horazm viloyati

DOCX 14 sahifa 36,2 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 14
хоразм вилояти - ўзбекистон республикам таркибидаги вилоят. 1925 й. фев.дан 1938 й. янв.гача хоразм округи. 1938 й. 15 янв.да ташкил этилган. республиканинг шим.ғарбида, амударё қуйи оқимининг чап соҳилида. шим. ва шим.шарқдан қорақалпоғистон республикаси, жан. ва жан.ғарбдан туркманистон, жан.шарқдан бухоро вилояти билан чегарадош. майд. 6,1 минг км2. аҳолиси 1412,7 минг киши (2004). таркибида 10 қишлоқ тумани (боғот, гурлан, урганч, хива, хонқа, шовот, янгиариқ, янгибозор,қўшкўпир, ҳазорасп), 3 шаҳар (урганч, хива, питнак), 7 шаҳарча (гурлан, хонқа, чалиш, шовот, янгибозор, қўшкўпир, ҳазорасп), 100 қишлоқ фуқаролари йиғини бор. маркази — урганч ш. табиати. вилоят чўл зонасида, хоразм воҳасининг ғарбий қисмида, ўртача 100 м баландлиқда жойлашган. рельефи пасттекисликдан иборат. амударё қад. дельтасининг бир қисми бўлиб, дарё ётқизиқларидан ташкил топган. қорақум чўлига туташган ғарбий ва жан.ғарбий қисми қум билан қопланган. фойдали қазилмалардан оҳактош, қум, гил ва б. қурилиш материаллари бор. иқлими кескин континентал. қиши мўътадил совуқ, қор кам ёғади, янв.нинг ўртача траси —5°, энг паст тра —32°. …
2 / 14
р, тўқайзорларда тўқай мушуги, чиябўри; қушлардан тўрғай, ўрдаклар, кулранг ғоз, оққуш, бирқозон, балиқчи, деҳқончумчуқ, қизилиштон, зарғаддоқ ва б. бор. сув ҳавзаларида ондатра ва нутрия иқлимлаштирилган. аҳолиси, асосан, ўзбеклар (96,3%), шунингдек, туркман, рус, қозоқ, татар, корейс, қорақалпоқ ва б. миллат вакиллари ҳам яшайди. аҳолининг ўртача зичлиги 1 км2 га 231,6 киши. шаҳарликлар 321,7 минг киши, қишлоқ аҳолиси 1091 минг киши (2004). ўтмишда хоразмда яшовчи ўзбеклар қабилалари бир неча этник гуруҳлар бўлиб, улар абулғозий баҳодирхон (1643—64) томонидан 4 гуруҳ (тўп)га бўлинган. ҳар бир гуруҳга 2 қабила (1 гуруҳга уйғур ва найман, 2 сига қўнғирот ва қиёт, 3сига нукуз ва манғит, 4сига қанғли ва қипчоқлар) бирлаштирилган. шунингдек, бир неча қабила қолдиқлари (жалойир, кенагас, дўрмон, юз, минг, ших, катагон) ва айрим этник гурухлар (алиэли, хўжаэли ва. сайидлар) мавжуд бўлган. амударёдан сув оладиган каналлар ва суғориладиган ерларнинг катта қисми шу қабила ва уруғларга тақсимлаб берилган ва улар астасекин ўтроқлашиб, деҳқончилик билан шуғулланганлар. қолган гурухлар хоразмда …
3 / 14
корхона ва уларнинг филиаллари ишлаб турибди. ўзбекистон — туркия «багат текстиль», «хоразм—нуртоп», «семурғсанте», «хоразм текстиль», «мемгилам»; ўзбекистон — ақш «амерозиндустриес», «хива маликаси», «нурлайт», «раҳнамо hyp»; ўзбекистон — германия «унихо», «ўзолмонхотелз», «хива карпет»; ўзбекистон— британия «хива»; ўзбекистон—россия «намунаагрофуд»; ўзбекистон — италия «мева»; ўзбекистон—украина «киевхоразм»; ўзбекистон — хитой «азия текстиль лтд»; узбекистан— туркманистон «ғайратхумоюн» ва б. шулар жумласидандир. қишлоқ хўжалиги асосини пахтачилик ва ғаллачилик ташкил этади. полизчилик, сабзавотчилик, боғдорчилик, чорвачилик, пиллачилик ҳам ривожланган. ширкат, ижаpa ва хусусий фермер, деҳқон хўжаликлари, акциядорлик жамиятлари фаолият кўрсатади. вилоятда жами экин майд. 232,1 минг га, шундан 129,4 минг га қ.ҳ. ширкатлари (69 минг га ер хусусий фермерлар, 33,7 минг га ер деҳқон хўжаликлари)га тегишли. умумий ер фондининг 38,4% ҳайдалади, 18,2% яйлов, ўтлоқ, 1,3% боғ ва токзор; ўрмон ва чангалзорлар 9,6% ни, тутзорлар 0,9%ни ташкил этади. 1991—2003 й.ларда канал ва ариқлар реконструкция қилиниб, сув йўлларининг умумий узунлиги кўпайди. х.в.даги шўр сувлар вилоят ташқарисига захкашлар орқали чиқариб ташланади. …
4 / 14
ида), мевали дарахтзорлар кўчатзори, ўрмон кўчатзори (урганч туманида) ва б. бор. 1996—2004 й.ларда и. бобожонов, м. қувоқов, б. жуманиёзов, в. б. пак, а. маҳмудова «ўзбекистон қаҳрамони» унвонига сазовор бўлдилар. транспорти. х.в. орқали тошкент— москва, душанба—москва т.й. ўтган, урганч — тошкент йўналишида поездлар қатнайди. т.й. узунлиги 128 км (2004). амударё устига қурилган ҳазорасп т.й. кўприги ишга туширилиб (ҳазорасп яқинида, 2004), ҳазорасп — мискин — тошкент т.й. масофаси қисқарди. кўприк ҳар суткада 14 поезд, 20 минг автомобиль ўтказиш имкониятига эга. кўприк стратегик аҳамиятга эга. вилоятдаги қаттиқ қопламали автомобиль йўлларининг уз. 2750 км (2004). хива— урганч йўналишида троллейбус қатнови (1997 й.дан) йўлга қўйилган. урганч, хива ш.ларидан тошкент, самарканд, навоий, бухоро, нукус ва б. шаҳарларга автобуслар катнайди. урганч ш. халкаро ва маҳаллий йўналишлар аэропортларидан хорижий давлатлар (шу жумладан, париж, токио, мюнхен, тельавив, москва, симферополь ва б.) шунингдек, тошкент, нукус ва б. шаҳарлар билан мунтазам авиация алоқаси ўрнатилган. вилоят орқали ўрта осиё — марказ, бухоро …
5 / 14
танглигидан шим.да хоразмтошҳовуз текислиги жойлашган. х.в.нинг ер юзаси тўртламчи даврда аллювиалдельта ётқизиқларининг астасекин тўпланиши ва дельтанинг орол денгизи ва сариқамиш ботиғи томон ўсиши натижасида шаклланган. улар ёши ва литологик таркиби жиҳатидан бир хилда эмас. айрим кичик ботиқпарда кўл ётқизиқлари ҳам учрайди. қадимдан деҳқончилик қилинадиган ерларда (қалинлиги 2— 3 м ли) агроирригацион қатламлар тўпланган. х.в. ер юзаси тузилиши жиҳатидан, асосан, ясси текислик, шим. ва шим.ғарб томон бир оз нишаб. нишаблик жуда кам бўлганидан амударё (айниқса, воҳанинг шим. қисмида) тармоқланиб секин оқади. шу боис, бир нечта қад. ўзанлар (кўҳнадарё, дарёлик, давдон, шўртонбой, крейтўзак, иткраўзак, қораўзак ва б.) вужудга келган. улар орасида турли баландликдаги бир қанча тепалик ва марзалар жойлашган. х.в. ер юзаси инсон фаолияти таъсирида ҳам ўзгарган (канал, ариқ, зовурлар қазилган). х.в. шим. кенгликда жойлашган. янв.нинг ўртача траси —4,5°, —7,6°. энг паст тра —32°, баъзи йилларда —4 г, —43°. июлнинг ўртача траси 25,3°—28,4°. энг юқори тра 41°—44°. ҳоз. кунда, орол денгизи сатҳининг …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 14 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"horazm viloyati" haqida

