jizzax viloyati

DOCX 6 стр. 24,8 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 6
жиззах вилояти - ўзр таркибидаги вилоят. республиканинг марказий қисмида. 1973 й. 28 дек.да ташкил этилган. шим.-шарқда қозоғистон республикаси ва сирдарё вилояти, жан.-ғарбда самарқанд, навоий вилоятлари, жан.-шарқда тожикистон республикаси б-н чегарадош. майд. 21,1 минг км2. аҳолиси 991 минг киши (2001). ж. в.да 12 қишлоқ тумани (арнасой, бахмал, дўстлик, жиззах, зарбдор, зафаробод, зомин, мирзачўл, пахтакор, янгиобод, фориш, ғаллаорол), 7 шаҳар (гагарин, даштобод, дўстлик, жиззах, маржонбулоқ, пахтакор, ғаллаорол), 8 шаҳарча (бўстон, зарбдор, зафаробод, зомин, ўсмат, учқулоч, янгиқишлоқ, қўйтош), 95 қишлоқ фуқаролари йиғини бор (2001). маркази — жиззах ш. (ж. в. туманлари ҳақида тегишли мақолаларга қ.) табиати. рельефи тоғлик, қир ва текисликлардан иборат. жан. қисмини туркистон тизмасининг тармоқлари (молгузар тизмаси), ғарбини нурота тизмасининг шарқий қисми эгаллаган. шим., шим.-ғарби ва шарқий қисми (мирзачўл ва қизилқум чўлининг жан.-шарқи) текисликдан иборат. иқлими кескин континентал. янв.нинг ўртача т-раси —г дан —4° гача, июлники 28°. тоғ олдиларида иқлим чўл ва даштларга нисбатан юмшоқ. йиллик ёғин вилоят жан.да 400—500 мм, …
2 / 6
ний кислотаси, карбон гази, ишқор бўлган шифобахш минерал сувлар бор. ғаллаорол, фориш, мирзачўл туманларида бальнеологик санаторийлар фаолият кўрсатади. сульфатхлорид натрийли чимқўрғон балчиғидан физиотерапия ва даволаш профилактика муассасаларида фойдаланилади. фойдали қазилмалардан олтин, кумуш, вольфрам, қўрғошин, рух, темир, молибден, мармар, волластонит, базальт, гранит, корунд, оҳак бор. аҳолиси 1 км2 га 46,9 киши тўғри келади (2001). аҳолининг кўпчилиги ўзбеклар, шунингдек, қозоқ, қирғиз, тожик, рус, татар, турк, украин, немис, форс, арман ва б. жами 70 дан ортиқ миллат вакили яшайди. шаҳарликлар 30%, қишлоқ аҳолиси 70% ни ташкил этади. хўжалиги. ж. в. республика и. ч.да ва маданий тараққиётида салмоқли ўрин тутади. хусусан, пахта, ғалла, сабзавот, мева, чорва маҳсулотлари етиштирилади. боғдорчиликни ривожлантиришга эътибор берилмоқда. қурилиш материаллари, халқ истеъмол моллари ишлаб чиқарадиган корхоналар салмоғи ошди. вилоятда тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида 2,5 млрд. сўмдан зиёд кредит маблағлари ажратилди. фаолият кўрсатаётган 9400 га яқин хўжалик субъектларининг қарийб 8300 таси нодавлат хўжаликларидир. саноати. ҳоз. ж. в. қадимдан буюк ипак йўлида жойлашганлиги …
3 / 6
шлаб чиқарувчи корхоналарнинг салмоғи сезиларли. шулардан даштобод қурилиш материаллари, зомин оникс, бахмал мармар, ғишт з-длари, даштобод, дўстлик ун к-тлари, жиззах мебель ф-каси ишлаб турибди. ж. в.да кончилик тармоғи ҳам ривожланган. маржон булоқ олтин кони, қўйтошдаги оҳак, волластонит, вольфрам, кўтармада оҳак, учқулочда қўрғошин конлари фаолият кўрсатмоқда. 1991 — 2001 й.лар давомида ж. в.да жаҳон андозаси даражасидаги маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи замонавий қўшма корхоналар ташкил қилинди. вилоятда қўшма, кичик ва хусусий корхоналар мавжуд. қўшма корхоналарда ишлаб чиқарилаётган саноат маҳсулотининг салмоғи тобора ортиб бормоқда. «жибри» (ўзбекистон — буюк британия) қўшма корхонаси йилига 50 минг т чигитни қайта ишлаб ўсимлик ёғи ишлаб чиқаради, «кумуш тола» (ўзбекистон—тожикистон) қўшма корхонаси йилига 80 т дан зиёд ипак толасини тайёрлайди, «пахта интернейшнл» (ўзбекистон—сурия) қўшма корхонаси йилига 10 минг т линтдан целлюлоза и. ч. қувватига эга, «бахмалшароб» (ўзбекистoн—польша) қўшма корхонасида минерал суви қадоқланади. шунингдек, пахта толасидан эшилган ип тайёрловчи «иржартекстиль» (ўзбекистон—покистон), ёғ-мой ва совун ишлаб чиқарувчи «мадина» (ўзбекистон—хитой), «жиззах—телеком» (ўзбекистон …
4 / 6
пиллачилик хам салмоқли ўрин тутади. жойларда йилига 440—480 т пилла етиштириш имконини берадиган табиий ресурслар яратилди. қ. х.да картошка, полиз, сабзавот, узум, ҳўл мева етиштириш б-н ҳам шуғулланилади. бир йилда 25—30 минг т картошка етиштирилади. полиз ва сабзавотдан йилига ўртача 70 минг т дан ҳосил олинади. ж. в.да 9,4 минг га дан ортиқ, майдон мевали боғ (олма, беҳи, шафтоли, ўрик, олча, гилос, анор), 7,9 минг га токзор, 2,4 минг га тутзор, 410 га кўчатзор. 78,7 минг га ер қўриқхонага айлантирилган. қ. х.да фойдаланиладиган ерлар 1241,4 минг га, шу жумладан ҳайдаладиган ерлар 478,5 минг га, шундан суғориладиган ерлар 266 минг га, лалми ерлар 212,5 минг га, яйловлар 850 минг га, пичанзорлар 12,5 минг га, кўп йиллик дарахтзорлар 21,5 минг га. дон экинлари 212 минг га, пахта экиладиган майдон 110,8 минг га, сабзавот-полиз экинлари 10 минг га, озуқа экинлари 12,5 минг га, 165 минг га ўрмонзор бор. (2001). ж. в.да жамоа, давлат, …
5 / 6
ллеж ва 2 академик лицей бинолари қурилиб ишга туширилди. улар замонавий ўқув қуроллари ва техника б-н жиҳозланди. 32 касб-ҳунар коллежида 17293 ўқувчи таълим олади. академик лицейларда тайёрлов, асосан, 4 йўналишда олиб борилаётган бўлса, касб-ҳунар коллежларида 33 мутахассислик бўйича ўқитилади (2002). вилоятда 5 музей (жиззах вилоят ўлкашунослик музейи, шароф рашидов музейи, зомин тарихи музейи, ҳамид олимжон музейи, меҳнат қаҳрамони x. носиров музейи), 289 жамоат кутубхонаси (8 млн. нусхадан ортиқ асар), 126 клуб, 12 туман марказий, 73 қишлоқ ва шаҳар маданият уйлари, 77 бадиий ҳаваскорлик, 54 фольклор-этнографик жамоалар, 12 мақомчилар гуруҳи, 60 хореографик раке дасталари, вокал ва эстрада гуруҳлари фаолият кўрсатади. ж. в.да 3 театр: юнус ражабий номидаги вилоят мусиқали драма театри, вилоят қўғирчоқ театри, гагарин ш.да қозоқ миллий театри бор. вилоятда 1996 й.да ташкил этилган «ўзбекнаво» гастроль концерт бирлашмаси бўлимининг ёш иқтидорли санъаткорларидан л. москалёва, ф. ибрагимова, г. султонова, о. маликовлар «ўзбекистoн —ватаним маним», «янги тароналар», «садо—99» кўрик танловларининг ғолиби бўлишди. …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 6 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "jizzax viloyati"

