ўзбекистон республикасида қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи институтини такомиллаштириш

DOCX 33,1 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1540968914_72747.docx ўзбекистон республикасида қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи институтини такомиллаштириш режа: 1. қонунчилик ташаббуси ҳуқуқиниамалга оширишда хорижий мамлакатлар амалиёти 2. қонунчилик ташаббуси ҳуқуқини амалга ошириш қонунчилик ташаббуси ҳуқуқиниамалга оширишда хорижий мамлакатлар амалиёти қонунчилик ташаббуси ҳуқуқини амалга ошириш борасидаги хорижий мамлакатлар амалиётини ўрганишнинг аҳамияти шундаки, мазкур тажрибадан мамлакатимизда қонунчилик ташаббуси ҳуқуқини қўллашда фойдаланиш, шунингдек бу борадаги муаммоларни ўрганиб, тегишли хулосалар чиқариш мумкин. дунёдаги демократик йўналишда ривожланаётган давлатларда қонунчилик ташаббуси ҳуқуқининг мазмунида айрим фарқланиш мавжуд. таҳлилнинг илмийлигини таъминлашда қонунчилик ташаббуси ҳуқуқини амалга ошириш борасидаги халқаро тажрибани ҳуқуқ оилалари ва унга кирувчи давлатлар мисолида ўрганиш тизимли ва мантиқан тўғри ёндашув ҳисобланади. шу боис, қонунчилик ташаббуси ҳуқуқини амалга ошириш халқаро тажрибасини англо-саксон ҳуқуқ тизимига кирувчи мамлактлардан бошлаш жоиз топилди. а) англо-саксон ҳуқуқ тизимига кирувчи мамлакатлар тажрибасида қонунчилик ташаббуси ҳуқуқини амалга оширишнинг ўзига хос хусусиятлари. қонунчилик ташаббуси ҳуқуқини амалга оширишда буюк британия давлатининг амалиёти алоҳида эътиборга молик. мазкур давлатда қонун чиқарувчи ҳокимият икки палатали парламент ҳисобланади. унинг …
2
қуйи палатага киритилиши мумкин. бироқ, қоида тариқасида у аввал жамоа палатасида, кейин эса лордлар палатасида муҳокама этилади. алоҳида таъкидлаш жоизки, буюк британия парламенти айни бир вақтда, замонавий парламентаризм хусусиятларини ҳамда монарх ҳузуридаги анъанавий сулолавий-вакиллик органини ўзида мужассамлаштирган ҳозирги дунёда ноёб ҳодиса эканлиги билан алоҳида аҳамият касб этади. буюк британия парламенти лордлар палатаси ва жамоа палатасидан ташкил топган. шунинг учун парламент мазкур таркибда, фақат унинг навбатдаги сессияси очилиши кунида тўпланади. бунда буюк британия қироличаси нутқ билан чиқиб, британия парламентининг қонунчилик ишлари режасини баён қилади. эътиборли жиҳат, яъни буюк британия қонунчилик ташаббусини ҳуқуқий тартибга солинишнинг ўзига хослиги шундан иборатки, ушбу давлатда қонунчилик ташаббуси субъекти сифатида диний ташкилотларнинг бошқарув идоралари раҳбарияти ҳам ҳисобланади. ушбу давлат қонунчилигига мувофиқ, диний ташкилотлар раҳбарлари фақат диний муносабатларни тартибга солиш билан боғлиқ ташаббусларни тақдим этишлари мумкин. бундай вазият буюк британияда англикан динининг расман давлат дини мақоми берилиши билан боғлиқ ҳисобланади. қонунчилик ташаббуси ҳуқуқини амалга ошириш қонунчилик ташаббуси ҳуқуқини …
3
уси ҳуқуқини амалга оширади. чунончи, айрим манбаларда конгрессга киритилаётган қонун лойиҳаларининг 30 фоизи ижро ҳокимияти томонидан киритилаётганлиги қайд этилган. қонун лойиҳаси ҳар иккала палатадан ташаббус қилиб кўрсатилиши мумкин. лойиҳа мазмунидан келиб чиқиб, уни кўриб чиқиш учун бир ёки бир неча доимий қўмитага юборилади. иккала палата ҳам қонун лойиҳасини қўмиталарнинг хулосасисиз қабул қилмайди. қонунчилик жараёнида иккала палата ҳам тенг ҳуқуқли бўлиб, қонун ҳар иккиси томонидан қабул қилиниши тақозо этилади. ҳар иккала палата томонидан қонун лойиҳалари турли шаклларда қабул қилинса, номувофиқларни бартараф этиш учун келишув комиссияси тузилади. ақшда конгрессга киритиладиган қонунчилик таклифи қуйидаги тўрт шаклда амалга оширилади: қонун лойиҳаси, ҳамкорликдаги резолюция, мос келувчи резолюция ва оддий резолюция. қонун лойиҳаси – иккала палата томонидан бир хил шаклда маъқулланиб, президент томонидан имзоланганидан сўнг кучга киради. ҳамкорликдаги резолюция ҳам иккала палата томонидан бир хил шаклда қабул қилиниб, президент томонидан имзолангандан сўнг кучга киради. кўриниб турибдики, қонун лойиҳаси билан ҳамкорликдаги резолюциянинг деярли фарқи йўқ. хусусан, мос …
4
). шунингдек, регламентда, палаталар томонидан қонунчилик ташаббуси ҳуқуқини амалга оширишда ўзига хослик мавжуд. масалан, вакиллар палатасида қонун лойиҳаси палата клерки олдидаги столда турган махсус қутига тушириб юборилади. сенатда ушбу жараён раислик қилувчининг рухсати билан сенаторнинг қисқача нутқи асосида амалга оширилади. сенаторлар ва палата вакиллари қонун лойиҳаси ёки моҳиятан резолюцияни таклиф этмасдан тегишли қарор ҳақидаги петицияни палатага киритиш билан чекланишлари мумкин. мазкур петиция палата томонидан тасдиқланган ҳолда у ёки бу доимий қўмитага тегишли топшириқ берилади. киритилган қонун лойиҳаси палатанинг қонунчилик иш режасига киритилиши учун палаталари аъзоларининг тегишли миқдордаги аъзолари (масалан, вакиллар палатасида 25 депутат) томонидан қўллаб-қувватланиши талаб этилади. бироқ, давлат бошлиғига қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи берилмаган. ҳолбуки, бу ҳуқуқ президентлик республикаларида билвосита тарзда амалга оширилади. чунончи, ақшда президентнинг конгрессга йўллаган иттифоқ ҳақидаги мактуби қонунчилик тадбирлари дастурини ҳам ўз ичига олган бўлиб, у президент аъзо бўлган партиянинг парламентдаги вакиллари томонидан шахсий қонунчилик ташаббуси асосида конгрессга киритилади (2-модда). бу ҳолат бўйича, мазкур масалага оид …
5
айёрланган қонун лойиҳаси унинг ташаббускорига кўриб чиқиш учун тақдим этилади. ўз навбатида, қонун лойиҳасиниг ташаббускори лойиҳани кўриб чиқишида, унга зарур бўлган ўзгартишларни киритиши ва унда мавжуд бўлган камчиликларни бартараф этиши мумкин. шундан сўнг қонун лойиҳаси парламент палаталарига муҳокамага тақдим этилади1. парламент палаталарига киритилган қонун лойиҳалари ҳар бир палатада бир неча ўқишда муҳокама қилинади. назаримизда, қонун лойиҳасининг тегишли малакага, билим ва тажрибага эга бўлган парламент маслаҳатчиси томонидан тайёрланиши лойиҳанинг мазмунан юқори савияда ва қонунчилик техникаси нуқтаи назаридан мукаммал бўлишини таъминлайди. албатта, бунда ташаббускорнинг фикрини қай даражада ифодаланганлигини аниқлаш учун таклиф киритган муаллифга берилиши муҳим хусусиятдир. алоҳида таъкидлаш жоизки, штатлар ва федерациянинг қонунчилик соҳасидаги ваколатлари мамлакат конституциясига мувофиқ бир мунча чекланган. чунончи, федерациянинг қонунчилик ваколатлари конституциянинг 51-моддасида, штатларнинг “биргаликдаги ваколатлари”га эгалиги эътироф этилган. унга кўра, штатларнинг парламентларига “ўз ҳудудларида ижобий бошқарувни амалга ошириш, тинчлик ва тартибни сақлаш” борасида қабул қилиши мумкинлиги ўз ифодасини топган. қонунчилик ташаббуси ҳуқуқини амалга оширишдаги бразилия давлати амалиёти …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "ўзбекистон республикасида қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи институтини такомиллаштириш"

