пенитенциар психологиянинг принциплари ва методлари

DOC 100,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1546785616_73562.doc пенитенциар психологиянинг принциплари ва методлари режа: 1. пенитенциар психологиянинг принциплари ва методлари 2. пенитенциар психологиянинг вазифалари ва муаммолари пенитенциар психологиянинг принциплари ва методлари пенитенциар психология ҳар қандай фан каби ўзининг вужудга келиши, илмий-назарий тенденциялар алмашинуви тарихи, уларнинг ижтимоий-иқтисодий шароитлардан келиб чиқиб амалиётга татбиқ этилишининг ўзига хос хусусиятларига эга. пенитенциар психологиянинг тарихий қисмини тадқиқ этиш ўз навбатида назарий-амалий аҳамият касб этади. фан методологияси фаолиятни ташкил этиш усуллари ва тамойилларининг категориялар тизими сифатида юзага келади. пенитенциар психологияда билишнинг психологик категориялари сифатида қуйидагилар таҳлилий бирликлар бўлиб намоён бўлади: «шахс», «шерикчилик», «тузалиш», «ижтимоийлашув» ва бошқалар. психологик билимлар методологиясини назарий концепциялар ишлаб чиқилиши учун зарурий тамойиллар мажмуаси ташкил этади. пенитенциар психология методологияси шахс ва маҳкумлар муҳитида юзага келадиган психологик ҳодиса ва жараёнларни тўлиқ қамраб олувчи концептуал-яхлит, тизимли, пенитенциар назария ва амалиётининг долзарб масалаларини эътиборга олиш мақсадини кўзлайди. пенитенциар психологияга ҳам татбиқ этилиши мумкин бўлган психологиянинг умумий методологик тамойиллардан бири детерминизм принципидир. шахс ривожланиши, унинг …
2
, психика ва унинг ташувчиси – шахсни, фаол характерини асослаб, тузатиш таъсирига тушувчи ҳар бир маҳкумга нафақат объект сифатида, балки атрофдаги воқелик ҳамда ўз-ўзини ўзгартириши мумкин бўлган ўзига хос фаолият ичига кириб кетувчи тарбия ва ўз-ўзини тарбиялашнинг фаол субъекти сифатида қарашни талаб этади. ривожланиш принципи фундаментал фалсафанинг ривожланиш категорияси сифатида психология тушунчалари тизимида етакчи ўринда келади. ривожланиш принципи тизимли ёндашув принципи билан узвий боғлиқ бўлиб, уни рўёбга ошириш эса психик ривожланиш жараёнини мураккаб ташкилий яхлитликда қараб чиқиш, ижтимоий манбаларини очиш, шахс шаклланиши тарихини кўриш имконини яратади. тизимли ёндашув принципи турли кўпгина кўрсаткичлар орасида кўп ўлчовли алоқаларни ўрнатишни, фаолият ва унинг динамикаси турли жиҳатларини акс эттирувчи тизимни тузишни талаб этади. мазкур маълумотларни маҳкумларни тузатиш ва ижтимоийлашуви бўйича иш олиб борилаётганда ҳисобга олиш зарур. барча психик ҳодисалар миқдор ва сифат ўзгариши ҳамда ривожланишида кўриб чиқилиши зарур, бу шахс психологияси ўзгаришининг қонуниятларини очиб беришга, агар ривожланиш манбалари ва қонуниятлари тўғри бошқарилса маҳкум тузалиши …
3
циар психологиянинг хусусий принципларини қуйидагича таърифлаш мумкин: · тузатиш принципи бир томондан муайян шароитлар мавжуд бўлганда маҳкум хулқини ўзгартириш имкониятини асослантиради, иккинчи томондан, ижобий ўзгаришлар жараёнида учрайдиган қийинчиликларни реал кўрсатади; · субъектив фаоллик принципи одам субъект сифатида ўз ҳаётфаолиятини тубдан амалий ўзгартириши: фаолият усулларини баҳолай олиш, унинг кечиши ва натижаларини назорат қилиш, бажариш услубларини ўзгартириши мумкинлигини кўрсатади; · шахснинг ижтимоийлашуви ва инсонпарварлашуви принципи индивид томонидан ижтимоий тажриба жараёни, ижтимоий алоқа ва муносабатлар тизимини ўзлаштирилишини асослайди. маҳкум жамият ичида нормал ҳаёт кечириши учун зарурий маслак, хулқатворнинг манзур шаклларини, шахс қадрини эътироф этилиши, ўз инсоний қадр-қимматини ҳурмат қилишга доир кўникмалар орттиради; · тузалиш жараёнининг яхлитлиги принципи одам қисман айрим жиҳатдан тарбияланмаслиги, унда ижобий фазилатларни пайдо бўлиши салбий хислатлар билан курашиш натижасида юзага келишини англатади; · дифференциациялаш ва индивидуаллаштириш принципи маҳкум психологиясини объектив билишни тақозо қилиб, уларни гуруҳлар бўйича дифференциациялаб, ўхшаш сифатлар орқали тоифалаб (ёши, жинси, жинояти) индивидуал ва гуруҳий психологик таъсир этиш …
