жиноятчи шахс психологияси

DOC 254,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1546751426_73532.doc жиноятчи шахс психологияси режа: 1. жиноятчи шахси ва унинг ўзига хос психологик хусусиятлари 2. криминоген вазият 3. инсонийликка зид, тажовузкорона йўналишдаги жиноятчилар жиноятчи шахси ва унинг ўзига хос психологик хусусиятлари инсон хулқи мураккаб ва кўп қиррали ҳодиса бўлиб, уни ўрганишда тизимли ёндашув ва эҳтимол тутилган жараёнлар ҳақидаги замонавий тасаввурларга эга бўлиш талаб қилинади. ҳар бир ахлоқий ҳодисанинг моҳияти унинг шахс хулқининг умумий тузилишидаги ўрни билан боғлиқ. индивидуал ривожланиш жараёнида ахлоқий тизимлар индивидуал ахлоқий стратегиянинг мураккаб мажмуига айланади ва шахснинг ахлоқий типини ҳосил қилади. анъанага кўра, ғайриижтимоий хулқ сабаблари икки гуруҳга – ижтимоий ва биологик сабабларга ажратилади. бироқ, ахлоқ-одоб меъёрлари (қоида)дан оғувчи хулқнинг кўплаб кўринишларини таҳлил қилиш мазкур муаммони бошқачароқ, яъни тизимли-интеграциялашган (бирлашган) ҳолда ўрганиш зарур, деган хулосага олиб келади. ижтимоийлик ёки биологиклик омилларига «руҳийлик» номли тизим ҳосил қилувчи омилни киритиш ҳамда инсон хулқининг сабабий боғланишлари (детерминацияси) билан боғлиқ барча муаммолар мажмуини ижтимоий-психологик-биологик сабаблар деб аташ зарур. бунда «психологик» жиҳатнинг …
2
моий хулқнинг аниқловчиларига айланади. 2. ғайриижтимоий хулқ ижтимоий ижобий хулқдан йўналишининг мазмуни бўйича ҳам, психорегуляцион хусусиятлари бўйича ҳам ажралиб туради. шахс хулқи унинг эҳтиёжлари, англанган ва англанмаган майллари тизими, олдига мақсад қўйиш ва унга эришиш хусусиятлари билан ажралиб туради. агар уни схема тарзида тасвирлайдиган бўлсак, қуйидагича кўриниш ҳосил қилади. аксарият жиноятчиларнинг хулқига ижтимоий қадриятларга мослаша олмаслик (дезадаптация) ва ўзини ўзи бошқаришдаги нуқсонлар хосдир. индивиднинг ўзини ўзи бошқариш имкониятлари паст даражада бўлганида, ғайриижтимоий майллари, одатлари нафақат назорат қилинмайди, балки уларнинг ўзлари хулқнинг мақсад ҳосил қилувчи механизмларига айланади. 3. ғайриижтимоий хулқ индивиднинг ўз ижтимоий масъулиятини ҳимоя қилиш (ўзини оқлаш) мотивацияси, умум қабул қилинган ижтимоий қадриятларнинг қадрсизланиши асосида амалга оширилади. инсон хулқи унинг эҳтиёжлари ва йўналганлик соҳаси, қабул қилган қадриятлар тизими, умуминсоний маданиятдан баҳрамандлик даражаси билан боғлиқдир. инсон ҳайвондан фарқли равишда қандайдир ягона хулқ тизимларига маҳкум эмас, у кўп функциялидир. унинг хулқини аниқ инстинктив (туғма) майллари эмас, балки ижтимоийлашув даражаси юзага келтиради. 4. …
3
). 6. шахс қанчалик кам ижтимоийлашган бўлса (бу, одатда, жиноятчи шахснинг ўзига хос хусусиятидир), биологик омилларнинг устун (доминанта) бўлиш эҳтимоли шунчалик юқори бўлади. инсон онгининг ривожланиши қанчалик чекланган бўлса, унинг хулқида иерархик жиҳатдан қуйи турадиган мотивация даражалари шунчалик катта роль ўйнайди. криминолог олим з.с.зарипов ва и. исмаиловлар жиноий хулқ шаклланиш жараёнини қуйидаги тоифаларга ажратишади: а) шахс эҳтиёжи ва манфаатлари бузилиши билан боғлиқ жиноий хулқ шаклланиш жараёни; б) шахс эҳтиёжи (манфаати) ва имконияти ўртасидаги фарқ (қарама-қаршилик) билан боғлиқ жараёнлар; в) шахс маънавий ва ҳуқуқий тасаввурининг, қадриятлар ва ижтимоий йўналишининг бузилиши билан боғлиқ жараёнлар; г) қарор қабул қилиш ва амалга оширишдаги нуқсон ва камчиликлар билан боғлиқ жараёнлар . жиноий хатти-ҳаракат жараёни қуйидаги асосий қисмларни ўз ичига олади: мотивация, қарор қабул қилиш ва уни амалга ошириш. ҳар қандай ижтимоий аҳамиятга эга бўлган хатти- ҳаракат бу шахсдаги ўзига хос хусусиятлар билан ташқи муҳитнинг ўртасидаги алоқанинг натижаси деган фикрга асосланган ҳолда муайян жиноий хатти-ҳаракат жараёнини …
