маҳкумлар жамоасидаги шахслараро муносабатларда низолар ва ижтимоий психологик ҳодисалар

DOC 143.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1546752592_73551.doc маҳкумлар жамоасидаги шахслараро муносабатларда низолар ва ижтимоий психологик ҳодисалар режа: 1. маҳкумлар ўртасидаги мулоқот ва ўзаро муносабатларга ижтимоий-психологик тавсиф 2. маҳкумлар шахсини ахлоқий шакллантиришга жамоавий таъсир кўрсатишнинг самарадорлиги 3. коммуникатив-атрибутив вазифаси маҳкумлар мулоқотининг криминал деформацияси 4. маҳкум татуировкалари: маҳкумлар ўртасидаги мулоқот ва ўзаро муносабатларга ижтимоий-психологик тавсиф маҳкумларнинг ахлоқий қарашларини ривожлантириш мақсадли ташкил этилган фаолият жараёнида амалга оширилади. муассасадаги шароитларга боғлиқ ҳолда бу ҳаммага турлича таъсир кўрсатади. демак, фойдали меҳнат ёки тарбиялаш давомида ҳар бир шахс жамоадан ажралмаган тарзда ўзининг қизиқиш ва эҳтиёжларини унга мос келтириши мақсадга мувофиқ бўлади. шундагина бунинг асосий мазмуни ўз аксини топади. шунингдек, озодликдан маҳрум этилган ҳар бир шахсга муомала қилиш жараёнида халқаро қамоқхона қоидаларини самарали қўллашга доир амалий қўлланмада белгиланганидек, жазо муддати узоқлигини ҳисобга олган ҳолда, маҳкумларда қонунларга бўйсуниш ва озод бўлгач ўзининг яшашини таъминлаш истагини сингдиришга интилиш лозим. маҳкумлар билан қилинган муомалада уларда ўз қадр-қимматини англаш ва масъулиятини тушуниш туйғусини мустаҳкамлаш лозим . инсоният …
2
келишига имкон туғдиради. турғун бўлган жамоада маҳкум нафақат тарбия объектига, балки субъектига ҳам айланади. тарбиялаш субъекти, аниқроқ қилиб айтганда, бошқарув субъекти сифатида маҳкумлар жамоасининг ўзи ҳам катта аҳамиятга эга. жамоанинг ўзи ҳар томонлама етук, маънавий соғлом бўлсагина, маҳкумни тарбиялашдаги мавқеи юқори бўлади. жамоанинг ўзи ўзаро муносабатларни тартибга солиб боради. халқаро қамоқхона қоидаларини самарали қўллашга доир амалий қўлланмада: «жиноят содир қилган ва айби исботланган шахсларни жазо тариқасида озодликдан маҳрум этадилар, жазолаш учун эмас» , – дейилган. шундан келиб чиққан ҳолда айтиш жоизки, жазони ижро этиш муассасаларида маҳкумларга нисбатан ғайриинсоний хаттиҳаракатларнинг содир этилиши уларнинг тарбиясига салбий таъсир кўрсатибгина қолмасдан, балки давлатга, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига нисбатан нафрат ҳиссининг уйғонишига ҳам сабаб бўлиши мумкин. маҳкумлар озодликдан маҳрум қилиш жойларида ҳукмга кўра жазо муддатини ўтайдилар. улар жазо тариқасида шу жойларда сақланадилар, аммо жазоланиш учун эмас. жазонинг моҳияти – озодликдан маҳрум қилинганликда. «жазони ижро этиш муассасаларида жамоанинг имкониятларини ортиқча баҳолаб юбориш ҳам мумкин эмас. бунда …
3
ва режимини бузишга олиб келадиган салбий оқибатларни келтириб чиқарадилар. шунинг учун уларни аниқлаш ва ўрганишга биринчи навбатда аҳамият бериш зарур. жиноят-ижроия педагогикаси маҳкумларга нисбатан қандай муносабатда бўлиш тўғрисидаги тамойилларни асослаб беради. ҳуқуқбузарларга нисбатан давлат томонидан белгиланган мажбурлов чоралари уларга жисмоний шикаст етказмайдиган ёки инсон қадрқимматини таҳқирламайдиган бўлиши керак. ҳозирги кунда жазони ижро этиш тизими доирасидаги айрим муассасаларда методик кенгашлар фаолият кўрсатмоқда. улар қуйидаги ишларни амалга оширади: · маҳкумларни тарбиялаш назарияси ва илғор амалиёти бирлигини таъминловчи ҳаракатлар қилиш; · ходимларнинг фан ва тарбия жараёнидаги илғор тажриба ютуқ-лари бўйича маълумотларга эҳтиёжларини қондириш; · тарбия жараёнининг самарали шакл ва усулларини умумлаштириш, тарғиб қилиш ва амалиётда қўллаш ҳақида қайғуриш; · маҳкумларни тўғри йўлга солиш бўйича ўзаро тажриба алма-шинишни уюштириш; · муассаса ходимларининг ҳаракатларида ҳамжиҳатликни ташкил қилиш; · ходимлар орасида маҳкумларни ахлоқан қайта тузатиш ва тарбиялаш жараёнини таъминлашда ижобий анъаналарни сақлаб қолиш ҳамда янада мукаммаллаштиришга интилиш. бундай услубий кенгашларни ташкил этиш муассасада ҳам амалий, ҳам …
4
ахборот алмашинуви амалга ошади; · бир одамнинг бошқа одамга мулоқот жараёни юз беради; · бир-бирига ҳамдардлик билдириш имконияти туғилади; · бирининг бошқасига таъсир кўрсата олиши кузатилади; – ўзаро тушуниш жараёни юз беради. жамоа ижтимоий-психологик объект бўлганлиги сабабли, унда шахслараро муносабатлар жамоа аъзоларининг ижтимоий мавқеи ва уринишларига мос равишда юз беради. маҳкумларнинг бир-бирлари билан мулоқоти жараёнида жамоа ёки гуруҳ фикри шаклланади. бу маҳкум шахсини ахлоқан тузатишда ва уни ижобий ёки салбий томонга йўналтириш учун муҳим омил саналади. жамоа ёки гуруҳ фикри инсонларнинг қарашлари, дўстона муносабати ва ўртада аниқлик уйғотувчи восита ҳисобланади. бундай фикрларнинг пайдо бўлиши ва амалга ошишида лидер (етакчи)ларнинг ўрни катта. мабодо, лидер(етакчи) нотўғри танланса, у ўз сўзини ўзгаларникидан устун қўйиш учун, ҳамма шахсий фикримни маъқуллаши ва менга бўйсуниши шарт, деб ҳисоблайди. кези келганда эса, у жамоанинг фикри шундай, деб жар солишдан ҳам тоймаслиги мумкин. жамоа ёки гуруҳнинг ишончли хатти-ҳаракатлари маҳкумларнинг етуклигига ҳамда бир-бирларини тушуниб, фикрларининг бир жойдан чиқишига узвий …
5
ғри тушунтириб, маслаҳат берган ҳолда ўтказишга ҳаракат қилиши керак. ҳар бир масалани маҳкумлар жамоаси ёки гуруҳининг ўз (албатта, ижобий) ҳал қилишини айтиши лозим. шундан сўнг маҳкумлар бажарилаётган ишга масъулият билан ёндашиб ҳаракат қиладилар. малакали тарбиячи гуруҳ ёхуд жамоа муҳокамаси давомида зиддиятли вазиятлар юзага келишига йўл қўймайди. тарбиячилар жамоадаги нотўғри фикрловчиларни ёки якка маҳкум шахсни тўғри фикрлашга йўналтиришлари ва режалар тузиб, ўз вақтида амалга оширишлари жоиз. жамоанинг фикри кайфият ва анъаналарга ҳам боғлиқ. агар жамоа ёки гуруҳнинг кайфияти яхши бўлса, фикрлаш ижобий томонга ўзгаради ҳамда тарбиявий ишнинг самарадорлиги юқори бўлади. криминоген мулоқот муаммолари бир қанча олимлар – ю. а. алферов, в. м. анисимков, а. г. бронников, и. в. каретников, д. с. лихачев, л. а. мильяненков, в.ф.пирожков, а.в.усс, а.н. сухов, г. ф. хохряковларнинг қатор нашрларида эълон қилинган. кўриб чиқилаётган мазкур феномен махфий мулоқотнинг ўзига хос хусусиятлари: ўғрилар жаргони, мусиқаси, шартли товуш сигналлари, яширин аудиовизуал мулоқот, яширин ёзма ва техник воситалар ёрдамидаги мулоқот …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "маҳкумлар жамоасидаги шахслараро муносабатларда низолар ва ижтимоий психологик ҳодисалар"

