qoraqalpog'iston respublikasi

DOC 12 pages 87.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 12
қорақалпоғистон республикаси қорақалпоғистон республикаси ўзбекистон республикаси таркибидаги республика. 1924 йил 14 окт.да туркистон асср таркибида мухтор вилоят сифатида ташкил этилган. майд. 166,6 минг км2. аҳолиси 1569,4 минг киши (2005). пойтахти — нукусш. таркибида 14 туман, 12 шаҳар, 14 шаҳарча ва 124 фуқаролар йиғини бор. давлат тузуми. қ. — парламент бошқарув шаклига эга бўлган суверен демократик республика. қонун чиқарувчи олий давлат ваколатли органи — кўп партиявийлик асосида 5 йил муд-датга сайланган депутатлардан иборат қорақалпоғистон республикаси жўқорғи кенгеси (қр жк). қр жк раиси республика раҳбари ҳисобланиб, у жк депутатлари орасидан 5 йил муддатга сайланади (фақат кет-ма-кет 2 муддатдан ошмайди). давлат ҳокимиятининг олий ижро этувчи-бошқарувчи органи қорақалпоғистон республикаси вазирлар кенгаши, яъни қорақалпоғистон республикаси ҳуку-мати ҳисобланади. қ.да ўзбекистон республикаси конституцияси билан бир вақгда қ. олий кенгашининг 1993 й. 9 апр.даги 12-чақириқ 12- сессиясида қабул қилинган қорақалпоғистон республикаси конституциясига амал қилинади. қ. ўз давлат рамзлари: герб, мадҳия ва байроғига эга. табиати. қ. қизилқум чўлининг шим.-ғарбий, …
2 / 12
н континентал, ёзи қуруқ ва қиши нисбатан совуқ, қор кам ёғади. янв. ойининг ўртача т-раси жанубда —4,9°, шим.да — 7,6°^ июлда жан.да 28,2°, шим.да 26°. йиллик ёғин 110 мм, асосан, қиш ва баҳор ойларида ёғади. вегетация даври 194— 214 кун. энг йирик дарёси—амударё (қуйи оқими). амударё ҳавзаси қад. суғориладиган ҳудуд сифатида маълум. дарё сувидан суғоришда фойдаланилади. нукус ш.да жойлашган сув хўжалиги бошқармаси тахиатош гид-роузели, қипчоқ гидропостидан орол денгизигача бўлган (283 км) ҳудуддаги дарёнинг барча сув чиқариш иншоотларини назорат қилади. ўрта ва юқори оқимларда дарё суви суғоришга кўп сарфланиши натижасида ҳоз. амударё орол денгизига бевосита қуйилмайди. қ.нинг энг йирик кўли — орол денгизи, шунингдек, хўжакўл — қора-жар кўллар системаси билан боғланган судочье кўл системаси ҳамда орол денгизининг қуриб қолган қисмида ташкил этилган сунъий сув ҳавзаларида мавжуд. сўнгги 40 йил ичида амударё ва сирдарё ҳавзаларида суғориладиган ерларнинг кенгайиши натижасида орол денгизи сув сатҳи 2005 й. бошига 23 м пасайди. қ.нинг барча сув …
3 / 12
а озроқ псаммофитлардан ибо-рат. бу ҳудудда 400 дан зиёд юксак ўсимлик тури мавжуд. амударё дельтасида 655 турдаги гулли ўсимлик ўсади. дельтанинг сув ҳавзаларида, аксинча, ўсимлик тури кам, асосан, қалин тўқай ўсимликлари ва қамишдан иборат. қизилқумнинг шим. ғарбий қисмида катта майдонларда сийрак ўт-бутали чўлга хос ўсимликлар (ксерофил бошоқлилар, қорабош, эфемерлар, юлғун, оқ сак-совул) ўсади. қолдиқ тоғларда ўсимлик тури нисбатан кўп. бу ерда 506 турга мансуб юксак ўсимлик учрайди. ҳоз. вақтда қ. табиий ўсимликларидан ем-хашак, ўрмон (тўқай) хом ашёси ва дориворлар сифатида, 50% ер майдонидан (9387,7 минг га) яй-лов сифатида фойдаланилади. қ. ўрмон-тўқай фонди 1129 минг га майдонни эгаллайди. тўқайлар асаларичиликда ҳам аҳамиятга эга. республикада доривор ўсимликларнинг 364 тури мавжуд. ҳайвонот дунёси ҳам хилма-хил: умуртқали ҳайвонларнинг 500 га яқин, шу жумладан, сут эмизувчиларнинг 68, қушларнинг 300 дан зиёд, судралувчиларнинг 33, сув ва қуруқликда яшовчиларнинг 2, балиқларнинг 50 га яқин тури маълум. умуртқасиз ҳайвонларнинг 3500 дан ортиқ тури аниқланган. сўнгги 10 йил ичида …
4 / 12
республикада 3 махсус қўриқланадиган табиий ҳудуд: «бадайтўқай» давлат қўриқхонаси, «сайғоқ» ва «судочье» буюртма қўриқхоналари ташкил этилган. қўриқланадиган ҳудудларнинг умумий майд. 1056,5 минг га. аҳолиси, асосан, қорақалпоқ ва ўзбеклар, шунингдек, қозоқ, турк-ман, рус, татар, корейслар ва б. яшайди. аҳолининг ўртача зичлиги 1 км2 га 9,4 киши. шаҳар аҳолиси 48,5%, қишлоқ аҳолиси 51,5%. давлат тиллари —қорақалпоқ ва ўзбек тиллари. диндорлари — мусулмон суннийлар. йирик шаҳарлари: нукус (сиёсий аҳамияти бўйича тошкентдан кейин 2-ўринда), тўрткўл, тахиатош, хўжайли, қўнғирот, чимбой. тарихи. қ. ҳудудида одам сўнгги палеолит давридан яшай бошлаган. мил. ав. 5-минг йиллик — 2-минг йиллик бошларида аҳоли, асосан, амударё дельтаси ва орол, каспий денгизлари ён атрофларидаги чўлларда жойлашган. мил.ав. 2-минг йиллик охирида бу ҳудудда суғориладиган деҳқончилик пайдо бўлган. мил. ав. 7— 6-а.ларда қ. ҳудудида қад. давлатчилик марказлари юзага келган. мил. ав. 4-а.да ахоманийлар салтанати таркибидан ажралиб www.ziyouz.com кутубхонаси 287 чиққач, ягона қад. хоразм давлати ташкил топди. қўйқирилган-қалъа, ойбўғир ва бурлиқалъа ш.лари харобаларини қазиш вақтида …
5 / 12
шаган сак-массагет қабилалари билан боғлиқ. 6—8-а.ларда маҳаллий аҳоли билан туркий қабилалар қисман аралашиб кетган. 8— 10-а.ларда бижанак (печенег ва ўгизлар муҳитида қорақалпоқ миллати шакллана бошлади. чингизхоннинг босқинчилик ҳаракатлари воҳани чўлга айлантирган, амударё қуйи оқими атрофларида яшаган аҳолининг кўплаб кўчиб кетишига сабаб бўлган. қорақалпоқлар ғарбга ўзбўй, волга ва урал томонга кўчиб ўтганлар. у ерда олтин ўрда таркибида бўлганлар. улар рашидуддин асарида «қавми кулоҳи сиёҳ» деб аталган. қорақалпоқларнинг аксарият қисми 17 — 18-а.нинг ўрталарида сирдарёнинг ўрта ва қуйи оқимларида яшаган. 18-а. нинг ўргаларида сиёсий воқеалар, яъни қозоқ хони абулхайрхон қорақалпоқ ерларига ҳужум қилиши оқибатида улар сирдарё дельтасидаги ғарбий тармоғи — жанадарё бўйларига кўчиб ўтдилар ва амударёнинг қуйи оқимида яшовчи қорақалпоқлар орол ўзбеклари билан бирлашиб, маркази дастлаб қўнғирот, сўнгра шоҳтемир (ҳоз. чимбой) бўлган давлат (орол мулкини) туздилар. қорақалпоклар асосан, чорвачилик, деҳқончилик ва балиқ овлаш билан шуғулланганлар. 1811 й.да қора-қалпоқлар хива хонлигига тобе бўлди. 1873 й.дарус подшо қўшинларининг хивага қилган юришидан сўнг ва гандимиён …

