шахс психологияси. психологияда шахс муаммоси. шахс ҳақидаги анъанавий назариялар

DOC 109.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1362796511_41835.doc www.arxiv.uz режа: 1. шахс ижтимоий таьсирлар маҳсули сифатида. 2. ижтимоий нормалар, санкциялар ва шахс. 3. ижтимоий таьсирларнинг шахс томонидан англаниши. 4. “мен” - образи ва ўз- ўзига баҳо бериш. 5. шахс дунёқараши ва эътиқодини ўзгартирувчи омиллар. 6. миллий ва маънавий қадриятларнинг роли. шахс ижтимоий таъсирлар маҳсули сифатида. “шахс” тушунчаси психологияда энг кўп қўлланиладиган тушунчалар сирасига киради. психология ўрганадиган барча феноменлар айнан шу тушунча атрофида қайд этилади. инсон руҳий олами қонуниятлари билан қизиққан ҳар қандай олим ёки тадқиқотчи ҳам шахснинг ижтимоийлиги ва айнан жамият билан бўлган алоқаси масаласини четлаб ўтолмаган. шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, “homo sapiens” - “ақлли зот” тушунчасини ўзида ифода этувчи жонзотнинг пайдо бўлганига тахминан 40 минг йилдан ошибди. бу даврда олимларнинг эътироф этишларича, 16 минг авлод алмашган эмиш. дарвин таъбири билан айтганда, табиий танланиш жараёнида ер юзида сақланиб қолган минглаб миллат ва элатларнинг кейинги даврдаги тараққиёти кўпроқ биологик омиллардан кўра, ижтимоий - социал омиллар таъсирида рўй бермоқда. …
2
ий бўлган нарса шу бўлганки, одамни, унинг моҳиятини англаш учун аввало унинг шу жамиятда тутган ўрни ва мавқеини билиш зарур. шахсни ўрганишнинг бирламчи мезони ҳам шундан келиб чиққан ҳолда, унинг ижтимоий мавқеи, ижтимоий муносабатлар тизимидаги ўрни билан белгиланиши керак. шахс ҳақидаги анъанавий назариялар. шахс билан жамият ўртасидаги ўзаро алоқалар масаласи бирданига, бир хил ечимга келинмаган. бу ўзаро муносабатлар асосан икки поляр нуқтаи назардан келиб чиқади. нативизм йўналишининг тарафдорлари инсонлардаги барча хусусиятларни туғма характерга эга, деб эътироф этадилар.(ленц, грубер ва бошқалар). эмпиризм тарафдорларининг фикрича, янги туғилган бола гўёки “топ - тоза тахта”(tabula rasa), унга ҳаёт ва ундаги талаблар ўзининг қонуниятларини ёзади ва бола уларга сўзсиз бўйсунишга мажбур. бу йўналишнинг асосчиларидан бири дж. локк бўлиб (1632 - 1704) унинг фикрича, туғма фикрлар ёки ғоялар бўлиши мумкин эмас, улар хохиш - тилак ва оғриқ каби элементар сезгиларнинг қайта ишланиши натижаларидир. хаётда ана шунга ўхшаш турли хил сезгилар ва ғояларнинг ассоциацияси рўй беради. г. …
3
0,3 - 0,4). гальтондан кейинги тадқиқотларда мусиқага бўлган қобилиятга она тилининг хусусияти таъсир қилиши аниқланди: юмшоқ - тонал ёки кескин - тонал бўлмаган тиллар. масалан, кескинроқ ҳисобланган рус тилида гапирувчи болалардаги мусиқани идрок қилиш юмшоқ, тонал тилларда сўзлашувчи вьетнамликларнинг идрокидан анча паст чиққан. лекин юқоридаги фикрлар ва тортишувларнинг келиб чиқиш сабаби тушунарли бўлиши керак: улар инсоннинг асл моҳиятини тушуниш ва унинг хулқини бошқариш эҳтиёжларидан келиб чиқади. демак, инсон жамият аъзоси сифатида унинг нормаларига бўйсунади, унинг кутишларига жавоб беришга харакат қилади ва ўз хулқини унинг талабларига монанд қилишга интилади. шу нуқтаи назардан келиб чиқиб, шахс феноменига таъриф бериш мумкин. шахс - ижтимоий ва шахслараро муносабатларнинг маҳсули, онгли фаолиятнинг субъекти бўлмиш индивиддир. шахсга таалуқли бўлган энг муҳим тасниф ҳам унинг жамиятдаги мураккаб ижтимоий муносабатларга бевосита алоқадорлик, ижтимоий фаолиятга нисбатан ҳам объект, ҳам субъект бўлишликдир. шахсга тааллуқли бўлган фазилатлардан энг муҳими шуки, у шу ташқи, ижтимоий таъсирларни ўз онги ва идроки билан қабул …
