маҳкумлар гуруҳида низоларнинг тузилиши ва келиб чиқиш сабаблари

DOC 98.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1546752249_73550.doc маҳкумлар гуруҳида низоларнинг тузилиши ва келиб чиқиш сабаблари режа: 1. низо тушунчаси. 2. маҳкумлар ўртасидаги низоларнинг олдини олиш ва бартараф этишнинг ижтимоий-психологик шарт-шароитлари 3. низо қатнашчиларининг хатти-ҳаракатлари 4. низоларнинг олдини олиш ва низони юзага келтирувчи сабаблар маҳкумлар гуруҳида низоларнинг тузилиши ва келиб чиқиш сабаблари низо тушунчаси. низо ўз моҳиятига кўра ижтимоий ҳодисадир. уни кенг ва тор маънода тушуниш мумкин. кенг маънодаги низо – жамиятдаги янги ва эски қарашлар ўртасидаги кураш. тор маънодаги низо – муайян муаммони ҳал этиш мақсадида ҳар бир шахснинг ўз фикрини қаттиқ туриб ҳимоя қилиши жараёнида юзага келади. низо ижтимоий психологияда қандай тушунилади? низо муомаланинг бузилиши ёки ички руҳий келишмовчиликдир. буни олимлар турли соҳаларда турлича талқин қилишади. масалан, г. ковалев шундай таъриф беради: «низо инсонлар ўртасида ижтимоий ва шахсий масалаларни ечишда юзага келадиган ҳолат. аммо ҳар қандай қаршилик ҳам низо бўлавермайди. одамлар бир-бирининг фикри билан келишмаслиги ва ўзаро баҳслашишлари мумкин. ҳар бир киши ўз фикрида қолади, …
2
айтганини қилаверса ва маҳкумлар билан тил топишмаса, уларнинг иш фаолияти аста-секин сусаяди. бу маҳкумлар жамоаси ёки гуруҳида носоғлом муҳитни юзага келтиради ва гуруҳбозликни пайдо қилади. шундай ҳолатлар ҳам борки, улар тарбияга салбий таъсир кўрсатади: маҳкумнинг ижобий томонга ўзгаришига тўсқинлик қилади, ҳатто унинг ёмон томонга «бурилиб» кетишига замин яратади. бундай ҳолатлар тарбия жараёнини қийинлаштиради, ишларнинг самарадорлигини пасайтиради. маҳкумда тўғри йўлга кириш хоҳишининг йўқлиги, тарбиячи билан маҳкум ёхуд маҳкумлар орасидаги ўзаро тушунмовчиликлар салбий психологик ҳолатларни вужудга келтиради. ўзининг мазмунига кўра, тарбиявий жараёндаги салбий психологик ҳолатлар ҳиссиётли ёки ақлий бўлиши мумкин. салбий психологик ҳолатларда тарбияланувчи тарбиячи томонидан қўйилаётган талабларни билиши ҳамда яхши тушуниши мумкин, аммо ўша талабларнинг маъносини ўзгартириб, бошқача талқин этади, уларни бажармасликка ҳаракат қилади. бу тарбиявий таъсирларга нисбатан «шахснинг ички қаршилиги» ҳисобланади. маҳкумнинг туркум (отряд) бошлиғи ёки тарбиячининг талабларини бажармаслиги оқибатида ҳам салбий психологик ҳолатлар шакллана бошлайди. натижада улар орасида психологик тўсиқ пайдо бўлади. ушбу тўсиқ тарбияланувчининг педагогик-тарбиявий таъсирларни қабул қилмаслиги …
3
й талаблари ҳам маҳкумнинг руҳиятида ижобий «из» қолдирмайди. маҳкумларни тарбиялаш жараёнида ақлий ва ҳиссиётли психологик тўсиқлар аксарият ҳолларда бир вақтда намоён бўлади. бунда маҳкум тарбиячининг ҳар бир сўзини ўзича тескари талқин қилади. шу боис туркум бошлиғининг ўринли танбеҳи маҳкумда норозилик ҳамда қўполликни келтириб чиқаради, рағбатлантириши эса унга кулгилидек туюлади. жазони ижро этиш муассасасида тарбияланаётганларнинг салбий психологик ҳолатлари парциал ёки глобал бўлиши мумкин. парциал ҳолатда тарбиячи ва маҳкум ўртасида тушунмовчилик намоён бўлади. бундай жараёнларда кўпинча маҳкумларнинг тарбиявий аҳамиятга эга ахборотни қабул қилмаслиги, бўйсунмаслиги юзага келади. лекин улар хизмат юзасидан берилган ахборотни сўзсиз қабул қилиб, аслида ҳиссиётлари тўсқинлик қилса ҳам, бўйсунишга мажбур бўладилар. глобал салбий психологик ҳолатларда эса тарбиячи ва тарбияланувчининг барча соҳалардаги ўзаро муносабатлари бир-бирига тўлиқ мос келмайди. бунда тарбиячи бераётган ҳар қандай информация ёки тарбиявий таъсирлар ўша заҳотиёқ тўсиққа учрайди. сабаби уларнинг нотўғрилигида эмас, балки айнан шу тарбиячи томонидан қўлланилаётганида бўлади. бироқ худди шундай тарбиявий таъсир ёки талаблар жазони ижро …
4
асига илк бор тушганида ушбу руҳий ҳолатни ўз тарбиячиларига ва жазони ижро этиш муассасасининг бошқа ходимларига «юқтириб» боради. салбий психологик тўсиқлар пайдо бўлишининг сабабларидан бири маҳкумнинг ҳақиқий руҳий ҳолати ва ҳиссиётларини тарбиячи ҳисобга олмаслигидир. шу билан бирга, кўпгина тарбиячилар маҳкумнинг ташқи кўриниши ва натижаларига қараб қарор қабул қиладилар. амалиётда маҳкумлар содир этган бир хилдаги хатти-ҳаракатни тарбиячилар ҳар хил талқин этиши учраб туради. тарбиячининг нотўғри хулосаси маҳкумнинг руҳий ҳолатига таъсир этмай қолмайди. бу эса маҳкумда ички қаршиликни келтириб чиқаради: «мен жазога лойиқ эмасман, аксинча, тушунмовчилик ва адолатсизликлар бўляпти», деб ўйлайди. натижада у билан тарбиячи ўртасидаги психологик боғлиқлик йўқолади. тарбиячи ва тарбияланувчи, жамоа ва тарбиячи орасидаги муносабатларнинг бузилиши салбий психологик тўсиқни келтириб чиқарувчи сабаблардан яна бири саналади. тарбиячининг маҳкум билан салбий муносабатда бўлиши қонунга зид бўлса ёки ходим кўр-кўрона хулоса қилса, бундай ҳаракатлар хунук оқибатларга олиб келади. юқоридаги ҳолатлар жазони ижро этиш муассасаларида камдан-кам юз берса-да, лекин ҳанузгача учраб туради. тарбиячининг қўполлиги …
5
а кучайиб кетаверади. айрим ҳолларда эса маҳкумлар рағбат учун астойдил ҳаракат қиладилар ва тарбиячининг ишончини оқлашга интиладилар. амалиётдан маълумки, маҳкумлар томонидан қўполлик ва тартибни бузиш каби ҳолларнинг содир этилиши, асосан, тарбиячининг интизомий таъсирларни нотўғри қўллаши оқибатида келиб чиқади. тарбиячи одоб-ахлоқ ҳақида қанча кўп «ваъз» ўқиса, маҳкумлар шунча кўп тескари ҳаракат қиладилар. нотўғри ёки ўринсиз интизомий тушунтиришлар психологик тўсиқни юзага келтиради. булар эса тартиб (режим)нинг бузилишига сабаб бўлади. шу боис тўғри йўлга солиш жараёнида педагогик-психологик таъсирлардан ўринли фойдаланиш ҳамда тарбия усулларини маҳкумларнинг индивидуал хусусиятларига кўра қўллаш лозим. маҳкумларнинг қайғуга тушиб қолиши (яқинларидан бирининг оламдан ўтиши, касалланиши, оиласининг бузилиши ва ҳоказо) ҳиссий туйғуларнинг салбий психологик ҳолатларга айланишига сабаб бўлади. натижада, бу тарбиявий таъсирларнинг самарали бўлишига тўсқинлик қилади. узоқ муддат маҳкумларнинг тарбиясига эътибор бермай, кейинчалик уларга талаблар қўйиш салбий психологик тўсиқларни юзага келтиради. тарбиячилар томонидан қўйиладиган талабларнинг тўсатдан бўшаштириб юборилиши маҳкумларнинг ички руҳий ҳолатига салбий таъсир кўрсатади. маълум вақт ўтгач уларга тўғри талаб …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "маҳкумлар гуруҳида низоларнинг тузилиши ва келиб чиқиш сабаблари"

