diqqatning tushuncha

DOCX 4 pages 36,2 KB Free download

Page preview (4 pages)

Scroll down 👇
1 / 4
диққат ҳақида тушунча . режа: 1. диққатнинг таърифи 2. диққатнинг физиологик механизмлари 3. диққатнинг турлари 4. диккат тузилиши, хусусиятлари таянч сўз ва иборалар диққат, ихтиёрий, ихтиёрсиз, сенсор, ақлий, харакатлантирувчи, ихтиёрийдан сўнгги, и.п.павлов, а.а.ухтомский,барқарорлик, кўчиши, тақсимланиши, диққатнинг бузилиши, кўлами. диққат-киши фаолияти барча турлари, энг аввало меҳнат ва ўқув фаолияти самарадорлигининг муҳим, ва зарур шартидир. меҳнат қанчалик мураккаб ва маъсулиятли бўлса, у диққатга шунчалик катта талаблар қўяди. зийраклик кишига унинг кундалик ҳаётида, турмушида, бошқа одамлар билан муносабатда киришишида, спортда зарурдир. ўқувчиларнинг диққат-еътибори ўқув-тарбия жараёнини муваффақиятли ташкил этишнинг асосий шартларидан биридир.таълим олишда диққатнинг ролини таъкидларкан, буюк рус педагоги к.д.ушинский «...диқат айнан шундай бир эшикки, ташқи оламдан киши қалбига кириб келадиган жамики нарсаларнинг барчаси шу эшик орқали киради»-деб ёзган эди. болаларни бу эшикни очиқ сақлашга ўргатиш биринчи даражали аҳамиятга молик иш эканлиги тушунарли. бутун таълимнинг муваффақияти ана шу иш муваффақиятига таянади. билиш жараёнлари кечишининг энг муҳим хусусияти унинг танлайдиган, йўналтирилган тусдалигидан иборатдир. теварак-атрофдаги одамнинг …
2 / 4
отларнинг кўпчилиги амалда уни тадқиқ этиш натижасида қўлга киритилган. диққат бамисоли билиш (идрок, хотира ва тафаккур) жараёнлари орасида намоён бўлиб, улар самарадорлигининг ошишига ёрдам беради. жумладан, идрокнинг ани-равшанлиги ва тўлақонлилиги диққатга боғлиқ, диққатнинг сусайиши персептив жараёнларнинг бирмунча даражада бузилишига ва шаклланаётган сиймонинг ўзгариб кетишига олиб бориши мумкин. ҳосил бўлиш хусусиятига ва амал қилиш усулларига кўра диққатнинг иккита асосий тури-ихтиёрсиз ва ихтиёрий турлари мавжуд деб ҳисоблашади. ихтиёрсиз диққат кишининг англашилган ниятлари ва мақсадларидан мустасно тарзда ҳосил бўлади ва қўллаб-қувватланади. ихтиёрий диққат онгли равишда бошқариладиган ва тартибга солинадиган диққат-еътибордир ихтиёрий диккат ихтиёрсиз дикат замирида ҳосил бўлади. янгилиги илгари мавжуд бўлмаган қўзғатувчининг юзага келишидан, мавжуд қўзғатувчиларнинг жисмий хусусиятлдари ўзгаришидан, улар таъсирининг сусайиши ёки йўқолиб қолишидан, таниш қўзғатувчиларнинг йўқлигидан, қўзғатувчиларнинг фазода кўчиб юришидан (харакатланувчи буюмлар, одатда диққатни ўзига жалб этади) иборат бўлиши мумкин. одатдагидан бошқача барча нарсалар диққатни ўзига тортади. диққатни кучли қўзғатувчилар: баланд овоз, ёрқин нур ва бўёқ, кучли ҳид жалб этади. бунда …
3 / 4
илаётган овозига етарли даражада эътиборни қаратмаган бўлса ҳам, ўша бошқа биров синалувчининг номини тилга олганида унга дарҳол диққатини қаратади. ихтиёрсиз диққатга бевосита қизиқишнинг роли бениҳоя каттадир. нимаинки қизиқарли, мароқли, ҳиссиётга бой, завқли бўлса, диққатнинг узоқ вақт мобайнида тупланиб туришини тақозо этади. ихтиёрсиз диққат шахснинг умумий йўналганлигига ҳам боғлиқдир. масалан, театр билан қизиқадиган киши, эҳтимол футбол бўйича бўлажак мусобақа ҳақидаги эълонга эътибор бермасадан, айни чоғда театрга оид янги эълонни тезроқ пайқаши мумкин. ихтиёрий диққат диққатнинг олий тури сифатида меҳнат жараёнида таркиб опгандир. ихтиёрий диққат агар киши фаолияти жараёнида ўз олдига маълум бир вазифа қўйган қўйган ва ҳаракат программасини онгли тарзда ишлаб чиққан бўлса юз беради. диққат анча янги, қизиқарли, мароқли бўлмаган нарсаларга қаратилмасдан, аксинча фаолиятнинг мақсади билан боғлиқ нарсаларга, уни амалга ошириш учун муҳим ва зарур бўлган нарсаларга жалб этилган шароитларда кўпинча иродавий куч-ғайратларни ишга солиш талаб қилинади. ихтиёрий диққат жараёнида шахснинг фаоллиги намоён бўладики, бундай вақтда қизиқишлар билвосита хусусият (бу …
4 / 4
ҳолда шунинг ўзидангина иборат деб ҳисобланиши мумкин эмас. бу диққат англанилган ҳолда илгари сурилган мақсад билан боғлиқ бўлганлиги сабабли у ихтиёрсиз диққатдангина иборат қилиб қўйилиши ҳам мумкин эмас. масалан, юқори синф ўқувчиси имтиҳонга тайёрланаётиб, кейин китобнинг қисқача мазмунини ёзиб чиқаркан, олдинига ўзини диққат эътиборли бўлишга, алақсимасликка мажбур қилади. лекин кейинчалик у ишга шундай қизиқиб кетадики, оқибатда уни китобдан чалғитиш қийин бўлиб қолади. даставвал иродавий куч-ғайратлар мададига таянган диққат ихтиёрийдан сўнгги диққатга айланади. ихтиёрийдан сўнгги диққат бирор нарсага узоқ вақт давомида жуда ҳам барқарор қаратилиши билан белгиланади, кўпроқ юқори даражадаги жадал ва унумли ақлий фаолиятни, барча турдаги меҳнатнинг юксак унумдорлигини асосли равишда анна шундай диққат тури билан боғлиқ деб ҳисоблайдилар. мактаб ўқув- тарбия жараёнини ташкил этишда диққатнинг барча утурларига хос хусусиятларни ҳисобга олиш зарур. ўқув жараёнида ихтиёрсиз диққат муҳим рол ўйнайди. ихтиёрсиз диққатнинг бошланғич синфлардаги роли айниқса каттадир. негаки, кичик ёшдаги ўқувчиларда диққатни ихтиёрий равишда бирор нарсага қаратиш қобилияти суст ривожланган …

