чет эл болалар адабиёти

DOC 131.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1664823972.doc чет эл болалар адабиёти режа: 1. чет эл болалар адабиётининг анъаналари. 2. ака-ука гриммлар эртакларининг муҳим хусусиятлари. 3. ш.перро ва х.андерсен – адабий эртакнавис адиб. 4. ж.свифт ва ж.родари асарларининг ғоявий-бадиий хусусиятлари. чет эл болалар адабиётининг анъаналари. чет эл болалар адабиёти жаҳон адабиёти намуналари сифатида халқ оғзаки ижоди, энг қадимги адабий ёдгорликлари, миф ва афсоналар, қўшиқлар билан чамбарчас боғлиқлиги, ахлоқий-тарбиявий моҳияти, дидактик тамойиллари ҳамда жаҳон халқлари болаларига бағишланган асарларнинг таснифланиши, уларнинг тараққиёт тамойиллари, жанрлар ранг-баранглиги юзасидан тушунча беришни кўзда тутади. жаҳон болалар адабиёти, дастлаб, дидактик адабиёт намунаси сифатида хвии - хвиии асрларда пайдо бўлган. сўнгра, бу адабиёт ўзининг бетакрор кўринишлари орқали дунёга танилди. барча халқлар болалар ижодкорлари, энг аввало, ўз мамлакатларининг халқ оғзаки ижодига мурожаат қилгани умумий ҳодисадир. масалан, шарл перро кичик китобхонларга даставвал, фолклордан озиқланган ва бадиий сайқал берилган энг яхши адабий эртакларни тақдим этди. хих аср романтикларининг фаолияти кенг китобхонлар оммасига халқ оғзаки ижоди ва ҳар бир …
2
и энг самимий ва болаларча беғуборлик тарк этилган давр сифатида ёритилади. шуни тан олиш керакки, романтизм нафақат болаликни кашф этди, балки уни энг соф мукаммаллик намунаси ҳамда меҳр-шафқат тимсоли сифатида инсонга мерос қилиб қолдирди. реалистик тамойилларнинг ривожланиши, руҳиятшуносликнинг чуқурлашиши билан болалар адабиётида кенг қамровли, кўп қиррали болалик образи мустаҳкамланди. бунда ёзувчилар инсоният ривожланиши ибтидолари, ёш инсон характерининг туб-тубига етиб, бола ички дунёсининг мураккабликларига аста-секинлик билан кириб бориб, унинг мутаносибликда ва зиддиятларда, ҳаётнинг ёрқин ҳамда қоронғу ва қайғули онларининг курашларида шахс сифатида шаклланишини очиб беришди. энг яхши ёзувчилар ижодини аниқловчи асосий восита – бу болаликка ишонч, улғайиб келаётган инсонга ҳурмат, унда ривожланишнинг бор имкониятларини, сарчашмаларини ҳамда асосий омилларини кўра олиш қобилиятининг борлигидир. хх аср ўзининг кескин ижтимоий муаммолари, ўткир зиддиятлари, сиёсий қарашлари билан болалар адабиётини ҳам ўзгартириб юборди. дунёнинг даҳшатлари кичик китобхон асари саҳифаларига кириб борди. уларнинг қаҳрамонлари – ижтимоий жонзотлар, улар ўз ҳолларича инсонга нисбатан қилинган ваҳшийликка қарши боришади, ўзларининг …
3
ҳамда барча жонзотларга нисбатан эҳтиёткорона муносабат ва уларга нисбатан муҳаббат руҳини тарбиялаш вазифасини ўз олдиларига мақсад қилиб қўйишган. чет эл болалар адабиёти бугунги кунда ўзининг жанрий ва тематик хусусиятлари жиҳатидан турли-туман, ўзига хос тарзда шаклланиб улгурди. унга дунёнинг энг таниқли ёзувчилари ўз истеъдодларини ва фаолиятларини бағишлашган. чунки улар инсоният келажаги ўсиб бораётган авлод қўлида эканлигини яхши англашади... энг асосийси, ёш инсон адабиёт ёрдамида, франсуз шоири поль элюара таъбири билан айтганда, ўзининг дунёқарашида “бир киши уфқидан барча кишилар уфқига” кўтарила олди. бинобарин, ҳозирги замон чет эл болалар адабиёти қуйидаги омиллар таъсирида майдонга келди, дейиш мумкин: · фолклор асарлари ҳамда классик ёзувчиларнинг аввал катталарга мўлжалланган, аммо вақт ўтиши билан болалар китобхонлиги доирасига кириб, кичик китобхонга сўзлаб бериш учун ҳикоя тарзида қайта ишланган асарлари (қадимги юнон афсоналари, д. дефо, д. свифт, м. сервантеснинг романлари). · болалар китобхонлиги доирасига қисқартмаларсиз ва қайта ишланмасдан кирган фолклор ҳамда мумтоз асарлар (фолклордаги эркаламалар, топишмоқлар, аллалар, шунингдек, в. …
4
ука гриммлар жуфтлиги туғилган эди. тақдир уларга узоқ ҳаётни ўлчаб берган эди. ва улар ўзларининг кексалик чоғларигача бу мустаҳкам боғлиқлик ҳамда меҳр-оқибатни тарк этишмади. якоб 11 ёшга тўлганда улар оталаридан ажраб қолишди. бола оила бошлиғи бўлиб қолди. у отаси тобути олдида болаларча тўхтамай йиғлар, аммо умуман катталарча ҳамда қатъийлик ва ирода билан энди кичик укаларининг, митти қизалоқ лоттининг, ғамдан гавдаси букилган бечора онасининг энг катта ғамхўри, таянчи ўзи эканлигини англаган эди. кейин касселда гимназияда ўқиди. белгиланган саккиз йил ўрнига – тиғизлаштирилган тўрт йил ичида ака-укалар ўқишни битириб, марбург университетига ўқишга киришади. университетда улар қадимги олмон шеърияти, руналари билан қизиқиб, шу қизиқишларини умрларининг охиригача олиб боришди. университетни тугатгач, гриммлар касселга қайтишади. ва шу ерда катта бўрон бошланди: наполеон армияси олмонияга бостириб кирди. франсуз ҳукмронлиги – бегона одамлар, бегона урф-одатлар, шаҳарнинг ҳар бир бурчагидан эшитилиб турган бегона сўзлашув олмонияга, унинг тилига, урф-одатларига, табиатига, адабиётига меҳр қўйган ўспиринларни қаттиқ изтиробга соларди. ўз халқининг …
5
луқли бўлиб, улар касселдаги икки оила: вилдлар ва хассенпфлуглар билан боғлиқ. “бошмалдоқ – бола”, “ақлли гретел”, “навқирон паҳлавон”, “оқ кабутар”, “мушук ва сичқоннинг дўстлиги”, “ит ва чумчуқ” каби эртаклар вилдлар ва хассенпфлуглар оиласи аъзоларидан ёзиб олинган тўпламлар сирасига киради. тўпламларнинг жамланишида ўзининг катта ҳиссасини қўшган дорифуруш вилднинг бешинчи қизи ганриетт доротея вилд, кейинчалик вилгелмнинг турмуш ўртоғи (якоб умрининг охиригача ҳам уйланмаган) ҳақида албатта айтиб ўтиш жоиз. доротея ака-ука гриммларга “ганзел ва грител”, “ертўла бекаси”, “куйлайдиган данакча” каби эртакларни тақдим этди. аскарларнинг ачинарли, ночор-камбағалликдаги ҳаётлари, камситилган шахсиятлари ҳақида сўзлаб берувчи гриммларнинг қайғули эртаклари қария краузе баёнидан ёзиб олинган. “болалар ва оилавий эртаклар” китобига гриммлар укаси людовик томонидан иллюстрациялар чизилган. у 20-декабрда – рождество байрами арафасида китобхонлар қўлига тегди ва энг катта совға бўлди. тўпламнинг шон-шуҳрати ака-ука гриммларга унинг иккинчи қисмини ҳам тўплаб, чоп эттиришга руҳлантирди. иккинчи китоб нашрдан чиққач, гриммлар қўлида яна анчагина эртаклар йиғилиб қолди ва улар учинчи китобни босмадан …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "чет эл болалар адабиёти"

