diqqatning tushunchalari va tarqatishi

DOC 6 pages 151,5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 6
11.1. диққат тўғрисида тушунча. диққат тўғрисида тушунча. диққатнинг физиологик механизмлари. диққатнинг тадқиқ қилиниши. 11.2. диққaтнинг турлaри вa aсoсий хусусиятлaри. диққaтнинг турлaри. ихтиёрий диққат, ихтиёрсиз диққат, паришонхотирлик 11.3. диққат ва онг. диққат ва онг. диққатнинг психофизиологик индикатор ва механизмлари. диққат ва фаолият. диққaт, иxтиёрий, иxтиёрсиз, сeнсoр, aқлий, ҳaрaкaтлaнтинивчи, иxтиёрий дaн сўнгги, бaрқaрoрлик, кўчиш, тaқсимлaниш, диққaтнинг бузилиши, кўлaми. диққатнинг физиологик механизмлари, диққатнинг тадқиқ қилиниши, диққат ва онг. диққатнинг психофизиологик индикатор ва механизмлари, диққат ва фаолият, диққатнинг тараққий этиши, ўқиш жараёнида диққат, ўқувчилар диққатини режали равишда шакллантириб бориш ҳақида тушунча беришдан иборат. 1. диққат тўғрисида тушунча. диққaт – oнгнинг бирoн-бир прeдмeт, ҳoдисa ёки фaoлиятгa қaрaтилиши ҳaмдa тўплaнишидир (27-рaсм). идрокнинг аниқлиги ва самарадорлигига бевосита алоқадор бўлган психик жараёнлардан бири — диққатдир. шунинг учун ҳам уйқусираб ўтириб маъруза тинглаган талабанинг ўша маъруза матнини идрок қилиши қай даражада бўлиши мумкинлигини тасаввур қилиш қийин эмас. шунинг учун ҳам биз диққатимизни керакли объектда ушлаш учун, юқорида мисолда талабанинг …
2 / 6
ввур қилинг: гапираётиб, бармоқлари билан дафтарининг қирғоғини ҳадеб буклаётганлигини ўзи сезмайди. ўқитувчининг «дафтарни тинч қўй», деган танбеҳигина унинг диққатини ўзи амалга ошираётган ҳаракатга йўналтиради. 2. диққат турлари. диққатнинг асосан икки хил тури фарқланади: ихтиёрий ва беихтиёр диққат. агар ихтиёрий диққат шахс онганинг бевосита ўзи учун аҳамиятли объектларга атайлаб жалб этиши бўлса, (масалан, маърузани тўла тушуниш учун талабанинг уринишлари) беихтиёр диққат нарса ва ҳодисаларнинг мазмун ва моҳияти, жозибасига боғлиқ тарзда онгимизнинг маълум нарсаларга йўналганлигидир. масалан, тижорат дўконида машҳур актёр кийиб рол ўйнаган кўйлак қизларнинг диққатини беихтиёр ўзига тортади. бундан ташқари ихтиёрийдан сўнгги диққат тури ҳам мавжуд. диққатни жалб этишнинг бир нечта универсал қондалари бор. масалан, биринчиси — контраст қонуни. масалан, телевизор кўриб ўтириб, бирдан бир каналнинг бошқаси билан уланиб қолиши, рангларнинг бирдан алмашиниши, хориж сафари вақтида кутилмаганда она тилида кимнингдир орқангизда туриб гаплашиши кабилар идрокни аниқлаштириш ва бунинг учун диққатни ўша нарсага қаратишга сабаб бўлади ёки тошкентнинг анънавий қиёфасида пайдо бўлган …
3 / 6
иш қонуни. оммавий ахборот воситалари орқали бугун дунёга таралаётган бирор хабар, ёки атайлаб одамлар ўртасида тарқатилган «миш-миш» ёки «шов-шувлар» алоҳида айрим шахсларнинг ҳам диққат марказига тушади. қолаверса, биз ҳаммани қизиқтирган, ҳамма гапириб юрган маълумотга ишонамиз, ҳамма кийган либосга эътибор қаратиб, ўзимизда ҳам бўлишини хоҳлаймиз. билиш жараёнлари ва профессионал фаолият. профессионал фаолият шахсдан жуда кўп билимларни ҳамда малакаларни талаб қилади. нима учун у ёки бу касбни танлаганини англаб етган шахс (мотивлар муаммоси), энди ўз фаолияти ва қобилиятларини бошқара билиши ва ўз устида муттасил ишлаб, малакаларини орттириб бориши шарт. профессионал билимдонлик шу нуқтаи назардан шахс умумий маданиятининг шундай йўналишики, унга фақат касбига тааллуқли бўлган билимлардан ташқари шу билимларнинг ҳосил бўлиш йўллари ва малакаларнинг такомиллашувини таъминловчи психологик жараёнлар ва ҳолатларни билишни ҳам тақозо этади. бу психологияда билиш жараёнлари ва уларнинг моҳиятини ва кечишини билиш демакдир. маълумки, одамлар бир-бирларидан кўп жиҳатлари билан фарқ қиладилар. масалан, айримлар кўрган - кечирганларини жуда яхши эсда олиб қолиб, …
4 / 6
га ўрганса, шоир табиатан барча ҳодиса ва воқеаларни бадиий бўёқларда, ўзига хос идрок қилишга мойиллиги ошади. демак, одамнинг ташқи олам хосса ва хусусиятларини онгида акс эттириши унинг иқтидори ўсиши ва профессионал малакалари ривожланганлигига боғлиқ тарзда кечади. шунинг учун ҳар онгнинг муҳим акс эттириш шакллари бўлмиш билиш жараёнлари - идрок, сезгилар, хотира, диққат, тафаккур, ирода ва ҳиссиётларнинг инсон ҳаёти ва профессионал ўсишидаги ролига тўхтаб ўтамиз. бу жараёнлар инсонга жуда яқин ва таниш. чунки ҳар биримиз онгимиз борлигини, атрофдаги нарсалар ва ҳодисаларнинг айрим алоҳида ҳамда яхлит хусусиятларини биламиз. бу нарса ва ҳодисалар бизда ҳар бир алоҳида шароитда ўзига хос ҳиссий - кечинмаларни келтириб чиқаришини ҳам биламиз. масалан, қорнингиз оч қолганда, емишга бўлган талабингизни ҳақиқатан бор ёки йўқлигини бировлардан сўрамайсиз-ку? ёки китоб мутоала қилаётган шахс шу китобни рост билан ҳам ўзи ўқиётганлигини бошқалардан сўрамайди. бундай ишлар ўз - ўзидан табиий жараёнлардай кечаверади. фақат имтиҳон пайтида кеча кечаси билан мутоаала қилиб, ўрганиб чиққан материални …
5 / 6
сизми? диққат билан кўрган ёки ўқиган текстингизни эслаб қоласиз. ёки бирор нарса тўғрисида фикрлаш учун бизга бир вақтда ҳам илгариги идрок образлари, ҳам эслаб қолиш маҳоратимиз, ҳам ички нутқимиз, иродамиз ва диққат керак бўлади. хаттоки, тасодифан қўлимизга кириб кетган зирапчага берган реакциямиз ҳам эмоциялардан ташқари, ўша нарсанинг бу ерда қандай пайдо бўлганлиги каби қатор тафаккур жараёнларини келтириб чиқаради. мураккаб компьютер техникаси чиққандан кейин одамнинг ўз психик жараёнларига қизиқиши янада ортди. энди маълумотларни қабул қилиш (анъанавий идрок деб аталувчи жараёнга ўҳшаш), уларни қайта ишлаш (тафаккурга ўҳшаш) ва уни сақлаш (хотира) ҳақида кўп гапирадиган бўлиб қолдик. лекин бу инсондаги табиий жонли жараёнлар аҳамияти ва тарбияси масаласини янада юқори кўтарди. психология соҳасида экспериментал ишларнинг муваффиқиятли амалга оширилиши аслида инсон психикаси компьютердан кўра мураккаблиги ва одам англаган маълумотларидан кўпроқ нарсаларни идрок қилиб, қабул қилишини исботлади. масалан, махсус асбоблар ёрдамида аслида одам кўрмаётган, ҳис қилмаётган жуда кучсиз сигналлар ҳам физиологик реакцияларни келтириб чиқараётганлиги қайд этилди. …