хоразм вилояти - ўзбекистон республикам таркибидаги вилоят. 1925 й. фев.дан 1938 й. янв.гача хоразм округи. 1938 й. 15 янв.да ташкил этилган. республиканинг шим.ғарбида, амударё қуйи оқимининг чап соҳилида. шим. ва шим.шарқдан қорақалпоғистон республикаси, жан. ва жан.ғарбдан туркманистон, жан.шарқдан бухоро вилояти билан чегарадош. майд. 6,1 минг км2. аҳолиси 1412,7 минг киши (2004). таркибида 10 қишлоқ тумани (боғот, гурлан, урганч, хива, хонқа, шовот, янгиариқ, янгибозор,қўшкўпир, ҳазорасп), 3 шаҳар (урганч, хива, питнак), 7 шаҳарча (гурлан, хонқа, чалиш, шовот, янгибозор, қўшкўпир, ҳазорасп), 100 қишлоқ фуқаролари йиғини бор. маркази — урганч ш. табиати. вилоят чўл зонасида, хоразм воҳасининг ғарбий қисмида, ўртача 100 м баландлиқда жойлашган. рельефи пасттекисликдан иборат. амударё қа...

Bu fayl DOCX formatida 14 sahifadan iborat (36,2 KB). "horazm viloyati"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: horazm viloyati DOCX 14 sahifa Bepul yuklash Telegram