1546752249_73550.doc маҳкумлар гуруҳида низоларнинг тузилиши ва келиб чиқиш сабаблари режа: 1. низо тушунчаси. 2. маҳкумлар ўртасидаги низоларнинг олдини олиш ва бартараф этишнинг ижтимоий-психологик шарт-шароитлари 3. низо қатнашчиларининг хатти-ҳаракатлари 4. низоларнинг олдини олиш ва низони юзага келтирувчи сабаблар маҳкумлар гуруҳида низоларнинг тузилиши ва келиб чиқиш сабаблари низо тушунчаси. низо ўз моҳиятига кўра ижтимоий ҳодисадир. уни кенг ва тор маънода тушуниш мумкин. кенг маънодаги низо – жамиятдаги янги ва эски қарашлар ўртасидаги кураш. тор маънодаги низо – муайян муаммони ҳал этиш мақсадида ҳар бир шахснинг ўз фикрини қаттиқ туриб ҳимоя қилиши жараёнида юзага келади. низо ижтимоий психологияда қандай тушунилади? низо муомаланинг бузилиши ёки ички руҳий келишмовчиликдир. бу...

DOC format, 98.5 KB. To download "маҳкумлар гуруҳида низоларнинг тузилиши ва келиб чиқиш сабаблари", click the Telegram button on the left.