Want to read more?

Download all 12 pages for free via Telegram.

Download full file

About "qoraqalpog'iston respublikasi"

қорақалпоғистон республикаси қорақалпоғистон республикаси ўзбекистон республикаси таркибидаги республика. 1924 йил 14 окт.да туркистон асср таркибида мухтор вилоят сифатида ташкил этилган. майд. 166,6 минг км2. аҳолиси 1569,4 минг киши (2005). пойтахти — нукусш. таркибида 14 туман, 12 шаҳар, 14 шаҳарча ва 124 фуқаролар йиғини бор. давлат тузуми. қ. — парламент бошқарув шаклига эга бўлган суверен демократик республика. қонун чиқарувчи олий давлат ваколатли органи — кўп партиявийлик асосида 5 йил муд-датга сайланган депутатлардан иборат қорақалпоғистон республикаси жўқорғи кенгеси (қр жк). қр жк раиси республика раҳбари ҳисобланиб, у жк депутатлари орасидан 5 йил муддатга сайланади (фақат кет-ма-кет 2 муддатдан ошмайди). давлат ҳокимиятининг олий ижро этувчи-бошқарувчи органи қорақалпоғистон...

This file contains 12 pages in DOC format (87.0 KB). To download "qoraqalpog'iston respublikasi", click the Telegram button on the left.

Tags: qoraqalpog'iston respublikasi DOC 12 pages Free download Telegram