o'zbek tili va uning ahamiyati

DOCX 4 sahifa 16,7 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (4 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 4
«жамият» му»окамага чорлайди она тилини бузишга кимнинг ҳаққи бор? биринчи президентимиз ислом каримов, ҳали мустақилликка эришмасимиздан аввал, ўзбек тилига давлат тили мақомини бериш ғоясини амалга ошириш борасида катта жасорат кўрсатгани тарих зарварақларига олтин ҳарфлар билан ёзилди. бунга эришиш осон бўлмагани, қанча-қанча курашларни талаб этганини катта авлод вакиллари яхши эслайди. шунинг ўзи она тилимизнинг жамият ҳаётидаги ўрни нақадар муҳим эканлигини исботлаб турибди. лекин... ҳали ўзининг мухлисига, санъатда ўз ўрнига эга бўлмай туриб, ўзларини санъаткор деб атаётган баъзи қўшиқчилар, она тилимиздаги сўзларни нотўғри, баъзан атайлаб бузиб талаффуз қилмоқдаки, ҳали ўз фикри, дунёқараши шаклланиб улгармаган ёшлар, ўзлари англаб етмаган ҳолда уларни оммалаштирмоқда. ўша қўшиқчиларнинг, умуман, бошқаларнинг ҳам тилимизни бузишга, очиқчасига хақорат қилишга ҳаққи борми? ўзларининг ақли-фаросати етмаётган экан, кимдир тушунтириши керак-ку, уларга! сана қандай ёзилади? тил қоидаларига амал қилишда барча касб ва соҳа вакилларига ўрнак бўлиши керак бўлган оммавий ахборот воситалари ходимлари — журналистларимиз ўзлари кўп ҳолларда уни бузишда намуна кўрсатишмоқда. эътибор қиладиган …
2 / 4
злардан аввал бирор сон қўлланилса, «лар» қўшимчаси ёзилмайди ва талаффуз қилинмайди. ваҳоланки, газетада ҳам, телевидение, радио, интернет нашрларида ҳам бу қоида мунтазам бузилмоқда. жумладан, «ўн минг нафардан ортиқ шифокорлар», «2 мингдан ортиқ ўқитувчилар», «ўнта муаммоларимиз ҳал бўлди», «18 нафар фермерлар...», «8 та туманлар», каби мисоллардаги бузилишларга кўпчилик эътибор ҳам бермаяпти. баъзилар буни тўғри деб ўйласа ҳам ажабмас. хўш, бу хатоликлар учун, ўзига қўшиб халқни ҳам саводсизга айлантириш ҳаракати учун ким жавоб беради? «маҳорат дарси»ни билмаган муҳаррир яқинда эфирга узатилган мтрк раҳбарларининг талабалар билан учрашуви ҳақидаги кўрсатувда бир журналист «мастер класслар» ўтказиш ҳақида гапирди. ушбу жумланинг ўзбек тилидаги «маҳорат дарслари» таржимасидан фойдаланиш мумкин эдику? телевидениеда ишлайдиган мухбирлар, интервью олишдан аввал, суҳбатдошига тасвир ҳам, сўз ҳам ўта муҳим таъсир кучига, тарбиявий аҳамиятга эга эканини тушунтириши, интервью берувчининг ўзини тутиши, нутқ маданиятига эътибор бериши лозим. оғзаки нутқ давомида ўтиб кетган ғализ жумлалар, такрорлар эса таҳрир жараёнида кесиб ташланиши керак. бироқ твдаги лавҳалар, кўрсатувларни …
3 / 4
ҳал қилинмаса, катта-катта салбий оқибатларни келтириб чиқариши турган гап. энг ёмони, бу халқ маънавияти, эл-юрт тақдири билан боғлиқ масала. янги сўз қандай яралади? «ўзбекистон республикасининг давлат тили ҳақида»ги қонуннинг 7-моддасида «янги илмий асосланган атамалар жамоатчилик муҳокамасидан кейин олий мажлис тегишли қўмитасининг розилиги билан ўзбек тилига жорий этилади» деб белгилаб қўйилган. лекин шунга қарамасдан журналистларимиз газета саҳифаларида ҳам, телекўрсатувлар, радиоэшиттиришларда ҳам янги сўзлар, атамаларни ўзлари хоҳлаганидек, тўғрими, нотўғрими ишлатмоқда. айниқса, спорт журналистлари тилида бу яққол кўринади. ўтган йилги олимпиада ўйинлари вақтида спорт журналистларининг сўз бойлиги етишмаслиги, ўз она тилида равон гапиришга ўрганмагани рўй-рост аён бўлди. спорт мусобақаларини шарҳлаган аксарият журналистлар томошабинни чарчатиб, қийнаб юборди. турли чет тилларидаги сўз, атама, ибораларни ўйламай ишлатди ва бу ҳолат ҳозир ҳам давом этмоқда. агар ўша журналист кўрсатувдан аввал оз бўлсада ўйлаб, тайёргарлик кўрса, ўзбек тилидаги ўринли сўзлар, чиройли, мазмунли жумлаларни истаганча топади. «амриқолик қўшниларим» ҳайрати хажвчи ҳабиб сиддиқнинг «амриқолик қўшниларим» номли ҳикоясида, ўз юртларида ўзбек …
4 / 4
г тарбиясида ижобий натижаларга эришишимизга катта ҳисса қўшади. саводли, маънили гапимиз, ёзувимиз атрофимиздагиларга, айниқса, ёшларга намуна бўлади. бизга беминнат хизмат қилаётган муқаддас она тилимиз бугунги кунда ҳимояга мухтож. авваламбор, тил соҳасининг йирик намояндалари, она тили ўқитувчилари, барча мутахассислар, қолаверса ўзбек тилини ўз она тили деб билган барча нутқига, ёзувига эътибор қаратиб, ўз муносабатларини оммавий ахборот воситалари орқали кенг оммага етказиши, ўйлаб-ўйламай, тушуниб-тушунмай йўл қўяётган хатоларимизни тузатиш йўлларини қидириши зарур. бунда фақат озгина эътибор ва тилимизга нисбатан ҳурмат талаб этилади. хатоларимизни тан олишимизнинг ўзи улардан холи бўлиш йўлидаги биринчи қадамимиз бўлади. умиджон абдуллаев, ўқитувчи, андижон.