Want to read more?

Download all 4 pages for free via Telegram.

To'liq yuklab olish

About "diqqatning tushuncha"

диққат ҳақида тушунча . режа: 1. диққатнинг таърифи 2. диққатнинг физиологик механизмлари 3. диққатнинг турлари 4. диккат тузилиши, хусусиятлари таянч сўз ва иборалар диққат, ихтиёрий, ихтиёрсиз, сенсор, ақлий, харакатлантирувчи, ихтиёрийдан сўнгги, и.п.павлов, а.а.ухтомский,барқарорлик, кўчиши, тақсимланиши, диққатнинг бузилиши, кўлами. диққат-киши фаолияти барча турлари, энг аввало меҳнат ва ўқув фаолияти самарадорлигининг муҳим, ва зарур шартидир. меҳнат қанчалик мураккаб ва маъсулиятли бўлса, у диққатга шунчалик катта талаблар қўяди. зийраклик кишига унинг кундалик ҳаётида, турмушида, бошқа одамлар билан муносабатда киришишида, спортда зарурдир. ўқувчиларнинг диққат-еътибори ўқув-тарбия жараёнини муваффақиятли ташкил этишнинг асосий шартларидан биридир.таълим олишда диққатнинг ролини т...

This file contains 4 pages in DOCX format (36,2 KB). To download "diqqatning tushuncha", click the Telegram button on the left.

Tags: diqqatning tushuncha DOCX 4 pages Free download Telegram