қонунчилик ташаббуси ҳуқуқининг юридик табиати

DOCX 24,9 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1540969168_72752.docx қонунчилик ташаббуси ҳуқуқининг юридик табиати режа: 1. қонун яратиш ва унинг хусусиятлари 2. ҳуқуқнинг моҳияти ва ижтимоий вазифаси қонун яратиш ва унинг хусусиятлари юридик фанлар тизимида кенг тарқалган ғояга асосланиб таъкидлаш мумкинки, қонун ижодкорлигининг том маънодаги юридик аҳамияти давлатда амал қилувчи ҳуқуқнинг моҳияти ва ҳуқуқ ижодкорлигининг моҳияти билан чамбарчас боғлиқдир. мамлакатимиз ҳуқуқшунослигида яратилган назарий заминга таяниб, шуни таъкидлаш мумкинки, қонун ижодкорлигининг моҳиятини аниқлашга, аввало, соф юридик нуқтаи назардан ёндашиш, қолаверса, кенг социологик ёндашиш беқиёс катта самара беради. масаланинг муҳимлиги тегишли фаолият натижасида яратилаётган қонун кимнинг манфаатини акс эттиради, унинг иродасини қандай ифода этади, деган саволларга жавоб бериш орқали очилади. тадқиқот объектининг юридик табиатини, моҳиятини аниқлашда қонун чиқарувчи идоранинг жамият сиёсий тизимида, давлат ҳокимияти органлари орасида тутган ўрни, мавқеи ҳам алоҳида аҳамиятга эга (жумладан, парламентлик республикаси билан президентлик республикасидаги ҳатто монархия шаклидаги давлат билан республика шаклида бошқариладиган давлатда қонун ижодкорлиги ўз хусусиятларга эга; қонун чиқарувчи идоралар ҳам ўзаро жиддий фарқланади). …
2
и амалиётчи-юрист учун юридик фактлар, далиллар, вазиятга ҳуқуқий баҳо бериш масалалари биринчи даражали аҳамият касб этади. и.кантнинг таъбири билан айтганда, ҳуқуқнинг моҳияти фақат фалсафий тафаккур ёрдамида англаб етилиши мумкин. аллома ҳуқуқнинг бир қатор сифат-белгиларини таъкидлайди: ҳуқуқ кишилар ўртасидаги амалий муносабатларнинг фақат ташқи жиҳатларига таъсир этади; ҳуқуқ воситасида бир шахснинг хатти-ҳаракати бошқа шахснинг хатти-ҳаракатлари билан эркинликнинг умумий қонуни нуқтаи назаридан тартибга солинади: ҳуқуқ – ялпи эркинликни ҳимояловчи ўзаро мажбурловдир. ҳозирги замон олимлари ҳуқуқнинг моҳиятини эркинликда, тенгликда ва инсон ҳуқуқларида кўрадилар. з.м. исломов фикрича, ҳуқуқ ўз табиатига кўра, фавқулодда муҳим ижтимоий ҳодиса. ҳуқуқнинг моҳияти ва ижтимоий вазифаси ҳуқуқнинг моҳияти ва ижтимоий вазифаси унинг умумий ва махсус белги хусусиятлари орқали намоён бўлади. ҳуқуқнинг ижтимоийлиги, норматив қоидалардан иборатлиги, адолат, тенглик ва эркинлик ғояларини ифодалаши, умуммажбурий ва иродавий хусусиятларга эгалиги, расман белгиланганлиги, тизимлилиги ва жўшқинлиги, давлат томонидан муҳофаза этилиши кабилар шулар жумласидандир. “ҳуқуқнинг моҳиятини биргина таъриф билан ифодалаш қийин,”– деб ёзади х.т.одилқориев. ушбу фикрни биз …
3
риш борасида даврий тарзда расмийлаштириладиган фаолият тартиби. иккинчи гуруҳ олимлар ҳуқуқ ижодкорлигини кенг маънода таъриф этадилар: у давлатнинг жамият мақсадларига эришишга йўналтирилган ва ташкилий жиҳатдан расмийлаштирилган фаолияти бўлиб, бунда ижтимоий муносабатларни тартибга солиш эҳтиёжи аниқланади, шу эҳтиёжларга мос бўлган янги ҳуқуқ нормалари яратилади, амалдагилари ўзгартирилади ва бекор қилинади. ҳуқуқ ижодкорлиги, ўз моҳиятига кўра, халқ иродасини қонун даражасига кўтариш, уни барча учун умуммажбурий юридик қоидаларга айлантиришдан иборатдир. ҳуқуқ ижодкорлигини давлатнинг тегишли ваколатга эга бўлган бир қатор органлар амалга оширади. давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг фаолияти орқали ҳуқуқий нормаларнинг асосий йиғиндисини яратади. барча олимларнинг якдил фикрича ҳуқуқ ижодкорлигининг энг муҳим ва асосий шакли қонун ижодкорлигидир. ўзбекистонда шаклланган замонавий ҳуқуқий назариянинг асосий мазмуни ва тамойиллари, аввало, мамлакатимиз конституциясида жамланган. унинг моҳияти шундаки, бутун ҳуқуқий тизимимиз марказида инсон туради, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини устувор таъминлаш масаласи туради. мустақил ўзбекистон ҳуқуқий тизимининг ўзагини ташкил этаётган ҳуқуқий доктрина бутун дунёда тан олинган умуминсоний ва …
4
и, расмийлаштирилади, унга юридик куч берилади. д.а.керимовнинг таъкидлашича, қонун ижодкорлиги шунинг учун ҳам ижодий хусусият касб этадики, унда ташқи муҳитдаги ўзгаришлар оддийгина акс эттирилмайди, балки уни чуқур мушоҳада қилиб, норматив-ҳуқуқий ишлов беришнинг мураккаб жараёни намоён бўлади. изланишлар кўрсатганидек илмий адабиётда “қонун ижодкорлиги” ибораси турли хил маъноларда қўлланилади. унинг конституция ёки бирон қонунда расмий таърифланмаганлиги амалий ҳуқуқ яратиш фаолиятида, ҳуқуқни қўллаш амалиётида ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тизимлаштиришда муайян қийинчиликлар туғдирмоқда. шу сабабли мазкур тушунчани ойдинлаштириш зарурати юзага келади. қуйида ҳуқуқшунос олимларнинг бу борадаги фикрларига тўхталамиз. “қонун ижодкорлиги, – деб ёзади в.к.бабаев, давлат ҳокимияти ва бошқаруви олий органлари норматив-актларни яратиш борасида амалга оширадиган фаолият”. бизнингча, в.к. бабаевнинг фикрига тўлиқ қўшилиб бўлмайди. сабаб норматив ҳужжатларни яратиш ҳуқуқ ижодкорлигининг натижасидир. қонун ижодкорлиги эса, қонунларни яратиш билан боғлиқ фаолиятдир. с.с.алексеев қонун ижодкорлиги – қонунларни яратишга оид фаолият эканлигини таъкидлайди. ю.а.тихомировнинг фикрича, “қонун ижодкорлиги– ҳуқуқ ижодкорлигининг бир тури бўлиб, у қонунларни тайёрлаш, муҳокама этиш ва қабул қилиш …
5
и. олима ҳам қонун ижодкорлиги тушунчасини ҳаддан ташқари кенгайтирмоқда. ҳолбуки, “ҳуқуқий ҳужжатлар” тушунчаси кенг тушунча, қонун ижодкорлиги эса, қонунларни яратишга қаратилган жараёндир. шуни ҳам таъкидлаш зарурки, ривожланган демократик давлатларда қонун ижодкорлиги жараёнини бир қатор ижтимоий омиллар билан боғлайдилар. авваламбор, қонун ижодкорлиги жараёнида жуда муҳим ташкилий масаслани ҳал этилиши талаб этилади. бу ҳам қонун ижодкорлиги жараёни давлат ва жамиятда юз бераётган ижтимоий, сиёсий, иқтисодий, маданий ўзгаришлар билан бевосита боғликдир. таҳлил этилаётган фикр-мулоҳазалар ва таърифларнинг ҳар бири қонун ижодкорлигининг у ёки бу қиррасини очиб беради ва бири бошқасини тўлдиради. уларнинг баъзиларида қонун ижодкорлигининг расмий давлат фаолияти (функцияси) эканлиги эътироф этилса, бошқаларида давлат вакиллик органининг қонун чиқариш ваколати эканлигига урғу берилади, учинчи гуруҳ фикрларда қонун чиқариш жараёнининг босқичларига оид ҳаракатлар зикр этилади. яна бошқа бирларида эса, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш билан боғлиқ жараён сифатида эътироф этилган. х.т.одилқориевнинг ёзишича, қонун ижод этишнинг моҳияти шундаки, унда ҳокимиятнинг ваколатли вакиллик органи (референдумда –бевосита халқ) давлат (халқ, ҳукмрон …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "қонунчилик ташаббуси ҳуқуқининг юридик табиати"