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 4 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"o'zbek tili va uning ahamiyati" haqida

«жамият» му»окамага чорлайди она тилини бузишга кимнинг ҳаққи бор? биринчи президентимиз ислом каримов, ҳали мустақилликка эришмасимиздан аввал, ўзбек тилига давлат тили мақомини бериш ғоясини амалга ошириш борасида катта жасорат кўрсатгани тарих зарварақларига олтин ҳарфлар билан ёзилди. бунга эришиш осон бўлмагани, қанча-қанча курашларни талаб этганини катта авлод вакиллари яхши эслайди. шунинг ўзи она тилимизнинг жамият ҳаётидаги ўрни нақадар муҳим эканлигини исботлаб турибди. лекин... ҳали ўзининг мухлисига, санъатда ўз ўрнига эга бўлмай туриб, ўзларини санъаткор деб атаётган баъзи қўшиқчилар, она тилимиздаги сўзларни нотўғри, баъзан атайлаб бузиб талаффуз қилмоқдаки, ҳали ўз фикри, дунёқараши шаклланиб улгармаган ёшлар, ўзлари англаб етмаган ҳолда уларни оммалаштирмоқда. ўша қўшиқчила...

Bu fayl DOCX formatida 4 sahifadan iborat (16,7 KB). "o'zbek tili va uning ahamiyati"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: o'zbek tili va uning ahamiyati DOCX 4 sahifa Bepul yuklash Telegram