деликвент хулқ. асоциал шахс. жиноятчи шахс психологияси

PPTX 2.1 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1737378818.pptx деликвент хулқ. асоциал шахс. жиноятчи шахс психологияси деликвент хулқ. асоциал шахс. жиноятчи шахс психологияси режа: жиноятчи шахси тушунчаси. жиноятчи шахсининг ўзига хос хусусиятлари. қонунбузарлик сабаблари ва уларнинг тавсифи. вояга етмаган ҳуқуқбузарларнинг индивидуал психологик хусусиятлари. таянч тушунчалар: жиноятчи шахси, қонунбузарлик, вояга етмаган ҳуқуқбузар, биологик шарт-шароитлар, асаб тизимининг қўзғалувчанлиги, психопатия, невростения, психофизиологик зўриқишлар, криминоген муҳим хислатлар, жиноий хулқ, жиноят мотивлари. ҳар қандай жиноятга жуда кўп омиллар сабаб бўлади. чезаре ломброзо жиноятчи шахси - жиноятчининг асосий интеллектуал-маънавий хислатлари, рухий ва жисмоний холатининг мажмуидир. ғаразли жиноятларни содир этувчи шахслар тоифаси (ўғрилик…..) зўравонлик жиноятларини содир этувчи шахслар тоифаси (номусга тегиш…….) қотиллик жиноятларини содир этувчи шахслар тоифаси (одам жонига қасд қилиш…….) террорчилик жиноятларини содир этувчи шахслар тоифаси (қўрқитиш, руҳан синдириш…) профессионал жиноятчиларнинг ўзига хос хусусиятлари (жиноятчиликни касб қилиб олган….) жиноятчи шахснинг ички дунёсини англаш учун унинг ҳаётда тутган ўрни, атроф муҳитдаги воқелик, инсонлар, жамият, давлат, қонун, меҳнат ва ҳоказоларга муносабатини билиш лозим. буни эса унинг …
2
ллар билан ўзаро алоқадорликда ушбу шахс учун криминоген вазият яратиши мумкин бўлган ички шахсий шарт-шароитларни ажратиб олишдир. шахснинг айнан жиноий ҳаракатни содир этиши ҳам ташқи вазият (объектив омил), ҳам ички (субъектив омил) мақсадлар билан боғлиқ. жиноятчилик сабаблари мажмуидаги муҳим таркибий қисмлардан бири истеъмолнинг аҳолининг тўловга қобилиятли талабидан орқада қолиши билан боғлиқ бўлган ана шу истеъмол соҳаси иштирокчилари бўлмиш одамлар талабларининг қаноатлантирилмаслигидир. таъкидлаш лозимки, тақчиллик жиноий фаолият билан шуғулланишга шарт-шароит яратувчи омиллардан бири ҳисобланади. истеъмол соҳасидаги тақчиллик буюртма қотилликлар, террорчилик ҳаракатлари, фирибгарлик, одам савдоси, порахўрлик, коррупция, наркобизнесларнинг тарқалишига шароит яратади. жиноят содир этган шахсни ўрганишда унда устунлик қилувчи, унинг қадриятлари, ҳаёт-фаолиятининг мазмуни, майллари ва қарашларини аниқлаш зарур. чунки, жиноятчилар ўзларининг ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларининг асл моҳиятини кўпроқ ёки камроқ даражада англаган ҳолда, ўзларини оқлайдиган мотивлар, баҳоналар тизимини ахтарадилар ва жиноий мақсадларига эришишларига халал берувчи қадриятларни рад этадилар. ўз ҳаракатларини оқлаш мақсадида жавобгарликдан бўйин товлаш, ўзини руҳий жиҳатдан ҳимоялаш аксарият жиноятчиларга хос бўлган психологик …
3
лади. ушбу ҳолат деярли барча жиноятчиларнинг ички шахсий низолари асосида юзага келади. кўпчилик ҳолатларда жиноятчи шахсларнинг қадриятлар ва нормалар тизими бузилганини, яъни воқеликни нотўғри идрок этишини кузатиш мумкин. уларнинг хулқини бир дақиқалик, муайян вазият билан боғлиқ майллар, энг қуйи даражадаги эҳтиёжлар эгаллаб туради. жиноят содир этган шахсларнинг эҳтиёжлари асосан қуйидаги хусусиятларга эга: – эҳтиёжларнинг торлиги, чекланганлиги, моддий-утилитар характерга эга эканлиги; – ижтимоий зарур эҳтиёжларнинг (меҳнат, ахлоқий хулққа бўлган эҳтиёжларнинг) ривожланмаганлиги; – шакли бузилган, ўртача стандартдан ва қондиришнинг қонуний имкониятларидан ортиқ бўлган эҳтиёжлар; – бузилган эҳтиёжлар. аксарият ҳуқуқбузар шахсларда истеъмолчилик гипертрофияси мавжуддир. истеъмолчилик гипертрофияси бу - талон-тарожлик, порахўрлик, ўғрилик, талончилик ва босқинчиликнинг асосий шарт-шароитларидан бири. аксарият одамларнинг ижтимоий бузилиши уларнинг яратувчилик хислатларининг буюмларга эгалик борасида устунлик қилувчи ҳис-туйғулари томонидан сиқиб чиқарилишида кўринади. уларда «жамғариш инстинкти» чегарага эга бўлмайди. фалокат тўпланадиган буюмларда эмас, балки истеъмолчи одам ишлаб чиқарувчи шахс сифатида пассив бўлиб қолиши, ғайриижтимоий, сўнгра эса одатда жамиятга қарши (фирибгар, порахўр, мансабни …
