная загрузка Telegram