1546752592_73551.doc маҳкумлар жамоасидаги шахслараро муносабатларда низолар ва ижтимоий психологик ҳодисалар режа: 1. маҳкумлар ўртасидаги мулоқот ва ўзаро муносабатларга ижтимоий-психологик тавсиф 2. маҳкумлар шахсини ахлоқий шакллантиришга жамоавий таъсир кўрсатишнинг самарадорлиги 3. коммуникатив-атрибутив вазифаси маҳкумлар мулоқотининг криминал деформацияси 4. маҳкум татуировкалари: маҳкумлар ўртасидаги мулоқот ва ўзаро муносабатларга ижтимоий-психологик тавсиф маҳкумларнинг ахлоқий қарашларини ривожлантириш мақсадли ташкил этилган фаолият жараёнида амалга оширилади. муассасадаги шароитларга боғлиқ ҳолда бу ҳаммага турлича таъсир кўрсатади. демак, фойдали меҳнат ёки тарбиялаш давомида ҳар бир шахс жамоадан ажралмаган тарзда ўзининг қизиқиш ва эҳтиёжларини унга мос келтириши мақсадга ...

DOC format, 143.0 KB. To download "маҳкумлар жамоасидаги шахслараро муносабатларда низолар ва ижтимоий психологик ҳодисалар", click the Telegram button on the left.