1540969168_72752.docx қонунчилик ташаббуси ҳуқуқининг юридик табиати режа: 1. қонун яратиш ва унинг хусусиятлари 2. ҳуқуқнинг моҳияти ва ижтимоий вазифаси қонун яратиш ва унинг хусусиятлари юридик фанлар тизимида кенг тарқалган ғояга асосланиб таъкидлаш мумкинки, қонун ижодкорлигининг том маънодаги юридик аҳамияти давлатда амал қилувчи ҳуқуқнинг моҳияти ва ҳуқуқ ижодкорлигининг моҳияти билан чамбарчас боғлиқдир. мамлакатимиз ҳуқуқшунослигида яратилган назарий заминга таяниб, шуни таъкидлаш мумкинки, қонун ижодкорлигининг моҳиятини аниқлашга, аввало, соф юридик нуқтаи назардан ёндашиш, қолаверса, кенг социологик ёндашиш беқиёс катта самара беради. масаланинг муҳимлиги тегишли фаолият натижасида яратилаётган қонун кимнинг манфаатини акс эттиради, унинг иродасини қандай ифода этади, деган сав...

Формат DOCX, 24,9 КБ. Чтобы скачать "қонунчилик ташаббуси ҳуқуқининг юридик табиати", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: қонунчилик ташаббуси ҳуқуқининг… DOCX Бесплатная загрузка Telegram