1664823972.doc чет эл болалар адабиёти режа: 1. чет эл болалар адабиётининг анъаналари. 2. ака-ука гриммлар эртакларининг муҳим хусусиятлари. 3. ш.перро ва х.андерсен – адабий эртакнавис адиб. 4. ж.свифт ва ж.родари асарларининг ғоявий-бадиий хусусиятлари. чет эл болалар адабиётининг анъаналари. чет эл болалар адабиёти жаҳон адабиёти намуналари сифатида халқ оғзаки ижоди, энг қадимги адабий ёдгорликлари, миф ва афсоналар, қўшиқлар билан чамбарчас боғлиқлиги, ахлоқий-тарбиявий моҳияти, дидактик тамойиллари ҳамда жаҳон халқлари болаларига бағишланган асарларнинг таснифланиши, уларнинг тараққиёт тамойиллари, жанрлар ранг-баранглиги юзасидан тушунча беришни кўзда тутади. жаҳон болалар адабиёти, дастлаб, дидактик адабиёт намунаси сифатида хвии - хвиии асрларда пайдо бўлган. сўнгра, бу адабиёт ў...

DOC format, 131.5 KB. To download "чет эл болалар адабиёти", click the Telegram button on the left.

Tags: чет эл болалар адабиёти DOC Free download Telegram