4
ва бошқалар. бу таъсиротлар моҳиятан аслида жамият аъзолари бўлмиш шахслар ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг айрим алоҳида йўналишларини белгилаб беради. шундай қилиб, шахс турли ижтимоий муносабатлар тизими таъсирида бўлади ва кўплаб ижтимоий институтлар (оила, маҳалла, ўқув масканлари, меҳнат коллективлари , норасмий ташкилотлар, дин, санъат, маданият ва бошқ.) билан боғлиқ бўлади. масалан, шахсдаги турли ғоялар, фикрлар ва мафкура мафкуравий муносабатлар тизими таъсирида шаклланиб, улар бевосита оила, боғча, мактаб ва бошқа ўқув ва тарбия муассасалари орқали онгга сингдирилади. агар бу таъсир унинг эътиқоди даражасида кўтарилса, ва унда яна янгидан - янги фикрлар ва ғояларнинг пайдо бўлиши ва ўсишига олиб келса, шахс тараққиёти жараёнида шундай фаолият соҳасини танлайдики, ўз қобилиятлари, малака ва кўникмаларини ривожлантира бориб, зиёли сифатида ё ўқитувчи, ёки врач, ёки олим, кашфиётчи, мухандис бўлиб, элу - юртига хизмат қилади. иқтисодий муносабатлар ҳам шахс онги ва унинг инсоний хусусиятлари шаклланишида катта роль ўйнайди. масалан, босқичма - босқич бозор муносабатларига ўтаётган ўзбекистон шароитини оладиган бўлсак, …
5
- алоҳида одам ишлаб чиқмайди, улар бир кун ёки бир вазиятда ҳам ишлаб чиқилмайди. уларнинг пайдо бўлиши ижтимоий тажриба, хаётий вазиятларда кўпчилик томонидан эътироф этилганлиги факти билан характерланади, ҳар бир жамият, давр, миллат ва ижтимоий гуруҳ психологияда муҳрланади. ижтимоий нормаларнинг у ёки бу даврда, у ёки бу тоифа вакили бўлмиш шахс томонидан қай даражада бажарилиши ёки унга амал қилинаётганлиги ижтимоий санкциялар орқали назорат қилинади. ижтимоий санкциялар - нормаларнинг шахс хулқида намоён бўлишини назорат қилувчи жазо ва рағбатлантириш механизмлари бўлиб, уларнинг борлиги туфайли биз ҳар бир алоҳида вазиятларда ижтимоий хулқ нормаларини бузмасликка, жамоатчиликнинг салбий фикри объектига айланиб қолмасликка ҳаракат қиламиз. масалан, юқоридаги мисолда, агар жамоат транспортида катта муйсафид кишига ўрин бўшатишни норма деб қабул қилмаган ўсмирга нисбатан кўпчиликнинг айблов кўзи билан қараши, ёки оғзаки танбеҳ бериши, жуда кам ҳолларда ўзини бебош тутаётган ўсмирнинг қўлидан тутиб, нима қилиш кераклигини ўргатиб, “кўзини мошдай қилиб очиб қўйиш” ижтимоий санкциянинг ҳаётдаги бир кўринишидир. ҳар бир …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "шахс психологияси. психологияда шахс муаммоси. шахс ҳақидаги анъанавий назариялар"

1362796511_41835.doc www.arxiv.uz режа: 1. шахс ижтимоий таьсирлар маҳсули сифатида. 2. ижтимоий нормалар, санкциялар ва шахс. 3. ижтимоий таьсирларнинг шахс томонидан англаниши. 4. “мен” - образи ва ўз- ўзига баҳо бериш. 5. шахс дунёқараши ва эътиқодини ўзгартирувчи омиллар. 6. миллий ва маънавий қадриятларнинг роли. шахс ижтимоий таъсирлар маҳсули сифатида. “шахс” тушунчаси психологияда энг кўп қўлланиладиган тушунчалар сирасига киради. психология ўрганадиган барча феноменлар айнан шу тушунча атрофида қайд этилади. инсон руҳий олами қонуниятлари билан қизиққан ҳар қандай олим ёки тадқиқотчи ҳам шахснинг ижтимоийлиги ва айнан жамият билан бўлган алоқаси масаласини четлаб ўтолмаган. шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, “homo sapiens” - “ақлли зот” тушунчасини ўзида ифода этувчи жонзотнинг пайдо...

DOC format, 109.5 KB. To download "шахс психологияси. психологияда шахс муаммоси. шахс ҳақидаги анъанавий назариялар", click the Telegram button on the left.