1540968914_72747.docx ўзбекистон республикасида қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи институтини такомиллаштириш режа: 1. қонунчилик ташаббуси ҳуқуқиниамалга оширишда хорижий мамлакатлар амалиёти 2. қонунчилик ташаббуси ҳуқуқини амалга ошириш қонунчилик ташаббуси ҳуқуқиниамалга оширишда хорижий мамлакатлар амалиёти қонунчилик ташаббуси ҳуқуқини амалга ошириш борасидаги хорижий мамлакатлар амалиётини ўрганишнинг аҳамияти шундаки, мазкур тажрибадан мамлакатимизда қонунчилик ташаббуси ҳуқуқини қўллашда фойдаланиш, шунингдек бу борадаги муаммоларни ўрганиб, тегишли хулосалар чиқариш мумкин. дунёдаги демократик йўналишда ривожланаётган давлатларда қонунчилик ташаббуси ҳуқуқининг мазмунида айрим фарқланиш мавжуд. таҳлилнинг илмийлигини таъминлашда қонунчилик ташаббуси ҳуқуқини амалга ошириш борасидаги ха...

Формат DOCX, 33,1 КБ. Чтобы скачать "ўзбекистон республикасида қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи институтини такомиллаштириш", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: ўзбекистон республикасида қонун… DOCX Бесплатная загрузка Telegram