4
к методлар. маълумотларни қайта ишлаш методлари: миқдор (статистик) ва сифатни (материални гуруҳ бўйича дифференциацияси) таҳлил қилиш. маҳкум шахсиятига психодиагностик таъсир қилиш методи: аутотренинг, гуруҳий тренинг ва бошқалар. аутотренинг. унинг пайдо бўлиши ва жорий қилиниши немис психотерапевти и.г. шульц номи билан боғлиқ. аутоген машқлар турли хил невроз турлари ва организм функционал бузилишларининг профилактикаси ва даволаш методи сифатида дунёда жуда кенг тарқалди. у – психогигиена, психопрофилактика, шахснинг экстремал вазиятдаги хулқ-атворини бошқаришнинг ўта таъсирчан воситасидир. аутотренингдан жазони ўташ жойларида жазони ўтаётган маҳкум хулқининг коррекцияси ва шахсияти ривожланишининг воситаси сифатида фойдаланилади. ижтимоий-психологик гуруҳий тренинг кенг маънода билим олишнинг ўзига хос шакллари, муомала соҳасида алоҳида кўникма ва малакаларни орттириш, шунингдек ижтимоий кўникмаларни ривожлантиришга йўналтирилган мақбул ахлоқ шаклларини ўзлаштириш, муомала аҳволини таҳлил қила олиш тажрибасини чуқурлаштиришни (бу ерда ўзини, муомаладаги ҳамкорини, яхлит гуруҳдаги аҳвол таҳлили адекватлигини ошириш кўзда тутилган) англатади. жазони ўташ муассасалари гуруҳий тренинги турлари ичида психодрама алоҳида муҳим ўрин тутади. агар муаммо аниқ бўлса, …
5
имоя типларининг салбий ва ижобий томонларини англаши орқали амалга оширилади. маҳкумларни психологик коррекцияси олдин фаоллаштирадиган ёки релаксациялайдиган, кейин эса таъсир этишни коррекциялаш (тўғрилаш) методларини кўзлайди. психокоррекциянинг асосий мақсадини маҳкумни ижтимоий даражада қониқарли фаолияти ва қонунга итоаткор хулқини таъминлаш ташкил этади. психологик маслаҳат бериш. ёрдам сўраб мурожаат этган маҳкумлар орасидаги атайин ташкил этилган мулоқот жараёнида қўшимча психологик куч ва воситалар фаоллаштирилиб, ўз навбатида мураккаб ҳаётий вазиятдан чиқиш янги имкониятларни излаб топиш мумкин бўлади. маҳкумларга маслаҳатлар беришда қуйидагилар аниқлаб олинади: 1. ёрдам беришни сўраб мурожаат этган одам билан уни кўрсатаётган психолог орасида пайдо бўлувчи жараён моҳияти нимада? 2. психолог-маслаҳатчини шахсий фазилатлари, йўналганлиги, билимлари, малакаси қандай бўлиши керак? 3. маслаҳат бериш жараёнида маҳкумнинг қандай захираларини фаоллаштириш лозим? 4. маҳкум ҳаётида юзага келган алоҳида вазият бўйича маслаҳат бериш жараёнига қандай хусусиятлар юкланади? 5. маслаҳатчи ёрдам кўрсатишда онгли равишда қандай услуб ёки техникадан фойдаланиши мумкин? маслаҳат беришнинг асосий моделларини қуйидагилар ташкил этади: одамлар ўзаро муносабати …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "пенитенциар психологиянинг принциплари ва методлари"

1546785616_73562.doc пенитенциар психологиянинг принциплари ва методлари режа: 1. пенитенциар психологиянинг принциплари ва методлари 2. пенитенциар психологиянинг вазифалари ва муаммолари пенитенциар психологиянинг принциплари ва методлари пенитенциар психология ҳар қандай фан каби ўзининг вужудга келиши, илмий-назарий тенденциялар алмашинуви тарихи, уларнинг ижтимоий-иқтисодий шароитлардан келиб чиқиб амалиётга татбиқ этилишининг ўзига хос хусусиятларига эга. пенитенциар психологиянинг тарихий қисмини тадқиқ этиш ўз навбатида назарий-амалий аҳамият касб этади. фан методологияси фаолиятни ташкил этиш усуллари ва тамойилларининг категориялар тизими сифатида юзага келади. пенитенциар психологияда билишнинг психологик категориялари сифатида қуйидагилар таҳлилий бирликлар бўлиб намоён бўлади:...

Формат DOC, 100,0 КБ. Чтобы скачать "пенитенциар психологиянинг принциплари ва методлари", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: пенитенциар психологиянинг прин… DOC Бесплатная загрузка Telegram