жиззах вилояти - ўзр таркибидаги вилоят. республиканинг марказий қисмида. 1973 й. 28 дек.да ташкил этилган. шим.-шарқда қозоғистон республикаси ва сирдарё вилояти, жан.-ғарбда самарқанд, навоий вилоятлари, жан.-шарқда тожикистон республикаси б-н чегарадош. майд. 21,1 минг км2. аҳолиси 991 минг киши (2001). ж. в.да 12 қишлоқ тумани (арнасой, бахмал, дўстлик, жиззах, зарбдор, зафаробод, зомин, мирзачўл, пахтакор, янгиобод, фориш, ғаллаорол), 7 шаҳар (гагарин, даштобод, дўстлик, жиззах, маржонбулоқ, пахтакор, ғаллаорол), 8 шаҳарча (бўстон, зарбдор, зафаробод, зомин, ўсмат, учқулоч, янгиқишлоқ, қўйтош), 95 қишлоқ фуқаролари йиғини бор (2001). маркази — жиззах ш. (ж. в. туманлари ҳақида тегишли мақолаларга қ.) табиати. рельефи тоғлик, қир ва текисликлардан иборат. жан. қисмини туркистон тизмаси...

Этот файл содержит 6 стр. в формате DOCX (24,8 КБ). Чтобы скачать "jizzax viloyati", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: jizzax viloyati DOCX 6 стр. Бесплатная загрузка Telegram