4
. бу даражалар бир-бири билан умумийлик, махсуслик ва яккалик каби муносабатда бўлади. жиноятчидаги типик хусусиятнинг мезони, аввало, унинг ижтимоий хавфлилик даражаси, ғайриижтимоий бузилганлик меъёридир. ушбу мезонга кўра жиноятчиларнинг уч типини ажратиш мумкин: – ғайриижтимоий (ашаддий); – ноижтимоий (камроқ ашаддий); – руҳий бошқарув нуқсонлари бўлган жиноятчи шахс типи (тасодифий). ашаддий жиноятчилар қадриятлари ва мўлжалларининг йўналиши мазмунига кўра қуйидаги гуруҳларга ажратилади. ғайриижтимоий ғаразли йўналишдаги жиноятчилар. жиноятчиларнинг бу гуруҳи жамиятнинг моддий бойликларига, сарфланган меҳнат миқдори ва сифатига кўра тақсимланишига тажовуз қилади. бундай жиноятчиларни куйидаги тўртта кичик гуруҳга ажратиш мумкин: а) хўжалик соҳасида жиноят содир этувчи (товарларни сохталаштириш, солиқ тўлашдан, лицензия олишдан бўйин товлаш ва ҳ.к.) жиноятчилар; б) хизмат вазифасини суиистеъмол қилувчи (хизмат лавози-мини суиистеъмол қилиш, мижозларни алдаш, пора сўраш орқали талон-торож қилишлар) жиноятчилар; в) ўғрилар – мулкни яширинча талон-торож қилиш билан боғлиқ тажовузлар қилувчи шахслар (ўғриликлар); г) фирибгарлар (ҳужжатларни қалбакилаштириш, алдаб товламачилик қилиш ва ҳ.к.). ғайриижтимоий ғараз ва зўравонлик йўналишидаги жиноятчилар – шахсга …
5
к, ҳаракатсизлик натижасида жиноятга йўл қўядиган шахслар; – ўзига ҳаддан ташқари ишониш натижасида жиноят содир этадиган шахслар; – кучли руҳий ҳаяжон (аффект ҳолати) натижасида ва бошқа шахсларнинг ғайриқонуний ҳаракатларига жавобан жиноят содир этадиган шахслар; – вазиятга мослаша олмагани боис жиноят содир этадиган шахслар. тарбияланиш шароитини таҳлил қилиш шуни кўрсатадики, қотиллик жиноятлари учун ҳукм қилинганлар бир ярим баравар кўп ҳолларда носоғлом шароитларда тарбияланганлар. болаликда уларнинг 20 %га яқини ота-онасиз, 1/3 қисми тўлиқсиз оилада, айни вақтда 9 % онасиз, 75 % отасиз ўсган. ҳар бешинчи ҳолатда оиланинг тўлиқсизлиги ота-онанинг судланганлиги билан боғлиқ бўлган. энг криминоген омил – бу онанинг судланганлигидир. г.айзенк сўровномаси асосида террорчи шахснинг индиви дуал психологик хусусиятлари, яъни темпераменти ўрганилганда террорчилик актларининг 46 % ини холериклар, 32 % ини сангвиниклар, 12 % ини меланхоликлар, 10 % ини флегматиклар содир этганлиги кузатилган. хулоса инсоният тараққиёти давомида жиноятчиликни олдини олиш, уни содир этганидан кўра ҳар томонлама устун эканлиги кузатилган. ҳозирги кунда ҳам …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "деликвент хулқ. асоциал шахс. жиноятчи шахс психологияси"

1737378818.pptx деликвент хулқ. асоциал шахс. жиноятчи шахс психологияси деликвент хулқ. асоциал шахс. жиноятчи шахс психологияси режа: жиноятчи шахси тушунчаси. жиноятчи шахсининг ўзига хос хусусиятлари. қонунбузарлик сабаблари ва уларнинг тавсифи. вояга етмаган ҳуқуқбузарларнинг индивидуал психологик хусусиятлари. таянч тушунчалар: жиноятчи шахси, қонунбузарлик, вояга етмаган ҳуқуқбузар, биологик шарт-шароитлар, асаб тизимининг қўзғалувчанлиги, психопатия, невростения, психофизиологик зўриқишлар, криминоген муҳим хислатлар, жиноий хулқ, жиноят мотивлари. ҳар қандай жиноятга жуда кўп омиллар сабаб бўлади. чезаре ломброзо жиноятчи шахси - жиноятчининг асосий интеллектуал-маънавий хислатлари, рухий ва жисмоний холатининг мажмуидир. ғаразли жиноятларни содир этувчи шахслар тоифаси (ўғрилик…....

PPTX format, 2.1 MB. To download "деликвент хулқ. асоциал шахс. жиноятчи шахс психологияси", click the Telegram button on the left.