Want to read more?

Download all 6 pages for free via Telegram.

To'liq yuklab olish

About "diqqatning tushunchalari va tarqatishi"

11.1. диққат тўғрисида тушунча. диққат тўғрисида тушунча. диққатнинг физиологик механизмлари. диққатнинг тадқиқ қилиниши. 11.2. диққaтнинг турлaри вa aсoсий хусусиятлaри. диққaтнинг турлaри. ихтиёрий диққат, ихтиёрсиз диққат, паришонхотирлик 11.3. диққат ва онг. диққат ва онг. диққатнинг психофизиологик индикатор ва механизмлари. диққат ва фаолият. диққaт, иxтиёрий, иxтиёрсиз, сeнсoр, aқлий, ҳaрaкaтлaнтинивчи, иxтиёрий дaн сўнгги, бaрқaрoрлик, кўчиш, тaқсимлaниш, диққaтнинг бузилиши, кўлaми. диққатнинг физиологик механизмлари, диққатнинг тадқиқ қилиниши, диққат ва онг. диққатнинг психофизиологик индикатор ва механизмлари, диққат ва фаолият, диққатнинг тараққий этиши, ўқиш жараёнида диққат, ўқувчилар диққатини режали равишда шакллантириб бориш ҳақида тушунча беришдан иборат. 1. диққат тўғри...

This file contains 6 pages in DOC format (151,5 KB). To download "diqqatning tushunchalari va tarqatishi", click the Telegram button on the left.

Tags: diqqatning tushunchalari va tar… DOC 6 pages Free download Telegram