4
жиноятларни ўз-ўзидан жиноятни келтириб чиқарадиган, унинг амалга ошиши учун шароит яратадиган криминоген вазият билан боғлайдилар. криминоген вазият – бу мазмун бўйича жиноий ниятнинг, жиноят содир қилиш мақсадининг шаклланишига ижобий таъсир қилувчи жиноий натижага эришиш учун қулай ҳисобланган, яъни жиноят содир этишга кўмаклашувчи вазиятдир. шуни қайд этиш лозимки, ҳар қандай криминоген вазият ўз ҳолича мустақил ҳолда шахсни жиноят содир этишга олиб келмайди. жиноят содир этиш вақтидаги криминоген вазият бу шахснинг муҳит билан алоқасининг алоҳида даражаси ҳисобланади. бу алоқада салбий хусусиятларга эга бўлган шахсдаги жиноят содир этишга мойиллиги криминоген вазият таъсирида муайян хатти-ҳаракатга айланади. аниқ ҳаётий вазиятнинг шахс муайян жиноят содир этишига таъсири қуйидаги тасвирга эга : жиноятлар бирдан юзага келган криминоген вазиятлар туфайли эмас, балки инсоннинг муайян барқарор шахсий хислатлари ва қадриятлари сабабли содир этилади. жиноятчи шахси – жиноятчининг асосий интеллектуал-маънавий хислатлари, руҳий ва жисмоний ҳолатининг мажмуидир. жиноятчи шахсини ўрганиш шахс содир этган қилмишни малакали баҳолашни, жумладан индивидуал башорат қилишни таъминлаш …
5
бўлади. чунки жиноий хулқни шахс ёки муҳит эмас, балки айнан уларнинг ўзаро алоқаси юзага келтиради. ижтимоий муҳитнинг жиноий хулққа таъсири мураккаб хусусиятга эга. бошқача айтганда, жамият ҳаётининг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва маданий жиҳатлари жиноятнинг моделлаштириладиган механизми шаклланишига ташқи таъсир кўрсатади, айни вақтда, моделлаштириладиган жиноятчининг психологик хусусиятлари унинг гўёки ички мазмунини ташкил этиб, уни шакллантиради. жиноятчи шахси юридик психология учун ҳам, криминология учун ҳам алоҳида қизиқиш уйғотади, зеро у муайян ташқи шартшароитларни оддийгина акс эттириб қолмай, балки ўзаро алоқанинг фаол томонини ташкил этади. бинобарин криминологияда «жиноятчи» ва «жиноятчининг шахси» каби атамалар категория, яъни ҳар бири мустақил тушунча сифатида талқин қилинади. «жиноятчи шахси» тушунчаси ўзига хос равишда жиноятчининг ижтимоий белгиларини ифодалайди, яъни шахснинг «ижтимоий қиёфаси»ни очиб беришга хизмат қилади2. амалиётнинг кўрсатишича, жиноятларнинг ҳар хил (ғаразли, зўравонликка асосланган, эҳтиётсизлик орқасида содир этиладиган) турларига жиноятчиларнинг мотивацион соҳасида бўладиган турли бузилишлар хосдир. шахснинг айнан жиноий ҳаракатни содир этиши ҳам ташқи вазият (объектив омил), ҳам ички (субъектив …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"жиноятчи шахс психологияси" haqida

1546751426_73532.doc жиноятчи шахс психологияси режа: 1. жиноятчи шахси ва унинг ўзига хос психологик хусусиятлари 2. криминоген вазият 3. инсонийликка зид, тажовузкорона йўналишдаги жиноятчилар жиноятчи шахси ва унинг ўзига хос психологик хусусиятлари инсон хулқи мураккаб ва кўп қиррали ҳодиса бўлиб, уни ўрганишда тизимли ёндашув ва эҳтимол тутилган жараёнлар ҳақидаги замонавий тасаввурларга эга бўлиш талаб қилинади. ҳар бир ахлоқий ҳодисанинг моҳияти унинг шахс хулқининг умумий тузилишидаги ўрни билан боғлиқ. индивидуал ривожланиш жараёнида ахлоқий тизимлар индивидуал ахлоқий стратегиянинг мураккаб мажмуига айланади ва шахснинг ахлоқий типини ҳосил қилади. анъанага кўра, ғайриижтимоий хулқ сабаблари икки гуруҳга – ижтимоий ва биологик сабабларга ажратилади. бироқ, ахлоқ-одоб меъёрлари (қ...

DOC format, 254,5 KB. "жиноятчи шахс психологияси"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.